← Назад
Решение #491836 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ФКнинг | 8 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
16 281 символов
4-1104-2202/2470-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья – Т.Салимов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья –А.Икромов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья – З.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 21 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Мирзаҳакимовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, М.Авазов (раҳбар), Б.Ширанов (2023 йил 8 июлдаги 2-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, “NATURE COTTON” масъулияти
чекланган
жамияти
шаклидаги
хорижий
корхонаси
тугатиш
бошқарувчисининг “Avazova Muhabbat” фермер хўжалигидан 70 683 600
сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
иш юзасидан қабул қилинган Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 июлдаги қарори устидан “Avazova
Muhabbat” фермер хўжалиги томонидан берилган кассация шикояти
асосида ишни Олий суднинг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Nature Cotton” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш
бошқарувчиси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб,
“Avazova Muhabbat” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 70 683 600 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
19 октябрдаги ажрими билан мазкур даъво аризани қабул қилиш рад
қилинган.
Тошкент вилояти суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 20 декабрдаги қарори билан Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 октябрдаги ажрими бекор
қилиниб, даъво ариза мазмунан кўриб чиқилиши учун Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий судига юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 7 февралдаги қарори билан Тошкент
вилояти суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
20 декабрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
18 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби рад
этилиб, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 1 413 672 сўм давлат
божи, Тошкент вилояти судининг депозит ҳисоб рақамига 30 000 сўм
почта харажати ундирилган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 4 июлдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво
аризасини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилинган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 июлдаги қарорини бекор қилиб,
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 8 апрелдаги ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўраган.
Бунга асос қилиб, тарафлар ўртасида 57-сонли шартнома
тузилмаганлиги, 57-сонли шартнома мавжуд эмаслиги, апелляция судлов
ҳайъати даъвони қаноатлантиришда гўёки 06/57-сонли шартномага кўра
расмийлаштирилганлиги суд жараёнида аниқлаштирилганлиги баён
қилинганлиги, бироқ судлов ҳайъати даъвогар тарафлар ўртасида
57-сонли шартнома мавжудлиги, мазкур шартнома тарафлар ўртасида
тегишли тартибда имзоланганлиги, шартнома ва ҳисоб-фактура ўртасида
алоқа борлиги ўз исботини топмаганлиги, апелляция инстанцияси суди
тарафлар ўртасидаги 57-сонли шартнома ҳақиқатда ҳам тузилган бўлса,
қачон ва қайси туман қишлоқ хўжалик бўлимидан рўйхатдан
ўтказилганлигини аниқлаштирмаганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг
14-бандида ҳисобварақ-фактурада ҳисобварақ-фактуранинг тартиб
рақами; ҳисобварақ-фактура илова қилинадиган товар жўнатиш
(хизматларни кўрсатиш) ҳужжатнинг ёки шартноманинг рақами ва санаси
кўрсатиши кераклиги, бироқ судга тақдим этилган ҳисобварақ-фактурада
шартнома рақами кўрсатилмаган, даъвогар томонидан имзоланмаган
бўлиб, юқоридаги Низом талабларини бузган ҳолда тузилган
ҳисобланишини кўрсатилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади.
Судлов ҳайъати, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)
297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, даъвогар вакили иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация
шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, уни қувватлаб, кассация
шикоятини қаноатлантиришни ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 июлдаги қарорини бекор қилиб,
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 8 апрелдаги ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди.
Судлов ҳайъати жавобгар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация
шикоятини қаноатлантиришни, Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 июлдаги қарорини бекор қилиб,
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 8 апрелдаги ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Даъво аризасида қайд этилишича, даъвогар томонидан 2020 йил
9 октябрдаги 57-сонли шартномага асосан жавобгарга 2020 йил
10 октябрдаги 06/57-сонли ҳисоб-фактура асосида умумий қиймати
70 683 600 сўмни уруғлик чигити етказиб берилган.
Жавобгар томонидан маҳсулот етказиб берилганлик ҳолати
электрон ҳисоб-фактуралар асосида тасдиқланган. Бироқ, ушбу
маҳсулотлар ҳақи тўлаб берилмаган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар
олдида 70 683 600 сўм қарздорлиги юзага келган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 31 январдаги
ҳал қилув қарори билан “Nature Cotton” масъулияти чекланган жамияти
банкрот деб эътироф этилган.
Тугатиш бошқарувчиси томонидан қарздорнинг молиявий аҳволи
таҳлил этилганда ушбу қарздорлик аниқланган.
Шу боис, даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 70 683 600 сўм асосий қарз ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбурият мажбурият шартларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун
жавоб беришлиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тегишли
тартибда расмийлаштирилган шартнома мавжуд эмас.
Даъвогарнинг даъво аризасида тарафлар ўртасида 2020 йил
9 октябрда 57-сонли шартнома тузилганлиги, унга кўра даъвогар
томонидан етказиб берилган 70 683 600 сўмлик маҳсулотлар ҳақини
ундиришни сўраганлиги қайд этилган.
Бироқ, даъвогарнинг даъво аризасидаги асоси сифатида кўрсатилган
2020 йил 9 октябрдаги 57-сонли шартноманинг ўзи мавжуд эмас, яъни
даъво аризасига илова қилинган 2020 йил 10 октябрдаги 06/57-сонли
ҳисобварақ-фактура 2019 йил 25 декабрдаги 60-сонли шартномага асосан
етказиб берилган.
Бундан ташқари, тақдим этилган ҳисобварақ-фактура, айнан
57-сонли шартномага тегишли эканлиги даъвогар томонидан ҳужжатлар
асосида исботлаб берилмаган. Тақдим этилган ҳисобварақ-фактура,
тарафлар
ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни кўрсатиб турса-да,
уларнинг айнан қайд этилган шартномага алоқадор эканлиги аниқ эмас.
Ваҳоланки, ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган
фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок
этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа
ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай
маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари
билан аниқланади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда
ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи
бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса,
етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш
натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб
тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган
кучга эга эмас.
Юқоридагиларни инобатга олиб, биринчи инстанция суди
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли
хулосага келган.
Бироқ, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди
тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатга киришганлиги
2020 йил 10 октябрдаги 06/57-сонли электрон ҳисоб-фактуралар билан
тасдиқланган бўлишига қарамай Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик
суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли ва 2009 йил
18 декабрдаги 203-сонли қарорлари талабларига зид равишда даъво
талабини рад этганлиги, маҳсулотлар 2020 йил 9 октябрдаги 57-сонли
шартномага асосида етказиб берилганлиги ҳамда 2020 йил 10 октябрдаги
06/57-сонли электрон ҳисоб-фактуралар билан тасдиқланганлиги,
гарчанд жавобгар 2021 йил 1 апрель ҳолатига тузилган солиштирма
далолатномани тақдим этиб, даъвогар олдида қарздорлик мавжуд
эмаслиги, бу ҳақда тарафлар ўртасида расмийлаштирилган далолатнома
мавжудлиги тўғрисида важ келтирган бўлса-да, судлов ҳайъати жавобгар
томонидан тақдим этилган мазкур далолатномани бошланғич ҳисоб
ҳужжат, мақбул далил сифатида қабул қила олмаслиги, чунки, ушбу
далолатнома Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан
2003 йил 23 декабрдаги 131-сон билан тасдиқланган “Бухгалтерия
ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжат айланиши тўғрисида”ги Низом
талабларига жавоб бермаслиги, даъвогар томонидан маҳсулот етказиб
берилганлиги, жавобгар уни қабул қилиб олганлиги, аммо етказиб
берилган пахта ҳосилидан жавобгар олдида қарздорлик мавжудлиги
сабабли маҳсулот ҳақи тўлаб берилмаганлиги, шунингдек пандемия
туфайли дастлаб даъво аризасига илова қилинган қоғоз вариантидаги
ҳисоб-фактуралар,
кейинчалик
электрон
ҳисоб-фактуралар
расмийлаштирилганлиги тарафлар вакилларининг судлов ҳайъатига
берган кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топганлиги важи билан даъво
талабини асосли деб ҳисоблаб, биринчи инстанция судининг 2023 йил
18 апрелда қабул қилинган ҳал қилув қарори бекор қилиш, янги қарор
қабул қилиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириш, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 70 683 600 сўм асосий қарз, республика
бюджетига 2 120 508 сўм давлат божи, Олий суд депозит ҳисоб рақамига
60 000 сўм почта харажатлари ундириш ҳақида асоссиз тўхтамга келган.
Биринчидан, тарафлар ўртасида 2020 йил 9 октябр куни 57-сонли
шартнома тузилмаган, яъни шартноманинг ўзи мавжуд эмас.
Иккинчидан, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 1 апрель
ҳолатига тузилган солиштирма далолатномада жавобгарнинг даъвогар
олдида қарздорлиги мавжуд эмаслиги кўрсатилган.
Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
“Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ
солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган
“Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим
этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда
Низом деб юритилади)нинг 2-бандига кўра, ҳисобварақ-фактура Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш
мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб
берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган
намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки
хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи
ҳужжат ҳисобланади. Ҳисобварақ-фактура сотувчи (етказиб берувчи)
томонидан тақдим этилган қўшилган қиймат солиғи суммасини харидор
(буюртмачи) ҳисобга олиши учун асос бўладиган бирламчи ҳужжат
ҳисобланади. Ҳисобварақ-фактура қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ
солиш айланмаси ва реализацияни ҳисобга олиш учун юритилади.
Низомнинг 63-бандига кўра, етказиб берувчи томонидан тақдим
этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли
маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь
кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан
тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб
олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад
этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади.
Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича
расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини
ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан
олинмайди.
Бироқ, апелляция инстанция суди даъвогарнинг даъво аризасига
илова қилган электрон ҳисобварақ-фактураси билан чекланиб, ва унга
асосланиб даъвони қаноатлантириб, бироқ маҳсулотлар ҳақиқатда
жавобгар томонидан қабул қилиб олинганлиги юзасидан ҳужжатлар
мавжуд эмаслигига эътибор бермаган.
Қайд этилганларга кўра, апелляция судлов ҳайъати даъвони
қаноатлантириш ҳақида асоссиз хулосага келган.
Ваҳоланки, ФКнинг 8-моддаси иккинчи қисмига кўра, фуқаролик
ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа
битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга
келиши белгиланган.
ИПК 301-моддасининг 6-бандида айрим суд ҳужжатларини бекор
қилиш ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз
кучида қолдиришга ҳақлилиги белгиланган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу
моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Бундай
ҳолатда
судлов
ҳайъати,
кассация
шикоятини
қаноатлантиришни, Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 июлдаги қарорини бекор қилиб,
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 18 апрелдаги ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, ишни апелляция инстанция
судида кўриш билан боғлиқ республика бюджетига ундирилиши лозим
бўлган 706 836 сўм давлат божи ва Олий суд депозитига ундирилиши
7
лозим бўлган 30 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасига юклашни,
ишни кассация инстанция судида кўриш учун тўланган 706 836 сўм давлат
божи ва 33 000 сўм почта харажатини даъвогар ҳисобидан жавобгар
фойдасига ундиришни, ортиқча тўланган 353 464 сўм давлат божини
жавобгарга қайтаришни ва бу ҳақда маълумотнома беришни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 115, 118, 297, 301-303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 4 июлдаги қарори бекор қилинсин.
Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
18 апрелдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“NATURE COTTON” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги
хорижий корхонасидан:
- республика бюджетига 706 836 сўм давлат божи;
- Олий суд депозит ҳисобига 30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
- “Avazova Muhabbat” фермер хўжалигига 706 836 сўм давлат божи ва
33 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ортиқча тўланган 353 464 сўм давлат божи “Avazova Muhabbat”
фермер хўжалигига қайтарилсин ва бу ҳақда маълумотнома берилсин.
Мазкур қарор бўйича ижро варақалари берилсин.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 4 июлдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин.
Кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи
Ш.Мирзаҳакимов
ҳайъат аъзолари
Ф.Ражабов
З.Рустамов