← Назад
Решение #491801 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 73 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 535 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
12 735 символов
4-1001-2227/56157-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – М.Мухитдинов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – В.Ли
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Мирзахакимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 21 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья Ш.Мирзахакимовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
З.Рустамов ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида,
даъвогар вакиллари - директор ўринбосари А.Сабирджанов (2023 йил 6 сентябрдаги
04/09-сонли ишончнома асосида) ва бош ҳисобчи - Э.Овчарова (2023 йил
6 сентябрдаги 05/09-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги Тошкент вилояти Ғазначилик бошқармаси ишга
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида жалб қилинган ҳолда, даъвогар “Azimuth Cable” масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгар Мажбурий ижро бюроси Зангиота тумани бўлими
ҳисобидан 33 887 096,78 сўм асосий қарз ва 9 491 935,49 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иш юзасидан қабул қилинган
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
30 мартдаги қарори устидан Мажбурий ижро бюроси Зангиота тумани бўлими
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси
Олий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Azimuth Cable” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва Мажбурий ижро бюроси Зангиота тумани бўлими
(бундан буён матнда жавобгар ёки Бюро деб юритилади) ўртасида 2021 йил 4 майда
91/2021-сонли ижара шартномаси тузилган.
Шартномага асосан даъвогар жавобгарга Тошкент шаҳри, Сергели тумани,
Кумариқ кўчасида жойлашган, 50 кв.м.дан очиқ майдон ва 50 кв.м.дан иборат
омборхона биносини вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун топшириш, ўз
навбатида жавобгар уни қабул қилиб олиш ва ижара ҳақи тўловларини амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг амал қилиш муддати 2021 йил 4 майдан 2021 йил 31 декабрга
қадар қилиб белгиланган.
Шартномага ўзгартириш киритиш ҳақидаги 2021 йил 7 октябрдаги 1-сонли
қўшимча келишувга асосан шартноманинг амал қилиш муддати 2021 йил
30 ноябрга қадар қилиб ўзгартирилган.
Мазкур шартномага асосан жавобгар даъвогардан шартномада кўрсатилган
объект (бино ва очиқ ер майдони)ни 2021 йил 4 майдаги топшириш-қабул қилиш
далолатномаси асосида вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун қабул қилиб
олган.
Шартноманинг 7.1-бандига асосан омборхона биноси учун бир ойлик ижара
тўлови миқдори 1 750 000 сўм (ҚҚС билан бирга)ни, очиқ ер майдони учун эса
1 000 000 сўм (ҚҚС билан бирга)ни ташкил қилган.
Шартноманинг 7.2-бандида агар тарафларнинг келишувида бошқача ҳолат
белгиланмаган бўлса, ижара тўловлари тарафлар ўртасида тузилган топширишқабул қилиш далолатномаси имзоланган кундан бошлаб ҳисобланиши белгиланган.
Мазкур ижара объекти тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 13 майдаги
топшириш-қабул қилиш далолатномасига кўра даъвогарга қайтарилган.
Бироқ, шартномада белгиланган миқдорда ижара ҳақи ва коммунал тўловлари
жавобгар томонидан амалга оширилмаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар
олдида 33 887 096,78 сўм миқдорида қарзи юзага келган.
Шунга кўра, даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 33 887 096,78 сўм асосий қарз ва 9 491 935,49 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги Ғазначилиги Тошкент вилояти ғазначилик бошқармаси (бундан
буён матнда учинчи шахс деб юритилади) жалб қилинган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 декабрдаги ҳал қилув
қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 33 887 096,78 сўм асосий қарз ундирилган, пеня ундириш ҳақидаги даъво
талаби бўйича иш юритиш тугатилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
30 мартдаги қарори билан Зангиота туман прокуратурасининг апелляция протести
қаноатлантирилиб, ҳал қилув қарори бекор қилинган ҳамда даъво аризасини қисман
қаноатлантириш, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 33 887 096,78 сўм асосий
қарз ундириш ва даъво талабининг пеня ундириш қисми бўйича иш юритишни
тугатиш ҳақида янги қарор қабул қилинган.
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси суди қароридан норози
бўлиб, жавобгар томонидан берилган кассация шикоятида қарорни бекор қилиш
сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота
туманлараро судининг 2020 йил 13 июлдаги ижро варақасига асосан 2020 йил
14 июлда қўзғатилган ижро иши юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари
натижасида қарздор Н.Туганбековга тегишли бўлган 113 турдаги мол-мулклар
далолатнома асосида даъвогарга сақлаш учун топширилганлиги, қарздор томонидан
мол-мулкларни қайтариш юзасидан Бюрога мурожаат қилинмаганлиги ва олиб
кетилмаганлиги сабабли “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро
этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 73-моддасига асосан
мол-мулкларни нархлаш ва ижро харажатларини қоплаш мақсадида нархловчи
ташкилотларга нархлаш ҳақида қарор юборилганлиги, нархловчи ташкилотнинг
хулосасига кўра мол-мулклар 14 668 000 сўмга баҳоланганлиги, мазкур мол-
3
мулклар ҳисобидан ижро харажатларини қоплаш учун реализация қилиш ва қолган
харажатларни қарздор шахсдан ундириш чоралари кўрилаётганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари кассация шикояти асоссизлиги,
апелляция инстанцияси суди томонидан қонуний қарор қабул қилинганлигини
билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўрашди.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва учинчи шахсдан вакиллар суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати
ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидагиларга кўра шикоятни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларида мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари ижараси шартномасидан
келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига биноан мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 535-моддасига асосан мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага
берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва
фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
ФК 544-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмига кўра, ижарага олувчи
мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Молмулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари мулк
ижараси шартномаси билан белгиланади. Булар шартномада белгиланмаган
ҳолларда одатда худди шундай мол-мулкни ўхшаш ҳолатларда ижарага беришда
қўлланиладиган тартиб, шартлар ва муддатлар белгиланган деб ҳисобланади.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 4 майда тузилган 91/2021-сонли
ижара шартномасига асосан жавобгар томонидан ижара тўловлари ўз вақтида тўлаб
берилмаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида қарзи юзага келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорлик тўлаш ҳақида ёзма мурожаат
қилинишига қарамасдан, қарздорлик тўлаб берилмаган. Шунга кўра, судга даъво
аризаси билан мурожаат этилган.
Биринчи инстанция суди асосий қарзни тўлиқ ундириш ва даъвогар даъво
талабининг пеня ундириш қисмидан воз кечганлиги сабабли пеня ундириш талаби
бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида хулосага келган. Бироқ, биринчи инстанция
суди процессуал ҳуқуқ нормаларини бузган ҳолда, ишни жавобгарнинг
иштирокисиз кўриб чиқиб, хатоликка йўл қўйган.
Чунки, иш ҳужжатларида жавобгарни суд муҳокамасининг вақти ва жойи
ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд
эмас.
Ваҳоланки, ИПК 279-моддаси тўртинчи қисмининг 2-бандига кўра, ишнинг
ишда иштирок этувчи, суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинмаган бирор-бир шахс йўқлигида кўрилганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 278-моддасининг 2-бандига асосан апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини
тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли эканлиги
белгиланган.
Шунга кўра, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини бекор қилган ҳолда, даъво аризасини қисман қаноатлантириш,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 33 887 096,78 сўм асосий қарз ундириш
ва даъво талабининг пеня ундириш қисми бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида
янги қарор қабул қилиб, тўғри хулосага келган.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида билдирилган ижара
объектида сақланган мол-мулкларни реализация қилиш орқали ижро
харажатларини қоплаш ва қолган харажатларни қарздор шахсдан ундириш
чоралари кўрилаётганлиги сабабли апелляция инстанцияси суди қарорини бекор
қилиш лозимлиги ҳақидаги важи билан келишмайди.
Чунки, жавобгар томонидан шартнома шартига кўра тўланиши лозим бўлган
ижара ҳақи тўловлари амалга оширилмаган. Апелляция инстанцияси суди
томонидан ишни кўриш жараёнида ҳам тўловлар тўлиқ амалга оширилганлиги
жавобгар томонидан исботланмаган. Шикоятда келтирилган важлар эса қарорни
бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Ваҳоланки, ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби
бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Баён қилинганлардан кўринадики, кассация шикоятида билдирилган важлар
асоссиз бўлиб, апелляция инстанцияси суди процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри
қўллаган ҳолда, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш
ва иш бўйича янги қарор қабул қилиш ҳақида қонуний тўхтамга келган.
ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишни кассация
тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди
томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун
талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун
аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён
қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
5
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан кассация
шикояти тақдим этиш учун 169 435,49 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта
харажатлари жавобгар ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
Мажбурий ижро бюроси Зангиота тумани бўлимининг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
30 мартдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Мажбурий ижро бюроси Зангиота тумани бўлимидан Республика бюджетига
169 435,49 сўм давлат божи ундирилсин.
Мажбурий ижро бюроси Зангиота тумани бўлимидан Олий суд депозит
ҳисобига 33 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Ш. Мирзахакимов
ҳайъат аъзолари:
З. Рустамов
Ф. Ражабов