← Назад
Решение #491820 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 7 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| шунингдек ФК | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8685-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 21 сентябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Р.Хусанов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида,
даъвогар ЙЙЙнинг жавобгар УУУҳисобидан 146 712 480 сўм асосий қарз,
53 990 200 сўм пеня, жами 200 702 680 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили РРР (2023
йил 8 сентябрдаги 2/51-21-3658-сонли ишончнома асосида), жавобгар
вакили ИИИ (2023 йил 21 сентябрдаги 876-сонли ишончномага асосан)
иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“ЙЙЙ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва УУУ(бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023 йил 25 январда 363сонли саф бўлинмаси кўринишида қўриқлаш хизматини кўрсатиш
шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандида ижрочи (даъвогар) саф бўлинмаси
кўриинишида буюртмачи (жавобгар)нинг объектини қўриқлаш ва
хавфсизлигини таъминлаш мажбуриятини, буюртмачи эса мазкур
шартнома шартларига асосан ўз вақтида кўрсатилган хизмат учун
тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олиши, 2.1-бандида
буюртмачи Тошкент вилояти, Тошкент туман, Хувайдо МФЙ, Равнақ
кўчаси, 2-S уйда жойлашган УУУмарказий шифохона ҳудудида хушёрхона
биносини 1 та саф бўлинмаси пости орқали 24 соатли, дам олиш кунисиз
ижрочига топшириши, ижрочи қабул қилиши белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган ҳисоб варақасида бир ойлик қўриқлаш
хизмати қиймати 48 904 160 сўм миқдорида белгиланган.
Даъвогар томонидан 2023 йил февраль-май ойлари учун
195 616 640 сўм миқдоридаги хизматлар кўрсатилиб, жавобгар томонидан
48 904 160 сўм тўлов амалга оширилиб, 146 712 480 сўм қарздорлик юзага
келган. Бу ҳақда тарафлар ўртасида 2023 йил 1 июнда ўзаро ҳисобкитоблар бўйича таққослама далолатномаси тузилган.
Даъвогар 2023 йил 2 июнда жавобгарга қарздорликни тўлаш
юзасидан талабнома юборган.
Жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлиги сабабли тарафлар
ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
146 712 480 сўм асосий қарз, 53 990 200 сўм пеня, жами 200 702 680 сўм
ундиришни сўраган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 31 августдаги
ажрими билан ишга низонинг предметига мустақил талаб билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида Тошкент вилояти Ғазначилик
хизмати бошқармаси ва Тошкент туман иқтисодиёт ва молия бўлими жалб
қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, даъвогар томонидан жавобгарга 195 616 640 сўм қийматидаги
қўриқлаш хизматлари кўрсатилганлиги, жавобгар 48 904 160 сўм амалга
ошириб, 146 712 480 сўм қарздорлик қолганлиги, шартнома ғазначилик
бўлимидан рўйхатдан ўтказиш жавобгар зиммасида эканлиги, 92 кун учун
пеня ҳисобланганлиги, жавобгар давлат муассасаси бўлганлиги сабабли,
пеня миқдорини имкон қадар камайтиришни билдириб, даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабларини қисман тан
олиб, ҳақиқатда даъвогар олдида қарздорлик мавжудлиги, шартнома
фақатгина 2023 йил март ойи учун ғазначиликдан рўйхатдан
ўтказилганлиги, давлат муассасаси бўлганликлари учун пеня миқдорини
камайтиришни кераклигини билдириб, даъвони талабларини қисман
қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган учинчи шахслар суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламадилар. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг
ажрими учинчи шахсларга гибрид ва электрон почта орқали етказиб
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи
қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу
Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса,
иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисига кўра, ажримнинг кўчирма
нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик
фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда
юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
учинчи шахсларга вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблайди.
Ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд
харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФК 703-моддасининг биринчи қисмига асосан ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан
ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни
қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат
учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 705-моддасининг биринчи қисмига кўра, буюртмачи ўзига
кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
Ўзбекистон
Республикаси
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг
7-моддасига
мувофиқ,
тарафлар
ўртасида
тузилган
хўжалик
шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида
ва тегишли тартибда бажаришлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик Пленумининг “Иқтисодий
судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган
низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли қарорининг 2.3бандида судларнинг эътибори, қурилиш пудрати шартномасида муҳим
шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган
деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим
этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини
ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслигига қаратилсин.
Бироқ, бундай қурилиш пудрати шартномаси шартлари ва (ёки) қонун
ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка,
фоизлар ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни
қаноатлантириш рад этилади.
Ушбу қарорнинг 3-бандида Ўзбекистон Республикаси Бюджет
кодекси
122-моддасининг
учинчи
қисмига
мувофиқ,
бюджет
ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан
ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни)
етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга
киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида
рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Шунга кўра, агар
ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган қурилиш
пудрати шартномасидан келиб чиққан низони ҳал этишда, шартнома
рўйхатдан ўтказилмаганлиги аниқланса, судлар мазкур қарорнинг
2.3-бандида белгиланган қоидаларни қўллашлари лозим.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 2023 йил 6 мартдаги варианти
537-10-212-ТВ/2023-сон
билан
ғазначилик
бўлими
томонидан
48 904 160 сўмлик қисми рўйхатдан ўтган.
Юқоридагиларга кўра, суд тарафлар ўртасидаги шартноманинг
фақатгина 48 904 160 сўмлик қисмини ғазначилик рўйхатидан ўтказилиб,
тузилганлиги, кўрсатилган хизматларнинг қолган қисми тузилмаган
шартнома бўйича шартномасиз амалга оширилганлиги, даъвогар
томонидан хизматлар кўрсатилганлиги тасдиқланганлиги, жавобгар
қарздорлик мавжудлиги тан олганлигини инобатга олиб, асосий қарз
ундириш даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 146 712 480 сўм асосий қарз ундиришни лозим
топади.
Даъвода 53 990 200 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, жавоб бериши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур қарорнинг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли эканлиги, судлар неустойканинг энг кам миқдори
ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлиги, шунингдек ФКнинг 263-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ
тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний
неустойка)
миқдорининг
оширилиши
ўз-ўзидан
ундирилаётган
неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин
эмаслигига алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги баён этилган.
Маълумки, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.3-бандида буюртмачи
кейинги ой бошланишидан 10 кун олдин ойлик тўловнинг 100 фоизи
миқдорида ижрочининг ҳисоб рақамига ўтказиб бериши, 5.1-бандида
буюртмачи ижрочига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган
тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши
белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд тарафлар ўртасидаги шартнома фақатгина
48 904 160 сўмга тузилганлиги, даъвогар фақат шу қисми учун пеня
талаби қилиш ҳуқуқи мавжудлиги, жавобгарнинг мулкий аҳволи,
даъвогарнинг пеня миқдорини камайтириш тўғрисидаги тушунтиришини
инобатга олиб, пеня миқдорини 2 000 000 сўмга камайтиришни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, бешинчи қисмида
даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар
томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар
томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаби қисман асосли
киритилганлиги, пеня миқдорининг 17 996 730,88 сўм қисми асосли
эканлиги, неустойканинг миқдори суд томонидан камайтирилганлиги
инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 3 294 183,62 сўм давлат
божи, 33 000 сўм почта харажати ундиришни, 719 869,38 сўм давлат
божини зиммасида қолдиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
УУУҳисобидан ЙЙЙ фойдасига 146 712 480 сўм асосий қарз, 2 000 000
пеня, 3 294 183,62 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажати, жами
152 039 663,62 сўм ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
ЙЙЙ судга даъво ариза тақдим этишда тўланган 719 869,38 сўм
давлат божи зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
6
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
У.Р.Хусанов