Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1804-2301/2552 Дата решения 22.09.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Касанский межрайонный экономический суд Судья Туракулов Акрам Нигматуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "EMG INTER INVESTMENT" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый ZUHRIDDIN FAYZBEK OMADI фермер хўжалиги
Source ID 1177429 Claim ID 3661379 PDF Hash e3757ee12c97120a... Загружено 09.04.2026 06:21 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
ФКнинг 465 - моддаси ФКнинг 465 law
ФКнинг 466-моддаси ФКнинг 466 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
тисодий процессуал кодекснинг 118-моддаси тисодий процессуал кодекс 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1804-2301/2552-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Муборак тумани 2023 йил 22 сентябрь Косон туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Турақулов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Тилавованинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси даъвогар - ***** манфаатида, жавобгар – *****га нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили ***** (ишончнома асосида)нинг иштирокида (жавобгар вакилининг иштирокисиз) Муборак туманидаги ***** биносида, очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси даъвогар - ***** (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида, Косон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар – ***** (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 52.533.603 сўм жарима ва 33.000 сўм почта харажатларини ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талаби бўйича тушунтиришлар бериб, тарафлар ўртасида 2021 йилда Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича шартнома тузилганлигини, шартномада жавобгар томонидан даъвогарга 95.9 тонна пахта хам ашёси етказиб бериши белгиланган бўлсада, жавобгар томонидан маҳсулот тўлиқ етказиб берилганлигини, қолган қисми бўйича қарздорлик вужудга келганлигини маълум қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиршни сўради. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор этилган жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар ва жавобгар ҳамда учунчи шахслар вакиллари суд мажлисига келмасалар, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги кўрсатилган. Суд, ишда иштирок этувчи тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд далилларни атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 01 мартда 30-сонли “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича” ва 2021 йил 01 мартда 04-сонли “Ғаллачилик кластери билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси” расмийлаштирилган. №23-сонли шартноманинг 1.1-бандига асосан жавобгар даъвогарга 2021 йил ҳосилидан 36.3 гектар ер майдонидан давлат стандарти бўйича шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларида кўрсатилган 95.9 тонна пахта хомашёси топшириш мажбуриятини, даъвогар эса ушбу шартноманинг 2.4-бандига асосан жавобгарни ушбу шартномада белгиланган тартибда пахта хом ашёси билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ҳамда унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олишган. Жавобгар томонидан шартномага асосан 29.4 тонна 209.064.560 сўмлик маҳсулот топширилмаган. 04-сонли шартноманинг 1.1-бандига асосан жавобгар (хўжалик) 2021 йил ҳосилидан 60 гектар ер майдонидан давлат стандарти бўйича шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандаларида кўрсатилган маҳсулотни топшириш мажбуриятини, даъвогар (тайёрловчи) эса ушбу шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз заммасига олган. Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартноманинг 2.3-қисми “б”бандида, маҳсулотнинг шартномада белгилинган тегишли сифат ва муддатдларда, ҳажмлар ва ассортиментда ҳамда тарафлар келишилган жадвалга мувофиқ ўз вақтида топширилишини талаб қилиш, “в”-бандида, жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмаслиги ёки лозим даражада бажарилмаслиги натижасида етказилган зарар қопланишини ҳамда ушбу шартномада кўрсатилган жарима ва пеняларни тўланишини талаб қилиш назарда тутилган. Даъвогар томонидан жавобгарнинг ғалла маҳсулотини етиштириши учун унга тўловларни амалга бўлсада, жавобгар шартнома шартларини лозим даражада бажармаслиги натижасида, режага нисбатан мажбуриятини бажармасдан, даъвогар олдидаги қарздорлиги 105.423.823 сўмни ташкил этган. Даъвогар томонидан жавобгарга мавжуд қарздорликни ўз вақтида қайтаришлик юзасидан юборилганган огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар даъво аризаси билан иқтисодий судга мурожаат қилган. Даъвогарнинг даъво талаби асослидир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 465 - моддасига асосан контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. ФКнинг 466-моддаси биринчи қисмида, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда топшириши шартлиги, иккинчи қисмида эса, агар маҳсулот етиштирувчи ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган мажбуриятларини бажармаганлиги оқибатида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда олинмаслиги олдиндан маълум бўлиб қолса, тайёрловчи шартномани бекор қилишни ёки ўзгартиришни ва зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли эканлиги таъкидланган. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 12-бандига кўра, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандида шартномада белгиланган миқдорда ва ассортиментда, турлар бўйича муддатларда маҳсулот топширишдан асоссиз равишда бош тортганлиги учун “хўжалик” (жавобгар) “харидор” (даъвогар)га топширилмаган маҳсулот қийматининг 10 миқдорида жарима тўлаши қайд этилган. Даъвогарнинг даъво талаби асослидир. Шу боисдан суд даъвогарнинг 52.533.603 сўм жарима ундириш талабини қисман яъний 5.253.360 сўм қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқорида қайд этилган ҳолатларга ҳамда моддий ва процессуал қонун нормаларининг талабларига асосланиб суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 5.253.360 сўм жарима, олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажати, шунингдек республика бюджетига 1.050.672,06 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 333, 465моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-180-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қи л а д и : Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси даъвогар - ***** (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида киритилган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар – ***** ҳисобидан: - даъвогар - ***** фойдасига 5.253.360 сўм жарима ва олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажати; - Республика бюджети ҳисобига 1.050.672,06 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвони қолган қисми рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан қарор қабул қилинган кундан кейин бир ой муддат ичида Косон туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши мумкин. А.Турақулов