← Назад
Решение #490670 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8855-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 25 сентябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов,
судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси котиблигида, ЙЙЙнинг
жавобгар “ККК” фермер хўжалиги ҳисобидан 10 702 786,83 сўм солиқ
қарздорлигини унинг мол-мулкидан ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили ТТТ (2023 йил 4
августдаги 22-09244-сонли ишончномага асосан) иштирокида, суднинг
маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“ККК” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 10 702 786,83 сўм солиқ қарздорлигини унинг мол-мулкидан
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб,
жавобгарнинг солиқ тўловларидан қарздорлиги юзага келганлиги,
жавобгарнинг шахсий кабинетига юборилган талабномаларга эътироз
билдирилганлиги, солиқ қарздорлигини жавобгарнинг мол-мулкидан
ундиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакилининг иштирокини
таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими
жавобгарнинг солиқ тўловчи шахсий кабинетига юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи
қисми тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан
электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи
бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан
эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Даъвогар вакилининг тушунтириши, ишдаги мавжуд ҳужжатларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра суд даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларидан кўринишича, 2023 йил 3 апрель
ҳолатига жавобгарнинг солиқлар бўйича мажбурий ундирувга
қаратилмаган қарздорлиги 10 702 786,83 сўмни ташкил этган.
Шундан, ижтимоий солиқ 7 944,76 сўм, жисмоний шахслар
даромадидан олинадиган солиқ 8 195,37 сўм, ягона ер солиғи
6 402 367,92 сўм, СОРЖга тушган молиявий жарималар 4 243 162,80 сўм,
айланмадан олинадиган солиқ 402,09 сўм, сув ресурсларидан
фойдаланганлик учун солиқ (қишлоқ хўжалиги корхонаси) 2 761,97 сўм,
СОРЖга ундириладиган 40% пеня 37 951 92 сўмни ташкил этган.
Солиқ қарзи ихтиёрий равишда тўлаб берилмаганлиги учун
корхонанинг банк ҳисоб рақамларига инкасса топшириқномаси қўйилган,
бироқ қарздорнинг ҳисобрақамида тегишли пул маблағлари йўқлиги
сабабли банк томонидан К-2 (картотека) реестрига олинган.
Даъвогарнинг 2023 йил 23 январь ва 27 январь кунлари
қарздорликни тўлаш тўғрисида юборилган талабномаларига жавобгар
томонидан эътироз билдирилган.
Жавобгар томонидан солиқ қарзи тўланмаганлиги ҳамда
ҳисобрақамида пул маблағлари йўқлиги сабабли низо келиб чиқиб,
даъвогар судга солиқ қарздорлигини солиқ тўловчининг мол-мулкидан
ундириш тўғрисидаги даъво талаби билан судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб
юритилади) 22-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида
белгиланган солиқлар ва йиғимларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда
ҳисоблаб чиқариши ва тўлаши солиқ тўловчиларнинг мажбурияти
эканлиги белгиланган.
СК 121-моддасининг биринчи қисмига кўра, солиқ қарзи
белгиланган муддатда тўланмаган ёки тўлиқ тўланмаган тақдирда, солиқ
қарзини ундириш — ундирувни банк ҳисобварақларидаги пул
маблағларига (шу жумладан, корпоратив карталардаги пул маблағларига)
қаратиш йўли билан мажбурий тартибда амалга оширилади.
Мазкур модданинг ўн учинчи қисмига мувофиқ, агар банк томонидан
солиқ органининг инкассо топшириқномаси олинган кунда мажбуриятга
эга шахснинг ҳисобварақларида уни бажариш учун пул маблағлари етарли
бўлмаса, инкассо топшириқномаси шу ҳисобварақларга пул маблағлари
келиб тушишига қараб, ҳар бир бундай тушум кунидан кейинги бир ёки
икки операция кунидан кечиктирмай, ҳисобварақ валютасига боғлиқ
ҳолда бажарилади.
СК 123-моддасининг биринчи қисмига асосан, агар мажбуриятга эга
шахснинг солиқ қарзини ушбу Кодекснинг 121 ва 122-моддаларида
назарда тутилган тартибда ундириш мумкин бўлмаса, солиқ органи солиқ
қарзини шу мажбуриятга эга шахснинг бошқа мол-мулки, шу жумладан
нақд пул маблағлари ҳисобидан ундиришга ҳақли.
Даъвогар томонидан жавобгар ҳисобварағига қўйилган инкассо ва
тўлов талабномалари пул маблағлари мавжуд эмаслиги сабабли ўтказиб
берилмаган.
СК 123-моддасининг олтинчи қисмига кўра, солиқ қарзи бўйича
мажбуриятга эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарздорлигини
ундириш суд тартибида амалга оширилади. Солиқ тўловчи томонидан
солиқ қарздорлиги тан олинса, солиқ органи раҳбарининг (раҳбар
ўринбосарининг) қарорига биноан солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга
шахснинг мулки ҳисобидан солиқ қарздорлиги ундирилиши мумкин.
Даъвогар томонидан юборилган талабномаларга жавобгар эътироз
билдирганлиги сабабли, даъвогар солиқ қарздорлигини солиқ
тўловчининг мол-мулкидан ундириш тўғрисида даъво ариза киритган.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгарнинг солиқлар бўйича
қарздорлиги мавжудлиги ўз исботини топганлиги, солиқ қарзи
ундирувини ҳисобварағидан амалга ошириш имконияти мавжуд
эмаслигини инобатга олиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб,
10 702 786,83 сўм солиқ қарздорлиги унинг мол-мулкидан ундиришни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг учинчи қисмида даъвогар тўлашдан
белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож
тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган бож ставкаларига мувофиқ, мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўлашлиги белгиланган.
Юқоридагиларга
кўра,
суд
даъво
талаблари
тўлиқ
қаноатлантирилганлигини
инобатга
олиб,
жавобгар
ҳисобидан
республика бюджети фойдасига 330 000 сўм давлат божи ундиришни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
“ККК” фермер хўжалиги ҳисобидан 10 702 786,83 сўм солиқ
қарздорлиги унинг мол-мулкидан ундирилсин.
“ККК” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджети фойдасига
330 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
4
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
У.Р.Хусанов