← Назад
Решение #491799 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| СКнинг | 15 | — | law | |
| кодекси | 14 | — | code_article | |
| Даъвогар СК | 14 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
17 711 символов
4-1503-2301/445-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – М.Мирмақсудов
Апелляция
инстанцияси
судида
маърузачи судья – Б.Мамадалиев
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья - Р.Сагатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 21 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва
Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Фарғона вилоят
судининг ходими Б.Таджибаев, жавобгар вакили – Ш.Мамажонов (2023 йил
17 майдаги 3-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Фарғона
вилояти давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “Фурқат улгуржи чакана”
масъулияти чекланган жамиятидан 124 047 719 сўм қўшилган қиймат солиғини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул
қилинган суд қарорлари устидан “Фурқат улгуржи чакана” масъулияти чекланган
жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон
Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Фурқат улгуржи чакана”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
124 047 719 сўм қўшилган қиймат солиғини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга “Comfort Trade Savdo” масъулияти чекланган
жамияти, “Valley Honest Service” масъулияти чекланган жамияти, “Vodiy Tex
Polimer” хусусий корхонаси, “Barque” масъулияти чекланган жамияти, “Make Home
Class” масъулияти чекланган жамияти, “Bito-Texnika olami” масъулияти чекланган
жамияти, “Concurator” масъулияти чекланган жамияти, “Division Grand”
масъулияти чекланган жамияти, “Ko`mak Qurish xazinasi” масъулияти чекланган
жамияти, “Lordway Star” масъулияти чекланган жамияти низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб
қилинган.
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 3 апрелдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 124 047 719 сўм қўшилган қиймат солиғи, 30 000 сўм почта харажати ва
республика бюджетига 2 480 954,38 сўм давлат божи ундирилган.
Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 19 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларидан норози бўлиб, жавобгар Олий
судга кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд қарорларини бекор
қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул
қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда контрагентлар томонидан
тўланмаган қўшилган қиймат солиғи учун жавобгар жавоб бермаслиги,
контрагентлар билан шартнома тузилган вақтда уларнинг қўшилган қиймат солиғи
гувоҳномаси бекор қилинмаганлиги, “Lordway Star” масъулияти чекланган
жамияти, “Barque” масъулияти чекланган жамияти ва “Ko`mak Qurish xazinasi”
масъулияти чекланган жамияти билан тузилган шартномалар бўйича солиқ ва
бошқа мажбурий тўловлардан бўлган қарздорлик ундирилганлиги ҳолатига эътибор
қаратилмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 2 майда
рўйхатга олинган “Солиқ тўловчиларни қўшилган қиймат солиғи тўловчилари
сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 18-бандига
кўра, битим (операция) бўйича мажбурият шартнома тарафи бўлмаган шахс ёки
битимни (операцияни) бажариш мажбурияти шартнома ёки қонун бўйича
юклатилмаган шахс томонидан бажарилганлиги ҳолатларида қўшилган қиймат
солиғи тўловчисини рўйхатдан чиқариши лозим бўлганлиги, лекин даъвогар ўз
мажбуриятини бажармаганлиги сабабли қўшилган қиймат солиғини тўланмай
қолиш хавфи ошганлиги ва ушбу кунга келиб жамият жавобгар бўлиб қолишига
сабаб бўлаётганлиги, жавобгар ва контрагентлар билан тузилган шартномалар суд
тартибида ҳақиқий эмас деб топилмаган бўлса-да, ушбу битимлар бўйича ҳисобга
олинган қўшилган қиймат солиғини инобатга олмаслик ва қўшилган қиймат
солиғини суд орқали ундиришга ҳаракат қилинаётганлиги асоссиз эканлигини
кўрсатган.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятидаги важларни такрорлаб,
уни қаноатлантириб беришни, суд қарорларини бекор қилиб даъвони
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Даъвогар ва учинчи шахслар вакиллари суд муҳокамаси вақти ва жойи
тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд
мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли, судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб
ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд
қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар “Comfort Trade Savdo” масъулияти
чекланган жамияти билан 102 819 593 сўм, шундан қўшилган қиймат солиғи
15 422 939 сўмлик, “Valley Honest Service” масъулияти чекланган жамияти билан
52 086 957 сўм, шундан қўшилган қиймат солиғи 7 813 043 сўмлик, “Vodiy Tex
Polimer” хусусий корхонаси билан 69 739 161 сўм, шундан қўшилган қиймат солиғи
10 460 794 сўмлик, “Barque” масъулияти чекланган жамияти билан 52 429 200 сўм,
шундан қўшилган қиймат солиғи 7 864 380 сўмлик, “Make Home Class” масъулияти
чекланган жамияти билан 98 805 691 сўм, шундан қўшилган қиймат солиғи
14 820 854 сўмлик, “BitoTexnika olami” масъулияти чекланган жамияти билан
51 304 348 сўм, шундан қўшилган қиймат солиғи 7 695 652 сўмлик, “Concurator”
масъулияти чекланган жамияти билан 26 956 522 сўм, шундан қўшилган қиймат
солиғи 4 043 478 сўмлик, “Division Grand” масъулияти чекланган жамияти билан
66 075 662 сўм, шундан қўшилган қиймат солиғи 9 911 349 сўмлик, “Ko`mak Qurish
xazinasi” масъулияти чекланган жамияти билан 242 615 161 сўм, шундан қўшилган
қиймат солиғи 36 392 274 сўмлик, “Lordway Star” масъулияти чекланган жамияти
билан 64 152 502 сўм, шундан қўшилган қиймат солиғи 9 622 875 сўмлик, жами
10 та шубҳали хўжалик юритувчи субъектлар билан 714 539 524 сўм, шундан
қўшилган қиймат солиғи 124 047 719 сўмлик битимлар тузилганлиги аниқланган.
Натижада сотиб олинган товарлар қийматидан келиб чиқиб жавобгар
томонидан 124 047 719 сўм қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинган.
Даъвогарнинг 2022 йил 5 майдаги 1-00934-kt-сонли буйруғида
жавобгарнинг 2021 йил январь-декабрь ойларидаги фаолиятида ҚҚС тўғри
ҳисобланиши ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ текширувидан
ўтказиш белгиланган.
Камерал солиқ текшируви натижалари бўйича 2022 йил 5 июлда қабул
қилинган 20/1-44153-сонли қарорда жавобгар контрагентлар билан тузилган
шартномалар (битимлар) асосида 124 047 719 сўм қўшилган қиймат солиғи
суммасини асоссиз ҳисобга олганлиги кўрсатилган.
Жавобгарнинг фаолиятида ўтказилган камерал текширув материалларини
кўриб чиқиш юзасидан берилган 2022 йил 18 майдаги талабномага жавобгар
томонидан эътироз билдирилган.
Натижада даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ва
учинчи шахслар (контрагентлар) ўртасида тузилган шартномаларни (битимларни)
қалбакилиги ҳолатларини аниқлаб, уларнинг оқибатларини қўллашни ҳамда
жавобгардан жами 124 047 719 сўм сўм қўшилган қиймат солиғини ундиришни
сўраган.
СК 14-моддасининг бешинчи қисмига кўра, агар солиқ тўловчи ягона ёки
устувор мақсади солиқ тўламаслик тарзидаги асоссиз солиқ нафи олишдан ёхуд ўзи
тўлайдиган солиқларнинг суммасини камайтиришдан иборат бўлган операцияларни
ёки операциялар кетма-кетлигини амалга оширса, унинг бундай ҳаракатлари ушбу
Кодекс мақсадларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади.
Мазкур модданинг саккизинчи қисмига кўра эса, ушбу моддада кўрсатилган
ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун
тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини
қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса,
солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади.
СКнинг 15-моддасига кўра, солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар
контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар
сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини,
ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим
бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада
эҳтиёткорлик қилиши шарт.
Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган
шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар (кўрилган
зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим даражада
эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмайди.
СК 266-моддасининг ўн тўртинчи қисмига кўра, агар ҳисобга олиш ҳуқуқи
товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган
битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ
органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга
ҳақли.
СК 2661-моддасининг биринчи қисмига кўра, гувоҳномасининг амал қилиши
тўхтатиб турилган ёки тугатилган ёхуд бекор қилинган солиқ тўловчи томонидан
ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган)
солиқ суммаси ҳисобга олинмайди.
Мазкур ҳодисалар юзага келганда, бундай солиқ тўловчига ундан ҳақиқатда
олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ
суммаси унинг харидорларида ҳам ҳисобга олинмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан солиқ
қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2023 йил 20 февралдаги
4-сонли қарорининг 16-бандида Солиқ кодексининг 14-моддасига асосан солиқ
органлари солиқ солиш мақсадида барча битимлар ва солиқ тўловчи киришадиган
бошқа иқтисодий муносабатлар, уларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши
усулидан ёки шартноманинг номланишидан қатъи назар, ўзининг ҳақиқий
иқтисодий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олиш ваколатига эгалиги, бунда
қўшимча солиқ ҳисобланиши натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзи солиқ
органларининг солиқ текшируви бўйича ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим
қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш,
шунингдек уларнинг оқибатларини қўллашга асосланган ва бунга солиқ тўловчи
норози бўлган тақдирда солиқ органи ҳосил бўлган солиқ қарзини ундириш
ҳақидаги даъво аризаси билан фуқаролик ишлари бўйича судга ёки иқтисодий судга
мурожаат қилиши лозим деб тушунтириш берилган.
Даъвогар СКнинг 14-моддасида ўзига берилган ваколатдан фойдаланиб,
жавобгар ва учинчи шахслар ўртасида тузилган битимнинг юридик жиҳатдан
расмийлаштирилиши усулидан ёки шартноманинг номланишидан қатъи назар,
ўзининг ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олган ва ҳосил
бўлган солиқ қарзини ундиришга жавобгар эътироз билдирганлиги сабабли, уни
ундириш учун судга мурожаат қилган. Қолаверса, СК 2661-моддасининг талабига
кўра, учинчи шахсларнинг ҚҚС гувоҳномаси бекор қилиниши оқибатида
жавобгарнинг учинчи шахслар билан тузган битимлари натижасида тўланиши
лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси жавобгарда ҳисобга олинмайди.
Демак, мазкур ҳолатда қўшилган қиймат солиғи суммаси бюджетга
ундирилиши лозим. Чунки, жавобгар ва учинчи шахслар ўртасида тузилган
шартномалар бўйича амалга оширилган операциялар юзасидан қўшилган қиймат
солиғи давлат бюджетига келиб тушмаган.
Давлат бюджетига келиб тушмаган қўшилган қиймат солиғи жавобгар
томонидан ҳисобга олиши асосли эмас.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг бюджетга келиб тушмаган солиқларни
учинчи шахслардан эмас, балки жавобгардан ундириш ҳақидаги талабини асосли
ҳисоблаб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида қонуний тўхтамга
келган.
Апелляция инстанцияси суди эса, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли хулосага келган.
Жавобгарнинг контрагентлар томонидан тўланмаган қўшилган қиймат солиғи
учун жавобгар жавоб бермаслиги, контрагентлар билан шартнома тузилган вақтда
уларнинг қўшилган қиймат солиғи гувоҳномаси бекор қилинмаганлиги, “Lordway
Star” масъулияти чекланган жамияти, “Barque” масъулияти чекланган жамияти ва
“Ko`mak Qurish xazinasi” масъулияти чекланган жамияти билан тузилган
шартномалар бўйича солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган қарздорлик
ундирилганлиги ҳолатига эътибор қаратилмаганлиги ҳақидаги важи асоссиздир.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги
489-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 25-бандида ҳисобга олиш
ҳуқуқини берувчи товарлар (хизматлар)ни харид қилиш ва сотиш бўйича
операциялар
кетма-кетлигида
иштирок
этган
етказиб
берувчиларда
(контрагентларда) ушбу товарларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи
ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда солиқ суммасини қоплаш рад этилиши назарда
тутилган. Товар-моддий захираларни етказиб берувчи контрагентларда товарларни
қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган. Яъни,
контрагентлар томонидан кирим қилинмаган товар-моддий захиралар бўйича
давлат бюджетига қўшилган қиймат солиғи тўланганлиги ҳолати мавжуд эмас.
Бундан ташқари, “Lordway Star” масъулияти чекланган жамияти, “Barque”
масъулияти чекланган жамияти ва “Ko`mak Qurish xazinasi” масъулияти чекланган
жамияти билан тузилган шартномалар бўйича солиқ ва бошқа мажбурий
тўловлардан бўлган қарздорлик ундирилганлиги ҳолатини тасдиқловчи бирор-бир
далил мавжуд эмас.
Жавобгарнинг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил
2 майда рўйхатга олинган “Солиқ тўловчиларни қўшилган қиймат солиғи
тўловчилари сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
18-бандига кўра, битим (операция) бўйича мажбурият шартнома тарафи бўлмаган
шахс ёки битимни (операцияни) бажариш мажбурияти шартнома ёки қонун бўйича
юклатилмаган шахс томонидан бажарилганлиги ҳолатларида қўшилган қиймат
солиғи тўловчисини рўйхатдан чиқариши лозим бўлганлиги, лекин даъвогарнинг ўз
мажбуриятини бажармаганлиги сабабли, қўшилган қиймат солиғини тўланмай
қолиш хавфи ошганлиги ва ушбу кунга келиб жамият жавобгар бўлиб қолишига
сабаб бўлаётганлиги, жавобгар ва контрагентлар билан тузилган шартномалар суд
тартибида ҳақиқий эмас деб топилмаган бўлса-да, ушбу битимлар бўйича ҳисобга
олинган қўшилган қиймат солиғини инобатга олмасликка ва суд орқали ундиришга
ҳаракат қилинаётганлиги асоссиз эканлиги ҳақидаги важи суд қарорларини бекор
қилиш учун асос бўла олмайди. Чунки, Давлат солиқ қўмитаси раисининг 2021 йил
17 январдаги яширин иқтисодиётнинг улушини қисқартириш ва қўшилган қиймат
солиғини қайтариш механизмини такомиллаштириш мақсадида “Ишончли” ва
“Шубҳали” корхоналар рўйхатини шакллантириш тартибини белгилаш бўйича
ўтказган йиғилиш баёнининг 5-иловасида фаолиятида сотилган ва харид қилинган
товарлар номутаносиблигига ҳамда йирик миқдорда солиқдан қочиш ҳолатларига
йўл қўйган “шубҳали” корхоналар рўйхати шакллантирилиб, даъвогарнинг
контрагенти тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини камайтириш тарзидаги
ҳуқуқни суистеъмол қилган корхоналар рўйхатига киритилган.
Ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи товарларни харид қилиш ва сотиш бўйича
операциялар кетма-кетлигида иштирок этган етказиб берувчида (контрагентда)
ушбу товарларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд
бўлмаганлиги сабабли, даъвогар жавобгарнинг қўшилган қиймат солиғи суммасини
ҳисобга олишини асоссиз деб топган.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатлар
тўлиқ аниқланган ва асосли қарор қабул қилган. Шунинг учун апелляция
инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдириш ҳақида қонуний тўхтамга келган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар
мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад
этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг
118-моддасига суд харажатлари жавобгар зиммасига юкланади ва кассация шикояти
билан мурожаат қилишда тўланган давлат божи ҳамда почта харажатлари жавобгар
зиммасида қолдирилади. Шунингдек, жавобгардан Олий судининг депозит
рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм
суд харажатлари ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
“Фурқат улгуржи чакана” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 3 апрелдаги ҳал қилув
қарори ва Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 19 майдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Фурқат улгуржи чакана” масъулияти чекланган жамиятидан Олий судининг
депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари
В. Сатторова
Р. Сагатов