← Назад
Решение #491514 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 465 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| ФКнинг | 465 | — | law | |
| ФКнинг | 466 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1804-2301/2543-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Муборак тумани
2023 йил 22 сентябрь
Косон туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Турақулов раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Тилавованинг котиблигида, даъвогар - *****нинг, жавобгар –
*****га нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили *****
(ишончнома асосида)нинг иштирокида (жавобгар вакилининг иштирокисиз)
Муборак туманидаги ***** биносида, очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
Даъвогар – ***** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – ***** (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади)дан 18.056.320 сўм жарима ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талаби бўйича
тушунтиришлар бериб, тарафлар ўртасида 2021 йилда Пахта хом ашёси ва
уруғлик пахта харид қилиш бўйича шартнома тузилганлигини, шартномада
жавобгар томонидан даъвогарга 46.2 тонна пахта хам ашёси етказиб бериши
белгиланган бўлсада, жавобгар томонидан маҳсулот тўлиқ етказиб
берилганлигини, қолган қисми бўйича қарздорлик вужудга келганлигини
маълум қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиршни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси
ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор этилган
жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар ва
жавобгар ҳамда учунчи шахслар вакиллари суд мажлисига келмасалар, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги кўрсатилган.
Суд тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра,
даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида,
мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс
(қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга
оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар
кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳараатдан ўзини сақлашга мажбур
бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб
қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 465-моддасида,
контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун
бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган
муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса
бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган
муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олиши
белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил
1 мартда Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича шартнома
расмийлаштирилган. Ушбу шартномага кўра, жавобгар 2021 йил бизнесрежасига асосан 15 гектар ер майдонидан 46.2 тонна пахта хам ашёси етказиб
бериш, даъвогар эса белгиланган муддатда маҳсулотни қабул қилиш ва ҳақини
тўлаш мажбуриятларини ўз зиммасига олган. Ушбу шартнома асосида жавобгар
даъвогарга белгиланган миқдорда ғалла маҳсулоти етказиб бермаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан.
ФКнинг 465 - моддасига асосан контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта
ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш)
мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб
туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб
туриш) мажбуриятини олади.
ФКнинг 466-моддаси биринчи қисмида, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва
ассортиментда топшириши шартлиги, иккинчи қисмида эса, агар маҳсулот
етиштирувчи ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган мажбуриятларини
бажармаганлиги оқибатида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти контрактация
шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда олинмаслиги
олдиндан маълум бўлиб қолса, тайёрловчи шартномани бекор қилишни ёки
ўзгартиришни ва зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли эканлиги
таъкидланган.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама
бош тортишга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг
12-бандига кўра, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун жавоб беради.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандида шартномада
белгиланган миқдорда ва ассортиментда, турлар бўйича муддатларда маҳсулот
топширишдан асоссиз равишда бош тортганлиги учун “хўжалик” (жавобгар)
“харидор” (даъвогар)га топширилмаган маҳсулот қийматининг 10 миқдорида
жарима тўлаши қайд этилган.
Даъвогарнинг даъво талаби асослидир.
Шу боисдан суд даъвогарнинг 18.056.320 сўм жарима ундириш талабини
қисман яъний 1.805.632 сўм қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекснинг
118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши белгиланган.
Юқорида қайд этилган ҳолатларга ҳамда моддий ва процессуал қонун
нормаларининг талабларига асосланиб суд, даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
1.805.632 сўм жарима, олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажати,
шунингдек республика бюджетига 361.126,4 сўм давлат божи ундиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 333, 465моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176, 179-180-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар – ***** ҳисобидан даъвогар - ***** фойдасига 1.805.632 сўм
жарима, олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 361.126,4 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарор қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалар берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.Турақулов