← Назад
Решение #490719 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 40 | — | law | |
| нинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 37 | — | law | |
| онуннинг | 140 | — | law | |
| онуннинг | 141 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 66 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
11 391 символов
4-1805-2301/2441-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Касби тумани
2023 йил 25 сентябрь
Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Ғ.Р.Игамов раислигида,
судья ёрдамчиси Б.Боймуродовнинг котиблигида аризачи Қашқадарё
вилояти солиқ бошқармасининг қарздор "Мейлиев Турди" фермер
хўжалигини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш
ҳақидаги аризаси бўйича ишни аризачи вакили Б.Менглиев (ишончнома
асосида),(қарздор вакили иштирокисиз) иштирокида Касби туман Давлат
солиқ инспекцияси биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси (бундан буён матнда
аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор
"Мейлиев Турди" фермер хўжалиги (бундан буён матнда қарздор деб
юритилади)ни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб
топишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили низо юзасидан
тушунтириш бериб, судга ариза билан мурожаат қилганда қарздорнинг
бюджет олдида солиқ ва мажбурий тўловлардан 109 278 818,35 сўм
миқдорида қарздорлиги мавжудлигини, қарздорликни ундириш ҳақида
кўрилган чоралар натижа бермаганлигини, тўловга қобилиятсиз
эканлигини баён қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради.
Қарздор суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган
бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда - ИПК деб юритилади)нинг 128, 170моддаларига асосан ишни қарздор иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд низо юзасидан тараф вакилининг тушунтиришини эшитиб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қарздор ҳисобидан
ундиришни лозим топди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд муҳокамаси давомида аниқланган
ҳолатлардан маълум бўлишича, қарздорнинг 2023 йил 8 июнь ҳолатида
солиқ ва бошқа мажбурий йиғимлардан қарзи 109 278 818,35 сўмни
ташкил қилган. Қарздорликни ундириш ҳақида кўрилган чоралар натижа
бермаган.
Мажбурий ижро бюроси Миришкор тумани бўлими давлат
ижрочисининг қарорларига асосан қарздорнинг ундирувга қаратилиши
мумкин бўлган мол-мулклари бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистон
Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро
этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддасига асосан қайтарилган.
Шу сабабли, аризачи қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсиз деб
топиш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилган.
Суд аризани тўлиқ асосли деб ҳисоблайди.
Чунки, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун (бундан буён
матнда - Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра тўловга
қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар
юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан
бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга
тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса,
судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича
кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги
ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза
йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги
ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари
қийматидан ошиб кетган бўлса.
Мазкур Қонуннинг 37-моддасига мувофиқ тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатиш ва тўловга қобилиятсизликни тиклаш
тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида судга ариза билан
мурожаат қилишга қарздорнинг вақтинча тўловга қобилиятсизлиги асос
бўлади.
Қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш
юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш учун
қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади.
Қонуннинг 140-моддасида суд томонидан қарздорни банкрот деб
топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг
бошланишига сабаб бўлиши, тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили
муддати ўн икки ойдан ошиши мумкин эмас. Зарурат бўлганда бу муддат
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахснинг
илтимосномасига кўра ёки суднинг ташаббуси билан уч ойгача
узайтирилиши мумкинлиги белгиланган.
Қонуннинг 141-моддасига асосан суд томонидан қарздорни банкрот
деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор
қабул қилинган пайтдан эътиборан:
қарздорнинг мол-мулкини бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ
бўлган ёки унинг мол-мулкини учинчи шахсларга фойдаланиш учун
топширишга сабаб бўлувчи битимлар тузишга фақат ушбу бобда
белгиланган тартибда йўл қўйилади;
қарздорнинг барча пул мажбуриятларини бажариш муддати,
шунингдек кечиктирилган солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш муддати
бошланган деб ҳисобланади;
қарздорнинг барча турдаги қарзлари бўйича неустойка (жарима,
пеня) ва фоизларни ҳисоблаш тугатилади;
мол-мулк солиғи, ер солиғи, шунингдек солиқлар ҳамда йиғимлар
бўйича мажбуриятлар юзасидан аввал ҳисобланган ва ундирилмаган
пенялар ва жарималар ҳисоблаш тўхтатиб турилади;
қарздор
мол-мулкини
сотишдан
тушган
маблағларнинг
қарздорликни тўлашга йўналтирилган қисми қўшилган қиймат ва
даромад солиғидан озод этилади;
қарздорнинг молиявий аҳволи ҳақидаги маълумотлар махфийлик
тоифасига, шу жумладан тижорат сирига мансублигини йўқотади;
ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратишга доир барча
чекловлар олиб ташланади;
ижро ҳужжатларини ижро этиш тугатилади. Пул мажбуриятлари,
солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича барча талаблар, бошқа мулкий талаблар
фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида қарздорга тақдим этилиши
мумкин, бундан мулк ҳуқуқини эътироф этиш, маънавий зиённи
компенсация қилиш, мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан
талаб қилиб олиш, асоссиз орттирилган бойликни қайтариш, битимларни
ҳақиқий эмас деб топиш ва уларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини
қўллаш тўғрисидаги талаблар, шунингдек жорий тўловлар бўйича
талаблар мустасно.
Тугатишга доир иш юритиш бошлангунига қадар қарздорнинг
мажбуриятларини бажариш таъминоти сифатида берилган мол-мулкдан
фойдаланишдан мазкур иш юритиш бошланганидан кейин олинадиган
ҳосилга, маҳсулотга ва даромадларга нисбатан кредиторнинг ўз
талабларини бажариш таъминоти сифатидаги ҳуқуқи татбиқ этилмайди.
Ижро этилиши ушбу модда биринчи қисмининг тўққизинчи
хатбошисига мувофиқ тугатилган ижро ҳужжатлари қонунчиликда
белгиланган тартибда давлат ижрочилари томонидан тугатиш
бошқарувчисига ўтказилиши лозим.
Қарздорнинг барча мажбуриятларини бажаришга фақат тугатишга
доир иш юритиш доирасида йўл қўйилади.
Суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан
қарздорнинг бошқарув органлари қарздорнинг мол-мулкини бошқариш
ва тасарруф этиш вазифаларини бажаришдан, агар илгари
четлаштирилмаган бўлса, четлаштирилади, қарздор раҳбарининг
ваколатлари тугатилади (қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат
шартномаси тугатилади), қарздорнинг ишларини бошқариш тугатиш
бошқарувчисининг зиммасига юклатилади, шунингдек мулкдорнинг
қарздор мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этишга доир ваколатлари
тугатилади. Тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг раҳбари билан тузилган
меҳнат шартномасини тугатиш ёки мазкур раҳбарни бошқа ишга ўтказиш
тўғрисида буйруқ чиқаради.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича
далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда
олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда
иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи
ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган
бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай
маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда
иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда
ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи
бўйича баҳо беради, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги
нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ ташкилотлар ва
фуқароларни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризалардан базавий
ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи тўланади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат Активларини бошқариш агентлиги
Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг 25.09.2023 йилдаги хатига
кўра, "Мейлиев Турди" фермер хўжалигининг тугатиш ишларини олиб
бориш учун 4-тоифали суд тугатиш бошқарувчиси З.Сафаровнинг номзоди
тавсия қилинган.
Юқоридагиларга кўра, суд аризани қаноатлантириб, қарздорни
тўловга қобилиятсиз деб топишни, тугатишга доир иш юритишни
бошлашни ҳамда суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 5, 140, 141-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал
кодексининг 36, 112-113, 118, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб,
суд
қарор қилди:
Аризачи Қашқадарё вилояти солиқ бошқармасининг аризаси
қаноатлантирилсин.
Қарздор "Мейлиев Турди" фермер хўжалиги соддалаштирилган
тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилсин ва тугатишга доир иш
юритиш бошлансин.
Қарздор "Мейлиев Турди" фермер хўжалиги тугатиш бошқарувчи
этиб 4-тоифали суд тугатиш бошқарувчиси З.Сафаров тайинлансин.
Суд тугатиш бошқарувчиси З.Сафаров зиммасига қарздор тўловга
қобилиятсиз деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш
бошланганлиги ҳақида расмий нашрда эълон бериш, тугатишга доир иш
юритишни “Тўловга қобилиятсизлик”ги Қонун асосида ташкил этиш ва
ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2013
йилдаги 224-сонли “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан
банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларини
тасдиқлаш тўғрисидаги”ги Қарорига асосан сохта банкротлик,
банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш
аломатлари мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида хулоса тайёрлаш
ва хулосани судга тақдим этиш, шунингдек тугатиш жараёнида
қарздорнинг мол-мулки йўқлиги ҳақидаги маълумотларни тўлиқ аниқлаш
ва бажарилган ишлар ҳақида ҳар ойда 1 (бир) марта Касби туманлараро
иқтисодий судига ёзма оралиқ ҳисобот тақдим этиб бориш ҳамда тугатиш
ишларини 2023 йил 25 декабрга қадар якунлаш вазифаси юклатилсин.
Қарздор "Мейлиев Турди" фермер хўжалигидан аризачи Қашқадарё
вилояти солиқ бошқармаси фойдасига 33 000 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 990 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин ва ижро варақаси
берилсин.
Аризачи Қашқадарё вилояти солиқ бошқармасига қарздор "Мейлиев
Турди" фермер хўжалиги раҳбари томонидан давлатга етказилган зарарни
қарздор раҳбари ва унинг таъсисчиларидан субсидиар тартибда ундириш
ҳақида фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат этиш ҳуқуқи
мавжудлиги тушунтирилсин.
Ҳал қилув қарори нусхаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ва Мажбурий ижро бюроси
Миришкор тумани бўлимига юборилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириш) мумкин.
Судья
Ғ.Р.Игамов