← Назад
Решение #491414 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| аради ва у ИПК | 108 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1804-2302/2471-сонли иш
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Косон тумани
2023 йил 22 сентябрь
Косон туманлараро иқтисодий суди судьяси А.А.Усманов раислигида,
Ш.Ш.Хужаёровнинг котиблигида, даъвогар ******, жавобгар ******ҳисобидан
18.600.000 сўм асосий қарз, 4.650.000 сўм жарима ҳамда 2.700.000 сўм пеня
ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили *****
(шахсий маълумотнома асосида), жавобгар вакили иштирокисиз, Косон
туманлараро иқтисодий биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
Даъвогар ****** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ******(бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан ҳисобидан 18.600.000 сўм асосий қарз,
4.650.000 сўм жарима ҳамда 2.700.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз кўрсатувида даъво
талабларини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгарга ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128, 170-моддаларига асосан ушбу
иқтисодий иш бўйича жавобгар белгиланган тартибда хабардор қилинган
деб ҳисоблаб, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Мазкур иқтисодий иш бўйича тарафлар суд мажлиси тайиланган кун ва
вақти ҳақида хабардор қилинган.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 21
июлдаги ҳал қилув қарорига асосан аризачи Қашқадарё вилоят солиқ
бошқармасининг аризаси қаноатлантирилиб, қарздор ******ни тўловга
қобилиятсиз деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланган.
ИПКнинг 107-моддаси 9-бандига мувофиқ жавобгарга нисбатан
банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан
тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида
кўрилиши лозим бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан жавобгарга нисбатан тақдим
этилган талаб банкротлик иши доирасида кўриб чиқилиши лозимлиги
сабабли даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 майдаги
13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 21бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича
ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш
шаклларидан бири ҳисобланади. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
тўғрисида суд ажрим чиқаради ва у ИПКнинг 108-моддаси талабларига
мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи” тўғрисидаги қонуннинг 5моддаси 2-бандида даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажримдан
давлат божи ундирилиши қайд этилган.
Шу боис, суд мазкур ҳуқуқ нормасини қўллаган ҳолда даъвогар
******нинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар ******
ҳисобидан республика бюджети ҳисобига 519.000 сўм миқдорида давлат
божи ундиришни, даъвогар томонидан тўланган 33.000 сўм почта
харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107-моддаси 9-банди ва 108, 195-197, 199-моддаларини қўллаб, суд
Даъвогар ****** ҳисобидан Республика бюджети ҳисобига 519.000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Даъвогар ****** томонидан тўланган 33.000 сўм почта харажати
даъвогар зиммасида қолдирилсин.
Суд ажрими қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ажримдан норози тараф бир ойлик муддат ичида Косон
туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиши мумкин.
Судья
А.А.Усманов