← Назад
Решение #489719 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 296 | — | code_article | |
| моддалари ва | 296 | — | law |
Текст решения
6 075 символов
4-2203-2202/2118-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – Д.Шарипов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – И.Тешаев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
А Ж Р И М И
(Кассация инстанциясида иш юритишни тугатиш тўғрисида)
2023 йил 26 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
“ASQARBEK XUSNUBONU” фермер хўжалиги вакили А.Асқаров (раҳбар),
“AGRO GOLD PREMIUM” масъулияти чекланган жамияти вакиллари
О.Тўраев (раҳбар), О.Маманазаров (2023 йил 8 июндаги ишончнома),
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вакиллари
Қ.Машарипов, С.Собиров иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “AGRO GOLD
PREMIUM” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар
“ASQARBEK XUSNUBONU” фермер хўжалигидан 162 692 500 сўм асосий
қарз ва 81 346 250 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган Боғот туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 28 ноябрдаги ҳал қилув қарори устидан “ASQARBEK
XUSNUBONU” фермер хўжалиги томонидан берилган кассация шикояти
асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда – Палата деб юритилади) “AGRO GOLD
PREMIUM” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар
деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“ASQARBEK XUSNUBONU” фермер хўжалиги (бундан буён матнда –
жавобгар деб юритилади)дан 162 692 500 сўм асосий қарз ва 81 346 250 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 14 ноябрдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, “Бўстонлиқ
картошкачилик маркази” масъулияти чекланган жамияти, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини
давлат инспекцияси жалб этилган.
Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 ноябрдаги
ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 162 692 500 сўм асосий қарз, 12 201 937,5 сўм пеня
ва 24.000 сўм почта харажати ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантириш рад этилган.
Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 13 июндаги ажрими билан апелляция шикояти бўйича иш юритиш
тугатилган.
Жавобгар томонидан берилган кассация шикоятида Боғот туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 28 ноябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб,
даъвони рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд муҳокамасида Палата, “Бўстонлиқ картошкачилик маркази”
масъулияти чекланган жамияти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясидан вакил
иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси
муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, улардан вакилнинг суд
мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида
кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, Боғот туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 28 ноябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб,
даъвони рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари ўз
тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз
билдириб, уни қаноатлантирмасдан қолдиришни сўрадилар.
Суд муҳокамасида иштирок этган Инспекция вакиллари иш бўйича
қонуний қарор қабул қилишни сўрадилар.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини эшитиб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
жавобгарнинг кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
296-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди
кассация шикояти (протести) бўйича, агар кассация шикояти (протести)
апелляция тартибида кўрилмаган ёки ушбу Кодексга мувофиқ кассация
тартибида шикоят қилинмайдиган (протест келтирилмайдиган) суд ҳужжати
устидан берилган ва у кассация инстанцияси суди томонидан хатога йўл
қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса иш юритишни тугатади.
Ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ кассация шикояти
(протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқарилади, унда
3
суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги масала
ҳал этилиши мумкин.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати кассация шикояти апелляция тартибида
кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан берилганлиги сабабли жавобгарнинг
кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатишни, ишни кассация
инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 2 440 387,50 сўм давлат
божи ва 33 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни,
шунингдек
суд
мажлисини
кассация
инстанцияси
судида
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм почта
харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 195, 196-моддалари ва 296-моддаси биринчи қисмининг
1-бандини қўллаб, судлов ҳайъати
Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 ноябрдаги
ҳал қилув қарори устидан “ASQARBEK XUSNUBONU” фермер хўжалиги
томонидан берилган кассация шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин.
“ASQARBEK XUSNUBONU” фермер хўжалигидан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд
харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Ажрим қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
Б.Исрайлов
А.Абдуллаев