Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2102-2201/166 Дата решения 21.09.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Саттарова Волида Рустамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Наврўз Деҳқон бозори масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый IMPERATOR-ZARAFSHON хусусий корхонаси
Source ID 1174257 Claim ID 3588657 PDF Hash 0dc5e8dcf973f884... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 149-моддаси ФК 149 law
ФКнинг 154-моддаси ФКнинг 154 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 16 112 символов
4-2102-2201/166-сонли иш иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Ш.Ғофуров Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – Л.Тошмуродов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья - В.Сатторова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 21 сентябрь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогар вакили Ш.Рахматов (раҳбар), жавобгар вакили Д.Хайдаров (2023 йил 18 сентябрдаги 2-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, “NAVRO’Z DEHQON BOZORI” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “IMPERATOR-ZARAFSHON” хусусий корхонасидан 203 869 057 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Зарафшон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 5 декабрдаги қарори устидан “IMPERATOR-ZARAFSHON” хусусий корхонаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “NAVRO’Z DEHQON BOZORI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “IMPERATOR-ZARAFSHON” хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) дан 203 869 057 сўм ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 23 февралдаги ва 2022 йил 2 мартдаги ажримлари билан Зарафшон шаҳар ҳокимлиги, Кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси Навоий вилоят бошқармаси (Зарафшон шаҳар филиали) ҳамда Навоий вилоят қурилиш бош бошқармаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Зарафшон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 124 051 620 сўм қарз ва суд ҳаражатлари ундирилган. Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 5 декабрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Суд қарорларидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш юзасидан янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб кассация шикоятида даъвогар билан шартнома тузилмаганлиги, шу сабабли тарафларда ҳуқуқ ва мажбуриятлар вужудга келмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1326-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 253-сонли қарорлари тарафлар ўртасидаги муносабатларга тадбиқ этилмаслиги, чунки тарафлар ўртасида ижара шартномаси тузилмаганлиги, жавобгарга тегишли “чойхона” биноси жойлашган ер майдони бозор ҳудудига кирмаслигини кўрсатган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, учинчи шахслар суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни учинчи шахслар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Даъвогар вакиллари кассация шикоятига эътироз билдириб, шикоятда келтирилган важлар асоссиз эканлигини баён қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар томонидан умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш ва мажбурий хизматлар кўрсатиш учун ажратилган ер майдонида жавобгарга тегишли бўлган умумий майдони 460,0 кв. метрдан иборат “Чойхона” биноси мавжуд. Мазкур “Чойхона” биноси 2014 йил 13 октябрда жавобгар номига давлат рўйхатидан ўтказилган. Даъвогар мазкур бино бозор ҳудудида жойлашганлиги сабабли кўрсатилган мажбурий хизмат қийматининг 2016 йилнинг октябрь ойидан 2021 йилнинг декабрь ойига қадар тўланмаган 203 869 057 сўмни ундиришни сўраган. Жавобгар судга даъво муддатини қўллаш тўғрисида ариза тақдим этиб, даъвогар томонидан бугунги кунга қадар ушбу қарздорликни ундириш чоралари кўрилмаганлиги, умумий даъво муддати узрли сабабларсиз ўтказиб юборилганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни сўраган. ФКнинг 149-моддасига кўра, даъво муддати - шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатлиги, 150-моддасида эса, умумий даъво муддати - уч йил эканлиги кўрсатилган. ФКнинг 154-моддасига кўра, даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Муайян ижро муддатига эга бўлган мажбуриятлар бўйича даъво муддати ижро муддати тамом бўлганидан кейин ўта бошлайди. Иш ҳужжатларида даъво муддати узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилганлиги, шунингдек жавобгар қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатлар қилганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмас. Мазкур далиллар ишни кўриш жараёнида ҳам даъвогар томонидан судга тақдим қилинмаган. Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Даъвогар 2022 йил 9 февралда судга даъво аризаси билан мурожаат қилган бўлиб, ушбу вақтда 2016 йил 1 октябрдан 2019 йил 31 январгача бўлган давр учун ҳисобланган қарздорликни ундириш бўйича уч йиллик даъво муддати 2019 йил 15 февралда ўтиб кетган. ФК 153-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. Даъво талабининг 2016 йил 1 октябридан 2019 йил 31 январигача ҳисобланган 79 817 437 сўмлик қисмига нисбатан даъво муддати ўтган ва мазкур даъво суммасининг ундирилиши асоссиз талаб қилинган. Биринчи инстанция суди Зарафшон шаҳар хокимлиги вакилининг ушбу низо бўйича солиқ нормаларига мувофиқ даъво муддатини қўллаш лозимлиги тўғрисидаги фикрларига қўшилмасдан тарафларнинг ўзаро муносабатлари маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан эмас, балки фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан деб баҳолаган. Юқоридагиларга кўра, биринчи инстанция суди жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасини қисман қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида” 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сонли Қарорининг 4-бандига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳудудий молия ва солиқ органлари билан келишилган ҳолда бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини ҳар йили тасдиқлаш вазифаси юклатилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидалари”нинг 46-бандига кўра, бозор маъмурияти томонидан ундириладиган бир марталик йиғим тўлови, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар ҳақи миқдорлари ҳар йили ҳудудий молия органлари ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари билан келишган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади. Шу сабабли Навоий вилоят ҳокимининг 2019 йил 8 февралдаги Қ-24-сонли қарори иловасига мувофиқ бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги бино, иншоотлар ва инвентарларни ижарага бериш, кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловлар миқдорлари тасдиқланган. Ушбу қарорнинг 3-иловасига кўра, умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар учун тўлов миқдори Навоий ва Зарафшон шаҳарларидаги бозорлар ҳудудида жойлашган бино ва иншоотларга нисбатан ушбу бино ва иншоотлар эгаллаган ҳар бир кв.м. учун ойига 8 000 сўм қилиб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида” 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарори ҳамда вилоят ҳокимининг юқоридаги қарорига асосан даъвогар томонидан кўрсатилган мажбурий хизмат тўловлари кадастр ҳужжатларида кўрсатилган эгаллаб турган ер майдонларидан келиб чиққан ҳолда, 460,0 кв.метр ер майдонининг ҳар бир кв.метрига 5 000 сўмдан, бир ойга 2 300 000 сўмдан, 2016 йилнинг 1 октябридан 31 декабригача тўланмаган 6 900 000 сўм, 2017 йилнинг 1 январидан 31 декабригача тўланмаган 31 977 437 сўм, 2018 йилнинг 1 январидан 31 декабригача тўланмаган 37 720 000 сўм, 2019 йилнинг 1 январидан 31 декабригача тўланмаган 43 700 000 сўм, 2020 йилнинг 1 январидан 31 декабригача тўланмаган 39 411 620 сўм, 2021 йилнинг 1 январидан 31 декабригача тўланмаган 44 160 000 сўм жами 203 869 057 сўмлик ҳисобланган даъво талабининг даъво қилиш муддати ўтмаган 124 051 620 сўмлик қисми асосли ва ушбу қарздорлик жавобгар томонидан тўланмасдан келинган. Юқоридагиларга асосан биринчи инстанция суди даъво талабини қисман қаноатлантириш, жавобгардан даъвогар фойдасига 124 051 620 сўм қарздорликни ундириш, даъвонинг даъво муддати қўлланилган қисми бўйича 79 817 437 сўмни қаноатлантириш рад қилиш ҳақида асосли хулосага келган. ИПКнинг 73-моддасининг учинчи қисмига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир. Судлов ҳайъати, жавобгар вакилининг инфратузилма хизматлари учун тўловларни амалга ошириш юзасидан шартнома тузилмаганлиги учун бу борада жавобгарнинг мажбурияти юзага келмаганлиги, даъвогар томонидан жавобгар ҳудудида инфратузилма хизматлари кўрсатилмаганлиги тўғрисидаги важи билан келиша олмайди. Чунки, жавобгарнинг бозор ҳудудида кўрсатилган инфратузилма хизматлари учун тўловларни амалга ошириш мажбурияти Навоий вилоят ҳокимининг 2019 йил 8 февралдаги Қ-24-сонли қарори асосида юзага келган бўлиб, мазкур қарор талаблари бўйича инфратузилма хизматлари мулк эгаларининг савдо дўкони ичкарисида эмас, балки деҳқон бозорининг умумфойдаланишдаги ҳудудларида кўрсатилади. Бундан ташқари, жавобгар бозор ҳудудида ўз мулкига эга бўлганлиги Навоий вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2022 йил 22 сентябрдаги қарори билан ўз исботини топганлиги муносабати билан унга нисбатан қарорнинг учинчи иловасида белгиланган хизматлар қиймати татбиқ этилади. Шу боис ушбу ҳолатда даъвогар томонидан жавобгарга нисбатан хизматлар қиймати тўғри ҳисоб-китоб қилинган. Қайд этилганларга кўра, биринчи инстанция суди жавобгарга тегишли “Чойхона” биноси бозор ҳудудида жойлашганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг жавобгардан 124 051 620 сўм ундириш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантириш ҳақида тўғри тўхтамга келган. Апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли қарор қабул қилган. Шу боис, шикоятда келтирилган важлар асоссиз ҳисобланади ва суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлмайди. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, қуйи инстанция судларининг қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Ишни кассация инстанция судида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган 1 240 516 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати жавобгарнинг зиммасида қолдирилади, ортиқча тўланган 798 484 сўм давлат божи жавобгарга қайтарилади. Шунингдек, иш кассация инстанция судида видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги сабабли жавобгардан Олий суднинг депозит рақамига 82 500 сўм суд харажатлари ундирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 – 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: корхонасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Зарафшон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Навоий вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 5 декабрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “IMPERATOR-ZARAFSHON” хусусий корхонасидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. “IMPERATOR-ZARAFSHON” хусусий корхонасига ортиқча тўланган 798 484 сўм давлат божини қайтариш ҳақида маълумотнома берилсин. Ижро варақалари берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б.Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: Р.Сагатов В.Сатторова 4-2102-2201/166-сонли иш иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ (хулоса қисми) 2023 йил 21 сентябрь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогар вакили Ш.Рахматов (раҳбар), жавобгар вакили Д.Хайдаров (2023 йил 18 сентябрдаги 2-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, “NAVRO’Z DEHQON BOZORI” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “IMPERATOR-ZARAFSHON” хусусий корхонасидан 203 869 057 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Зарафшон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 5 декабрдаги қарори устидан “IMPERATOR-ZARAFSHON” хусусий корхонаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 – 303моддаларини қўллаб, қарор қилди: “IMPERATOR-ZARAFSHON” хусусий корхонасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Зарафшон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Навоий вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 5 декабрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “IMPERATOR-ZARAFSHON” хусусий корхонасидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. “IMPERATOR-ZARAFSHON” хусусий корхонасига ортиқча тўланган 798 484 сўм давлат божини қайтариш ҳақида маълумотнома берилсин. Ижро варақалари берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б.Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: Р.Сагатов В.Сатторова