Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2328/21840 Дата решения 21.09.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Рустамов Зоир Аманович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "HEALTH LINE" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "ANDIJON DORI-DARMON" давлат акционерлик бирлашмаси
Source ID 1167493 Claim ID 3622145 PDF Hash 935e181ecd68a64d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 113-моддаси ИПКнинг 113 law
онуни 19-моддаси онуни 19 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
Текст решения 9 689 символов
4-1001-2328/21840-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Д.Хайруллаева Апелляция инстанциясида маърузачи судья А.Нарзуллаев Кассация инстанциясида маърузачи судья З.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 21 сентябрь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Мирзаҳакимовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Andijon Dori Darmon” акциядорлик жамияти вакили Х.Кукиев (2023 йил 6 февралдаги 05-01.38-сонли ишончнома асосида) иштирокида, МЧЖ шаклидаги “Health Line” қўшма корхонасининг “Andijon Dori Darmon” акциядорлик жамиятидан 284 304 000 сўм асосий қарз, 46 999 280 сўм пеня ундириш тўғрисидаги бўйича қўзғатилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 13 апрелдаги апелляция шикоятини қайтариш тўғрисидаги ажрими устидан “Andijon Dori Darmon” акциядорлик жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: МЧЖ шаклидаги “Health Line” қўшма корхонаси (матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Andijon Dori Darmon” акциядорлик жамияти (матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 284 304 000 сўм асосий қарз, 46 999 280 сўм пеня ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 22 июндаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 223 614 000 сўм асосий қарз, 45 000 000 сўм пеня, 27 238 108 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати ундириш белгиланган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 августдаги ажрими билан апелляция шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатлар қайтарилган. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 августдаги “апелляция шикоятини қайтариш тўғрисида”ги ажримини бекор қилиб, апелляция шикоятини ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юбориш сўралган. Бунга асос қилиб, жавобгар томонидан ИПКда белгиланган тартибга риоя этилган ҳолда 20.07.2023 йилда 05/01-220-сонли тартиб рақам билан Х-SUD ахборот тизими орқали электрон кўринишда апелляция шикояти киритилганлиги, киритилган апелляция шикояти суд томонидан 20.07.2023 йилда 1492-рақам билан рўйхатдан ўтказилганлиги, шунингдек, жавобгар томонидан судга давлат божини кечиктириш тўғрисида илтимоснома (20.07.2023 йил 05/01-221-сон) киритилиб, жавобгарнинг банк ҳисобрақамида пул маблағлари мавжуд эмаслиги тўғрисида хизмат кўрсатувчи банкнинг 21.07.2023 йилдаги 02/1-3654/14-сонли маълумоти илова қилинганлиги, бироқ апелляция шикояти банк тасдиғида судга мурожаат қилинган санадан кўпи билан уч кун олдинги сана қайд этилган бўлиши кераклиги, бироқ апелляция шикояти судга 2023 йил 31 июль куни кирим қилинганлиги важи билан нотўғри қайтарилганлигини кўрсатган. Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади. Судлов ҳайъати, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, даъвогар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятини қувватлаб, уни қаноатлантиришни, Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 августдаги апелляция шикоятини қайтариш тўғрисидаги ажримини бекор қилиб, апелляция шикоятини ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни сўради. Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг ажримини бекор қилишни лозим топади. ИПКнинг 113-моддасига кўра, давлат божини тўлаш асослари ва тартиби, уни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш, тўлашдан озод қилиш тартиби, давлат божини қайтариш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 19-моддасининг йигирма еттинчи қисмига биноан пул маблағлари мавжуд бўлмаган, бу хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тақдирда, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларга суднинг ажримига кўра давлат божини кечиктириб тўлашга рухсат берилиши мумкин. Банк тасдиғида судга мурожаат қилинган санадан кўпи билан уч кун олдинги сана қайд этилган бўлиши керак. Жавобгар 2023 йил 21 июль куни биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятига давлат божи тўловини кечиктириш ҳақида илтимоснома илова қилган ва унда ҳисоб рақамида пул маблағлари мавжуд эмаслиги сабабли давлат божи тўлаб бериш имкониятига эмаслигини кўрсатган. Жавобгарнинг ҳисоб рақамида пул маблағлари мавжуд эмаслигини тасдиқлаш учун шикоятга ТИФ “Миллий банк” АЖ Андижон вилоят филиалининг 2023 йил 21 июлдаги 02/1-3654/14-сонли хатини илова қилган. Банкнинг ушбу хатида 2023 йил 20 июль ҳолатига жавобгарнинг асосий ҳисобрақамида Картотека-2 мавжудлиги, ҳисобрақамида пул маблағлари мавжуд эмаслиги қайд қилинган. Бироқ, апелляция инстанцияси суди жавобгарнинг давлат божи тўловини кечиктириш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этиш ва апелляция шикояти қайтариш учун ажримда Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 19-моддаси, 27-қисмига асосан пул маблағлари мавжуд бўлмаган ва бу хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тақдирда, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларга суднинг ажримига кўра давлат божини кечиктириб тўлашга рухсат берилиши мумкинлиги, банк тасдиғида судга мурожаат қилинган санадан кўпи билан уч кун олдинги сана қайд этилган бўлиши кераклиги, бироқ, жавобгар апелляция шикоятига ТИФ “Миллий банк” АЖ Андижон вилоят филиалининг 2023 йил 21 июлдаги 02/1-3654/14-сонли маълумотномасини илова қилганлиги, апелляция шикояти билан эса Тошкент шаҳар судига 2023 йил 31 июль куни мурожаат қилганлиги аниқланганлиги, давлат божи юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун олинадиган мажбурий тўлов ҳисобланиб, давлат божи тўловини кечиктириш суднинг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқи эканлиги, жавобгар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар давлат божи тўловини кечиктириш учун етарли асос эмаслигини кўрсатган. Ваҳоланки, жавобгарнинг Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига йўлланган 2023 йил 20 июлдаги 05/01-220-сонли апелляция шикояти Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан 2023 йил 21 июль куни 1492-сон рақам билан рўйхатга олинган. Бу эса, Тошкент туманлараро иқтисодий суди раиси томонидан имзоланган устхат, шунингдек Е-ХSUD ахборот тизимидаги маълумотлар билан ўз исботини топади. Бундан кўринадики, жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилишда унинг ҳисоб рақамида пул маблағлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги банкнинг тасдиғида судга мурожаат қилинган санадан бир кун олдинги сана қайд этилган. Мазкур ҳолатда, жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилишда унинг ҳисобрақамида пул маблағлари мавжуд бўлмаган ва шу сабабли давлат божини тўлаш имконияти бўлмаган. Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди жавобгарга давлат божини кечиктириб тўлашга рухсат бериб, апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиши лозим эди. ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига асосан кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича апелляция инстанцияси судининг апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш, апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш, апелляция инстанцияси судида иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни бекор қилишга ва апелляция шикоятини (протестини), ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишга ҳақли. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг ажримини бекор қилишни ва жавобгарнинг апелляция шикоятини кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 297, 301 – 303 ва 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Andijon Dori Darmon” акциядорлик жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 августдаги ажрими бекор қилинсин. “Andijon Dori Darmon” акциядорлик жамиятининг апелляция шикояти кўриш учун Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш. Мирзаҳакимов ҳайъат аъзолари: Ф. Ражабов З. Рустамов