← Назад
Решение #489458 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
18
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 465 | — | law | |
| ФКнинг | 465 | — | law | |
| ФКнинг | 466 | — | law | |
| ФКнинг | 466 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1804-2301/2548-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Косон
2023 йил 27 сентябрь
тумани
раислигида,
судья
ёрдамчиси
Ф.Тилавованинг
котиблигида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси
даъвогар - "EMG INTER INVESTMENT" масъулияти чекланган
жамияти манфаатида, жавобгар – “Нурбек Омад Замини” фермер
хўжалигига нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни даъвогар
вакили С.Болтаева (2023 йил 05 майдаги 177-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, (жавобгар вакилининг иштирокисиз) Косон
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Қашқадарё
вилоят
бошқармаси даъвогар - "EMG INTER INVESTMENT" масъулияти
чекланган жамияти (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида, Косон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат этиб, жавобгар – “Нурбек Омад Замини” фермер
хўжалиги (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 100.403.135 сўм асосий қарз, 34.240.080 сўм жарима ва
33.000 сўм почта харажатларини ундириб беришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талаби
бўйича тушунтиришлар бериб, тарафлар ўртасида 2021 йилда Пахта
хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича шартнома
тузилганлигини, шартномада жавобгар томонидан даъвогарга 64.1
тонна пахта хам ашёси етказиб бериши ва 2021 йилда Ғаллачилик
кластери билан бошоқли дон ҳарид қилиш бўйича шартномалар
имзоланган бўлсади, жавобгар томонидан маҳсулот тўлиқ етказиб
берилганлигини, қолган қисми бўйича қарздорлик вужудга
келганлигини маълум қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиршни
сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда
хабардор этилган жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган даъвогар ва жавобгар ҳамда учунчи шахслар
вакиллари суд мажлисига келмасалар, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкинлиги кўрсатилган.
Суд,
ишда
иштирок
этувчи
тараф
вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд далилларни атрофлича
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар
ўртасида 2021 йил 01 мартда 46-сонли “Пахта хом ашёси ва уруғлик
пахта
харид
қилиш
бўйича”
фьючерс
шартномаси”
расмийлаштирилган.
№43-сонли шартноманинг 1.1-бандига асосан жавобгар
даъвогарга 2021 йил ҳосилидан 24,2 гектар ер майдонидан давлат
стандарти бўйича шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларида кўрсатилган
64.1 тонна пахта хомашёси топшириш мажбуриятини, даъвогар эса
ушбу
шартноманинг
2.4-бандига
асосан
жавобгарни
ушбу
шартномада белгиланган тартибда пахта хом ашёси билан
таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ҳамда
унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олишган.
Жавобгар томонидан шартномага асосан 16 тонна маҳсулот
топширилган бўлиб қолган 48.1 тонна 342.400.800 сўмлик маҳсулот
топширилмаган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар даъво аризаси
билан иқтисодий судга мурожаат қилган.
Даъвогарнинг даъво талаби асослидир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра,
мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир
шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни
амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш,
хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан
ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан
келиб чиққан. ФКнинг 465 - моддасига асосан контрактация
шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай
маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган
муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади,
тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш),
унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб
туриш) мажбуриятини олади.
ФКнинг 466-моддаси биринчи қисмида, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида
назарда тутилган миқдор ва ассортиментда топшириши шартлиги,
иккинчи қисмида эса, агар маҳсулот етиштирувчи ушбу модданинг
биринчи қисмида кўрсатилган мажбуриятларини бажармаганлиги
оқибатида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти контрактация шартномасида
назарда тутилган миқдор ва ассортиментда олинмаслиги олдиндан
маълум бўлиб қолса, тайёрловчи шартномани бекор қилишни ёки
ўзгартиришни ва зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли эканлиги
таъкидланган.
мажбуриятни
бажармаганлиги
ёки
лозим
даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир
томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 12-бандига кўра, ФКнинг 333моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа
тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни
бажармаганлиги
ёки
лозим
даражада
бажармаганлиги учун жавоб беради.
2023 йил 22 августдаги солиштирма далолатномага асосан
100.403.130 сўм қарздорлик мавжуд.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг 100.403.130 сўм асосий қарз
ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар шартноманинг 4.1-бандига кўра, етказиб
берилмаган маҳсулотнинг 30 фоизи миқдорида, яъни 34.240.080 сўм
жарима ундиришни ҳам сўраган.
ФКнинг 260-моддаси биринчи қисмида қонун ҳужжатлари ёки
шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган
ёки лозим даражада бажармаган тақдиpда кредиторга тўлаши шарт
бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланиши, ушбу кодекснинг 261моддасида эса неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади.
ФКнинг 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда
қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги қайд
этилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди (хўжалик)
Пленумининг
2007
йил
15
июндаги
“Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик
тўғрисидаги
фуқаролик
қонун
ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 2бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган
неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг
бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, судлар
неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка
миқдорининг
қонун
талабларига
мувофиқ
ҳисобланганлигини, унинг асослилигини, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли
миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида эса, ФКнинг 326моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
даражасини,
мажбуриятда
иштирок
этувчи
тарафларнинг
мулкий
аҳволини,
шунингдек
кредиторнинг
манфаатларини
эътиборга
олиб,
неустойка
миқдорини
камайтиришга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгардан 34.240.080 сўм
жарима ундириш талабини асосли деб ҳисобласада, Фуқаролик
кодекси 326-моддаси талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Олий суди (хўжалик) суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги
“Мажбуриятларни
бажармаганлик
ёки
лозим
даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163сонли қарорининг 2-банди ҳамда 4-банди тушунтиришлари ҳамда
жавобгарнинг шартнома шартларини бажармаслиги ҳолатларини
муҳокама қилиб, талаб қилинаётган неустойканинг адолатли
миқдорини белгилаган ҳолда, ундирилиши сўралаётган жарима
суммасини
камайтириб
3.424.008
сўм миқдорида қаноатлантиришни, жариманинг қолган
қисмини рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак эканлиги қайд этилган.
Ўзбекистор
республикаси
Конституциясининг
55моддасига кўра, Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар
кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар
мансабдор
шахсларининг
қонунга
хилоф
қарорлари,
ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш
ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва
эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган
муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши,
ушбу модданинг 6-қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган
ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган
неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Суд, ушбу юқорида қайд этилган моддий ҳуқуқ нормаларини
қўллаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 100.403.135 сўм асосий
қарз, 3.424.008 сўм жарима ва олдиндан тўланган 33.000 сўм почта
харажати ҳамда республика бюджети ҳисобига 2.692.864 сўм давлат
божи ундириш ва даъвони қолган қисмини рад этишни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 114, 118, 128, 170, 176-180, 186-188, 192моддаларини қўллаб, суд
қи л а д и :
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Қашқадарё
вилоят
бошқармаси даъвогар - "EMG INTER INVESTMENT" масъулияти
чекланган жамияти (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида киритилган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар – “Нурбек Омад Замини” фермер хўжалиги
ҳисобидан:
- даъвогар - “EMG Inter Investment” масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 100.403.135 сўм асосий қарз, 3.424.008 сўм
жарима ва олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажати;
- Республика бюджети ҳисобига 2.692.864 сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъвони қолган қисми рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан қарор қабул қилинган кундан кейин
бир ой муддат ичида Косон туманлараро иқтисодий суди орқали
Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши
мумкин.
Судья
А.Турақулов