← Назад
Решение #489215 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| Конституция | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 465 | — | code_article | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья А.Усмонов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Ҳ.Турсунов
4-1804-2302/1919-сонли иш
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 28 сентябрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясида раислик қилувчи М.Бозоров, ҳайъат аъзолари
судьялар Д.Рахимов ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Б.Холмуродовнинг котиблигида Муборак туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгашининг даъвогар “Эъзоз қувончи оқ олтин” фермер
хўжалиги манфаатида Косон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
21 июндаги ҳал қилув қарорига нисбатан берган апелляция шикояти бўйича
ишни жавобгар “EMG INTER INVESTMENT” хусусий корхонаси вакили С.Болтаева
(ишончнома асосида) (даъвогар вакили иштирокисиз)лар иштирокида суд
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Муборак туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши даъвогар “Эъзоз қувончи оқ олтин” фермер хўжалиги манфаатида судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “EMG INTER INVESTMENT” хусусий
корхонасидан 65 054 217 сўм асосий қарз, 131 658 912 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 21 июндаги ҳал қилув қарорига
асосан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 65 054 217 сўм асосий қарз, 13 165 891 сўм пеня, 33 000 сўм почта
харажати ҳамда республика бюджетига 3 934 262 сўм давлат божи ундирилган.
Кенгашнинг даъвогар манфаатида берган апелляция шикоятида
ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш
сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятида
келтирилган важларга нисбатан ўз эътирозини билдириб, унинг асоссиз
эканлигини, қарздорлик мавжудлигини биринчи инстанция қонуний қарор
қабул қилганлигини, даъвогарнинг ўзи жавобгар олдида қарздор эканлигини,
ўзаро ҳисоб-китоб қилиш лозимлигини баён қилиб, апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлиси кейинга қолдирилган кун ва вақти тўғрисида даъвогар
вакили тилхат орқали огоҳлантирилган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок
этмади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг
128, 274-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Судлов ҳайъати тараф вакилининг тушунтиришларини эшитиб,
апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади.
Конституциянинг 55-моддасига мувофиқ ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва
эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда
ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи
кафолатланади.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 1 апрелда 202-сонли “Пахта хом
ашёси ва улгуржи пахта харид қилиш бўйича” шартнома тузилган бўлиб, ушбу
шартноманинг 1.1-бандига асосан “хўжалик” 2022 йилнинг бизнес режасига
асосан 40,3 гектар ер майдонида 148,9 тонна пахта хом ашёсини “харидорга”
етказиб бериш, “харидор” эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда қабул
қилиш ва тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар шартнома мажбуриятларига риоя қилмаганлиги туфайли
етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи ҳосил йилининг 31 декабргача тўлаб
берилиши лозим бўлсада, 2023 йил 27 апрель ҳолатида 65 054 217 сўм
миқдорида қарздорлик тўланмасдан келинган.
Даъвогар томонидан юборилган талабномалар ижроси оқибатсиз
қолдирилган.
Шу сабабли тарафлар ўртасида низо келиб чиққан.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди низони ишдаги далиллар,
шартнома шартлари ва қонун ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, даъво
талабини қисман қаноатлантиришни тўғрисида асосли хулосага келган деб
ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда –
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият - фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи,
мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва
ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 237-моддасига мувофиқ мажбуриятларни бажаришдан бир
томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
Ушбу Кодекснинг 465-моддаси биринчи қисмига асосан контрактация
шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид
қиладиган шахсга тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб
туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш
(қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода
тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Бундан ташқари, даъво талабида кечиктириб тўланган 391 842 000 сўмга
нисбатан 131 658 912 сўм миқдорида пеня ундириш ҳам сўралган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандида белгиланган
муддатларда бўнак (аванс) маблағларини, топширилган юклаб жунатилган
пахта хом- ашёси ҳақини тўлашдан асоссиз бўйин товлаганлиги учун “харидор”
муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов
сўммасини 0,4 фоиз миқдорида ўтказиб юборилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши назарда тутилган.
Биринчи инстанция суди даъво талабининг ушбу қисмини муҳокама
қилиб ва ўз ваколатидан келиб чиқиб, қисман қаноатлантириш тўғрисида
асосли хулосага келган.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 2-бандида судлар неустойкани
ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли
эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги
ҳақида тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати апелляция шикоятини
қаноатлантиришга асослар йўқ деб баҳолайди.
ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси 18-бандида Ўзбекистон
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон
Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари кенгашлари – фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан давлат божи
тўловидан озод этилганлиги белгиланган.
Юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни, олдиндан тўланган почта
харажатини
даъвогар зиммасида қолдириб, даъвогарнинг давлат божи тўловидан озод
этилганлигини инобатга олишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини,
Фуқаролик кодексининг 234, 236, 237, 465-моддаларини ҳамда Иқтисодий
процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 278-280-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Косон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 21 июндаги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
Олдиндан тўланган почта харажати даъвогар “Эъзоз қувончи оқ олтин”
фермер хўжалиги зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судига
кассация тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин.
Раислик қилувчи
М.Бозоров
ҳайъат аъзолари
Д.Рахимов
Ҳ.Турсунов