← Назад
Решение #491859 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 164 | — | law | |
| онуни | 23 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 86 | — | code_article | |
| ФКнинг | 985 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| онуни | 6 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2303/3919-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья - П.Закирова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья - Ж.Суяров
ҚАРОРИ
Тошкент шаҳри
2023 йил 21 сентябрь
Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судьяси Ж.Суяровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари, судьялар
А.Ибрагимова ва Х.Каримовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
С.Кенжаевнинг котиблигида, “* * * * *” фермер хўжалиги раҳбари
Н.Турсунова,
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
ҳузуридаги
тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини
ҳимоя қилиш бўйича вакил девони вакили А.Халиков (ишончномага
асосан) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини
ҳимоя қилиш бўйича вакилининг даъвогар “* * * * *” фермер хўжалиги
манфаатида жавобгар - - - - - ҳисобидан 10 471 359 053 сўм етказилган
зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган мазкур
иқтисодий иш юзасидан Зангиота туманлараро иқтисодий суди
томонидан 2023 йил 13 июлда қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш
бўйича вакили томонидан даъвогар “* * * * *” фермер хўжалиги
манфаатида берилган апелляция шикояти асосида ишни Тошкент вилояти
суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Савдо ташкилотчиси “Real Megapolis” МЧЖ томонидан ташкил
этилган аукцион савдосида 2005 йил 4 майда “* * * * *” фермер хўжалиги
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) томонидан Тошкент
вилояти, Янгийўл тумани, “Кенг-кичик” маҳалласида жойлашган, собиқ
“Тинчлик” ширкат хўжалигига тегишли, умумий ер майдони 5,13 гектар
бўлган чорвачилик фермаси бино ва иншоотлари 13 000 000 сўмга сотиб
олинган.
Даъвогарга 2005 йил 1 августда ТV№ 002518-сонли мулкка эгалик
ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома берилган.
Янгийўл туман ҳокимининг 2010 йил 11 сентябрдаги “Янгийўл
туманидаги жисмоний ва юридик шахсларга қарашли бино-иншоотлар,
уларга тегишли бўлган ер майдонларининг бир қисмини туманнинг
захира ер фондига қайтариб олиш тўғрисида”ги 518-сонли қарори билан
йўқлама натижаси бўйича аниқланган, 14,40 гектар мақсадсиз ва
самарасиз фойдаланилган ер майдонидаги 14 та объект бошқа йўналишда
фойдаланиш мақсадида туманнинг захира фондига 2-иловадаги рўйхат
асосида қайтариб олиниши белгиланган. Мазкур иловада даъвогарга
тегишли умумий ер майдони 4,3 гектар, келажакда захирага олиниши
режалаштирилган ер майдони 3,45 гектар эканлиги кўрсатилган.
Янгийўл туман ҳокимининг 2010 йил 1 ноябрдаги 567-сонли
қарорига кўра юқорида келтирилган 518-сонли қарорга асосан туман
захирасига олинган 78-контурдаги жами 3,45 гектар ер майдони
намунавий лойиҳа асосида якка тартибда уй-жой қуриш учун ажратилган
ва “Qishloq Qurilish Invest” инжиниринг компаниясига қурилиш ишларини
бошлаш учун рухсат берилган.
Даъвогарга тегишли 3,45 гектар ер майдонига уй-жой қуриш учун
туман ҳокимлиги ва фермер хўжалиги ўртасида 2011 йил 24 февралда
келишув битими тузилган.
Мазкур келишув битими шартларига кўра - - - - - (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) даъвогарга Янгийўл тумани, У.Мусаев ҚФЙ,
“Кенг-кичик”
маҳалласи
47-контуридан
жами
0,85 гектар ер майдонини фойдаланиш учун ажратиш, бунинг эвазига “* * *
* *” фермер хўжалиги 2005 йил 4 майдаги 008/04/05-сонли олди-сотди
шартномасига асосан “* * * * *” фермер хўжалигига тегишли бўлган
Янгийўл тумани, У.Мусаев ҚФЙ, “Кенг-кичик” маҳалласи ҳудудида
жойлашган чорвачилик фермаси учун ихтисослаштирилган бино ва
иншоотларини эгаллаб турган жами 0,85 гектар ер майдони ҳамда “* * * *
*” фермер хўжалигига тегишли темир-бетон плитали девор билан ўралган
фойдаланилмаётган жами 3,45 гектар ер майдони туман захирасига
топшириш белгиланган. Бироқ мазкур келишув битими даъвогарнинг
муҳри билан тасдиқланмаган.
Даъвогар
жавобгарга
ҳамда
бошқа
идораларга
қилган
мурожаатларига тарафлар ўртасида келишув битими тузилганлиги,
мазкур келишув битими асосида жавобгарга мурожаат қилиш ҳуқуқи
мавжуд эканлиги тўғрисида жавоблар берилган.
Шундан сўнг даъвогар мазкур келишув битимини ҳақиқий эмас деб
топиш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 4-1101-2104/3477-сонли
иш бўйича 2022 йил 7 январда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан
даъвогар ва жавобгар ўртасида 2011 йил 24 февралда тузилган юқорида
қайд этилган келишув битимини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги
даъво талаби қаноатлантирилган ва ушбу ҳал қилув қарори ҳозирги кунда
қонуний кучда бўлиб, унинг устидан шикоят қилинмаган.
Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судининг
2022 йил 10 августдаги ҳал қилув қарори билан аризачи Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг
даъвогар манфаатида жавобгар Тошкент вилояти Янгийўл тумани
ҳокимлигига нисбатан Янгийўл туман ҳокимининг 2010 йил
11 сентябрдаги “Янгийўл туманидаги жисмоний ва юридик шахсларга
қарашли бино-иншоотлар, уларга тегишли бўлган ер майдонларининг бир
қисмини туманнинг захира ер фондига қайтариб олиш тўғрисида”ги
518-сонли қарори 2-иловасининг 10-бандини ҳақиқий эмас деб топиш
ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судининг
2022 йил 10 августдаги хусусий ажрими билан жисмоний ва юридик
шахслар ўртасидаги ер хусусидаги низолар суд томонидан қонунчиликда
белгиланган тартибда ҳал этилиши, жавобгар туман ҳокимлигининг
518-сонли қарори билан ер майдонлари даъвогар хабардор қилинмаган
ҳолда туман захирасига қайтариб олинганлиги ҳолатларига Тошкент
вилояти ҳокимлиги раҳбариятининг эътибори қаратилиши кўрсатилган.
Шунингдек, низоли ер майдони Тошкент вилояти ҳокимининг
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил
25 июндаги СҚ-326-IV сон қарори тўғрисида”ги 2023 йил 30 июлдаги
23-10-0-Q/21-сонли қарори билан Янгийўл туманидан 286,9 гектар
(шундан 6,75 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Тошкент
вилоятининг Зангиота тумани таркибига ўтказилган.
Даъвогар ўзига етказилган зарарни баҳолаш мақсадида “Estimate
Consult Group” МЧЖ баҳолаш ташкилоти билан 2023 йил 3 февралда
15-02-сонли баҳолаш хизматларини кўрсатиш тўғрисида шартнома тузган.
“Estimate Consult Group” МЧЖнинг 2023 йил 6 февралдаги баҳолаш
ҳисоботига кўра даъвогарга тегишли бино-иншоотлар ва ер участкасига
бўлган фойдаланиш ҳуқуқининг баҳолаш санасига бўлган умумий бозор
қиймати 15 987 425 921 сўм эканлиги тавсия қилинган.
Ўзбекистон
Республикаси
Адлия
вазирлиги
ҳузуридаги
Х.С.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг
2023 йил 17 февралдаги 29/12(1168)16.1М/1893-сонли мутахассис
фикрига кўра “Estimate Consult Group” МЧЖнинг 2023 йил 6 февралдаги
баҳолаш ҳисоботида қўлланилган сарф-харажат усули илмий
асосланганлиги, Ўзбекистон Республикасининг ягона миллий баҳолаш
стандарти меъёрий ҳужжатларига мос келиши маълум қилинган.
Даъвогар томонидан олиб қўйилган ер майдонлари компенсацияси
масаласи юзасидан турли идораларга қилган мурожаатлари ижобий ҳал
этилмагандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини
ҳимоя қилиш бўйича вакил даъвогар манфаатида судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар - - - - - ҳисобидан 3,45 гектар ер
майдонига бўлган фойдаланиш ҳуқуқининг қиймати 9 659 355 540 сўмни,
бузилган бино-иншоотлар (литер 0001 – 113 326 533 сўм, литер 0002 –
13 718 420 сўм
ҳамда
литер
0004
–
661,70 кв.м. ер майдонининг қиймати 684 958 560 сўм)нинг қиймати
812 003 513 сўмни, жами 10 471 359 053 сўм етказилган зарарни
ундиришни сўраган.
Суднинг ажримлари билан Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия Бош
бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги
ҳузуридаги Ғазначилик хизмати бошқармаси, Кадастр агентлигининг
Тошкент вилоят бошқармаси, “Estimate Consult Group” МЧЖ, Зангиота
тумани кадастр агентлиги бўлими низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида,
низоли ҳудуд ҳозирги кунда Зангиота тумани ҳудудига ўтказилганлиги
сабабли Зангиота тумани ҳокимлиги ҳамда “Qishloq Qurilish Invest”
инжиниринг компанияси ишга жавобгарлар сифатида жалб қилинган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 июлда қабул
қилинган ҳал қилув қарори билан даъво аризаси талабини
қаноатлантириш рад этилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил даъвогар манфаатида
апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор
қилишни ва даъво аризаси талабини қаноатлантиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисидан жавобгар вакиллари хабардор бўлишларига
қарамасдан судга келмади ва келмаслиги тўғрисида судни
огоҳлантирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда “ИПК” деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига
асосан, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд
муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда
иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг
иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу боис, судлов ҳайъати ишни жавобгар вакилларининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони вакили ва даъвогар
раҳбари
апелляция
шикоятидаги
важларни
такрорлаб,
уни
қаноатлантиришни ва даъво аризаси талабини қаноатлантиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб,
апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни, апелляция шикоятини эса қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда “ФК” деб юритилади) 8-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва
бурчлари қонунда фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари вужудга келишининг
асоси сифатида назарда тутилган давлат органларининг ёки
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳужжатларидан ҳам
вужудга келади.
ФКнинг 164-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли
мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш,
ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк
ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф
“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг
23-моддасига
мувофиқ
тадбиркорлик субъектидан мулкни олиб қўйишга, унинг бошқа ашёвий
ҳуқуқларини бекор қилишга, шунингдек уларни чеклашга йўл
қўйилмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Янгийўл туман ҳокимининг 2010 йил 11 сентябрдаги 518-сонли
қарори билан даъвогарга тегишли 3,45 гектар ер майдони бошқа
йўналишда фойдаланиш мақсадида туманнинг захира фондига қайтариб
олиниши белгиланган.
Янгийўл туман ҳокимининг 2010 йил 1 ноябрдаги 567-сонли
қарорига кўра туман захирасига олинган жами 3,45 гектар ер майдони
намунавий лойиҳа асосида якка тартибда уй-жой қуриш “Qishloq Qurilish
Invest” инжиниринг компаниясига берилган.
Даъвогар
ҳамда
жавобгар
ўртасида
2011 йил 24 февралда тузилган келишув битими шартларига кўра
жавобгар даъвогарга Янгийўл тумани, У.Мусаев ҚФЙ, “Кенг-кичик”
маҳалласи 47-контуридан жами 0,85 гектар ер майдонини фойдаланиш
учун ажратилишига, бунинг эвазига олди-сотди шартномасига асосан
даъвогарга тегишли бўлган Янгийўл тумани, У.Мусаев ҚФЙ, “Кенг-кичик”
маҳалласи
ҳудудида
жойлашган
чорвачилик
фермаси
учун
ихтисослаштирилган
бино-иншоотларини
эгаллаб
турган жами
0,85 гектар ер майдони ҳамда темир-бетон плитали девор билан ўралган
фойдаланилмаётган жами 3,45 гектар ер майдони туман захирасига
топширилиши белгиланган.
Даъвогарнинг мазкур келишув битимини ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисида судга тақдим этган даъво аризасига кўра қўзғатилган Зангиота
туманлараро иқтисодий судининг 4-1101-2104/3477-сонли иш бўйича
2022 йил 7 январда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан юқорида қайд
этилган келишув битими ҳақиқий эмас деб топилган.
ФК 206-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ давлат органининг
мулкдорнинг мол-мулкини олиб қўйишга бевосита қаратилмаган қарори
муносабати билан, шу жумладан мулкдорга қарашли уй, бошқа иморатлар,
иншоотлар ёки экинлар жойлашган ер участкасини олиб қўйиш
тўғрисидаги қарори муносабати билан мулк ҳуқуқининг бекор
қилинишига қонунда белгиланган ҳоллар ва тартибдагина йўл қўйилади,
бунда мулкдорга олиб қўйилган мол-мулкка тенг қимматли мол-мулк
мулк ҳуқуқи асосида берилади ва унинг кўрган бошқа зарарлари тўланади
ёки мулк ҳуқуқи бекор қилиниши билан етказилган зарар тўла ҳажмда
тўланади.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 86-моддасига кўра, ер
эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачиларига ва
мулкдорларига етказилган зарарнинг ўрни (шу жумладан бой берилган
фойда) қуйидаги ҳолларда тўла ҳажмда қопланиши керак:
ерлар олиб қўйилган, қайта сотиб олинган ёки вақтинча эгаллаб
турилганда;
объектларининг санитария муҳофазаси зоналари, ер усти ва ер ости
сувларининг ҳосил бўлиш зоналари, курорт табиий ҳудудлар зоналари,
давлат биосфера резерватлари зоналари, давлат қўриқхоналари, буюртма
қўриқхоналар, давлат табиат ёдгорликлари, моддий маданий мерос
объектлари, сув ташламалари, йўллар, трубопроводлар, алоқа ва электр
узатиш линиялари атрофида муҳофаза зоналари белгиланиши муносабати
билан уларнинг ҳуқуқлари чекланганда;
сув ҳавзалари, каналлар, коллекторлар, шунингдек қишлоқ хўжалиги
экинлари ва дов-дарахтлар учун зарарли моддалар чиқарадиган бошқа
объектлар қуриш ва улардан фойдаланишнинг таъсири ҳамда юридик ва
жисмоний шахсларнинг ҳосил камайишига ва қишлоқ хўжалиги
маҳсулотининг сифати ёмонлашувига олиб борадиган бошқа хаттиҳаракатлари оқибатида ерларнинг сифати ёмонлашган тақдирда.
Зарарларнинг ўрнини қоплаш ер участкалари жамоат эҳтиёжлари
учун олиб қўйилаётганда тегишинча Жамоат эҳтиёжлари учун ер
участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик
шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган
жамғармалар маблағлари ҳисобидан, шунингдек фаолияти ер
эгаларининг, ердан фойдаланувчиларнинг, ер участкалари ижарачилари
ҳамда мулкдорларининг ҳуқуқлари чекланишига ёки яқин атрофдаги
ерларнинг сифати ёмонлашувига олиб борган корхоналар, муассасалар ва
ташкилотлар томонидан қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар
ҳисобидан қонунчиликда белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
ФК 14-моддасига кўра агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ
миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига
етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш
учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки
йўқолиши ёки тушунилади.
“Мажбуриятларни
бажармаганлик
ёки
лозим
даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” Олий хўжалик суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 19-бандида
зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар зарарга
шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада
бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари,
мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф
шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган,
лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг
ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам
кириши (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми), бундай харажатларнинг
зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисобкитоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш
учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар,
мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи
шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши кераклиги ҳақида
тушунтириш берилган.
ФКнинг 985-моддаси биринчи қисмига кўра ғайриқонуний ҳаракат
(ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига
етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу
жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ
ҳажмда қопланиши лозим.
Бироқ амалдаги Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг
36-моддасига кўра бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик
қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи,
шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор бўлиш асослари
келтирилган.
Ушбу модда биринчи қисмининг 6-бандида ер участкасидан
белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида ер участкасига
эгалик қилиш ҳуқуқи, ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш
ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши
назарда тутилган.
Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судининг
2022 йил 10 августдаги ҳал қилув қарори билан Янгийўл туман
ҳокимининг 2010 йил 11 сентябрдаги низоли 518-сонли қарори
2-иловасининг 10-бандини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризасини
қаноатлантириш рад этилган.
Демак, ҳозирги кунда Янгийўл туман ҳокимининг низоли
518-сонли қарори қонуний кучда ва унинг ижроси бекор қилинмаган.
Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти
тўғрисида”ги Қонуни 6-моддасининг тўртинчи қисмига кўра эса, халқ
депутатлари Кенгаши ва ҳоким ўз ваколатлари доирасида қабул қилган
ҳужжатлар вилоят, туман, шаҳар ҳудудида жойлашган барча корхоналар,
муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан
ижро этилиши мажбурийдир.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс, шу жумладан, даъвогар ҳам ўз талабига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши кераклиги белгилаб қўйилган.
Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди
томонидан ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги, уларнинг йиғиндиси бўйича етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланган ҳолда
даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри ва
асослантирилган хулосага келинган деб ҳисоблайди.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
қуйидагилар асос бўлади:
1) иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги;
2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган
ҳолатларнинг исботланмаганлиги;
3) ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига
4) моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги
ёхуд нотўғри қўлланилганлиги.
Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал
ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний,
адолатли ва асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилган, шу сабабли
уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати даъвогар томонидан
берилган апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ва
апелляция инстанцияси учун тўланган почта харажатларини даъвогар
зиммасида қолдириб, кечиктирилган 104 713 591 сўм миқдоридаги давлат
божини даъвогар ҳисобидан республика бюджетига ундиришни лозим
топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 278–280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Зангиота туманлараро иқтисодий суди томонидан 2023 йил
13 июлда қабул қилинган ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили
томонидан даъвогар “* * * * *” фермер хўжалиги манфаатида берилган
апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Даъвогар “* * * * *” фермер хўжалиги ҳисобидан республика
бюджетига 104 713 591 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи:
Ж.Суяров
ҳайъат аъзолари:
А.Ибрагимова
Х.Каримов