← Назад
Решение #491174 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 56 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law |
Текст решения
19 753 символов
4-1202-2202/2300-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – А.Қудратов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – А.Сувонқулов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья – Б.Сайфуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 22 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар В.Сатторова ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жураевнинг
котиблигида,
ишни
видеоконференцалоқа
режимида
ўтказишда
кўмаклашаётган Сирдарё вилоят суди ходими Б.Жуманазаров, “GULISTON
GO’SHT SAVDO SERVIS” масъулияти чекланган жамияти вакиллари
А.Зиядуллаев (раҳбар), Ф.Зиядуллаев (2023 йил 28 августдаги ишончнома
асосида), Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилоят бошқармаси вакили
Ш.Юлдашев (2023 йил 14 сентябрдаги 10/297-23 -сонли ишончнома асосида),
“Асакабанк” аакциядорлик жамияти вакили С.Джураев (2023 йил 4 январдаги
20-05/27-сонли ишончнома асосида), “Равшан Дил Меҳр” масъулияти
чекланган жамияти вакили С.Яриев (раҳбар)нинг иштирокида, “GULISTON
GO’SHT SAVDO SERVIS” масъулияти чекланган жамиятининг МИБ
Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ф.Бабатаевнинг 2022 йил
18 июлдаги ва МИБ Гулистон шаҳар бўлими давлат ижрочиси
Ф.Эшқуловнинг 2022 йил 25 июлдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги шикоят (даъво) аризаси бўйича қўзғатилган иш бўйича қабул
қилинган Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 18 январдаги
ҳал қилув қарори ва Сирдарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 9 мартдаги қарори устидан
“GULISTON GO’SHT SAVDO SERVIS” масъулияти чекланган жамияти
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг
биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“GULISTON GO’SHT SAVDO SERVIS” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга шикоят (даъво) аризаси
билан мурожаат қилиб, Мажбурий ижро бюроси (бундан буён матнда МИБ
деб юритилади) Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари
Ф.Бабатаевнинг 2022 йил 18 июлдаги ва МИБ Гулистон шаҳар бўлими давлат
ижрочиси Ф.Эшқуловнинг 2022 йил 25 июлдаги қарорларини ҳақиқий эмас
деб топишни сўраган.
Суднинг 2023 йил 9 январдаги ажрими билан ишга “Равшан Дил Меҳр”
масъулияти чекланган жамияти, Кадастр агентлиги Гулистон шаҳар бўлими
ва “Асакабанк” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда банк деб
юритилади) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 18 январдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириш рад этилган.
Сирдарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2023 йил 9 мартдаги қарори билан биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Даъвогарнинг кассация шикоятида давлат ижрочиларининг Гулистон
шаҳар, Фарҳод маҳалласи, Айланма кўчаси ҳудудидаги 28 литердан иборат
кадастр рақами 121006030401950001 ҳамда 121006030204980001 бўлган
6 479 677 480 сўмга баҳоланган “Савдо мажмуаси, кушхона, музлатгич
бино-иншоотлари” ундирувчи бўлган банкка 10 фоизга арзонлаштирилган
нархда, яъни 5 831 709 732 сўм ҳисобига қарздорлик эвазига топшириш
ҳақида 2018 йил 5 октябрдаги ва Гулистон шаҳар, Фарҳод маҳалласи,
Айланма кўчаси, 1А-уй ҳудудидаги 28 335,8 м2 ер майдонида жойлашган
кадастр рақами 12006030401950001 (12100603040195 ва 12100603020498)
бўлган 21 литердан иборат маъмурий бино ва 7 литердан иборат қушхона
биноси жами 28 литердан иборат қиймати 6 479 677 480 сўмга баҳоланган
бино-иншоотларни банкка 10 фоизга арзонлаштирилган нархда, яъни
5 831 709 732 сўм ҳисобига қарздорлик эвазига топшириш ҳақида 2019 йил
3 апрелдаги қарорлари Олий суд кассация инстанциясининг 2022 йил
30 июндаги қарорига асосан ҳақиқий эмас деб топилганлиги, шу билан бирга,
давлат ижрочиси Ж.Тўраевнинг Гулистон шаҳар, Фарҳод маҳалласи,
Айланма кўчаси, 1А-уй ҳудудидаги 28 335,8 м2 ер майдонида жойлашган
21 литердан иборат 6 479 677 480 сўмга баҳоланган “Савдо мажмуаси,
қушхона,
музлатгич
бино-иншоотлари”
ундирувчига
10
фоизга
арзонлаштирилган нархда, яъни 5 831 709 732 сўм ҳисобига қарздорлик
эвазига топшириш ҳақида 2018 йил 5 октябрдаги қарорини ҳақиқий эмас деб
топилмаганлиги, шунга кўра банкка 28 литердаги эмас, балки 21 литердаги
мулклар топширилиши лозим бўлганлиги, бироқ, суд томонидан қарор
чиқарилишида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмаган бўлса-да, МИБ
Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ф.Бабатаев ўзининг
2022 йил 18 июлдаги қарори билан давлат ижрочиси Ж.Тўраевнинг Гулистон
шаҳар, Фарҳод маҳалласи, Айланма кўчаси, 1А-уй ҳудудидаги 28 335,8 м2 ер
майдонида жойлашган 21 литердан иборат 6 479 677 480 сўмга баҳоланган
“Савдо мажмуаси, кушхона, музлатгич бино-иншоотлари”ни ундирувчи
бўлган банкка 10 фоизга арзонлаштирилган нархда, яъни 5 831 709 732 сўм
ҳисобига қарздорлик эвазига топшириш ҳақида 2018 йил 5 октябрдаги
қарорини ҳам бекор қилганлиги, давлат ижрочиси Ф.Эшқуловнинг
“Сотилмаган кўчмас мулкни ундирувчига топшириш ва давлат рўйхатидан
ўтказиш тўғрисида” 2022 йил 25 июлдаги қарорини қабул қилишга ваколати
бўлмаганлиги, қуйи судлар ишни бир томонлама жавобгар манфаатида кўриб
чиққанлиги баён қилиниб, суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабини
қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация шикоятида
келтирилган важларни такрорлаб, банкка топширилган мулклар орасига
гаровга қўйилмаган мол-мулклар бўлганлигини билдириб, кассация
шикоятини қаноатлантиришни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида
келтирилган важлар асоссиз эканлигини билдириб, кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган банк вакили давлат ижрочиларининг
қарорлари қонуний эканлигини, иқтисодий суднинг қарорида кўрсатилган
мол-мулклар қарздорлик эвазига банкка топширилганлиги, ўз навбатида банк
кредит қарздорлиги ва гаровга қўйилиб, ўзи томонидан қабул қилинган
мол-мулклар баҳоси ўртасидаги фарқ суммасини даъвогарга қайтариб
берганлиги ва мулклар банк томонидан “Равшан Дил Меҳр” масъулияти
чекланган
жамиятига
сотилганлигини
билдириб,
шикоятни
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган “Равшан Дил Меҳр” масъулияти
чекланган жамияти вакили мол-мулкларни аукцион савдоларидан сотиб
олганлиги ва ҳозирги кунда ушбу объектга инвестиция киритганлигини
билдирди.
Судлов ҳайъати суд мажлисида иштирок этган шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд
ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар ва банк ўртасида
2015 йил 30 августда 53-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномага
кўра, банк даъвогарга суткасига 100 бош майда ва йирик шохли мол сўйиш
қувватига эга бўлган технологияни сотиб олиш учун 218 245 АҚШ доллари
ва 546 000 000 сўм ҳамда қурилиш-реконструкция ишлари учун 1 154 000 000
сўм миқдорида пул маблағларини ажратиш, даъвогар эса олинган пул
маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва пул маблағларидан
фойдаланганлик учун йиллик 9 фоиз устама тўлаш мажбуриятини олган.
Банк томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилган. Бироқ,
даъвогар кредит шартномаси бўйича мажбуриятларини лозим даражада
бажармаган.
Шунинг учун Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси банк манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилган ва Сирдарё туманлараро
иқтисодий судининг 12-1704/3319-сонли иши бўйича 2018 йил 28 мартдаги
ҳал қилув қарори билан Палатанинг даъвоси қисман қаноатлантирилган.
Даъвогардан банк фойдасига 2 055 309 101 сўм ундирилган. Ундирув
гаровдаги Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Фарход маҳалласи, Айланма
кўчаси, 1А уй ҳудудида жами 28 335,80 м2 ер майдонида жойлашган, кадастр
рақами 12006030401950001 (12:10:06:03:04:0195) ва (12:10:06:03:02:0498)
бўлган, 21 литердан иборат маъмурий бино ҳамда 7 литердан иборат
қушхона биноси, жами 28 литердан иборат бино- иншоотларга қаратилган.
Гаровдаги мулкларнинг ким-ошди савдоларидаги бошланғич сотув баҳоси
6 479 677 480 сўм этиб белгиланган.
Мазкур ҳал қилув қарори асосида 2018 йил 30 апрелда ижро варақаси
берилган ва давлат ижрочилари томонидан ижро иши қўзғатилган.
Қўзғатилган ижро иши бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратураси хузуридаги Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти
Гулистон шаҳар бўлими давлат ижрочиси Ж.Тўраев томонидан 2018 йил
5 октябрда 2 та, яъни Гулистон шаҳар, Фарҳод маҳалласи, Айланма кўчаси,
1 А уй ҳудудидаги 28 335,8 м2 ер майдонида жойлашган 21 литердан иборат
6 479 677 480 сўмга баҳоланган “Савдо мажмуаси, қушхона, музлатгич
бино-иншоотлари”ни ундирувчига 10 фоизга арзонлаштирилган нархда, яъни
5 831 709 732 сўм ҳисобига қарздорлик эвазига топшириш ҳамда Гулистон
шаҳар, Фарҳод маҳалласи, Айланма кўчаси ҳудудидаги кадастр рақами
121006030401950001 ҳамда 121006030204980001 бўлган 6 479 677 480 сўмга
баҳоланган “Савдо мажмуаси, қушхона, музлатгич бино-иншоотлари”ни
ундирувчига 10 фоизга арзонлаштирилган нархда, яъни 5 831 709 732 сўм
ҳисобига қарздорлик эвазига топшириш бўйича “Сотилмаган кўчмас мулкни
ундирувчига топшириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”,
шунингдек, давлат ижрочиси А.Шодмонов томонидан 2019 йил 3 апрелда
Гулистон шаҳар, Фарҳод маҳалласи, Айланма кўчаси, 1 А уй ҳудудидаги
28335,8 м2 ер майдонида жойлашган кадастр рақами 12006030401950001
(12100603040195 ва 12100603020498) бўлган 21 литердан иборат маъмурий
бино ва 7 литердан иборат қушхона биноси, жами 28 литердан иборат
қиймати 6 479 677 480 сўмга баҳоланган бино-иншоотларни ундирувчига
10 фоизга арзонлаштирилган нархда, яъни 5 831 709 732 сўм ҳисобига
қарздорлик эвазига топшириш бўйича “Сотилмаган кўчмас мулкни
ундирувчига топшириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”даги
қарорлари қабул қилинган.
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 4-1203-2002/509-сонли иши
бўйича қабул қилинган 2021 йил 8 июндаги ҳал қилув қарори билан давлат
ижрочиси А.Шодмоновнинг 2019 йил 3 апрелдаги қарори ҳақиқий эмас деб
топилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъати кассация
инстанциясининг 2022 йил 30 июндаги қарори билан Сирдарё туманлараро
иқтисодий судининг 2021 йил 8 июндаги ҳал қилув қарори ва Сирдарё вилоят
суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
2021 йил 28 июлдаги қарори ўзгартирилиб, давлат ижрочиси Ж.Тўраевнинг
Гулистон шаҳар, Фарҳод маҳалласи, Айланма кўчаси ҳудудидаги кадастр
рақами
121006030401950001
ҳамда
121006030204980001
бўлган
бино-иншоотларни қарздорлик эвазига топшириш бўйича “Сотилмаган
кўчмас мулкни ундирувчига топшириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш
тўғрисида” 2018 йил 5 октябрдаги қарори ҳам ҳақиқий эмас деб топилган
ҳамда суд ҳужжатларининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи
ўринбосари Ф.Бабатаевнинг 2022 йил 18 июлдаги қарори билан давлат
ижрочиси Ж.Тўраевнинг “Сотилмаган кўчмас мулкни ундирувчига
топшириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида” 2018 йил 5 октябрдаги,
яъни 4-1203-2002/509-сонли иш бўйича ҳақиқий эмас деб топилмаган қарори,
шу кундаги хатоликни тузатиш мақсадида қабул қилган қарори ҳамда
“Амалда ижро этилган ижро ҳужжати бўйича ижро иши юритиши тамомлаш
тўғрисида” 2018 йил 5 октябрдаги қарорлари бекор қилиниб, кейинги ижро
ҳаракатларини амалга ошириш ҳамда давлат ижрочисига юқоридаги бекор
қилинган қарорларни ижро ҳужжатига мувофиқлаштириш вазифаси
юкланган.
МИБ Сирдарё вилоят бошқармасининг 2022 йил 20 июлдаги
10/383-22-349-сонли кузатув хати билан “Давлат ижрочисининг қарорини
бекор қилиш тўғрисида” 2022 йил 18 июлдаги қарори ижросини таъминлаш
учун ижро иши Бюронинг Гулистон шаҳар бўлимига юборилган.
Шундан сўнг Мажбурий ижро бюросининг Гулистон шаҳар бўлими
давлат ижрочиси Ф.Эшкулов томонидан “Сотилмаган кўчмас мулкни
ундирувчига топшириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида” 2022 йил
25 июлда даъвогарга тегишли бўлган Гулистон шаҳар, Фарход маҳалласи,
Айланма кўчаси 1 А уй ҳудудидаги жами 28 335,80 м2 ер майдонида
жойлашган
кадастр
рақами
12006030401950001
(12100603040195)
ва (12100603020498) бўлган 21 литердан иборат маъмурий бино ва
7 литердан иборат қушхона биноси, жами 28 литердан қиймати 6 479 677 480
сўмга баҳоланган мол-мулк тегишли далолатнома орқали ундирувчи банкка
10 фоиз арзонлаштирилган нархда, яъни 5 831 709 732 сўм ҳисобида қарз
эвазига топшириш ҳақида қарор қабул қилинган.
Ижро иши давлат ижрочисининг “Амалда ижро этилган ижро ҳужжати
бўйича ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисида” 2022 йил 28 сентябрдаги
қарорига асосан тамомланган.
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун
деб юритилади) 831-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон
Республикасининг Бош давлат ижрочиси, Қорақалпоғистон Республикаси,
вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бош давлат ижрочилари, шунингдек
уларнинг ўринбосарлари давлат ижрочиларининг ноқонуний ва асоссиз
қарорларини бекор қилади.
Мазкур ҳолатда давлат ижрочилари Ж.Тўраевнинг 2018 йил
5 октябрдаги битта қарори ҳамда А.Шодмоновнинг 2019 йил 3 апрелдаги
қарори суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган бўлиб, давлат ижрочиси
Ж.Тўраевнинг “Сотилмаган кўчмас мулкни ундирувчига топшириш ва давлат
рўйхатидан ўтказиш тўғрисида” ҳамда “Амалда ижро этилган ижро ҳужжати
бўйича ижро иши юритиши тамомлаш тўғрисида” 2018 йил 5 октябрдаги яна
битта қарори МИБ Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари
Ф.Бабатаевнинг 2022 йил 18 июлдаги қарорига асосан бекор қилинган.
Мазкур ҳолатда МИБ Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи
ўринбосари Ф.Бабатаев Қонунда белгиланган ўзининг ваколати доирасида
давлат ижрочисининг 2018 йил 5 октябрдаги қарорини бекор қилган. Чунки,
давлат ижрочиси 2018 йил 5 октябрдаги қарорни қабул қилишда кредит
қарздорлиги ундируви қаратилган гаровдаги бино-иншоотлар аслида
28 литердан иборат бўлса-да, уларни 21 литер деб кўрсатиб хатоликка йўл
қўйган. Ваҳоланки, юқорида қайд этилганидек, Сирдарё туманлараро
иқтисодий судининг 12-1704/3319-сонли иши бўйича 2018 йил 28 мартдаги
ҳал қилув қарори билан ундирув Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Фарход
маҳалласи, Айланма кўчаси, 1 А уй ҳудудида жами 28 335,80 м2 ер
майдонида
жойлашган,
кадастр
рақами
12006030401950001
(12:10:06:03:04:0195) ва (12:10:06:03:02:0498) бўлган, 21 литердан иборат
маъмурий бино ҳамда 7 литердан иборат қушхона биноси, жами 28 литердан
иборат бино-иншоотларга қаратилган. Гаровдаги мулкларнинг ким-ошди
савдоларидаги бошланғич сотув баҳоси 6 479 677 480 сўм этиб белгиланган.
МИБ Ф.Эшкулов томонидан эса “Сотилмаган кўчмас мулкни
ундирувчига топшириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида” 2022 йил
25 июлдаги қарори қабул қилиниб, ушбу қарор Сирдарё туманлараро
иқтисодий суди томонидан 12-1704/3319-сонли иш бўйича берилган 2019 йил
30 апрелда берилган ижро варақасига мувофиқлаштирилган. Чунки, юқорида
қайд
этилганидек,
Сирдарё
туманлараро
иқтисодий
судининг
12-1704/3319-сонли иши бўйича 2018 йил 28 мартдаги ҳал қилув қарори
билан ундирув айнан Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Фарход маҳалласи,
Айланма кўчаси, 1 А уй ҳудудида жами 28 335,80 м2 ер майдонида
жойлашган, кадастр рақами 12006030401950001 (12:10:06:03:04:0195)
ва (12:10:06:03:02:0498) бўлган, 21 литердан иборат маъмурий бино ҳамда
7 литердан иборат қушхона биноси жами 28 литердан иборат бино
иншоотларга қаратилган.
Қайд этиш лозимки, амалда Сирдарё туманлараро иқтисодий суди
томонидан 12-1704/3319-сонли иш бўйича берилган 2019 йил 30 апрелда
берилган ижро варақаси бўйича ижро ҳаракатлари 2018 йил октябрь ойида
ижро этиб бўлинган. Яъни, даъвогарга тегишли бўлган гаровдаги мулклар
такрорий аукцион шаклидаги ким ошди савдоларида реализация
қилинмаганлиги сабабли Қонуннинг 56-моддасига асосан ундирувчи бўлган
банкка топширилган. Кейинчалик, ушбу мулклар “Равшан Дил Меҳр”
масъулияти чекланган жамиятига сотилган.
Даъвогар томонидан низолашилаётган қарорлар эса, 12-1704/3319сонли иш бўйича 2019 йил 30 апрелда берилган ижро ҳужжатига
мувофиқлаштирилган. Ушбу қарорлар Қонун талабларига риоя қилинган
ҳолда қабул қилинган бўлиб, қарорларнинг қабул қилинишида қонунчилик
талаблари бузилмаган. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво
талабларини қаноатлантиришни рад этиш, апелляция инстанцияси эса мазкур
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида тўғри хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги,
моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда биринчи ва апелляция
инстанциялари суд ҳужжатларини бекор қилиш учун бундай асослар мавжуд
эмас.
Даъвогарнинг давлат ижрочисининг МИБ Сирдарё вилоят бошқармаси
бошлиғи ўринбосари Ф.Бабатаев томонидан бекор қилинган 2018 йил
5 октябрдаги қарори 4-1203-2002/509-сонли иши бўйича қабул қилинган суд
қарорлари билан қонуний деб топилганлиги тўғрисидаги важи билан
келишиб бўлмайди. Чунки, ушбу суд қарорларида даъвогарнинг давлат
ижрочисининг МИБ Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари
Ф.Бабатаев томонидан бекор қилинган 2018 йил 5 октябрдаги қарори
қонуний қабул қилинганлиги кўрсатилмаган. Ушбу қарорлар билан худди шу
санадаги иккинчи қарор ҳақиқий эмас деб топиган.
Даъвогарнинг банкка 28 литердаги эмас, балки 21 литердаги мулклар
топширилиши лозим бўлганлиги ҳақидаги важи ҳам асоссиздир. Чунки,
12-1704/3319-сонли иш бўйича 2019 йил 30 апрелда берилган ижро
варақасида ундирув 21 литердан эмас, балки жами 28 литердан иборат
кўчмас мулкларга қаратилиши белгиланган. Қолаверса, ижро ҳужжатида
кўрсатилган кўчмас мулк ва даъвогарнинг банк олдидаги қарздорлик
суммаси ўртасидаги фарқ, яъни 3 млрд. 706 млн. сўм пул маблағи МИБ
депозит ҳисоб варағи орқали 2018 йил октябрь ойида даъвогарга тўлаб
берилган.
Даъвогарнинг суд мажлисида билдирган банкка топширилган мулклар
орасида гаровга қўйилмаган мол-мулклар ҳам бўлганлиги тўғрисидаги важи
ҳам суд қарорларини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Чунки, мазкур
низо доирасида МИБ ходимлари томонидан қабул қилинган қарорларнинг
қонунийлигига баҳо берилган.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, суд қарорларини
ўзгаришсиз, даъвогарнинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан
қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ
олдиндан тўланган 1 500 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта
харажатини унинг зиммасида қолдиришни ва даъвогардан ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 18 январдаги ҳал
қилув қарори ва Сирдарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 9 мартдаги қарори ўзгаришсиз,
8
“GULISTON GO’SHT SAVDO SERVIS” масъулияти чекланган жамиятининг
кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
“GULISTON GO’SHT SAVDO SERVIS” масъулияти чекланган
жамиятидан
Олий
суднинг
депозит
ҳисоб
рақамига
ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд
харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
В. Сатторова