Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1804-2301/2597 Дата решения 28.09.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Касанский межрайонный экономический суд Судья Туракулов Акрам Нигматуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение KOSON TUMANI IRRIGATSIYA BOLIMI Ответчик / Подсудимый Қултўра Норматов фермер хўжалиги
Source ID 1171377 Claim ID 3674649 PDF Hash 843966f7102d34fd... Загружено 09.04.2026 06:21 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 2033-моддаси ИПКнинг 2033 law
йича даъво аризасига ушбу Кодекснинг 151-моддаси йича даъво аризасига ушбу Кодекс 151 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1804-2301/2597-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН ҲАЛ РЕСПУБЛИКАСИ АН ҚИЛУВ ҚАРОРИ Косон 2023 йил 28 сентябрь НОМИД тумани Косон туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Н.Турақулов раислигида, даъвогар – *****нинг жавобгар – ***** ҳисобидан 1613000 сўм қарздороликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъвогар – ***** (бундан буён матнда даъвогар) судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар – ***** (бундан буён матнда жавобгар) ҳисобидан 1613000 сўм қарздорликни ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал 4 кодексининг (кейинги ўринда - ИПК) 203 -моддаси 8-қисмига асосан суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Шунингдек, ИПКнинг 2033-моддаси 2-қисмига асосан соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган иш бўйича даъво аризасига ушбу Кодекснинг 151-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинади. Ушбу даъво аризаси жавогарга буюртма хат орқали юборилган. Мазкур иқтисодий иш бўйича тарафлар суд мажлиси тайиланган кун ва вақти ҳақида хабардор қилинган. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш хужжатларидан кўринишича, даъвогар – ***** ва жавобгар - ***** ўртасида 2022 йил 8 февраль куни 595-сонли сув етказиб бериш ва сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома расмийлаштирилган. Мазкур шартноманинг 1.1 бандига кўра туман ирригация бўлими томонидан “Истъмолчи” (жавобгар)га шартномада белгиланган миқдор ҳамда муддатларда сувни етказиб бериш ва сув хўжалиги хизматларини кўрсатиши, “Истеъмолчи” эса шартномада белгиланган тартибда туловларни шартноманинг хўжалиги хизматлари учун туловларни 100 фоиз ой бошланишидан беш кун олдин амалга ошириши кераклиги белгиланган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажариб келинган бўлсада, бироқ жавобгар шартнома шартларини лозим даражада бажармасдан, 1613000 сўм қарздорликни вужудга келтирган. Қарздорлик томонлар ўртасида тузилган 2022 йилда сувни етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома билан ўз тасдиғини топади. Даъвогар томонидан жавобгарга мавжуд қарздорликни ўз вақтида тўлаш юзасидан 2023 йил 16 августь куни талабнома юборган бўлсада, жавобгар томонидан ушбу талабнома оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар даъво аризаси билан иқтисодий судга мурожаат қилган. Даъвогарнинг даъво талаби асослидир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда- ФК)нинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши белгиланган. ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163сонли қарорининг 12-бандига кўра, ФКнинг 333моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради. Шу сабабли суд, даъвогарнинг 1613000 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон республикаси Конституциясининг 55моддасига кўра, Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Суд ушбу ҳуқуқ нормаларини қўллаб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1613000 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 33000 сўм почта харажати ҳамда республика бюджетига 330000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 237, 333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 176-179, 186, 192, 2033, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар – ***** ҳисобидан: Даъвогар – ***** фойдасига 1613000 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 33000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 330000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кунлик муддат ичида Косон туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига аппеляция тартибида шикоят бериши мумкин. Судья А.Н.Турақулов