Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/8640 Дата решения 21.09.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "PROF EDITION BIZNES" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый INTER-GROUP BIZNES масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1177002 Claim ID 3649593 PDF Hash 0accbbeca59c6b40... Загружено 09.04.2026 06:21 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 144-моддаси онуни 144 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8640-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 21 сентябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти тугатувчи бошқарувчиси МММнинг жавобгар “ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 205 720 000 сўм асосий қарз, 102 860 000 сўм пеня, жами 308 580 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили, тугатувчи бошқарувчи ИИИнинг иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ККК” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг ҳисобрақамига 2021 йил 28 майда 148 000 000 сўм, 31 майда 57 720 000 сўм, жами 205 720 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган бўлиб, тўлов топшириқномаларида пул маблағлари ўтказилишининг асоси сифатида 2021 йил 28 майдаги 3-сонли молиявий қарз шартномаси асосида ўтказилаётганлиги кўрсатилган. Жавобгар томонидан 2021 йил 15 майда 500 000 сўм, 19 февралда 2 000 000 сўм, 26 февралда 17 000 000 сўм, 2 мартда 27 600 000 сўм ва 9 мартда 1 500 000 сўм, жами 48 600 000 сўм пул маблағларини 2021 йил 1 февралдаги 1-сонли молиявий қарз шартномаси бўйича қайтарилаётганлиги кўрсатилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар аризачи Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси аризасига асосан соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланиб, даъвогарнинг тугатиш бошқарувчиси қилиб, Атамуратов Убайдулла тайинланган. Даъвогар тугатувчи бошқарувчиси томонидан даъвогарнинг тугатиш ишлари олиб борилиши жараёнида мавжуд ҳужжатлар, банк айланмаси ва бошқа ҳужжатлар ўрганилиб, жавобгар томонидан қарз қайтарилмаганлиги аниқланган. Даъвогар 2023 йил 11 июлда жавобгарга қарздорликни қайтариш юзасидан талабнома юборган. Жавобгар мавжуд қарзни тўламаганлиги сабабли тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар тугатувчи бошқарувчиси У.Ж.Атамуратов Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 205 720 000 сўм асосий қарз, 102 860 000 сўм пеня, жами 308 580 000 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, даъвогарга тегишли ҳужжатлар ўрганилганда жавобгарнинг қарздорлиги мавжудлиги аниқланганлиги, 2021 йил май ойида жавобгарда жами 205 720 000 сўм қарз берилганлиги, ушбу пул маблағлари қайтарилмаганлиги, жавобгар юборилган талабнома бўйича қарздорликни даъвогарга тўлаб бермаганлиги, пеня талабини асосий қарз суммасининг 50 фоизи доирасида белгиланганлиги, тарафлар ўртасидаги шартнома даъвогарда йўқлиги, олдинги раҳбарлар томонидан берилмаганлиги, қарз шартномаси бўйича қарздорлик қачон қайтарилиши керак бўлганлигини билмаслигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакилининг иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгарга гибрид ва электрон почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошисига кўра, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, тўртинчи хатбошисига кўра, ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Даъвогар вакили тушунтириши, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини тарафлардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни 144-моддаси тўртинчи қисмининг 5-хатбошисида тугатиш бошқарувчиси қарздор олдидаги қарзларни ундириш чораларини кўриши шартлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФК 732-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. ФКнинг 735-моддасининг биринчи қисмига асосан, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар жавобгарга қарз шартномаси асосида пул маблағлари ўтказиб берилганлиги, жавобгар олинган қарз суммасини шартлашилган муддатда қайтариб бермаганлиги, жавобгар судга пул маблағларини қайтарганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаганлигини инобатга олиб, асосий қарз ундириш даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 205 720 000 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. Даъво аризасида 102 860 000 сўм пеня ундириш ҳам сўралган. ФК 260-моддасининг биринчи қисмига асосан, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдиpда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 263-моддасининг иккинчи қисмига кўра, қонуний неустойканинг миқдори, агар қонун тақиқламаса, тарафларнинг келишуви билан кўпайтирилиши мумкин. ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан тарафлар ўртасидаги қарз шартномаси тақдим этилмаганлиги, шартнома шартларига кўра қазрдорлик қайтариш муддати даъвогар томонидан исботланмаганлиги, бундай ҳолда мажбурият бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги ҳолати бўйича жавобгарлик чораси кўриш мумкин эмаслигини инобатга олиб, пеня ундириш даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. 4 Юқоридагиларга кўра, суд томонидан даъво талаби қисман қаноатлантирилганлиги, судга даъво аризаси киритилишида давлат божи ва почта харажати тўланмаганлигини инобатга олиб, жавобгардан республика бюджети фойдасига 4 114 400 сўм давлат божи, Зангиота туманлараро иқтисодий суди фойдасига 33 000 сўм почта харажати, даъвогардан республика бюджети фойдасига 2 057 200 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд “ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 205 720 000 сўм асосий қарз ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджети фойдасига 4 114 400 сўм давлат божи, Зангиота туманлараро иқтисодий суди фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти республика бюджети фойдасига 2 057 200 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья У.Р.Хусанов