← Назад
Решение #491784 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| ИПКнинг | 343 | — | law |
Текст решения
17 781 символов
4-1001-2308/13152-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Ю.Фозилова
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Б.Кеунимжаева
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Мирзахакимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 21 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Ш.Мирзахакимовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари З.Рустамов
ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, даъвогар
вакили – бош юрисконсульт Б.Исаев (2023 йил 14 мартдаги 01/05-173-сонли
ишончнома асосида), жавобгар вакили – бош юрисконсульт Ш.Бекмурзаев
(2022 йил 21 ноябрдаги 04-16/102-сонли ишончнома асосида), Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати инспекцияси
Самарқанд вилоят Давлат молиявий назорати бошқармасининг бош
назорат тафтишчиси А.Тошмуродовнинг иштирокида, даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигини
давлат
томонидан
қўллаб-қувватлаш
Жамғармасини
бошқариш
департаментининг жавобгар “Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” АТБ
ҳисобидан 71 100 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида
видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Жамғармасини
бошқариш департаменти (бундан буён матнда даъвогар ёки Жамғарма деб
юритилади) ва “Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” АТБ (бундан буён матнда
жавобгар ёки банк деб юритилади) ўртасида 2022 йил 9 мартда “Мева, узум,
сабзавот, картошка, полиз экинлари, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дуккакли
ва мойли экинларни етиштириш харажатларини молиялаштириш тўғрисида”
8-сонли битим тузилган.
Мазкур битимга кўра, даъвогар 2022 йил баҳорги мавсумда мева, узум,
сабзавот, картошка, полиз экинлари, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дуккакли
ва мойли экинларни етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ҳосил
қийматининг 50 фоизигача миқдорда кредит ресурсларини Тижорат банкига
кейинчалик фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа махсулот етиштирувчилар
(қарз олувчилар)га йўналтириш учун умумий 12 ой муддатга, 6 ойлик имтиёзли
давр, йиллик 12 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан ажратиши, жавобгар эса
мазкур кредит маблағларини битимда келишилган мақсадларда фойдаланиш
ҳамда келишилган муддатларда Жамғармага қайтариш мажбуриятини олган.
Битимнинг 5.4.5-бандигабиноан жавобгар ўзининг филиаллари томонидан
кредит ресурсларни мақсадли сарфланишини ҳамда ҳисобланган фоизларни ўз
вақтида тўланишини назорат қилиш мажбуриятини олган.
Битимнинг 5.1.4-бандида Жамғарма кредит ресурсларини мақсадли
сарфланиши юзасидан назорат тадбирларини ўтказиш учун Молия
вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий
бошқармаларини жалб этиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий
назорати инспекцияси томонидан 2022 йил баҳорда етиштириладиган мевасабзавотлар етиштириш харажатларини молиялаштириш учун даъвогар
томонидан Тижорат банкларига ажратилган имтиёзли кредит маблағларини
мақсадли сарфланишини ўрганиш давомида даъвогар томонидан жавобгарга
ажратилган кредит ресурсларининг 2 370 000 000 сўм қисми бўйича сотиб
олинган кунбоқар уруғи сув бўлмаганлиги экилмасдан ва минерал ўғитлар,
субцензиялар, ёқилғи мойлаш материаллари ишлатилмасдан турганлиги
аниқланган.
Битимнинг 6.3-бандида мазкур Битимнинг 5.4.6, 5.4.8 ва 5.4.9-бандлари
шартлари ўз вақтида бажарилмаганда, шунингдек Жамғарма кредит ресурслари
мақсадсиз фойдаланилганда ёки мақсадсиз фойдаланишга йўл қўйилганида
“Тижорат банки” томонидан “Жамғарма”га ушбу ҳолатлар бўйича аниқланган
маблағлар суммасининг 3 (уч) фоизи миқдорида жарима тўланиши белгиланган.
Бунда, Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва
унинг ҳудудий бошқармалари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари якуни
бўйича тузилган хулоса (далолатнома)га мувофиқ Молия вазирлиги томонидан
берилган кўрсатма ёки Жамғарма Кенгашига тақдим этиладиган
умумлаштирилган ахборотлар Жамғарма томонидан Тижорат банкидан
жарималар ундириш мақсадида судга мурожаат этилиши учун асос бўлиши
белгиланган.
Шунга кўра, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда
жавобгар томонидан берилган буюртмага асосан даъвогар томонидан кредит
маблағлари ажратилганлиги, бироқ, ажратилган кредит маблағларидан
мақсадсиз фойдаланганлиги учун жавобгарга нисбатан 71 100 000 сўм жарима
ҳисобланганлиги, жаримани ундириш юзасидан талабнома юборилганлиги,
лекин, жавобгар талабнома ва инкассо топшириқномасини ижро этмаганлигини
билдириб, жавобгардан 71 100 000 сўм жарима ундиришни сўраган.
Суднинг ажримлари билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати инспекцияси
ҳамда Молия вазирлигининг Ғазначилиги жалб этилган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 26 апрелдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 26 июндаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгарнинг кассация шикоятида қуйи инстанция судларининг
қарорларини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда судлар
томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, моддий
ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлиги, жавобгар томонидан битимда
белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги, Жамғармадан олинган кредит
ресурслари ўз вақтида жавобгар томонидан қайтарилганлиги, битимнинг
6.3-бандида Жамғарма кредит ресурсларидан мақсадсиз фойдаланиш тушунчаси
берилганлиги, унга кўра кредит маблағлари қарз олувчиларга агротехник
тадбирларни амалга ошириш учун ажратилиши ва мақсадли фойдаланилиши
жавобгар томонидан назорат қилиниши лозимлиги, мақсадли фойдаланилиши
юзасидан жавобгар томонидан мониторинг олиб борилганлиги, кредит
маблағлари агротехник тадбирлар билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун
сарфланмаганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида билдирилган
важларни такрорлаб, суд қарорларини бекор қилиш ва даъво талабларини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Даъвогар вакили кассация шикоятига нисбатан эътирознома тақдим этиб,
низони қонуний ҳал этишни сўради.
Самарқанд вилоят Давлат молиявий назорати бошқармасининг бош
назорат-тафтишчиси А.Тошмуродов банк вакиллари билан 2022 йил 24 июлда
далолатнома тузилганлиги, унга кўра, Жамғарма маблағлари ҳисобидан 2022 йил
баҳорги мавсумда асосий майдонларга сабзавот етиштириш харажатлари учун
банк томонидан “Kattakurgan cluster” МЧЖга кунгабоқар уруғи сотиб олиш
ва уни етиштириш харажатларини молиялаштириш учун 3 000 000 000 сўм
имтиёзли кредит берилганлиги, ушбу суммага таъминотчи ташкилотлар
томонидан маҳсулотлар етказиб берилгани, кредит маблағлари ишлатилиши
мутахассислар томонидан жойига борилиб ўрганилганда, режага кўра 500 гектар
майдонда 0,60 тонна кунгабоқар уруғи экилиб, 1250 тонна маҳсулот етиштириш
режалаштирилгани, амалда 105 гектар майдонга кунгабоқар уруғи экилганлиги,
250 гектар майдон шудгорланиб, кунгабоқар экиш учун тайёр ҳолатга
келтирилганлиги, Крест каналида сув танқислиги ҳамда Кириш каналида
суғориладиган ер майдонлари насос станцияларида электр энергияси узлуксиз
узулишлари сабабли экиш ишлари вақтинчалик тўхтатиб турилганлиги
аниқлангани, натижада текширув кунига қадар 395 гектар майдонга
2 370 000 000 сўмлик кредит маблағлари хисобидан сотиб олинган кунгабоқар
уруғи ва минерал уғитлар, субцензиялар, ёқилғи мойлаш материаллари, сув
бўлмаганлиги
сабабли
экилмасдан
ва
ишлатилмасдан
турганлиги
аниқланганлигини билдирди.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган Молия вазирлигининг Ғазначилигидан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
4
ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра шикоятни қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларида мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига биноан мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Битим 6.3-бандининг иккинчи ва учинчи қисмига кўра, Жамғарма кредит
ресурсларидан мақсадсиз фойдаланиш дейилганида Тижорат банки ёки унинг
филиаллари томонидан қарз олувчиларга мева, узум, сабзавот, картошка, полиз
экинлари, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дуккакли ва мойли экинларни
етиштириш харажатларини ўз ичига олган агротехник тадбирлардан бошқа
мақсадлар учун Жамғарма кредит ресурсларини ажратилиши, шунингдек
Тижорат банки томонидан қарз олувчиларнинг агротехник тадбирларга алоқаси
бўлмаган мақсадлар учун Жамгарма кредит ресурсларини ишлатишига йўл
қўйилиши ва назоратсизлик тушунилиши;
Бунда, Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти
ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари
якуни бўйича тузилган хулоса (далолатнома)га мувофиқ Молия вазирлиги
томонидан берилган кўрсатма ёки Жамғарма Кенгашига тақдим этиладиган
умумлаштирилган ахборотлар Жамғарма томонидан Тижорат банкидан
жарималар ундириш мақсадида судга мурожаат этилиши учун асос бўлиши
белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлигининг Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан 2022 йил
баҳорида етиштириладиган мева-сабзавотлар етиштириш харажатларини
молиялаштириш учун даъвогар томонидан Тижорат банкларига ажратилган
имтиёзли кредит маблағларини мақсадли сарфланиши ўрганилган.
Хусусан, Самарқанд вилоят Давлат молиявий назорати бошқармаси
томонидан Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати инспекциясининг
2022 йил 4 июлдаги 14-05-32-сонли хати ва Самарқанд вилоят Давлат молиявий
назорати бошқармасининг 2022 йил 13 июлдаги 10-23/41-сонли буйруғига
асосан бошқарма бош назоратчи-тафтишчиси А.Тошмуродов ва банк вакиллари
томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан ажратилган имтиёзли кредит
маблағларини мақсадли сарфланганлиги юзасидан ўтказилган назорат
тадбирлари натижаси бўйича 2022 йил 24 июлда далолатнома тузилган.
Мазкур далолатномага кўра, Жамғарма маблағлари ҳисобидан 2022 йил
баҳорги мавсумда асосий майдонларга сабзавот етиштириш харажатлари учун
Банкнинг Амир Темур филиали томонидан “Kattakurgan cluster” МЧЖга
кунгабоқар уруғи сотиб олиш ва уни етиштириш харажатларини
молиялаштириш учун 3 000 000 000 сўм имтиёзли кредит берилганлиги, ушбу
суммага таъминотчи ташкилотлар томонидан маҳсулотлар етказиб берилгани,
кредит маблағлари ишлатилиши мутахассислар томонидан жойига борилиб
ўрганилганда, режага кўра 500 гектар майдонда 0,60 тонна кунгабоқар уруғи
экилиб, 1250 тонна маҳсулот етиштириш режалаштирилгани, амалда 105 гектар
майдонга кунгабоқар уруғи экилганлиги, 250 гектар майдон шудгорланиб,
кунгабоқар экиш учун тайёр ҳолатга келтирилганлиги, Крест каналида сув
танқислиги ҳамда Кириш каналида суғориладиган ер майдонлари насос
станцияларида электр энергияси узлуксиз узилишлари сабабли экиш ишлари
вақтинчалик тўхтатиб турилганлиги, натижада текширув кунига қадар 395
гектар майдонга 2 370 000 000 сўмлик кредит маблағлари хисобидан сотиб
олинган кунгабоқар уруғи ва минерал ўғитлар, субцензиялар, ёқилғи мойлаш
материаллари, сув бўлмаганлиги сабабли экилмасдан ва ишлатилмасдан
турганлиги аниқланган.
Ушбу далолатнома асосида Самарқанд вилоят Давлат молиявий назорати
бошқармасининг бош назоратчи-тафтишчиси А.Тошмуродов томонидан
тузилган хулосада “Kattakurgan cluster” МЧЖга ажратилган кредит маблағлари
бўйича таъминотчи корхоналар томонидан 3 000 000 сўмлик маҳсулотлар
етказиб берилганлиги аниқланган.
Шунингдек, банк томонидан кредитнинг мақсадли ишлатилиши бўйича
ўтказилган текширишлар юзасидан тузилган 2022 йил 28 июнь ва 2022 йил
29 августдаги далолатномаларда кредит маблағлари мақсадли ишлатилиб,
кунгабоқар уруғи, минерал ўғитлар, дори воситалари ва ёқилғи-мойлаш
маҳсулотлари сотиб олинганлиги ва “Kattakurgan cluster” МЧЖнинг омборида
сақланаётганлиги қайд этилган.
Баён этилганлардан кўринадики, битимнинг 6.3-бандида қайд этилган
ҳолатлар мавжуд эмас. Яъни, банк томонидан “Kattakurgan cluster” МЧЖга
ажратилган кредит маблағлари шартномага асосан кунгабоқар уруғи сотиб олиш
ва уни етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ажратилган ва ўз
навбатида юқорида қайд этилган далолатномаларга кўра кредит маблағлари
“Kattakurgan cluster” МЧЖ томонидан агротехник тадбирларга алоқаси бўлмаган
мақсадлар учун фойдаланилмаган. Банк томонидан эса кредит ресурсларининг
мақсадли ишлатиши бўйича мониторинг ишлари олиб борилган ҳамда сув
бўлмаганлиги сабабли кунгабоқар уруғи экилмасдан, минерал ўғитлар, дори
воситалари ва ёқилғи-мойлаш маҳсулотлар ишлатилмасдан турганлигида
банкнинг айбли ҳаракатлари мавжуд эмас.
Ваҳоланки, ФК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қарздор айби
бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Бироқ, қуйи инстанция судлари томонидан иш учун аҳамиятли бўлган
ҳолатлар тўлиқ ўрганилмасдан, даъво талабини қаноатлантириш ҳақида нотўғри
хулосага келинган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун
аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён
қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг иккинчи бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб
чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли.
Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантириб, қуйи инстанция судларининг қарорларини бекор қилишни,
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор
қабул қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси
биринчи қисмининг 28-бандига асосан даъвогар ўз ҳуқуқлари ҳамда қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан даъволар, аризалар ва шикоятлар билан
судга мурожаат қилганда давлат божи тўлашдан озод қилинган.
Бироқ, ИПК 118-моддасининг иккинчи қисмида ҳал қилув қарори ўз
фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг
ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу
бошқа тараф ҳисобидан қопланиши белгиланганлиги апелляция ва кассация
шикоятлари тақдим этишда тўланган суд харажатлари даъвогардан жавобгар
фойдасига ундирилади. Шунингдек, даъвогардан ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари Олий суднинг
депозит рақамига ундирилади.
ИПКнинг 343-моддасига асосан Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 26 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 майдаги қарори
бўйича ундирув бекор қилинади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 – 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” АТБнинг кассация шикояти
қаноатлантирилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 26 апрелдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 24 майдаги қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Жамғармасини
бошқариш департаментининг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Жамғармасини
бошқариш департаментидан:
- “Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” АТБ фойдасига 1 422 000 сўм
давлат божи ва 66 000 сўм почта харажати, жами 1 488 000 сўм;
- Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 26 апрелдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 24 майдаги қарори бўйича ундирувлар бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Ш. Мирзахакимов
ҳайъат аъзолари:
З. Рустамов
Ф. Ражабов