Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2217/56891 Дата решения 21.09.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Рустамов Зоир Аманович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси Ответчик / Подсудимый Банк давлат акционерлик бирлашмаси
Source ID 1167487 Claim ID 3624877 PDF Hash 04c76ec021da5e5e... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 364-моддаси аролик кодекси 364 code_article
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 302-моддаси ИПКнинг 302 law
ИПКнинг 301-моддаси ИПКнинг 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 13 206 символов
4-1001-2217/56891-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья С.Тўлқинов Апелляция инстанциясида маърузачи судья Ф.Ёдгоров Кассация инстанциясида маърузачи судья З.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 21 сентябрь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Мирзаҳакимовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, Тадбиркорлик фаолиятини қўллабқувватлаш давлат жамғармаси вакили Т.Авакиян (2022 йил 30 ноябрдаги 01/07-4098-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг АТИБ “Ипотекабанк” ва даъво аризада учинчи шахс сифатида кўрсатилган “Moynaq Aqamur” МЧЖга нисбатан АТИБ “Ипотека-банк” ҳисобидан 8 651 712,32 сўм компенсация тўловини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 апрелдаги қарори устидан АТИБ “Ипотека-банки” томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: иш ҳужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 январдаги 28-сонли қарори билан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) тасдиқланган (мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 февралдаги 77-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган). Низомнинг 8-бандига мувофиқ ушбу Низомга иловада кўрсатилган шаклларда молиявий ёрдам кўрсатиш Тадбиркорлик фаолиятини қўллабқувватлаш давлат жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади)нинг асосий вазифаси ҳисобланади. Низом иловасининг 3-қисми а) кичик бандида суммаси 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоизли ставка билан қайта молиялаштириш ставкасидан ортиқ бўлган, бироқ 5 фоизли пунктдан ортиқ бўлмаган қисми бўйича миллий валютада тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоизли харажатларни қоплаш учун компенсация берилиши назарда тутилган. Низомнинг 27-бандига мувофиқ жамғарма маблағларидан қарз олувчиларнинг кредитлари бўйича тақдим этилган кафилликлар билан боғлиқ тўловларни тижорат банкларига тўлаш ва тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоизли харажатларнинг бир қисмини қоплаш белгиланган. “Ипотека-банк” АТИБ (бундан буён матнда банк ёки жавобгар деб юритилади) «Moynaq Aqamur” МЧЖ (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) ўртасида 2020 йил 29 июнда 1340-сонли кредит шартномаси тузилган. Банк томонидан 2020 йил 29 июнда жамғармага МЧЖга компенсация тақдим қилиш юзасидан 32564-сонли буюртма билан мурожаат қилган. Жамғарма мазкур буюртманомани кўриб чиқиб, компенсация бериш тўғрисида қарор қабул қилган. Жамғарма Низомнинг 51-бандига мувофиқ, компенсация берилгани тўғрисида билдиришномани олган банк икки кун мобайнида жамғарма, банк ва қарз олувчи МЧЖ билан компенсация берилиши тўғрисида шартномани имзолаши лозимлиги, бироқ компенсация бериш тўғрисидаги шартнома фақат МЧЖ томонидан қоғоз шаклда имзоланиб, жавобгар ва жамғарма томонидан имзоланмаган бўлса-да, банк ва қарз олувчи ўртасида тузилган кредит шартномаси бўйича ҳисобланган фоизлардан келиб чиққан ҳолда компенсация реестрларини тузиб, нотўғри маълумотлар тақдим этилиши натижасида жамғармадан қўшимча жавобгарнинг кредит фоизлари учун 8 651 712,32 сўм сўм компенсация маблағлари ҳисоблаб олинганлиги, Низомнинг 56-бандида, тижорат банклари компенсация реестрининг ҳаққонийлиги ва тўлиқлиги, шунингдек жамғармага ўз вақтида тақдим этилиши учун жавоб бериши кўрсатилганлиги, Жамғарма банк ва МЧЖга мурожаат қилиб, компенсация маблағларини жамғарманинг банк ҳисоб-рақамига тўлаб беришни сўраган бўлса-да, бироқ банк ва МЧЖ томонидан 8 651 712,32 сўм сўм компенсация маблағлари қайтарилмаганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб компенсация пулини ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 апрелдаги қарори билан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 декабрдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Жавобгарнинг кассация шикоятида Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 апрелдаги қарорини бекор қилиб, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 декабрдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш сўралган. Бунга асос қилиб, банк томонидан шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилганлиги, жамғарма томонидан реестрга асосан ажратилган маблағлар МЧЖнинг ҳисоб-рақамига ўтказиб берилганлиги, ҳозирда кредит қарздорлик ҳисобланиб келинаётганлиги, жамғарманинг жавобгарга 2020 йил 9 июлда тақдим этган №336/32564-сонли хатида жамғарма, банк ва МЧЖ ўртасида 2020 йил 29 июнда 2020/С-8488-сонли компенсация шартномаси имзоланганлиги, буюртманома бўйича тегишли ўзгартиришлар киритилиши бўйича мурожаат кўриб чиқилиб, қўшимча шартнома тузиш шарти билан ижобий қарор қабул қилинганлиги билдирилганлиги, шу сабабли Жамғарма компенсация шартномасини Банк ва Қарз олувчига ахборот тизими орқали юборганлиги ҳамда шартнома тасдиқланиб, томонлар билан ўзаро шартномавий-ҳуқуқий муносабатларга киришганлигини, ушбу ҳолатда даъво талабини биринчи инстанция суди муҳокама қилиб, уни қаноатлантиришни рад этганлигини, бироқ апелляция инстанцияси ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо бермасдан, иш учун аҳамиятли ҳолатларни ўрганмасдан, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида нотўғри қарор қабул қилганлигини кўрсатган. Суд мажлисида Банк ва МЧЖ вакиллари иштирок этмади. Судлов ҳайъати, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, Банк ва МЧЖ вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятига нисбатан ўз эътирозини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, Жамғарма томонидан Банк ва МЧЖга 2020 йил 29 июн куни 2020/С-8488-сонли компенсация шартномаси имзолаш учун тақдим қилинган. Низомнинг 51-бандига биноан, компенсация берилгани тўғрисида билдиришномани олган тижорат банки икки кун мобайнида компенсация берилгани тўғрисида банк филиалини хабардор қилади; жамғарма ва қарз олувчи билан компенсация берилиши тўғрисида шартномани имзолайди. Компенсация берилиши тўғрисидаги шартнома электрон рақамли имзо орқали имзоланиши мумкин. Бироқ, Низом талабларига зид равишда компенсация берилиши юзасидан тайёрланган шартнома лойиҳасини фақатгина МЧЖ томонидан муҳр билан имзолаган бўлиб, жамғарма ва жавобгар томонидан шартнома имзоланмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 364-моддасига кўра, агар тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари юзасидан шундай ҳолларда талаб қилинадиган шаклда келишувга эришилган бўлса, шартнома тузилган ҳисобланади. Шартноманинг нарсаси тўғрисидаги шартлар, қонунчиликда бундай турдаги шартномалар учун муҳим ёки зарур деб ҳисобланган шартлар, шунингдек тарафлардан бирининг аризасига кўра келишиб олиниши зарур бўлган ҳамма шартлар муҳим шартлар ҳисобланади. Шартнома тарафлардан бирининг оферта (шартнома тузиш ҳақида таклиф) йўллаши ва иккинчи тараф уни акцептлаши (таклифни қабул қилиши) йўли билан тузилади. Компенсация берилиши юзасидан тайёрланган шартнома жамғарма, жавобгар ва МЧЖ томонидан имзоланмаган. Демак, жамғарма, банк ва қўшимча жавобгар ўртасида компенсация берилиши юзасидан шартнома тузилмаган ҳисобланади. Низомнинг 55 ва 56-бандларга мувофиқ тижорат банки компенсация берилиши тўғрисидаги шартнома амал қиладиган ҳар бир кредитнинг қолдиқлари бўйича ҳисобланган фоизлардан келиб чиққан ҳолда компенсация реестрини тузади, тижорат банклари компенсация реестрининг ҳаққонийлиги ва тўлиқлиги, шунингдек, жамғармага ўз вақтида тақдим этилиши учун жавоб беради. Ушбу ҳолатда, компенсация берилиши тўғрисида шартнома тузилмаган бўлса-да, банк тузилмаган шартнома бўйича компенсация реестрини тузган ва компенсация тўловини олиш учун жамғармага тақдим этиб келган. Бунинг оқибатида жамғарма томонидан банк ҳисобига тузилмаган шартнома бўйича компенсация тўловлари амалга оширилган. Жамғармада банкка компенсация тўловини амалга ошириш мажбурияти, банкда эса қўшимча жавобгарнинг кредити учун компенсация тўловини олиш ҳуқуқи юзага келмаган. Бундай ҳолатда, компенсация тўловини амалга ошириш учун ҳуқуқий асос, яъни банк, жамғарма ва МЧЖ ўртасида компенсация берилиши тўғрисида шартнома тузилмаганлиги боис, тузилмаган шартнома юзасидан банкка ноқонуний ўтказиб юборилган компенсация маблағи банкдан жамғармага қайтарилиши лозим. Биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантиришни рад қилишда компенсация тақдим этиш шартномаси унинг барча иштирокчилари томонидан имзоланмаган бўлса-да, шартномада назарда тутилган барча мажбуриятлар иштирокчилар томонидан бажарилганлиги, тарафлар шартнома бўйича бир-бирига нисбатан эътирозлари бўлмаганлигига асосланган. Бундай ҳолатда, биринчи инстанцияси судининг хулосаси билан келишиб бўлмайди. Чунки, компенсация шартномаси хўжалик шартномаси белгиларига эга эмас, яъни тадбиркорлик фаолияти соҳасида товарларни бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш мажбурияти билан боғлиқ эмас, жамғарма томонидан банкка компенсация пулини ўтказиб берилганлиги компенсация шартномасини тузилган деб топиш учун асос бўлмайди. Юқоридагиларга кўра, апелляция инстанцияси биринчи инстанция судининг 2022 йил 21 декабрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш тўғрисида асосли ва қонуний тўхтамга келган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида билдирган важлари билан қуйидаги асосларга кўра келишмайди. Хусусан, жамғарма, банк ва қўшимча жавобгар ўртасида компенсация берилиши юзасидан шартнома тузилмаган бўлиб, Низом талабига кўра, тижорат банклари компенсация реестрининг ҳаққонийлиги ва тўлиқлиги, шунингдек, жамғармага ўз вақтида тақдим этилиши учун жавоб бериши белгиланган бўлса-да, банк тузилмаган шартнома бўйича компенсация реестрини тузган ва компенсация тўловини олиш учун жамғармага тақдим этилган бунинг натижасида, жамғарма томонидан тузилмаган шартнома бўйича банк ҳисобига компенсация тўловлари амалга оширилган. Бундан кўринадики, жамғармада банкка компенсация тўловини амалга ошириш мажбурияти, банкда эса қўшимча жавобгарнинг кредити учун компенсация тўловини олиш ҳуқуқи юзага келмаган. Қолаверса, компенсация тўловини амалга ошириш учун ҳуқуқий асос, яъни банк, жамғарма ва МЧЖ ўртасида компенсация берилиши тўғрисидаги шартнома ҳисобланади. ИПКнинг 302-моддаси биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПКнинг 301-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 апрелдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 апрелдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан 6 кассация инстанцияси суди учун олдиндан тўланган 150 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатларини унинг зиммасида қолдиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 297, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Ипотека-банк” АТИБнинг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 апрелдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Ипотека-банк” АТИБ томонидан кассация инстанцияси суди учун тўланган 150 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш. Мирзаҳакимов ҳайъат аъзолари: Ф. Ражабов З. Рустамов