← Назад
Решение #491317 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 465 | — | law | |
| ФКнинг | 466 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ушбу кодекс | 261 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1804-2301/2555-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Муборак тумани
2023 йил 22 сентябрь
Косон туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Турақулов раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Тилавованинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси даъвогар - ***** манфаатида, жавобгар
- *****га нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили *****
(ишончнома асосида)нинг иштирокида (жавобгар вакилининг иштирокисиз)
Муборак туманидаги ***** биносида, очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси
даъвогар - ***** (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида,
Косон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб,
жавобгар - ***** (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
33.605.359 сўм асосий қарз, 4.470.648 сўм жарима ва 33.000 сўм почта
харажатларини ундириб беришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талаби бўйича
тушунтиришлар бериб, тарафлар ўртасида 2021 йилда Пахта хом ашёси ва
уруғлик пахта харид қилиш бўйича шартнома тузилганлигини, шартномада
жавобгар томонидан даъвогарга 7.5 тонна пахта хам ашёси етказиб бериши
белгиланган бўлсада, жавобгар томонидан маҳсулот тўлиқ етказиб
берилганлигини, қолган қисми бўйича қарздорлик вужудга келганлигини
маълум қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиршни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор
этилган жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар ва
жавобгар ҳамда учунчи шахслар вакиллари суд мажлисига келмасалар, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги кўрсатилган.
Суд, ишда иштирок этувчи тараф вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд далилларни атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2021 йил 01 мартда 22-сонли “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш
бўйича” шартномаси расмийлаштирилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига асосан жавобгар даъвогарга
2021 йил ҳосилидан 3 гектар ер майдонидан давлат стандарти бўйича
шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларида кўрсатилган 7.5 тонна пахта хомашёси
топшириш мажбуриятини, даъвогар эса ушбу шартноманинг 2.4-бандига асосан
жавобгарни ушбу шартномада белгиланган тартибда пахта хом ашёси билан
таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ҳамда унинг ҳақини
тўлаш мажбуриятини олишган.
Жавобгар томонидан шартномага асосан 1.2 тонна махсулот
топширилмаган бўлиб, қолган 6.3 тонна 44.706.480 сўмлик маҳсулот
топширилмаган.
Даъвогар томонидан жавобгарга мавжуд қарздорликни ўз вақтида
қайтаришлик юзасидан юборилганган огоҳлантириш хати жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар даъво аризаси билан
иқтисодий судга мурожаат қилган.
Даъвогарнинг даъво талаби асослидир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб
чиққан. ФКнинг 465 - моддасига асосан контрактация шартномасига мувофиқ
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш)
мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб
туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб
туриш) мажбуриятини олади.
ФКнинг 466-моддаси биринчи қисмида, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва
ассортиментда топшириши шартлиги, иккинчи қисмида эса, агар маҳсулот
етиштирувчи
ушбу
модданинг
биринчи
қисмида
кўрсатилган
мажбуриятларини бажармаганлиги оқибатида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти
контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда
олинмаслиги олдиндан маълум бўлиб қолса, тайёрловчи шартномани бекор
қилишни ёки ўзгартиришни ва зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли
эканлиги таъкидланган.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир
томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг
12-бандига кўра, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун жавоб беради.
2023 йил 22 августдаги солиштирма далолатномага асосан 33.605.359 сўм
қарздорлик мавжуд.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг 33.605.359 сўм асосий қарз ундириш
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар шартноманинг 5.2-бандига кўра, етказиб
берилмаган маҳсулотнинг 10 фоизи миқдорида, яъни 4.470.648 сўм жарима
ундиришни ҳам сўраган.
ФКнинг 260-моддаси биринчи қисмида қонун ҳужжатлари ёки шартнома
билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдиpда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланиши, ушбу кодекснинг 261-моддасида эса неустойка жарима ёки пеня
шаклида бўлади.
ФКнинг 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги
қайд этилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди (хўжалик) Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг
2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка
тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини
таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, судлар неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлигини, унинг асослилигини, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги, 4-бандида эса, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли
эканлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгардан 4.470.648 сўм жарима
ундириш талабини асосли деб ҳисобласада, Фуқаролик кодекси 326-моддаси
талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди (хўжалик) суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
163-сонли қарорининг 2-банди ҳамда 4-банди тушунтиришлари ҳамда
жавобгарнинг шартнома шартларини бажармаслиги ҳолатларини муҳокама
қилиб, талаб қилинаётган неустойканинг адолатли миқдорини белгилаган
ҳолда,
ундирилиши
сўралаётган
жарима
суммасини
камайтириб
447.064,8 сўм миқдорида қаноатлантиришни, жариманинг қолган қисмини
рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак эканлиги қайд этилган.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда
уларнинг
зиммасига
юклатилиши,
ушбу
модданинг
6-қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш
ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Суд, ушбу юқорида қайд этилган моддий ҳуқуқ нормаларини қўллаб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 33.605.359 сўм асосий қарз, 447.064,8 сўм
жарима ва олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажати ҳамда Республика
бюджети ҳисобига 761.520,14 сўм давлат божи ундириш ва даъвони қолган
қисмини рад этишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 114, 118, 128, 170, 176-180, 186-188, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қи л а д и :
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси
даъвогар - ***** (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида
киритилган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар – ***** ҳисобидан:
- даъвогар - ***** фойдасига 33.605.359 сўм асосий қарз, 447.064,8 сўм
жарима ва олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажати;
- Республика бюджети ҳисобига 761.520,14 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвони қолган қисми рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан қарор қабул қилинган кундан кейин бир ой
муддат ичида Косон туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят
судига апелляция тартибида шикоят бериши мумкин.
Судья
А.Турақулов