← Назад
Решение #491823 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 157 | — | law | |
| ИПКнинг | 157 | — | law | |
| онуни | 21 | — | law | |
| онуни | 21 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПКнинг | 302 | — | law | |
| ИПКнинг | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| исмида суд харажатларини ИПК | 118 | — | law | |
| исмида суд харажатларини ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
18 034 символов
4-1001-2320/17224-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Н.Байзақова
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – Б.Кеунимжаева
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Мирзахакимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 21 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья Ш.Мирзахакимовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
З.Рустамов ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида,
даъвогар вакили бўлим бошлиғи Ғ.Марупов (2023 йил 5 сентябрдаги 17-4/154-сонли
ишончнома асосида) ва “CAPITAL LEASING” хусусий корхонаси вакили
ҳуқуқшунос Ш.Ботиров (2023 йил 1 июндаги ишончнома асосида)нинг
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси (даъвогар “Ипотека банк” АТИБ манфаатида)нинг жавобгарлар
“CAPITAL LEASING” хусусий корхонаси, “WEST STONE CONSTRACTION”
масъулияти чекланган жамияти ва “NURAFSHON-ORZU BO`STONI” фермер
хўжалиги ҳисобидан 662 786 525,22 сўм кредит қарздорлигини ундириш ҳамда
ундирувни гаровдаги мол-мулкларга ҳамда “WEST STONE CONSTRUCTION”
масъулияти чекланган жамиятининг 1 800 000 000 сўмлик кафиллигига қаратиш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иш юзасидан қабул қилинган
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
27 июндаги қарори устидан “CAPITAL LEASING” хусусий корхонаси томонидан
берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Ипотека банк” АТИБ (бундан буён матнда даъвогар ёки банк деб
юритилади) ва “Capital Leasing” хусусий корхонаси (бундан буён матнда
1-жавобгар ёки қарздор деб юритилади) ўртасида 2019 йил 29 мартда
159-1/кб-2019-сонли кредит шартномаси тузилган.
Шартномага асосан банк қарздорга 3 йил муддатга махсус техника харид
қилиш учун йиллик 24 фоиз устама тўлаш шарти билан 3 224 100 000 сўм, бир дона
Lasetti русумли автотранспорт воситаси харид қилиш учун йиллик 28 фоиз устама
тўлаш шарти билан 73 998 125 сўм, жами 3 298 098 125 сўм кредит маблағи
ажратган.
Кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш
усули сифатида гаров шартномасига асосан қарздорга тегишли бўлган қуйидаги
мулклар гаровга қўйилган:
2018 йилда ишлаб чиқарилган LW300FN русумли, двигатель рақами
6P18K056204, завод рақами XUG0300FKJCB14403, давлат рақами 01 EA 684 бўлган
юклагич (фронтальный погрузчик);
2019 йилда ишлаб чиқарилган LW300FN русумли, двигатель рақами
6P19B011722, завод рақами XUG0300FCKC05298, давлат рақами 01 EA 683 бўлган
юклагич (фронтальный погрузчик);
2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами J2895956, кузов рақамсиз,
шасси рақами N3TRP187KJ002232, давлат рақами 01 618 DGA, ранги оқ бўлган
KAMAZ русумли автотранспорт воситаси;
2017 йилда ишлаб чиқарилган MAN TGS 41/400 8х4 русумли, двигатель
рақами 50547722904780, кузов рақамсиз, шасси рақами NS279WZZ2HJ005732,
ранги оқ, давлат рақами 01 916 DGA бўлган ўзи ағдарувчи автотранспорт воситаси;
2019 йилда ишлаб чиқарилган двигатель рақами B15D212190756DYUX0477,
кузов рақами WB5V312DKA543499, шасси рақамсиз, ранги оқ, давлат рақами
01 615 DGA бўлган LASETTI русумли автотранспорт воситаси;
2019 йилда ишлаб чиқарилган LW300FN русумли, двигатель рақами
1219A006089, завод рақами XUG0300KTKCB02022, давлат рақами 01 ВA 190
бўлган юклагич (погрузчик);
2019 йилда ишлаб чиқарилган ZL50GN русумли, двигатель рақами
1219A000047, завод рақами XUG0050GEKCB00396, давлат рақами 01 CA 287
бўлган юклагич.
Шунингдек, гаров шартномасига асосан “Nurafshon-orzu bo`stoni” фермер
хўжалиги (бундан буён матнда 2-жавобгар деб юритилади)га тегишли бўлган
2014 йилда ишлаб чиқарилган SHAANXI SX3254DR384 русумли, двигатель рақами
1113L011024, кузов рақамсиз, шасси рақами LZGJLDR42DX067441, давлат рақами
20 907 GAA бўлган, сариқ рангли ўзи ағдарувчи автотранспорт воситалари гаровга
қўйилган.
Бундан ташқари, банк, “West stone construction” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда 3-жавобгар ёки кафил шахс деб юритилади) ҳамда
қарздор ўртасида 2019 йил 29 мартда 159-сонли кафиллик шартномаси тузилган.
Шартномага асосан кафил банк олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб
бериши, кафиллик суммаси эса 1 800 000 000 сўмни ташкил этиши белгиланган.
Қарздор томонидан кредит шартномаси мажбуриятлари лозим даражада
бажарилмасдан, мунтазам равишда тўловлар белгиланган муддатларда амалга
оширмасдан келинганлиги сабабли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент
шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар ҳисобидан
662 786 525,22 сўм кредит қарзини ундириш, ундирувни гаров мулкларига ҳамда
кафилнинг 1 800 000 000 сўм кафиллик мажбуриятига қаратишни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан даъво
талаблари қисман қаноатлантирилиб, қарздор ва кафил ҳисобидан солидар тартибда
Банк фойдасига 304 012 118,89 сўм кредит қарздорлиги, 30 000 сўм почта харажати,
республика бюджетига 13 255 730,54 сўм давлат божи ундирилган. Ундирув гаровга
қўйилган мулкларга қаратилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг қарори
билан ҳал қилув қарорининг қарздор ва кафил ҳисобидан солидар тартибда:
- “Ипотека банк” АТИБ фойдасига 304 012 118,89 сўм кредит қарздорлиги
ундириш қисми 303 804 465,63 (шундан муддати ўтган асосий қарздорлик
243 410 753,90 сўм, жорий фоиз қарздорлик 240 076,36 сўм, муддати ўтган фоиз
қарздорлик 13 689 864 сўм, муддати узайтирилган фоиз қарздорлик
45 061 357,81 сўм, пеня қарздорлиги 1 402 413,56 сўм) сўмга ўзгартирилган. Ҳал
қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, 1-жавобгар
томонидан берилган кассация шикоятида биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарорининг муддати ўтган 13 689 864 сўм фоиз қарз ва 1 402 413,56 сўм пеня
ундириш қисмини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш сўралган. Бунга
асос қилиб, шикоятда ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси суди қарорининг
13 689 864 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ва 1 402 413,56 сўм пеня ундириш
қисмидан норози эканлиги, дастлабки даъво аризасидаги 662 786 525,22 сўм даъво
суммаси таркибида 243 410 753,90 сўм муддати келмаган асосий қарз,
336 175 405,1 сўм муддати ўтган асосий қарз, 20 971 145,05 сўм жорий фоиз,
13 689 864 сўм муддати ўтган фоиз, 47 136 943 сўм муддати узайтирилган фоиз
ҳамда 1 402 413,56 сўм ҳисобланган пеня бўлганлиги, банк вакили томонидан
апелляция суди жараёнида тақдим этилган маълумотга кўра жавобгар томонидан
2023 йил 7 апрелда 322 998 656,55 сўм пул маблағлари кредит қарзини ёпишга
йўналтирилганлиги, шундан 288 140 405,11 сўм асосий қарз учун, 33 262 895,77 сўм
муддати ўтган фоиз, 1 595 355,67 сўм пеня қарзини ёпиш учун ўтказилганлиги,
яъни ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар 13 689 864 сўм муддати ўтган фоиз
ва 1 402 413,56 сўм ҳисобланган пеня тўлиқ тўланганлиги, бироқ апелляция
инстанцияси суди мазкур ҳолатга баҳо бермасдан, такроран ундирганлиги, бундан
ташқари, даъво аризасида пенянинг ҳисоб-китоби келтирилмаганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида 1-жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган
важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни ва апелляция инстанцияси
судининг қарорини бекор қилишни сўради.
Даъвогар вакили кассация шикояти асоссизлиги, апелляция инстанцияси суди
томонидан қонуний қарор қабул қилинганлигини билдириб, шикоятни
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган Палата ва 2 ва 3-жавобгарлардан вакиллар суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати
ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидагиларга кўра шикоятни қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Аниқланишича, биринчи инстанция суди ишни кўриш жараёнида банк вакили
томонидан судга тақдим этилган маълумотномага асосан қарздор томонидан кредит
қарзи қисман қопланганлиги, 2023 йил 18 апрель ҳолатига қарздорнинг муддати
келмаган асосий қарзи мавжуд эмаслиги, муддати ўтган асосий қарзи
243 410 753,90 сўмни, жорий фоиз қарзи 240 076,36 сўмни, муддати ўтган фоиз
қарзи 58 751 221,81 сўмни, ҳисобланган пеня қарзи 1 580 066,82 сўмни ва почта
харажати 30 000 сўмни, жами 304 012 118,89 сўмни ташкил этиши маълум
қилинган.
Биринчи инстанция суди мазкур маълумотномага асосланиб, иш учун
аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ ўрганмасдан, маълумотномада қолдиқ қарздорлик
сифатида кўрсатилган 304 012 118,89 сўмни ундириш ҳақида барвақт хулосага
келган.
Чунки, мазкур маълумотномада кўрсатилган қолдиқ 304 012 118,89 сўм
қарздорлик таркибидаги муддати ўтган фоиз қарзи (58 751 221,81 сўм)
ва ҳисобланган пеня (1 580 066,82 сўм)нинг миқдори дастлабки даъво аризасида
билдирилган талабдан ошганлиги, бундан ташқари қарздорлик таркибига судга
даъво аризаси тақдим этиш тўланган 30 000 сўм почта харажатлари ҳам
киритилганлигини биринчи инстанция суди инобатга олмаган.
Ваҳоланки, Палата (ёки даъвогар) ИПКнинг 157-моддасига асосан даъво
талаблари миқдорини кўпайтириш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этмаган.
Шу сабабли апеляция инстанцияси суди даъво талабида ундириш сўралган
243 410 753,90 сўм муддати келмаган асосий қарз тўлиқ тўланганлиги учун ушбу
талабни қаноатлантиришни рад этиш, 336 175 405,11 сўм муддати ўтган асосий қарз
қисман тўланганлиги учун 243 410 753,90 сўмга камайганлигини инобатга олган
ҳолда, ушбу даъво талабини қисман қаноатлантириб, уни 243 410 753,90 сўм
миқдорида ундириш, 20 971 145,05 сўм жорий фоиз қарзи 240 076,36 сўмга
камайганлигини инобатга олган ҳолда, ушбу даъво талабини қисман
қаноатлантириб, 240 076,36 сўм миқдорида ундириш, 13 689 864 сўм муддати ўтган
фоиз қарзи 58 751 221,81 сўмга кўпайганлиги боис ушбу 13 689 864 сўм муддати
ўтган фоиз қарзини тўлиқ ундириш, 47 136 943 сўм муддати узайтирилган фоиз
қарзини банкдаги электрон дастурда муддати узайтирилган фоиз қарзи муддати
тамомланганидан сўнг, муддати ўтган фоиз ҳисоб рақамига ўтказилиши сабабли
45 061 357,81 (58 751 221,81-13 689 864) сўмга камайтирган ҳолда, ушбу даъво
талабини қисман қаноатлантириш, 1 402 413,56 сўм ҳисобланган пеня бўйича қарз
1 580 066,82 сўмга кўпайганлиги сабабли 1 402 413,56 сўм пеня талабини тўлиқ
қаноатлантириш, жами 303 804 465,63 сўмни ундирган ҳолда ҳал қилув қарорининг
қарздор ва кафил ҳисобидан солидар тартибда банк фойдасига 304 012 118,89 сўм
кредит қарздорлик ундириш қисмини 303 804 465,63 сўмга ўзгартириш ҳақида
тўхтамга келган.
Бироқ, апелляция инстанцияси суди иш ҳолатларини тўлиқ аниқламасдан,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорининг қарздор ва кафил ҳисобидан
солидар тартибда: - “Ипотека банк” АТИБ фойдасига 304 012 118,89 сўм кредит
қарздорлиги ундириш қисмини 303 804 465,63 сўм (шундан: муддати ўтган асосий
қарздорлик 243 410 753,90 сўм, жорий фоиз қарздорлик 240 076,36 сўм, муддати
ўтган фоиз қарздорлик 13 689 864 сўм, муддати узайтирилган фоиз қарз
45 061 357,81 сўм, пеня қарзи 1 402 413,56 сўм)га ўзгартириш ҳақида нотўғри
хулосага келган.
Хусусан, банк томонидан апелляция инстанцияси судига тақдим этилган
маълумотномада 2023 йил 25 мартда қарздор томонидан асосий кредит қарзи учун
46 500 000 сўм тўланганлиги, 2023 йил 7 апрелда қарздорнинг ҳисоб рақамига
келиб тушган 323 000 000 сўм миқдоридаги пул маблағининг 322 998 656,55 сўм
қисми кредит бўйича тўловларга қаратилганлиги ва қуйидагича: - 288 140 405,11
сўм муддати ўтган асосий қарзга; - 33 262 895,77 сўм муддати ўтган фоизга;
1 595 355,67 сўм пеняга йўналтирилганлиги кўрсатилган.
Яъни, ушбу маълумотнома билан банк томонидан даъво талаби сифатида
ундириш сўралган 13 689 864 сўм муддати ўтган фоиз ва 1 402 413, 56 сўм пеня
тўланганлиги маълум қилинган бўлса-да, апелляция инстанцияси томонидан
қарздорликнинг ушбу қисмлари бартараф этилганлиги инобатга олинмаган.
Судлов ҳайъати, жавобгар вакилининг судга тақдим этган илтимосномасида
билдирилган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат этган пайтда даъвогарнинг
Палатага аъзолик шартномаси бўлмаганлиги, биринчи инстанция суди бунга
эътибор бермасдан, ишни мазмунан кўриб юборганлиги, апелляция инстанцияси
суди эса мазкур ҳолатга баҳо бермаган ҳолда, ишга аъзолик шартномасини қўшиб
қўйганлиги, шунингдек, Палата томонидан низони судгача ҳал этиш тартибига риоя
этмаганлиги, ушбу ҳолатлар Олий суд Пленумининг 2019 йил 24 майдаги 13-сонли
қарорининг 28-бандида берилган тушунтиришларга мувофиқ даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришга асос бўладиган ҳолатлар эканлиги ҳақидаги важлари билан
келишмайди.
Чунки, биринчи инстанция судига даъво тақдим этилган пайтда даъвогарнинг
Палатага аъзолик гувохномаси мавжуд бўлган. Бу эса, даъво аризаси билан судга
мурожаат этилган вақтда даъвогарнинг Палатага аъзо бўлганлигидан далолат
беради. Апелляция инстанцияси эса гувоҳнома мавжудлиги сабабли аъзолик
шартномасини талаб қилиб олган.
Бундан ташқари, Палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат этишдан олдин низони судгача ҳал қилиш тартиби мажбурий
ҳисобланмайди.
Ваҳоланки, “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддасига асосан тарафлар ўртасидаги
низоларни судгача ҳал этишни амалга ошириш Палатанинг ҳуқуқи эканлиги
белгиланган.
Шунга кўра, жавобгар вакилининг илтимосномада билдирган даъво
аризасини кўрмасдан қолдириш лозимлиги ҳақидаги важлари асоссиз ҳисобланади.
ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ишни кассация тартибида
кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан
моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун
талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади.
ИПКнинг 302-моддаси биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун
аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён
қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 4-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгартиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати, кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартиришни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Биринчи инстанция суди давлат божини тақсимлашда хатога йўл қўйиб,
кредит қарзини қоплаш учун жавобгар томонидан амалга оширилган тўловларнинг
46 500 000 сўм қисми 2023 йил 25 мартда, яъни судга даъво аризаси билан
мурожаат қилингунга қадар амалга оширилганлигига эътибор бермасдан, биринчи
инстанция учун ундирилиши лозим бўлган 13 255 730,54 сўм давлат божини тўлиқ
жавобгар зиммасига юклаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишларни
кассация тартибида кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 2021 йил
27 ноябрдаги 36-сонли қарори 35-бандининг тўртинчи хатбошисига кўра, суд
харажатларини тақсимлаш масаласининг ҳал этилмаслиги ёхуд нотўғри ҳал
этилиши суднинг ҳал қилув қарори ёки қарорини бекор қилишга ёки ўзгартиришга
асос бўлмайди. Бундай ҳолда кассация инстанцияси суди қарорининг хулоса
қисмида суд харажатларини ИПКнинг 118-моддасида назарда тутилган қоидалар
бўйича янгидан тақсимлаш ҳақида кўрсатилади.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати суд харажатлари масаласини
муҳокама қилиб, кредит қарзини тўлаш учун жавобгар томонидан 46 500 000 сўм
миқдоридаги тўлов судга даъво аризаси билан мурожаат қилингунга қадар амалга
оширилганлиги сабабли биринчи инстанция учун ундирилиши лозим бўлган
13 255 730,54 сўм давлат божининг 930 000 сўм қисмини даъвогар зиммасига,
12 325 730 сўм қисмини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Шунингдек,
кассация шикояти учун тўланган 150 923 сўм давлат божи ҳамда 33 000 сўм почта
харажатлари даъвогардан жавобгарга ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“CAPITAL LEASING” хусусий корхонасининг кассация шикояти қисман
қаноатлантирилсин.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
27 июндаги қарори хулоса қисмининг учинчи хатбошисидаги: – “303 804 465,63 сўм
(шундан муддати ўтган асосий қарз 243 410 753,90 сўм, жорий фоиз қарзи
240 076,36 сўм, муддати ўтган фоиз қарзи 13 689 864 сўм, муддати узайтирилган
45 061 357,81 сўм фоиз қарзи, пеня эса 1 402 413,56 сўм) сўм ундириш” қисми –
“288 712 188,07 сўм (шундан муддати ўтган асосий қарз 243 410 753,90 сўм, жорий
фоиз қарзи 240 076,36 сўм, муддати узайтирилган фоиз қарзи 45 061 357,81 сўм)
ундирилсин.” – деб ўзгартирилсин.
Қарорнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
7
“Ипотека банк” АТИБдан:
- “CAPITAL LEASING” хусусий корхонасига кассация шикояти учун
тўланган 150 923 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатлари;
- Республика бюджетига 930 000 сўм давлат божи ундирилсин.
“CAPITAL LEASING” хусусий корхонасидан Республика бюджетига
12 325 730 сўм давлат божи ундирилсин.
Суд харажатларини ундириш билан боғлиқ ижро варақалари берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Ш. Мирзахакимов
ҳайъат аъзолари:
З. Рустамов