Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/8594 Дата решения 25.09.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент сув таъминоти масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "PANDA HAPPY" нодавлат таълим муассасаси
Source ID 1178778 Claim ID 3642320 PDF Hash bf30c476bbad1b91... Загружено 09.04.2026 06:21 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онун 16-моддаси онун 16 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8594-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 25 сентябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “УУУ” нодавлат таълим муассасаси ҳисобидан 74 646 277 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили ААА (2023 йил 8 августдаги 8-сонли ордер ва 2023 йил 23 майдаги 04/-04/2294-сонли ишончномага асосан), ППП (2023 йил 31 январдаги 04-04/516-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили РРР (раҳбар), учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси вакили ИИИ (2023 йил 4 январдаги Т-11-01/14-25-сонли ишончномага асосан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “УУУ” нодавлат таълим муассасаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019 йил 23 апрелда К-344-сонли истеъмолчиларга ичимлик ва оқава суви хизматларини кўрасатиш шартномаси тузилган. Жавобгар 2023 йил 16 январда даъвогарнинг Янгийўл шаҳар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, кунларнинг совиши, электр ўчиши сабаблари қувур музлаб, ҳисоблагич музлаб ёрилиб кетгани учун таъмирлаш ишларини зудлик билан олиб боришга мажбурлиги, ҳисоблагич тамғасини ёчиб, таъмирлашдан сўнг, тамғалашни сўраган. Даъвогар томонидан 2023 йил 18 январда 044689-сонли далолатнома тузилиб, унда сув ҳисоблагичдаги тамға ечилганлиги, сабаби сув ҳисоблагич музлаб ёрилиб кетганлиги, истеъмолчи 30 кун ичида сув ҳисоблагични янгисига алмаштириб, тамғага ариза бериши лозимлиги кўрсатилган. Даъвогар томонидан 2023 йил 19 январда 044693-сонли далолатнома тузилиб, 17037214-сонли ҳисоблагич ўрнатилганлиги, TST 00000445 тамғаси билан тамғаланганлиги кўрсатилган. Ўрнатилган сув ҳисоблагич паспортида Охта ГП-32 ҳисоблагич, завод рақами 17037214 эканлиги, 2017 йил 12 сентябрда фойдаланишга рухсат берилиб, ҳисоблагичнинг ўртача ишлаш даври 12 йил, текшириш интервали совуқ сув ҳисоблагичи учун 6 йил эканлиги кўрсатилган. Мазкур ҳисоблагичларга импорт қилувчи корхона томонидан 2017 йил 10 ноябрда маҳсулотларга мувофиқлик сертификати олинган. Жавобгар 2023 йил 24 январда даъвогарга ариза билан мурожаат қилиб, ичимлик сув ҳисоблагичдан бугунги кунда сув томаётганлиги сабабли, ҳисоблагич тамғасини олишда ва ҳисоблагич таъмирланганидан сўнг ушбу тамғани қайта ўрнатишда амалий ёрдам бериш сўралган. Даъвогар томонидан 2023 йил 25 январда 044709-сонли далолатнома тузилиб, жавобгар аризасига асосан ҳисоблагичдаги TST 00000445 тамға ечилганлиги, истеъмолчи 30 кун мобайнида сув ҳисоблагични давлат қиёсловидан ўтказиб жойига ўрнатиб қўйиб, тамғалаш учун Янгийўл шаҳар сув оқава бўлимига ариза билан мурожаат қилиниши айтилганлиги кўрсатилган. Даъвогарнинг Янгийўл шаҳар филиали раҳбари томонидан 2023 йил 25 январда жавобгарга берилган жавоб хатида 24 январдаги аризага жавоб сифатида масъул ходимлар томонидан жойига чиқиб ўрганилганлиги, сув ҳисоблагич ечилганлиги, қайта тамғаланганлиги кўрсатилган. Даъвогар жавобгар томонидан ҳисоблагич белгиланган муддат ичида ўрнатилмаганлиги сабабли, 2023 йил 25 февралдан 1 майга қадар 74 646 277 сўм ҳисобланганлиги, пул маблағлари тўланмаган тақдирда иқтисодий судига мурожаат қилиниши ҳақида 2023 йил 4 майда 217-сонли огоҳлантириш хати юборган. Жавобгар томонидан 17037214-сонли сув ҳисоблагичи 2023 йил 6 июнда қиёсловдан ўтказилиб, тайёрловчи завод техник хужжатлари талабларига мослиги ҳақида гувоҳнома берилган. Даъвогар томонидан 2023 йил 18 июлда жавобгарнинг сув ҳисоблагичига тамға босилиб, бу ҳақда 07-025-сонли далолатнома тузилган. Жавобгар даъвогар томонидан формула асосида қарздорлик ҳисоблагани, ортиқча сарсончарчиликка йўл қўйганидан норози бўлиб, бир қатор муассаса ва ташкилотларга мурожаат қилган. Даъвогар Янгийўл шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг 2023 йил 15 майдаги хатига ёзган жавоб хатида 2023 йил 14 июнда берилган жавоб хатида жавобгар билан тузилган 3К-344-сонли шартномага асосан 2023 йил 25 январда сув тақсимот бўлими юридик назоратчиси Б.Қозоқбоев томонидан ташкилотга ўрнатилган сув ҳисоблагичини хатловдан ўтказиш жараёнида Д 32 №17037214-сонли сув ҳисоблагичнинг давлат қиёслов кўригидан ўтмаганлиги аниқланиб, қиёслов кўригидан ўтказиш учун 30 кун муддатга кўрсатма берилганлиги кўрсатилган. Янгийўл шаҳар прокуратураси томонидан 2023 йил 2 августда жавобгарга берилган жавоб хатида даъвогарнинг Янгийўл шаҳар филиали ходимлари томонидан мурожаатлар билан ишлашда ҳамда эгаллаб турган лавозимига кўра ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармасдан, ижро интизомини бузганлиги сабабли, интизомий жавобарлик тўғрисида иш қўзғатилиши таъминланганлиги кўрсатилган. Жавобгарнинг Тошкент вилояти ҳокимлигига йўллаган мурожаати ўрганиб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Рақобат бошқармаси деб юритилади)га юборилган. Рақобат бошқармаси томонидан низоли ҳолат тарафлар иштирокида ўрганиб чиқилиб, 2023 йил 23 августдаги 12/94-сонли қарори билан даъвогар Ўзбекистон Республикаси “Табиий монополиялар тўғрисида”ги Қонун 16-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошиси талабларини бузилган деб топилиб, ушбу талаблар бузилганлигини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик, жавобгарга 74 646 277 сўм миқдорида маблағларни қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича кўрсатма бериш белгиланиб, шу куни бу ҳақда даъвогарга кўрсатма берилган. Жавобгар ҳисобланган суммани тўламаганлиги сабабли низо келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 74 646 277 сўм зарар ундиришни сўраган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 4 сентябрдаги ажрими билан Рақобат бошқармаси ишга низонинг предметига мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабини қувватлаб, жавобгарнинг аризасига асосан сув ҳисоблагичи тамғадан ечилиб, қиёсловдан ўтказиш учун жавобгарга тақдим этилганлиги, унга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарорига 2-илова сифатида тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш” Қоидалари (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади)нинг 68-бандига асосан 30 кун муддат берилганлиги, жавобгар белгиланган муддатда ҳисоблагични қиёсловдан ўтказиб тамғалаш юзасидан ариза бермаганлиги сабабли 2023 йил 25 февралдан 1 майга қадар Қоидаларнинг 87-бандига мувофиқ формула асосида зарар ҳисобланганлиги, жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги, Рақобат бошқармаси кўрсатмаси бўйича қайтадан ҳисобланадиган бўлса, 25 февралдан ҳисоблагич ўрнатилгунига қадар 4-5 ой учун формула асосида ҳисобланиши лозимлиги, кўрсатмага ҳали жавоб берилмаганлиги, 2019 йилдаги шартнома ҳали ҳам кучда эканлиги, жавобгарнинг важлари асоссиз эканлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабини тан олмасдан, даъвогар томонидан асоссиз равишда сув ҳисоблагичини қиёсловдан ўтказиш учун юборилганлиги, бунинг натижасида ўз вақтида қиёсловдан ўтказиш имконияти бўлмаганлиги, даъвогар инспектори Б.Қозоқбоаевнинг унга нисбатан хусумати бўлганлиги сабабли, атайлаб шундай вазиятга тушурган бўлиши мумкинлиги, чунки унинг мурожаатига асосан Б.Қозоқбоевнинг ўғлига маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилганлиги, 2023 йил 19 январда янги ҳисоблагични ўрнатилиб, унга тамға босиб берганлиги, қиёслов муддати ўтганлигини айтмаганлиги, 25 январда қиёсловдан ўтказиш муддати ўтганлиги сабабли, тамғани қайтадан ечиб қиёсловдан ўтказишга юборганлиги, аслида ҳисоблагич паспорти бўйича совуқ сув учун белгиланган 6 йиллик текшириш орасида даври ўтмаганлиги, муддати ўтмаган бўлса-да, уни қиёслашдан ўтказишга мажбур қилишганлиги, пул маблағлари бўлмаганлиги, қиёслов ташкилоти Бекобод шаҳрида жойлашганлиги, даъвогар ходимлари томонидан ҳисоблагич кўрсаткичи охирги 4 та рақам эмас, балки 5 рақамдан ўлчанади деб ундан ҳисоблагич кўрсаткичларидан 10 баробар қарздорлик мавжудлигини таъкидлашгани учун бу ҳақда ҳам метрология хизматидан хат олинганлиги, июнь ойида қиёсловдан ўтказиб бўлинганидан сўнг даъвогарга мурожаат қилинганида баҳоналар қилиб, ўз вақтида тамға босим берилмаганлиги, бу бўйича прокуратура томонидан ходимларга интизомий жавобгарлик қўлланилганлиги, бундай ҳолатда даъвогарнинг айби билан қиёсловдан ўтказилмаслиги лозим бўлган ҳисоблагич қиёсловга юборилганлиги сабабли, даъво талаби асоссизлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида Рақобат бошқармаси вакили ушбу ҳолат бўйича жавобгар мурожаатига асосан ўрганиш ўтказилганлиги, ўрганишда даъвогар томонидан аввал бошидан 2023 йил 19 январда муддати ўтган ҳисоблагични ўрнатилиб, тамға босилганлиги хато бўлганлиги, бундан кейин амалга оширилган ҳамма ҳаракатлар ўз-ўзидан нотўғри бўлганлиги, табиий монополия субъекти сифатида даъвогар Қоидалар талабларига риоя этиши лозимлиги, даъвогар табиий монополия устунлигидан фойдаланиб, унинг ҳаракатлари товарларидан фойдаланиш шартларини тиқиштириш ёки табиий монополия субъектларининг товарлари истеъмолчиларини камситилишига ёхуд истеъмолчилардан белгиланган нархларда (тарифларда) ҳисобга олинмаган ҳақ ундириш эвазига даромад олишга олиб келадиган бошқача хатти-ҳаракатларни содир этиш деб ҳисобланиши, бундай ҳолда жавобгар томонидан қиёсловни ўз вақтида ўтказмаганлиги ва бошқа ҳолатлар муҳим эмаслиги, дастлабки ҳаракат нотўғри бўлганлиги сабабли кейинги ҳаракатлар, зарар миқдорини ҳисобланиши ҳам нотўғрилигини билдириб, даъво талаби бўйича юқоридагиларни инобатга олган ҳолда қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида гувоҳ сифатида кўрсатув берган Б.Қозоқбоев жавобгар аризасига асосан 2023 йил 18 январда ҳисоблагичдаги тамғани ечиб бергани, 19 январда янги ҳисоблагич ўрнатилгач қайтадан тамғалаб берганлиги, 24 январда жавобгар томонидан ариза билан мурожаат қилиб, ичимлик сув ҳисоблагичдан сув томаётганлиги сабабли, ҳисоблагич тамғасини олишда ва ҳисоблагич таъмирланганидан сўнг ушбу тамғани қайта ўрнатишда амалий ёрдам бериш сўралганлиги, жойига чиқиб ҳисоблагичга қаралганида сув оқаётганлиги визуал кўрилмаганлиги, ҳисоблагич ичидаги резинкалар бўшаб қолган бўлиши мумкинлиги, буни мутахассислар текшириши лозимлиги сабабли, жавобгар аризаси талабига мувофиқ ҳисоблагич тамғаси ечиб берилиб, қиёсловдан ўтказиш учун Қоидаларда белгиланган 30 кунлик муддат берилганлиги, ҳисоблагични айнан жавобгар томонидан сув оқаётганлиги кўрсатилганлиги учун ечиб берганлиги, ҳисоблагични қиёсловдан ўтказиш муддати келмаганлиги, жавобгарнинг шунга асосан ечилганлигини тўғрисидаги важлари асоссиз эканлиги, ҳақиқатдан ўғли жавобгар аризасига асосан маъмурий жавобгарликка 2022 йил охирларида тортилганлиги, бироқ ушбу ҳолатнинг ишга дахли йўқлиги, бор ҳолат бўйича далолатнома тузилганлигини кўрсатиб ўтди. Ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришлари, гувоҳ кўрсатувини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогардан ундиришни лозим топади. Қоидаларнинг 68-бандида ИСКХ ташкилоти вакили томонидан сувни ҳисобга олиш асбобининг ишламаётганлиги аниқланса ёки унинг иш тартибига рухсатсиз аралашилган ёки пломбалари узилган бўлса, ушбу ҳолатга аниқлик киритилган ҳолда далолатнома тузилади ҳамда ИСКХ ташкилоти томонидан истеъмолчига (субистеъмолчига) сувни ҳисобга олиш асбобини 30 кун мобайнида навбатдан ташқари текширувдан ўтказишга кўрсатма беради. Муддат кўрсатма тақдим этилган санадан бошлаб ҳисобга олинади. Берилган кўрсатма 30 кун муддатда бажарилмаган тақдирда I гуруҳ истеъмолчилари тўловларни ушбу Қоидалар 87-бандининг «а» кичик бандига кўра, II ва III гуруҳ истеъмолчилари эса 87-банднинг «б» кичик бандига кўра амалга оширадилар ва бу ҳолат сувни ҳисобга олиш асбобидаги камчиликлар бартараф этилмагунгача ёки янги сувни ҳисобга олиш асбоби ўрнатилмагунгача давом этади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сонли қарори билан тасдиқланган “Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий Регламенти” (бундан буён матнда Маъмурий Регламент деб юритилади)нинг 4-бандида ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш даврийлиги: жисмоний шахслар учун — 8 йил; юридик шахслар учун — 4 йилни ташкил этади. Ҳисобга олиш ускуналарига 2019 йил 1 ноябрга қадар расмийлаштирилган қиёслаш сертификатларининг амал қилиш муддати ўз кучида қолади. Даъвогар ва гувоҳ суд мажлисида берган тушунтириш ва кўрсатувларида ҳисоблагични жавобгарнинг ҳисоблагичдан сув оқаётганлиги сабабли, қиёсловдан ўтказиш учун ечилганлиги кўрсатилаётган бўлса-да, даъвогарнинг Янгийўл шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига 2023 йил 14 июнда берилган жавоб хатида жавобгарнинг Д 32 №17037214-сонли сув ҳисоблагичнинг давлат қиёслов кўригидан ўтмаганлиги аниқланиб, қиёслов кўригидан ўтказиш учун 30 кун муддатга кўрсатма берилганлиги кўрсатилганлиги, жавобгарга 2023 йил 25 январда берилган жавоб хатида тамға ечилиб, қайтадан ўрнатилганлиги қайд этилганлиги даъвогар суддаги важлари ва бошқа ҳужжатлардаги ҳисоблагич ечилиши сабаблари ўртасида тавофут мавжудлигини инобатга олиб, даъвогар ҳисоблагични қиёслаш муддати келганлиги учун ечилганлиги, бироқ ҳисоблагичга 2017 йил 10 ноябрда мувофиқлик сертификати олинган бўлиб, бунда навбатдаги қиёслов даври етиб келмаганлиги сабабли, суд асоссиз равишда қиёсловдан ўтказиш белгиланган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси “Табиий монополиялар тўғрисида”ги Қонун (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 16-моддасининг тўртинчи хатбошисида табиий монополия субъектларининг товарларидан фойдаланиш шартларини тиқиштириш ёки табиий монополия субъектларининг товарлари истеъмолчиларини камситилишига ёхуд истеъмолчилардан белгиланган нархларда (тарифларда) ҳисобга олинмаган ҳақ ундириш эвазига даромад олишга олиб келадиган бошқача хатти-ҳаракатларни содир этиш Табиий монополия субъектларига ман этилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарорига билан тасдиқланган “Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида Низом”нинг 1-2-бандларида мазкур Низом “Рақобат тўғрисида”, “Табиий монополиялар тўғрисида”, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги (кейинги ўринларда матнда «қонунчилик бузилганлиги» деб юритилади) тўғрисидаги ишларнинг Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги (кейинги ўринларда “ваколатли давлат органи” деб юритилади) томонидан кўриб чиқилишининг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини белгилайди. Ваколатли давлат органи ўз ваколатлари доирасида хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек жисмоний шахслар томонидан қонунчилик бузилганлиги тўғрисида иш қўзғайди ва уларни кўриб чиқади. Жавобгар аризасига асосан Рақобат бошқармаси томонидан ваколатли орган сифатида низоли ҳолат юзасидан ўрганиб чиқилиб, 2023 йил 23 августда даъвогар томонидан Қоидаларнинг 68-банди бузилмаганлиги тан олинганлиги, жавобгарга асоссиз равишда 74 646 277 сўм қарздорлик ҳисобланганлиги, Маъмурий Регламент 24-25-бандлари талаблари ва Қонун 16-моддаси талаблари бузилганлиги аниқланиб, даъвогарга ушбу қонун бузилишини бартараф этиш топширилган. Рақобат бошқармасининг мазкур қарори ва кўрсатмаси қонуний кучда бўлиб, даъвогар томонидан унинг ижроси бўйича ҳужжат тақдим этилмаган ҳамда унинг устидан белгиланган тартибда шикоят қилинмаган. Тарафлар ўртасидаги шартнома 4.2-бандининг олтинчи хатбошисида етказиб берувчи истеъмолчиларга индивидуал ҳисоблаш асбоблари ўрнатиш, белгиланган муддат ва тартибда уларнинг текширивини ўтказиши лозимлиги белгиланган. Маъмурий Регламентнинг 21-бандида ҳисобга олиш ускуналарини ечиш таъминотчи корхона вакиллари томонидан вакиллари томонидан талабгор иштирокида амалга оширилиши, 22-бандида таъминотчи корхона ходимлари сўровнома келиб тушганидан сўнг 5 иш куни ичида талабгор билан келишиб, унинг иштирокида мазкур Регламентга 3-4-иловаларга мувофиқ шаклда тегишли далолатномани 2 нусхада тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиши, далолатноманинг бир нусхаси талабгорда, иккинчи нусхаси таъминотчи корхона ходимида қолдирилиши, талабгор ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилганда, ҳисобга олиш ускунаси таъминотчи корхона томонидан далолатнома билан бирга метрология хизматига топширилиши белгиланган. Ушбу Маъмурий Регламентнинг 24-28-бандларида ҳисобга олиш ускунаси таъминотчи корхонадан қабул қилиб олинганидан сўнг 3 иш куни ичида метрология хизмати томонидан қиёслашдан ўтказилади. Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси ижобий бўлган тақдирда, ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқли деб топилади ва метрология хизмати томонидан ҳисобга олиш ускунасининг қиёслашдан ўтказилганлиги ҳақида сертификат расмийлаштирилади. Ҳисобга олиш ускунаси унинг ҳисоблаш механизми ва созлаш элементига ўзгартириш киритишнинг олдини олиш мақсадида метрология хизмати томонидан тамғаланади. Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси салбий бўлганда, ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқсиз деб топилади ва бу ҳақда шу куннинг ўзида метрология хизмати масъул ходими томонидан ҳисобга олиш ускунасининг яроқсизлиги ҳақида хабарнома расмийлаштирилади. Сертификат ёки хабарнома расмийлаштирилгандан сўнг реал вақт режимида метрология хизмати масъул ходими уларни ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, таъминотчи корхонага, шунингдек, Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юборади. Таъминотчи корхона сертификат ёки хабарнома келиб тушганидан сўнг 2 иш куни ичида хисобга олиш ускунасини метрология хизматидан олиб кетади. Хабарнома олинган тақдирда таъминотчи корхона ҳисобга олиш ускунасини 3 иш кунида таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш чорасини кўради. Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини таъмирлаш ёки янгисига алмаштиришга доир сарфхаражатлар таъминотчи корхона томонидан қопланади. Таъмирланган ҳисобга олиш ускунаси таъминотчи корхона томонидан икки иш кунида уни қайта қиёслашдан ўтказиш учун метрология хизматига тақдим этилиши лозим. Метрология хизмати ҳисобга олиш ускунасини Регламентнинг 24-25-бандларида назарда тутилган тартибда қиёслашдан ўтказади. Бунда, қайта қиёслаш учун талабгор ёки таъминотчи корхонадан қўшимча тўлов ундирилмайди. Мазкур ҳолатда даъвогар жавобгарнинг ҳисоблагичидан сув оқаётганлиги тўғрисидаги аризаси асосида тамғадан ечилиб, қиёсловдан ўтказишга юборилганлиги кўрасатаётган бўлса-да, тарафлар ўртасидаги шартноманинг 4.2-бандига кўра текширишдан ўтказиш етказиб берувчи зиммасида эканлиги белгиланганлиги, Маъмурий Регламент талабларига кўра, талабгор (жавобгар)нинг тамғани ечиш тўғрисидаги аризаси бўйича мурожаат қилинганида ечилиши, қиёсловдан ўтказиш зарурати бўлганида тўлов амалга оширилганидан сўнг ҳисоблагичдаги тамғани ечган ҳолда метрология хизматига даъвогар олиб бориб, қиёслашдан ўтказиши тартиби белгиланганлиги, даъвогар ўз зиммасида бўлган мажбуриятни бажармасдан жавобгарга юклаши оқибатида қиёсловдан белгиланган муддатда ўтказиш имконияти бўлмаганлиги, даъвогар томонидан ўзининг ҳаракатсизлиги оқибатида ушбу ҳолат юз берган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 985-моддасининг биринчи қисмида ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозимлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар қиёсловдан ўтказиш муддати келмаган ҳисоблагични қиёслашдан ўтказишни жавобгар зиммасига юклаб, ортиқча мажбурият юклатилганлиги, мазкур мажбурият даъвогар зиммасида бўлганлиги, Рақобат бошқармаси қарори билан даъвогар табиий монополия субъектига ман этилган ҳаракатларни содир этганлиги аниқланиб, уни бартараф этиш, жавобгарга ҳисобланган қарздорликни қайтадан ҳисоб-китоб қилиш мажбурияти юклатилганлиги, ушбу қарор даъвогар томонидан бажарилмаганлиги, Рақобат бошқармаси томонидан иш кўрилиши давомида судга даъво аризаси тақдим этилганлиги, Рақобат бошқармаси қарори кучда эканлиги, унинг устидан шикоят қилинмаганлиги, бундай ҳолатда жавобгарнинг айби мавжудлиги даъвогар томонидан исботланмаганлиги, унга зарар ҳисобланиши мумкин эмаслигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, еттинчи қисмида давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилиши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаби асоссиз эканлиги, даъвогар даъво аризаси киритишда давлат божи тўламаганлигини инобатга олиб, даъвогардан республика бюджети фойдасига 1 492 925,54 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджети фойдасига 1 492 925,54 сўм давлат божи ундирилсин. “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти тўлаган 33 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья У.Р.Хусанов