← Назад
Решение #490168 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 2033 | — | law | |
| ИПКнинг | 2033 | — | law | |
| йича даъво аризасига ушбу Кодекс | 151 | — | code_article | |
| йича даъво аризасига ушбу Кодекс | 151 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| збекистор республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистор республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1804-2301/2557-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
(коммунал хизмат кўрсатиш тўғрисида)
2023 йил 26 сентябрь
Косон туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Турақулов раислигида,
Даъвогар – *****манфаатида жавобгар *****ҳисобидан 5.165.424 сўм
табиий газ қарздорлик тўлови ва 33.000 сўм олдиндан тўланган почта
ҳаражатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар – *****манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар *****дан фойдаланилган 5.165.424 сўм табиий газ қарздорлик
тўлови ва 33.000 сўм олдиндан тўланган почта ҳаражатини ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(кейинги ўринда - ИПК) 2034-моддаси 8-қисмига асосан суд
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан,
тарафларни
чақиртирмасдан
ва
уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Шунингдек,
ИПКнинг
2033-моддаси
2-қисмига
асосан
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган иш бўйича
даъво аризасига ушбу Кодекснинг 151-моддасида назарда тутилган
ҳужжатлар илова қилинади.
Ушбу даъво аризаси жавогарга буюртма хат орқали юборилган.
Мазкур иқтисодий иш бўйича тарафлар суд мажлиси тайиланган кун
ва вақти ҳақида хабардор қилинган.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни
ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади.
Иш хужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2019 йил 19
июль куни табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш
тўғрисида 13-02/55-сонли шартнома расмийлаштирилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига асосан даъвогар (етказиб берувчи)
ўз зиммасига газ тармоқлари орқали жавобгар (истеъмолчи)нинг
келишилган буюртманомаси бўйича табиий газ етказиб бериш
мажбуриятини олган, жавобгар эса ўз зиммасига газни қабул қилиш
мажбуриятини олади ҳамда тўловларни белгилинган нарх бўйича ўз
муддатида амалга оширишга келишилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартномага асосан газ тармоқлари
орқали газ (маҳсулот) етказиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан
етказиб берилган газ учун шу кунга қадар тўлов амалга оширилмасдан
келинган.
Мазкур шартноманинг 4.3-бандига асосан истеъмолчи ҳисоб-китоб
даври бошлангандан камида 5 кун олдин Етказиб берувчининг ҳисоб
рақамига шартноманинг 1.4 ва 1.5 – бандларида кўрсатилган ойлик газ
хпжмининг 100 фоиз сўммасини олдиндан тўлаши белгиланган бўлсда,
жавобгар томонидан тан олинган 5.165.424 сўмлик табиий газ учун
тўловлар шу кунга қадар амалга оширилмасдан келинган.
Даъвогар томонидан жавобгарга мавжуд қарздорликни ўз вақтида
қайтаришлик юзасидан огоҳлантириш хати юборилган бўлсада, жавобгар
томонидан ушбу огоҳлантириш хати ижроси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбурият - фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва
ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор
эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш
ҳуқуқига эга бўлади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб
чиққан.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши белгиланган.
ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир
томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 12- бандига кўра, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса,
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун жавоб беради.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 12 январдаги “Электр Энергияси ва табиий газдан фойдаланиш
тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 22-сон қарори билан тасдиқланган қарорининг 2-иловасида
“Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”нинг 92-бандида асосан
истеъмолчи ой тугаганидан сўнг 10 кун мобайнида истеъмол қилинган газ
ҳажми учун табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари
кўрсаткичлари ёки белгиланган меъёрлар асосида тўловни амалга
оширади. Бундан ташқари, мазкур Низомнинг 126-бандида электр
энергияси истеъмолчилари электр таъминоти шартномаларини тузиш ва
бажаришда юзага келаётган низоларни ҳал этиш учун судга ёки
бўйсуниши бўйича юқори ташкилотга, мансабдор шахсга мурожаат қилиш
ҳуқуқига эгалиги кўрсатилган.
Ўзбекистор республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, Ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд
орқали
ҳимоя
қилиш,
давлат
органларининг
ҳамда
бошқа
ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф
қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш
ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини
тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли,
мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи
кафолатланади.
Даъвогарнинг даъво талаби асослидир.
Шу боисдан суд даъвогарнинг 5.165.424 сўм асосий қарз ундириш
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Суд ушбу ҳуқуқ нормаларини қўллаб, даъвогарнинг даъво талабини
тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
5.165.424 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган 33.000 сўм почта
харажати, республика бюджетига 330.000 сўм давлат божи ундиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 468, 474моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 176-179, 186,
192, 2033, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогар *****манфаатида киритган даъво аризаси тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Жавобгар ***** ҳисобидан:
Даъвогар *****фойдасига 5.165.424 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан
тўланган 33.000 сўм почта харажати;
республика бюджетига 330.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой ичида апелляция
тартибида шикоят бериши мумкин.
Судья
А.Турақулов