← Назад
Решение #489746 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
11 714 символов
4-1504-2303/928-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья Х.Бойназаров
Апелляция
инстанциясида
маърузачи
судья М.Умаров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Б.Исрайлов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ
СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
сентябрь
2023 йил 26
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат
аъзолари А.Абдуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда,
А.Бахшуллоевнинг
котиблигида,
“HAMZABEK
QOSIMOV”
фермер хўжалиги вакили Х.Шомирзаев (2023 йил 1 февралдаги
1-сонли
ишончнома асосида) ва А.Меражалилов, “POSCO
International Textile” масъулияти чекланган жамият шаклидаги
хорижий
корхонаси
вакили
Х.Туйчиев
(2023
йил
4
январдаги
08-12/6-сонли
ишончнома
асосида)нинг
иштирокида,
даъвогар
“HAMZABEK
QOSIMOV”
фермер
хўжалигининг
жавобгар
“POSCO International Textile” масъулияти чекланган жамият
шаклидаги хорижий корхонасидан 2.189.543.561 сўм асосий
қарз ва 437.908.712 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 12 июндаги қарори устидан даъвогар
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд
биносида жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман суди кўмагида
видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“HAMZABEK QOSIMOV” фермер хўжалиги (“Хўжалик”,
бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “POSCO
International Textile” масъулияти чекланган жамият шаклидаги
хорижий корхонаси (“Харидор”, бундан буён матнда жавобгар
деб
юритилади)
ўртасида
2022
йил
13 апрель куни пахта хом ашёси ва уруғлик пахтани етказиб
тузилган бўлиб, ушбу шартномага кўра даъвогар жавобгарга
259 тонна пахта хом ашёсини етказиб бериш, жавобгар эса эса
маҳсулотларни қабул қилиш ва тўловларни 2022 йил 31
декабрига қадар тўлиқ тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга жами
2.941.051.832 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган. Жавобгар
етказиб берилган маҳсулотлар учун қисман 751.508.261 сўм
тўловларни
амалга
оширган
ва
қолган
қарздорлиги
тўланмаганлиги
натижасида
жавобгарнинг
даъвогардан
2.189.543.561 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгардан 2.189.543.561 сўм асосий қарз ва
437.908.712 сўм жарима ундиришни сўраган.
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12
апрелдаги
ҳал
қилув
қарори
билан
даъво
қисман
қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан
2.189.543.561 сўм асосий қарз ва 30.000 сўм почта харажати
ундирилиши
белгиланиб,
даъвонинг
қолган
қисмини
қаноатлантириш рад этилган,
жавобгардан республика
бюджетига 43.790.871,22 сўм ва даъвогардан 8.758.174,24 сўм
давлат божи ундирилиши белгиланган.
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 12 июндаги қарори билан апелляция
шикояти
қаноатлантирилган.
Марғилон
туманлараро
иқтисодий судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво
талабларини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги
қарор қабул қилинган.
Мазкур суд қарори устидан даъвогар томонидан кассация
шикояти берилиб, унда қарорни бекор қилиш ҳал қилув қарори
кучида қолдириш сўралган. Бунга асос қилиб шикоятда,
тарафлар
ўртасида
2022
йил
13 апрелда тузилган деб ҳисобланаётган шартнома 2022 йил
сентябрга қадар тузилмаганлиги, 2022 йил етиштирилган
пахта хом ашёсини етиштириш учун жавобгар томонидан
молиялаштирилмаганлиги, шартнома 1 нусхада тузилиб, унинг
нусхаси
берилмаганлиги
ва
электрон
рўйхатдан
ўтказилмаганлиги, шу сабабли даъвогар судга шартномани
илова қила олмаганлиги, 2022 йил даъвогар жавобгарга
2.941.051.832 сўмлик пахта хом ашёсини етказиб берганлиги
ва жавобгар ҳисоб-фактура билан қабул қилиб олганлиги,
жавобгар 751.508.261 сўм терим пули бериб, колган пулни
тўламасдан келганлиги, биринчи инстанция суди шартнома
рўйхатдан ўтмаганлигини асос килиб даъвони кисман
каноатлантириб, фақатгина асосий қарзни ундирганлиги,
эмаслиги важлари кўрсатилган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари
кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, дастлаб
фермер хўжалиги ва “Боходир лоғон текстил” ҚК МЧЖ билан
ўртасида пахта хом ашёси ва уруғлик пахта етиштириш ҳамда
уларни харид қилиш бўйича контрактация шартномаси
тузилганлиги, кейинчалик “Боходир лоғон текстил” ҚК
МЧЖнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари “POSCO International
Textile” МЧЖга ўтганлиги ва ушбу ташкилот билан шартнома
тузилган бўлса-да, жавобгар даъвогарга ушбу шартнома бўйича
ҳеч қандай хизмат кўрсатмаганлиги, балки “Боходир лоғон
текстил” ҚК МЧЖ томонидан хизматлар кўрсатилганлиги,
жавобгар билан тузилган шартнома қишлоқ хўжалиги
бўлимида рўйхатдан ўтмаганлиги, апелляция инстанциясида
иш кўрилганидан сўнг жавобгар 2023 йил 22 ва 28 августь
кунлари даъвогарга асосий қарзининг 1,152 млн сўм қисмини
тўлаб берганлигини кўрсатиб, даъво талаби асоссиз рад
қилинганлигини билдирди.
Суд муҳокамасида жавобгар вакили кассация шикоятига
эътироз
билдириб,
шартнома
тарафлар
томонидан
имзоланганлиги,
қўшимча
келишувда
тўлов
муддати
келишилганлиги ва ушбу муддат келмаганлиги сабабли даъво
рад қилинганлигини билдириб, шикоятни рад қилишни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган
важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб,
қуйидаги
асосларга
кўра
шикоятини
қаноатлантириш,
апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиб, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан
буён матнда ФК деб юритилади) 465-моддасига мувофиқ
контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид
қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда
топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи
эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг
ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб
туриш) мажбуриятини олади.
ФКнинг 449-моддасида сотиб олувчи етказиб берадиган
товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар
белгиланган.
Шартноманинг
4.4-бандида,
“Харидор”
томонидан
“Хўжалик”ка, “Хўжалик” томонидан етказиб берилган маҳсулот
қийматининг (устамалар қўшиб ҳисобланган) 100 фоиз
ҳисобидан “Харидор” томонидан берилган аванс маблағлари,
терим пуллари, пахтани етиштириш ва йиғиб олишни
молиялаштириш
билан
боғлиқ
“Харидор”нинг
бошқа
харажатлари чегирилгандан қолган қисмини “Харидор”
томонидан
“Хўжалик”ка
2022 йил 31 декабрга қадар тўлиқ тўлаб берилиши
белгиланган.
Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга
маҳсулотлар етказиб берилганлиги ва жавобгарнинг даъвогар
олдидаги
2.189.543.561
сўм
қарздорлик
суммаси
иш
ҳужжатларида ҳисобварақ-фактуралар ва тарафлар вакиллари
суд мажлисидаги тушунтиришлари билан тасдиқланган,
етказиб берилган маҳсулот ҳажми ва қийматига жавобгар
томонидан эътирозлар билдирилмаган.
Бироқ жавобгар шартнома мажбуриятини лозим даражада
бажамасдан, етказибрилган маҳсулот учун қарздорликни 2022
йилнинг
31 декабрига қадар тўлаб бермаган.
Шартноманинг 8.1-бандида, мазкур шартнома тарафлар
томонидан имзоланиб, туман қишлоқ хўжалиги бўлими
томонидан рўйхатдан ўтказилгандан кейин кучга кириши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003
йил
4 сентябрдаги 383-сонли қарори билан тасдиқланган “Қишлоқ
хужалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов,
хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш,
уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг
бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида”ги
Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 5бандида хўжаликлар билан тайёрлов ва хизмат кўрсатиш
ташкилотлари ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлар сотиш,
моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар
кўрсатиш (ишларни бажариш) юзасидан тузилган барча
турдаги шартномалар туман қишлоқ хўжалиги бўлимларида
рўйхатдан ўтказилгандан кейин бажарилиши белгиланган.
Шунга кўра, биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида
имзоланган ушбу шарнома Низом талабларига мувофиқ Ёзёвон
қишлоқ
хўжалиги
бўлимида
рўйхатдан
ўтказилмаганлиги ва қонунчиликка мувофиқ шартнома
тузилмаган ҳисобланиши сабабли 2.189.543.561 сўм асосий
қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш ва жарима
ундириш талабини эса қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида
асосли тўхтамга келган.
Аммо, апелляция инстанция суди томонидан шартнамага
тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 31 декабрда 1-сонли
қўшимча келишувга мувофиқ мажбуриятини бажариш муддати
ҳам ўзгариб, етказиб берилган маҳсулот қийматини тўлиқ
тўлаш
муддати
2023
йил
1
ноябрга
қадар
тўлаш
белгиланганлигини асос қилиб, биринчи иснтанция судининг
ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида нотўғри хулосага
келган.
ФК 384-моддасининг биринчи қисмига кўра, шартнома
қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор
қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади,
башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи
одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Ваҳоланки, қўшимча келишув Низом талабларига мувофиқ
туман қишлоқ хўжалиги бўлимида рўйхатдан ўтказилмаган
бўлиб, Низом бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлар сотиш,
етказиб бериш юзасидан тузилган барча турдаги шартномалар
туман қишлоқ хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказилгандан
кейин бажарилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
302-моддасининг биринчи қисмига кўра иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб
ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг
исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд
нотўғри қўлланилганлиги , биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати апелляция
инстанцияси суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормалари бузилган деб ҳисоблаб, кассация шикоятини
қаноатлантириб, апелляция инстанция судининг қарорини
бекор қилишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўз кучида қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд
харажатлари
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
инстанцияси
учун
даъвогар
томонидан
ихтиёрий тўланган суд харажатларини унинг зиммасида
қолдириб, кассация инстанцияси учун жавобгардан республика
бюджетига 26.274.522,73 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига
33 000 сўм почта харажати ва Олий суд ҳисобига ишни
видеоконференцалоқа
режимида
кўрганлик
учун
82 500 сўм суд харажати ундириш лозим.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л д и:
“HAMZABEK QOSIMOV” фермер хўжалигининг кассация
шикояти қаноатлантирилсин.
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 12 июндаги қарори бекор қилинсин.
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12
апрелдаги ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилсин.
“POSCO International Textile” масъулияти чекланган
жамият шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан кассация
инстанцияси учун:
-республика бюджетига 26.274.522,73 сўм давлат божи;
-Олий суд ҳисобига ишни видеоконференцалоқа режимида
кўрганлик учун 82 500 сўм суд харажати;
-“HAMZABEK QOSIMOV” фермер хўжалиги фойдасига
33 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Қарор асосида ижро варақалари берилсин.
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 12 июндаги ижро варақалари бўйича
ундирув бекор қилинсин.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Б.Исрайлов