Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/8432 Дата решения 21.09.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Халк банки акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "D-PHARM IMPEKS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1176998 Claim ID 3622854 PDF Hash a8d5a02c97fed7cb... Загружено 09.04.2026 06:21 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 171-моддаси ИПК 171 law
ФК 735-моддаси ФК 735 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8432-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 21 сентябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Холмуродов суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар АТ “ЙЙЙ” манфаатида жавобгар “ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 85 000 000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 9 000 000 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 200 000 сўм ҳисобланган фоиз қарздорлиги, 200 000 000 сўм муддатли асосий қарздорлик, жами 294 200 000 сўм кредит қарздорлиги ундириш, ундирувни 2022 йил 30 августдаги гаров шартномасига асосан қўшимча жавобгар “ВВВ” масъулияти чекланган жамиятига тегишли 2015 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 10 738 GCA шасси рақами WMA06XZZ3GM693466, двигатель рақами 51542980644303 бўлган MAN TGX русумли юк тортувчи транспорт воситаси ҳамда 2016 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 10 1041BA шасси рақами SUDNS300000056593, двигатель рақами рақамсиз бўлган ярим тиркама WIELTON NS 3K TENT автомашинасига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили ИИИ (2023 йил 25 майдаги 10-09/15-сонли ишончномага асосан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Акциядорлик тижорат “Халқ банки” (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ККК” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) ўртасида 2022 йил 30 августда 355-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасининг 2.1-бандида кредит суммаси 300 000 000 сўм, 2.2-бандида кредитдан фойдаланиш муддати 18 ой2024 йилгача, 2.3-бандида 3 ой имтиёзли давр, 2.5-бандида кредит бўйича фоиз ставкаси йиллик Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси + 8,99 фоиз эканлиги, 2.7-бандида кредитнинг мақсади фармацевтика фаолиятини кенгайтириш мақсадида дори-дармон маҳсулотлари соти олиш эканлиги белгиланган. Даъвогар, қарздор ва “ВВВ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда гаровга қўювчи деб юритилади) ўртасида 2022 йил 30 августда Тошкент шаҳар, Яшнобод туманидаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Х.Э.Эгамбердиева томонидан тасдиқланган гаров шартномаси 2-бандида кредит шартномасини ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида гаровга қўювчига тегишли бўлган Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ РИБ томонидан 2022 йил 4 июнда берилган AAF №4662589-сонли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли “MAN TGX” русумли, 2015 йилда ишлаб чиқарилган, т/в тури юк тортувчи, двигатель рақами 51542980644303, кузов рақамсиз, шасси рақами WMA06XZZ3GM693466, ранги – оқ белый, давлат рақам белгиси 10 738 GCA бўлган автотранспорт воситаси ва Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ РИБ томонидан 2022 йил 4 июнда берилган AAF №4662767сонли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли “WIELTON NS 3K TENT” русумли, 2016 йилда ишлаб чиқарилган, т/в тури ярим тиркама тент, двигатель рақамсиз, кузов рақамсиз, шасси рақами SUDNS300000056593, ранги – қора черный, давлат рақам белгиси 10 1041BA бўлган транспорт воситасини гаровга қўйиши белгиланган. Қарздор кредит шартномаси бўйича ўз зиммасига олган кредит тўловларини ўз вақтида амалга оширмаган. Даъвогар томонидан 2023 йил 2 март ва 2 августда қарздор ва гаровга қўювчига муддати ўтган кредит қарздорлигини қайтариш юзасидан талабнома берилган. Жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли, низо келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, қарздор ҳисобидан 85 000 000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 9 000 000 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 200 000 сўм ҳисобланган фоиз қарздорлиги, 200 000 000 сўм муддатли асосий қарздорлик, жами 294 200 000 сўм кредит қарздорлиги ундириш, ундирувни гаровга қўювчига тегишли бўлган “ВВВ” масъулияти чекланган жамиятига тегишли 2015 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 10 738 GCA шасси рақами WMA06XZZ3GM693466, двигатель рақами 51542980644303 бўлган MAN TGX русумли юк тортувчи транспорт воситаси ҳамда 2016 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 10 1041BA шасси рақами SUDNS300000056593, двигатель рақами рақамсиз бўлган ярим тиркама WIELTON NS 3K TENT автомашинасига қаратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар даъво талабларини қисман қўллабқувватлаб, даъво аризаси 2023 йил 2 майда палата томонидан имзоланган бўлиб, судга 11 августда топширилганлиги, ўртада қарздор томонидан кредит қарздорлиги қисман қопланганлиги, 11 августда кредит қарздорлиги 131 485 000 сўм муддатли асосий қарз, 65 962 700 сўм муддати ўтган асосий қарз, 1 186 900 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, жами 198 634 600 сўм кредит қарздорлиги мавжуд бўлганлиги, судга даъво аризаси киритилганидан сўнг ҳам қарздор томонидан амалга оширишда давом эттирилиб, 21 сентябрь ҳолатига 100 000 000 сўм муддатли асосий қарз, 29 278 370,72 сўм муддати ўтган асосий қарз, 1 804 579,66 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, жами 131 082 950,38 сўм кредит қарздорлиги мавжудлиги, қарздор билан келишувга эришиш учун у томонидан тўлов графигига тушиш лозим бўлганлиги, буни қарздор таъминлай олмаганлигини билдириб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни сўради. Палата суд мажлисини вакили иштирокисиз кўришни сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган қарздор ва гаровга қўювчи вакиллари иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими қарздор ва гаровга қўювчига тилхат орқали маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 171-моддасининг олтинчи қисмида суд мажлисига келган ишда иштирок этувчи шахслар иш материалларига қўшиб қўйиладиган тилхат орқали хабардор қилинади. Суд, ИПКнинг 127-128, 170-171-моддалари талабларига кўра, ишни қарздор ва гаровга қўювчи вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар ва қарздор ўртасида тақсимлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу модданинг учинчи қисмида агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфининг қоидалари қўлланади деб кўрсатилган. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Кредит шартномасининг 4.3.3-бандида даъвогар 30 кундан ортиқ муддатда кредит бўйича асосий ва фоизлар тўланмаганда қарздорни бундан буён кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин ундириш, ундирувни кредит таъминотига қаратишга ҳақли эканлиги кўрсатилган. Даъвогар судга маълумотнома тақдим этиб, қарздорнинг 2023 йил 21 сентябрь ҳолатига 100 000 000 сўм муддатли асосий қарз, 29 278 370,72 сўм муддати ўтган асосий қарз, 1 804 579,66 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, жами 131 082 950,38 сўм кредит қарздорлиги мавжудлиги кўрсатилган. Кредит шартномаси билан тасдиқланган кредит қайтариш графигида 2023 йил 5 сентябрда қазрдор томонидан 2 523 879,45 сўм фоиз тўлови амалга оширилиши лозимлиги кўрсатилган. Юқоридагиларга кўра, суд қарздор томонидан олинган кредит маблағлари кредит шартномасида назарда тутилган муддатларда қайтариш мажбуриятини бажармаганлиги, даъвогар кредит бўйича барча суммаларни қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлигини, даъво аризаси тақдим этишда 294 200 000 сўм кредит қарздорлиги ундириш сўралганлиги, судга даъво тақдим этилган 2023 йил 11 август ҳолатида қазрдорлик 198 634 600 сўм бўлганлиги, ишни кўриш жараёнида қарздор томонидан кредит қарздорлиги қисман тўланганлиги, 1 804 579,66 сўм муддати ўтган фоиз қарзи судга даъво тақдим этилганидан сўнг юзага келиб, даъво талаби доирасида бўлмаганлиги, даъво талаби миқдорини кўпайтириш тўғрисида ариза тақдим этилмаганлигини инобатга олиб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, қарздордан даъвогар фойдасига 100 000 000 сўм муддатли асосий қарз, 29 278 370,72 сўм муддати ўтган асосий қарз, жами 129 278 370,72 сўм кредит қарздорлиги ундиришни лозим топади. Даъвогар ундирувни гаров нарсасига қаратишни сўраган. ФК 264-моддасининг биринчи қисмида бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади деб белгиланган. ФК 280-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Ўзбекистон Республикаси “Ипотека тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 10-моддасининг иккинчи қисмида ипотека тўғрисидаги шартномада номи, турган жойи ва идентификация қилиш учун етарлича тавсифи кўрсатилган ҳолда ипотека нарсаси, унинг баҳоси, моҳияти, миқдори, ипотека билан таъминланадиган мажбуриятни бажариш муддати ва гаровга қўйилган мол-мулк тарафларнинг қайси бирида турганлиги, шунингдек тарафлар келишувга эришган бошқа маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак деб кўрсатилган. Юқоридагиларга кўра, суд қарздор томонидан кредит шартномаси юзасидан зиммасига олган мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли кредит қарздорлиги муддатидан олдин ундирилиши белгиланганлиги, мажбурият бажарилиши гаровга қўювчига тегишли транспорт воситалари гарови шартномаси билан таъминланганлиги, гаров шартномасида ипотека тавсифи аниқ белгиланганлиги, шартномадаги тавсифга кўра ундирув қаратиладиган объектни белгилаши лозимлигини инобатга олиб, ундирувни гаров объектларига қаратишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари қисман асосли киритилганлиги, судга даъво ариза тақдим этишда давлат божи тўланмаганлигини инобатга олиб, қарздордан республика бюджети фойдасига 3 972 692 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм сўм почта харажати, даъвогардан республика бюджети фойдасига 1 911 308 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 171, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан акциядорлик тижорат “Халқ банки” фойдасига 129 278 370,72 сўм (шундан, 100 000 000 сўм муддатли асосий қарз, 29 278 370,72 сўм муддати ўтган асосий қарз) кредит қарздорлиги, 33 000 почта харажати, жами 129 311 370,72 сўм ундирилсин. Ундирув “ВВВ” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган: - Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ РИБ томонидан 2022 йил 4 июнда берилган AAF №4662589-сонли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли “MAN TGX” русумли, 2015 йилда ишлаб чиқарилган, т/в тури юк тортувчи, двигатель рақами 51542980644303, кузов рақамсиз, шасси рақами WMA06XZZ3GM693466, ранги – оқ белый, давлат рақам белгиси 10 738 GCA бўлган автотранспорт воситаси; - Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ РИБ томонидан 2022 йил 4 июнда берилган AAF №4662767-сонли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли “WIELTON NS 3K TENT” русумли, 2016 йилда ишлаб чиқарилган, т/в тури ярим тиркама тент, двигатель рақамсиз, кузов рақамсиз, шасси рақами SUDNS300000056593, ранги – қора черный, давлат рақам белгиси 10 1041BA бўлган транспорт воситасига қаратилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджети фойдасига 3 972 692 сўм давлат божи ундирилсин. АТ “ЙЙЙ” ҳисобидан республика бюджети фойдасига 1 911 308 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья У.Р.Хусанов