← Назад
Решение #490518 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| онуни | 15 | — | law | |
| онуни | 15 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 108 | — | law | |
| ИПКнинг | 108 | — | law | |
| ИПКнинг | 109 | — | law | |
| ИПКнинг | 109 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8661-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида)
2023 йил 25 сентябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов,
судья ёрдамчиси Х.Холмуродовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“ЙЙЙ” акциядорлик инновация тижорат банкининг жавобгар якка
тартибдаги тадбиркор “ККК” ҳисобидан 2022 йил 25 июлдаги
№M_ADB_USD-4/01081/326195/344-сонли кредит шартномаси бўйича
15 922,55
АҚШ
доллари
асосий
қарз
қолдиғи,
2 045,17 АҚШ доллари муддати ўтган кредит қарздорлиги, 62,10 АҚШ
доллари муддати ўтган фоиз қарздорлиги, жами 18 029,82 АҚШ доллари
миқдоридаги кредит қарздорлик суммасини, 2022 йил 22 декабрдаги
№MMF_BMF_USD-3/01081/380196/624-сонли кредит шартномаси бўйича
395 926 950 сўм асосий қарз қолдиғи, 9 732 132 сўм муддати ўтган кредит
қарздорлиги, 11 352 567 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, жами
417 017 649 сўм миқдоридаги кредит қарздорлик суммасини ундириш,
ундирувни қўшимча жавобгар “УУУ” масъулияти чекланган жамияти
(СТИР 200466830)га тегишли бўлган тарафлар томонидан 1 270 000 000
сўмга баҳоланган, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Қирсадоқ МФЙ, 58уйда жойлашган (кадастр рақами 11:15:06:06:01:0478) нотурар жой биноиншоотларига унга бириктирилган ер майдонлари билан қаратиш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили ИИИ (2023 йил 4 январдаги 03/41-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
A Н И Қ Л А Д И:
“ЙЙЙ” акциядорлик инновация тижорат банки (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “Saliyaxon ona fayz” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2022
йил
25
июлдаги
№M_ADB_USD-4/01081/326195/
344-сонли кредит шартномаси бўйича 15 922,55 АҚШ доллари асосий қарз
қолдиғи, 2 045,17 АҚШ доллари муддати ўтган кредит қарздорлиги,
62,10 АҚШ доллари муддати ўтган фоиз қарздорлиги, жами 18 029,82 АҚШ
доллари миқдоридаги кредит қарздорлик суммасини, 2022 йил
22 декабрдаги №MMF_BMF_USD-3/01081/380196/624-сонли кредит
шартномаси бўйича 395 926 950 сўм асосий қарз қолдиғи, 9 732 132 сўм
муддати ўтган кредит қарздорлиги, 11 352 567 сўм муддати ўтган фоиз
қарздорлиги, жами 417 017 649 сўм миқдоридаги кредит қарздорлик
суммасини ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар “УУУ” масъулияти
чекланган жамияти (СТИР 200466830)га тегишли бўлган тарафлар
томонидан 1 270 000 000 сўмга баҳоланган, Тошкент вилояти, Янгийўл
тумани, Қирсадоқ МФЙ, 58-уйда жойлашган (кадастр рақами
11:15:06:06:01:0478)
нотурар
жой
бино-иншоотларига
унга
бириктирилган ер майдонлари билан қаратишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили низо юзасидан
тарафлар ўртасида 2023 йил 21 сентябрда медиатив келишув
тузилганлигини, даъвогар судга даъво ариза киритишда тўлаган почта
харажатини медиатив келишувда белгиланганидек жавобгардан даъвогар
фойдасига ундиришни, даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
гибрид ва электрон почта орқали хабардор қилинган жавобгар суд
мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра
агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг
тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан
электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи
бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан
эътиборан уч кун ўтган бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170, 172-моддалари талабларига кўра,
ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд ишдаги хужжатлар ҳамда тарафлар томонидан тақдим қилинган
медиатив келишув билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга асосан
даъвогарнинг даъвосини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
ИПКнинг 131-моддасида тарафлар низони медиатив келишув
битимини тузиб ҳал этиши, медиатив келишув битими даъво тартибидаги
ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкинлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг
15-моддасида медиация низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд
ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага)
киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкинлиги,
29-моддасида эса медиация тартиб-таомилини амалга ошириш
натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни
бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган
тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилиши,
медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб,
ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда
тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилиши, медиатив келишув
бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб
судга мурожаат этишга ҳақли эканликлари белгиланган.
Мазкур иқтисодий ишни кўриш жараёнида тарафлар ўзаро келиб
чиққан низони профессионал медиатор Карабаев Адхам Бахриддинович
кўмагида медиация орқали ҳал қилишган бўлиб, улар ўртасида 2023 йил
21 сентябрда медиатив келишув тузилган.
ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра агар тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
ИПКнинг 108-моддасига кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
тўғрисида суд ажрим чиқаради. Суд ажримида ишда иштирок этувчи
шахслар ўртасида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат
божини бюджетдан қайтариш ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин.
ИПКнинг 109-моддасида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун
асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар
судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга
ҳақли эканлиги белгиланган.
Шунга кўра, суд тарафлар медиатив келишувга эришганликлари
боис даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, медиатив келишувда
жавобгар почта харажатини тан олиши белгиланганлигини инобатга олиб,
даъво аризаси киритишда даъвогар томонидан тўланган 33 000 сўм почта
харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107-моддасининг 53-банди, 108, 127-128, 170, 171,
195-196-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор “ККК” ҳисобидан “ЙЙЙ” акциядорлик
инновация тижорат банки фойдасига 33 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ажрим қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ажрим устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
У.Р.Хусанов