← Назад
Решение #489313 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| онуни | 14 | — | law | |
| онуни | 14 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
13 175 символов
4-1001-2219/44502-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – А.Мамирова
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – М.Эргашев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 27 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
“Uzbekistan Airways Technics” масъулияти чекланган жамияти вакили
А.Шарипов (2022 йил 29 сентябрдаги 18-30-2355-сонли ишончнома асосида)
иштирокида,
“AnRad-AERO”
масъулияти
чекланган
жамиятининг
“Uzbekistan Airways Technics” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
2021 йил 4 июндаги 127/43-сонли шартномани узайтирилган деб тан олиш,
ушбу шартнома бўйича тўловни амалга ошириш учун даъвогарга ҳисоб-варақ
фактура тақдим этиш ҳамда даъвогарнинг ходимларига доимий кириш
ҳужжатларини берган ҳолда ижара объектидан тўсқинликсиз фойдаланиш
мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 декабрдаги қарори устидан “AnRad-AERO”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти
асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“AnRad-AERO” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва “Uzbekistan Airways Technics” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида
2021 йил 4 июнда КО-127/43-сонли ижара шартномаси тузилган бўлиб, унга
кўра даъвогар ўзига тегишли 363,07 кв.м. бинони жавобгарга ижарага бериш,
жавобгар ижара объектидан фойдаланганлиги учун ойлик тўловни амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.2-бандида ижара объекти 2021 йил 1 январдан
2021 йил 31 декабрга қадар ижарага берилиши келишилган.
Мазкур шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга
нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2021 йил
4 июндаги 127/43-сонли шартномани узайтирилган деб тан олиш, ушбу
шартнома бўйича тўловни амалга ошириш учун даъвогарга ҳисоб-варақ
фактура тақдим этиш ҳамда даъвогар ходимларига доимий кириш
ҳужжатларини берган ҳолда ижара объектидан тўсқинликсиз фойдаланиш
мажбуриятини юклашни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 октябрдаги
ҳал қилув қарори билан даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган
Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 22 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб,
даъвони рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган.
Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб даъвогар кассация шикояти
билан мурожаат қилган. Шикоятда, суд қарорларини бекор қилиш,
даъвогарнинг даъвосини тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул
қилиш сўралган.
Суд муҳокамасида даъвогардан вакил иштирок этмади, бироқ иш
ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд,
ундан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга
тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида
кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг тушунтиришини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, биринчи инстанция суди томонидан процессуал ҳуқуқ
нормалари бузилиб, даъвогар ходимларига доимий кириш ҳужжатларини
берган ҳолда ижара объектидан тўсқинликсиз фойдаланиш мажбуриятини
юклаш тўғрисидаги талаб муҳокама қилинмаган ва мазкур талаб бўйича
ҳал қилув қарори қабул қилинмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 279-моддаси тўртинчи қисмининг 7-бандига
кўра билдирилган талаб бўйича суд ҳал қилув қарори қабул қилмаганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳар қандай ҳолда бекор
қилиш учун асос бўлади.
Шу боис апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб,
ишни мазмунан кўришни лозим топган.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида тузилган шартнома
шартларига мувофиқ даъвогар ўзига тегишли бўлган 363,07 кв.м. бинони
жавобгарга ижарага бериш, жавобгар ижара объектидан фойдаланганлиги
учун ойлик тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.2-бандида ижара объекти 2021 йил 1 январдан
2021 йил 31 декабрга қадар ижарага берилиши келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчиликка мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 553-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, агар мулк ижараси
шартномасининг муддати тамом бўлганидан кейин ҳам ижарага олувчи
мулкдан фойдаланишни давом эттирса ва ижарага берувчи бунга эътироз
билдирмаган бўлса, шартнома аввалги шартлар асосида номаълум муддатга
қайтадан тузилган ҳисобланади.
“Ижара тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
5-моддасига мувофиқ томонларнинг ихтиёрийлиги ва тўла тенг ҳуқуқлилиги
асосида маълум муддатга тузиладиган ижара шартномаси ижара
муносабатларининг юзага келишига асос бўлади.
Шартноманинг 9.6-бандида, агар шартноманинг муддати тугагунига
қадар бир ой олдин ҳеч қайси тараф уни бекор қилиш истагини билдирмаса,
шартнома кейинги календарь йилига автоматик узайтирилиши белгиланган.
Шартноманинг мазкур бандига асосланиб, жавобгар томонидан
2021 йил 15 ноябрда даъвогар ижарага олган бино ва ҳудуд келгусида ўз
эҳтиёжлари учун зарурлиги ва ижара шартномасининг муддати 2021 йил
31 декабрга қадар эканлиги сабабли шартнома муддати узайтирилмаслиги
ҳақида ПС18-30-2641-сонли огоҳлантириш хати даъвогарга юборилган.
Ушбу ҳолатда жавобгар шартноманинг муддати тугагунига қадар бир
ой олдин, яъни 2021 йил 30 ноябрдан олдин даъвогарга шартнома кейинги
календарь йилига узайтирилмаслигини маълум қилганлиги сабабли
шартноманинг 9.6-бандига асосан шартномани узайтирилган деб тан олиб
бўлмайди.
Қолаверса, Тошкент туманлараро иқтисодий судида қўзғатилган
4-1001-2219/808-сонли иш бўйича қабул қилинган 2022 йил 2 мартдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг жавобгарга нисбатан айни шу ижара
объектига шартнома тузиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво
талабини қаноатлантириш рад этилган.
Даъво аризасида, 2021 йилнинг 30 ноябрь куни ва ушбу кунга яқин
шартнома тарафлари уни бекор қилиш истагини билдирмаганлиги сабабли
шартнома бекор бўлмаганлиги ва 2022 йил учун автоматик тарзда ўша
шартлар билан узайтирилган ҳисобланиши ва 2022 йилнинг охирига қадар
юридик кучга эга бўлиши, даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йилнинг
январь-март ойлари учун 10 000 000 сўм олдиндан тўлов ўтказиб
берилганлиги, бироқ шартноманинг 5.1-бандини бузган ҳолда жавобгар
электрон ҳисоб-фактураларни тақдим этмаганлиги важи билан жавобгарга
нисбатан ушбу шартнома бўйича тўловни амалга ошириш учун даъвогарга
ҳисоб-варақ фактура тақдим этиш мажбуриятини юклаш сўралган.
Бироқ, 2022 йил учун шартнома узайтирилмаган, янги шартнома
тузилмаган.
Даъво аризасида шартноманниг 4.6-бандида ижара объектини
топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилганидан сўнг ижарага берувчи
ижарага олувчига объектга тўсқинликсиз киришга рухсат бериши
мажбурлиги, бироқ жавобгар ижара объектидан фойдаланишга тўсқинлик
қилаётганлиги, 2022 йил 9 августда даъвогар ходимларидан объектга кириш
учун берилган доимий рухсатномалар олиб қўйганлиги, 2022 йил 15 августда
ижара объектини муҳрлаб қўйганлиги важи билан жавобгарга нисбатан
даъвогарнинг ходимларига доимий кириш ҳужжатларини берган ҳолда ижара
объектидан тўсқинликсиз фойдаланиш мажбуриятини юклаш сўралган.
Ваҳоланки, даъвогарнинг ижара объектига нисбатан ижара ҳуқуқи
мавжуд эмас, шартноманинг амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабрда
тугаган, ижара объектига даъвогар қонун ёхуд шартномада назарда тутилган
бошқа асосга кўра эгалик қилмайди.
Даъвогарнинг 2021 йил 15 ноябрда жавобгар хат билан ижара объекти
ўзининг эҳтиёжлари учун кераклиги сабабли шартнома муддати
узайтирилмаслигини маълум қилган бўлса-да, даъвогар 2021 йил 25 ноябрда
жавобгарга мурожаат қилиб, янги ижара шартномасини тузиш масаласини
кўриб чиқишни сўраганлиги, суд шартнома 9.6-бандининг шартларини
нотўғри шарҳлаганлиги, шартноманинг муддати тугагунига қадар бир ой
олдин 2021 йил 30 ноябрь санаси ҳисобланиши, бироқ, 2021 йилнинг
30 ноябрь куни ва ушбу кунга яқин шартнома тарафлари уни бекор қилиш
истагини билдирмаганлиги, ушбу истакни кўрсатилган муддатдан икки ҳафта
олдин билдирганлиги ҳақида важлари ҳам асоссиз.
Чунки, ФК 363-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд шартнома
шартларини шарҳлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини
эътиборга олади. Шартноманинг шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни
бошқа шартларга ва бутун шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан
аниқланади.
Шартноманинг 9.6-бандида, агар шартноманинг муддати тугагунига
қадар бир ой олдин ҳеч қайси тараф уни бекор қилиш истагини билдирмаса,
шартнома кейинги календарь йилига автоматик узайтирилиши белгиланган
бўлиб, шартноманинг муддати тугагунига қадар бир ой олдинги муддат
сифатида 2021 йил 30 ноябрдан олдинги ҳар қандай сана ҳисобланиши
лозим. Бунда айнан 2021 йилнинг 30 ноябрь куни ва ушбу кунга яқин
шартнома тарафлари уни бекор қилиш истагини билдиришлари лозимлиги
шартномада назарда тутилмаган.
Даъвогарнинг “Ижара тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 14-моддасида ижара шартномаси муддати тугаганидан кейин
ҳам ижарачи ижарага олинган мулкдан амалда фойдаланишни давом
эттираверса ҳамда ижарага берувчи ижара шартномаси муддати тугагунига
қадар бунга ҳеч қандай эътироз билдирмаган ва шартномада ўзгача шартлар
кўзда тутилмаган бўлса, у ҳолда шартнома худди шу муддатга давом
эттирилган ҳисобланиши белгиланганлиги ҳақидаги важи ҳам асоссиз.
Мазкур ҳолатда, даъвогар томонидан шартноманинг 9.6-бандига асосан
2021 йил 15 ноябрдаги ПС18-30-2641-сонли огоҳлантириш хати билан
жавобгарга шартнома кейинги йилга узайтирилмаслиги ҳақида эътироз
билдирганлиги сабабли мазкур қонун нормасини кўрилаётган ишга татбиқ
этиб бўлмайди деб ҳисоблаб, апелляция инстанцияси суди тўғри хулосага
келган.
Даъвогар 2022 йил давомида жавобгарнинг ўзи шартнома
узайтирилганлигини тан олиб, даъвогарга 2022 йил 1 январдан 31 июлга
қадар бўлган ижара хизматларини кўрсатиш бўйича 4 та далолатнома
юборганлиги ва ижара ҳақини тўлашни сўраганлиги ҳақидаги важи билан
ҳам келишиб бўлмайди.
Чунки, 4-1001-2219/808-сонли ишда даъвогарнинг жавобгарга нисбатан
айни шу ижара объектига шартнома тузиш мажбуриятини юклаш
тўғрисидаги даъво талаби кўриб чиқилаётганлиги муносабати билан даъвогар
жавобгарга ижара объектидан фойдаланишга рухсат берганлиги, ижара
шартномаси муддати тугаганидан кейин ҳам ижарачи ижарага олинган
мулкдан амалда фойдаланишни давом эттираверса, ижарага олувчи бутун
фойдаланган давр учун ижара ҳақини тўлашга мажбурлиги сабабли жавобгар
даъвогардан 2022 йилда ижарачи ижарага олинган мулкдан амалда
фойдаланган деб ҳисобласа, шу давр учун ҳам ижара ҳақини тўлашни талаб
қилиш ҳуқуқи мавжуд. Ушбу ҳолат шартномани 2022 йил учун узайтирилган
деб ҳисоблаш учун асос бўлмайди.
Апелляция инстанцияси суди қайд этилганларни инобатга олиб,
моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда, ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш
тўғрисида янги қарор қабул қилиб, тўғри хулосага келган.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация
инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган давлат божи
ва 33 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим
топади.
6
Баён этилганларга асосан,
моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р
ИПКнинг
118,
283,
301,
303-
қ и л а д и:
Ушбу иш бўйича қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 декабрдаги қарори
ўзгаришсиз, “AnRad-AERO” масъулияти чекланган жамияти томонидан
берилган кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
Б.Исрайлов