← Назад
Решение #489569 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 382 | — | law | |
| учинчи хатбошисида ФК | 382 | — | law | |
| лжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш шартномасининг муддати ушбу Кодекс | 241 | — | code_article | |
| ФКнинг | 550 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| Ер кодекси | 241 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1804-2302/2468-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН
ҲАЛ
РЕСПУБЛИКАСИ
АН
ҚИЛУВ ҚАРОРИ
НОМИД
2023 йил 27 сентябрь
Косон туманлараро иқтисодий суди судьяси А.А.Усманов
раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Ш.Хужаёровнинг котиблигида,
даъвогар “Шавкат Қобилов” фермер хўжалиги, Ўзбекистон
Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш
қўмитаси ҳамда “Қашқадарё агро чорва кластер” масъулияти
чекланган жамияти ўртасида тузилган 2022 йил 30 мартдаги
04-8/1-сонли яйловларни ижарага бериш ҳақидаги шартномани
ҳамда жавобгар “Усар Саидов Чорва Барака” масъулияти
чекланган жамияти ва “Қашқадарё агро чорва кластер”
масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган 2023 йил 6
мартдаги 12-сонли “Яйловларни иккиламчи жарага бериш
тўғрисида”ги шартномаларни бекор қилиш ҳақидаги даъво
аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Ш.Қулмуродов (шахсий
маълумотнома асосида) Р.Тухтаева (ордер асосида) жавобгар
вакили Ш.Джуманиязов (шахсий маълумотнома асосида)лар
иштирокида, Косон туманлараро иқтисодий суди биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “Шавкат Қобилов” фермер хўжалиги (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан
мурожаат
қилиб,
жавобгар
Ўзбекистон
Республикаси
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ҳамда
“Қашқадарё агро чорва кластер” масъулияти чекланган
жамияти ўртасида тузилган 2022 йил 30 мартдаги 04-8/1-сонли
яйловларни ижарага бериш ҳақидаги шартномани ҳамда
жавобгар “Усар Саидов Чорва Барака” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва
“Қашқадарё агро чорва кластер” масъулияти чекланган
жамияти ўртасида тузилган 2023 йил 6 мартдаги 12-сонли
“Яйловларни
иккиламчи
жарага
бериш
тўғрисида”ги
шартномаларни бекор қилишни сўраган.
Суднинг 2023 йил 14 сентябрдаги ажрими билан ишга
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун
саноатини
ривожлантириш
қўмитаси
ва
Қоракўлчилик
уюшмаси, Косон туман қишлоқ хўжалиги бўлими, “Қашқадарё
агро чора кластер” масъулияти чекланган жамияти ҳамда
1
қилинган.
Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун
саноатини
ривожлантириш
қўмитаси
ва
Қоракўлчилик
уюшмаси, “Қашқадарё агро чора кластер” масъулияти
чекланган жамияти ҳамда “Турон кластер ҳамкор” масъулияти
чекланган жамиятига суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тартибда хабардор этилишига қарамасдан суд
мажлисига келмаган.
Шунингдек, суднинг суд чақирув қоғозини тарафлар
олганлигини тасдиқловчи маълумотномага кўра ишга мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс вакилларига суд
мажлиси тайинланган куни ва вақти ҳақида хабардор қилинган.
Шу боис суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК) 128, 170моддаларига асосан ишни ишга мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз
тушунтиришида, кластер (TURON KLASTER HAMKOR) ва
ижарачи (Шовкат Қобилов) фермер хўжалиги ўртасида
яйловларни иккиламчи ижарага бериш тўғрисида 2021 йил 22
февралда
01.39-сонли
шартнома
тузилганлиги,
мазкур
шартнома
шартларига
кўра
Косон
тумани
“Пистали”
ҳудудидаги яйлов ерларнинг 1100 контурларидаги жами 2
гектар яйлов ерлари 49 йилга ижарага берилганлиги, бироқ
суд томонидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик
ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ҳамда жавобгар
“TURON KLASTER HAMKOR” масъулияти чекланган жамияти
ўртасида тузилган 2021 йил 14 январдаги 04-8-сонли
“Яйловларни ижарага бериш тўғрисида”ги шартномаси бекор
қилинганлиги,
шундан
сўнг
Ўзбекистон
Республикаси
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ҳамда
“Қашқадарё агро чорва кластер” масъулияти чекланган
жамияти ўртасида 2022 йил 30 март куни яйловларни ижарага
бериш тўғрисида шартнома расмийлаштирилганлиги, мазкур
шартномага мувофиқ “Қашқадарё агро чорва кластер”
масъулияти чекланган жамияти ҳамда жавобгар “Усар Саидов
Чорва Барака” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2023
йил 6 мартдаги 06.03.12-сонли “Пистали” ҳудудидаги ер
ҳаритасининг 1100 контурдаги 2 гектар ер майдонини
“Яйловларни
ижарага
бериш
тўғрисида”ги
шартнома
расмийлаштирилганлиги боис жавобгар “Усар Саидов Чорва
Барака” масъулияти чекланган жамияти ва “Қашқадарё агро
чорва кластер” масъулияти чекланган жамияти ўртасида
2
мартдаги
06.03.12-сонли
“Яйловларни
ижарага
бериш
тўғрисида”ги тузилган шартномаларни бекор қилиб, даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўз
тушунтиришида, Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун
саноатини ривожлантириш қўмитаси ҳамда жавобгар “TURON
KLASTER HAMKOR” масъулияти чекланган жамияти ўртасида
тузилган 2021 йил 14 январдаги 04-8-сонли “Яйловларни
ижарага бериш тўғрисида”ги шартномаси бекор қилинганлиги,
шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун
саноатини ривожлантириш қўмитаси ҳамда “Қашқадарё агро
чорва кластер” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022
йил 30 март куни 04-8/1-сонли яйловларни ижарага бериш
тўғрисида
шартнома
расмийлаштирилганлиги,
мазкур
шартномага мувофиқ “Қашқадарё агро чорва кластер”
масъулияти чекланган жамияти ҳамда “Усар Саидов Чорва
Барака” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2023 йил 6
мартдаги
06.03.12-сонли
“Пистали”
ҳудудидаги
ер
ҳаритасининг 1100 контурдаги 2 гектар ер майдонини
“Яйловларни ижарага бериш тўғрисида”ги шартномаси
далолатнома
асосида
расмийлаштирилганлиги,
мазкур
шартнома шартларига кўра тўлиқ риоя қилиб келаётганлиги
ҳамда барча тўловларни ўз вақтида амалга ошириб
келаётганлиги боис даъвогарнинг даъво талабларини рад
қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган ишга мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс Косон туман қишлоқ
хўжалиги бўлими ер ва мониторинг шубасида ер тузувчи
мутахассис вакили ўз тушунтиришида, “TURON KLASTER
HAMKOR” ва “Шовкат Қобилов” фермер хўжалиги ўртасида
яйловларни иккиламчи ижарага бериш тўғрисида 2021 йил 22
февралда
01.39-сонли
шартнома
тузилганлиги,
мазкур
шартнома
шартларига
кўра
Косон
тумани
“Пистали”
ҳудудидаги яйлов ерларнинг 1100 контурларидаги жами 2
гектар яйлов ерлари 49 йилга ижарага берилганлиги, бироқ
суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун
саноатини ривожлантириш қўмитаси ҳамда жавобгар “TURON
KLASTER HAMKOR” масъулияти чекланган жамияти ўртасида
тузилган 2021 йил 14 январдаги 04-8-сонли “Яйловларни
ижарага бериш тўғрисида”ги шартномаси бекор қилинганлиги,
шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун
саноатини ривожлантириш қўмитаси ҳамда “Қашқадарё агро
чорва кластер” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022
йил 30 март кунидаги 04-8/1-сонли яйловларни ижарага бериш
тўғрисида
шартнома
расмийлаштирилганлиги,
мазкур
3
масъулияти чекланган жамияти ҳамда “Усар Саидов Чорва
Барака” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2023 йил 6
мартдаги
06.03.12-сонли
“Пистали”
ҳудудидаги
ер
ҳаритасининг 1100 контурдаги 2 гектар ер майдонини
“Яйловларни
ижарага
бериш
тўғрисида”ги
шартнома
далолатнома асосида расмийлаштирилганлиги, “Қашқадарё
агро чорва кластер” масъулияти чекланган жамияти ҳамда
“Усар Саидов Чорва Барака” масъулияти чекланган жамияти
ўртасида
тузилган
шартнома
қонуний
равишда
расмийлаштирилганлигини маълум қилди.
Суд иш хўжжатларини ўрганиб, суд мажлисида иштирок
этган даъвогар, жавобгар ҳамда низони предметига нисбатан
мустақил талаб билан арз қилмайдиган учунчи шахс
вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қўйидаги асосларга
кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад
қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда – ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг
236-моддасида
мажбуриятлар
мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим
даражада
бажарилиши,
237-моддасига
кўра
мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга
йўл қўйилмайди.
ФКнинг 382-моддасига асосан агар ушбу Кодексда, бошқа
қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ
ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд
томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор
қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда
тутилган ўзга ҳолларда.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли “Хўжалик
шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни
тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 18банди, учинчи хатбошисида ФКнинг 382-моддасининг учинчи
қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг шартномани бузиши
иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли
4
етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланиши, тўртинчи
хатбошисида эса бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки
қисман бош тортиб, қонун ёхуд тарафларнинг келишувида
бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича бекор қилинган ёки
ўзгартирилган ҳисобланиши қайд этилган.
Суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлар ва иш
ҳужжатларидан
кўринишича,
Ўзбекистон
Республикаси
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ҳамда
жавобгар “TURON KLASTER HAMKOR” масъулияти чекланган
жамияти ўртасида тузилган 2021 йил 14 январдаги 04-8-сонли
“Яйловларни
ижарага
бериш
тўғрисида”ги
шартнома
расмийлаштирилган.
Шартномага асосан даъвогар жавобгарга даъвогар
(Қўмита)нинг доимий эгалигида бўлган 124 (бир юз йигирма
тўрт) минг 400 (тўрт) юз гектар яйлов ерларини 49 (қирқ
тўққиз) йилга ижарага берилган.
Мазкур шартномага кўра “TURON KLASTER HAMKOR”
масъулияти чекланган жамияти ҳамда “Шавкат Қобилов”
фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 22 февралдаги 01.39сонли “яйловларни иккиламчи ижарага бериш” тўғрисида
Косон тумани “Пистали” ҳудудидаги яйлов ерларнинг 1100
контурларидаги жами 2 гектар яйлов ерлари 49 йилга ижарага
берилган.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24 2моддасининг
иккинчи
бандида
қишлоқ
хўжалигига
мўлжалланган ер участкаси бир йилгача бўлган муддатга
иккиламчи ижарага берилиши мумкинлиги, учинчи бандида
фойдаланишга киритилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш шартномасининг
муддати ушбу Кодекснинг 241-моддасида назарда тутилган
ҳолларда, тарафларнинг келишувига кўра белгиланади ва у
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини
ижарага бериш шартномаси муддатидан ортиқ бўлиши
мумкин эмаслиги белгиланган.
Ваҳолангки, Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун
саноатини ривожлантириш қўмитаси ҳамда “TURON KLASTER
HAMKOR” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил
14 январдаги 04-8-сонли шартнома тузилган бўлса-да, “TURON
KLASTER HAMKOR” масъулияти чекланган жамияти ушбу
қонун нормаларига риоя қилмасдан “Шавкат Қобилов” фермер
хўжалиги ўртасида 2021 йил 22 февралдаги 01.39-сонли
“яйловларни иккиламчи ижарага бериш” тўғрисида Косон
тумани
“Пистали”
ҳудудидаги
яйлов
ерларнинг
1100
контурларидаги жами 2 гектар яйлов ерлари 49 йилга ижарага
берилган.
5
чекланган жамияти шартнома мажбуриятларини жиддий
равишда бузиб келганлиги натижасида Косон туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 11 апрелдаги ҳал қилув қарорига
кўра даъвогар Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун
саноатини ривожлантириш қўмитаси ҳамда жавобгар “TURON
KLASTER HAMKOR” масъулияти чекланган жамияти ўртасида
тузилган 2021 йил 14 январдаги 04-8-сонли “Яйловларни
ижарага бериш тўғрисида”ги шартномаси бекор қилинган.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун
саноатини ривожлантириш қўмитаси ҳамда “Қашқадарё агро
чорва кластер” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022
йил 30 март кунидаги 04-8/1-сонли яйловларни ижарага бериш
тўғрисида шартнома расмийлаштирилган. Мазкур шартномага
мувофиқ “Қашқадарё агро чорва кластер” масъулияти
чекланган жамияти ҳамда “Усар Саидов Чорва Барака”
масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2023 йил 6 мартдаги
12-сонли “Пистали” ҳудудидаги ер ҳаритасининг 1100
контурдаги 2 гектар ер майдонини “Яйловларни иккиламчи
ижарага бериш тўғрисида”ги шартнома далолатнома асосида
расмийлаштирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар “Шавкат
Қобилов”
фермер
хўжалиги
Ўзбекистон
Республикаси
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ҳамда
“Қашқадарё агро чорва кластер” масъулияти чекланган
жамияти ўртасида тузилган 2022 йил 30 мартдаги 04-8/1-сонли
шартномани ҳамда жавобгар “Усар Саидов Чорва Барака”
масъулияти чекланган жамияти ва “Қашқадарё агро чорва
кластер” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган
2023 йил 6 мартдаги 12-сонли “Яйловларни иккиламчи жарага
бериш тўғрисида”ги шартномаларни бекор қилиш ҳақида судга
мурожаат қилган.
Даъвогарнинг даъво талаблари асоссиздир.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли “Хўжалик
шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни
тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 16бандида, ФК 235-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ,
мажбурият унда тарафлар сифатида қатнашмаган шахслар
(учинчи шахслар) учун бурчлар ҳосил қилмайди. Судлар
назарда тутишлари керакки, агар шартноманинг шартлари
учинчи шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмаса,
шартномани тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш тўғрисидаги
талаб билан судга мурожаат қилишга унда фақат иштирок
этувчи шахслар ҳақли эканлиги қайд этилган.
6
Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш
қўмитаси ҳамда “Қашқадарё агро чорва кластер” масъулияти
чекланган жамияти ўртасида тузилган 2022 йил 30 мартдаги
04-8/1-сонли шартнома даъвогар “Шавкат Қобилов” фермер
хўжалигининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмаслиги
боис судга мурожаат қилишга ҳақли эмаслиги сабабли
даъвогарнинг 2022 йил 30 мартдаги 04-8/1-сонли шартномани
бекор қилиш талабини рад қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари суд, даъвогарнинг жавобгар “Усар Саидов
Чорва Барака” масъулияти чекланган жамияти ва “Қашқадарё
агро чорва кластер” масъулияти чекланган жамияти ўртасида
тузилган 2023 йил 6 мартдаги 12-сонли “Яйловларни
иккиламчи жарага бериш тўғрисида”ги шартномасини бекор
қилиш ҳақидаги талабини ҳам рад қилишни лозим деб
ҳисоблайди.
Чунки, Косон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
11 апрелдаги ҳал қилув қарорига кўра даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш
қўмитаси ҳамда жавобгар “TURON KLASTER HAMKOR”
масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган 2021 йил 14
январдаги
04-8-сонли
“Яйловларни
ижарага
бериш
тўғрисида”ги шартномаси бекор қилинган.
ФКнинг 550-моддасида агар мулк ижараси шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мулк ижараси
шартномасининг муддатидан олдин бекор қилиниши унга
мувофиқ тузилган иккиламчи ижара шартномасининг бекор
бўлишига олиб келади. Бу ҳолда иккиламчи ижарага олувчи
иккиламчи ижаранинг қолган муддати давомида иккиламчи
ижара шартномасига мувофиқ ўзи фойдаланиб келган молмулкни бекор бўлган мулк ижараси шартномасининг тегишли
шартлари асосида ижарага олиш ҳақида шартнома тузиши
мумкин.
Ваҳолангки,
мазкур
ҳолатда
даъвогар
томонидан
иккиламчи ижарага олувчи иккиламчи ижаранинг қолган
муддати давомида иккиламчи ижара шартномасига мувофиқ
ўзи фойдаланиб келган мол-мулкни бекор бўлган мулк ижараси
шартномасининг тегишли шартлари асосида шартнома
тузмаган.
Шунингдек, даъвогар “Шавкат Қобилов” фермер хўжалиги
Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини
ривожлантириш қўмитаси ҳамда жавобгар “TURON KLASTER
HAMKOR” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган
2021 йил 14 январдаги 04-8-сонли “Яйловларни ижарага бериш
тўғрисида”ги шартномаси бекор қилинганлигидан ҳабардор
бўлса-да, “Қашқадарё агро чорва кластер” масъулияти
7
қилмаган.
Мазкур ҳолатда суд даъвогар “Шавкат Қобилов” фермер
хўжалигининг даъво талабларини асоссиз деб баҳолайди.
ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига кўра, суд далилларга
ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида
қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис
кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо
беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса,
етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар
текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши
аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг
118-моддаси
1-қисмига
мувофиқ
суд
харажатлари
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозим.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий
судларга бериладиган номулкий (даъво талаби шартномани
бекор қилиш) хусусиятга эга даъво аризалар учун базавий
ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорда, давлат божи
тўланиши керак.
Баён этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво
талабларини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш
билан боғлиқ давлат божи қисман яъни 1.650.000 сўм
тўланганлигини инобатга олиб, даъвогардан республика
бюджетига 4.950.000 сўм давлат божи ундиришни, олдиндан
тўланган 33.000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида
қолдиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234,
236, 382, 550-моддалари, Ер кодексининг 241-моддаси ҳамда
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 176-179, 186,
192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогар “Шавкат Қобилов” фермер хўжалигининг
жавобгар
Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун
саноатини ривожлантириш қўмитаси ҳамда “Қашқадарё агро
чорва кластер” масъулияти чекланган жамияти ўртасида
тузилган 2022 йил 30 мартдаги 04-8/1-сонли яйловларни
ижарага бериш ҳақидаги шартномани ҳамда “Усар Саидов
Чорва Барака” масъулияти чекланган жамияти ва “Қашқадарё
агро чорва кластер” масъулияти чекланган жамияти ўртасида
тузилган 2023 йил 6 мартдаги 12-сонли “Яйловларни
иккиламчи жарага бериш тўғрисида”ги шартномаларни бекор
8
қилиш ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантириш рад
этилсин.
Даъвогар “Шавкат Қобилов” фермер хўжалиги ҳисобидан
республика бюджетига 4.950.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажати даъвогар
зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой
муддатда апелляция тартибида шикоят бериши (протест
келтириши) мумкин.
А.А.Усманов
9