Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2213/13358 Дата решения 21.09.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Рустамов Зоир Аманович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ASKLEPIY" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Бозатов туман тиббиёт бирлашмаси
Source ID 1167536 Claim ID 3610395 PDF Hash 4b5e48ffa5b72ae2... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Мазкур Кодекснинг 236-моддаси Мазкур Кодекс 236 code_article
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
збекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
илинмаганлиги боис ФКнинг 116-моддаси илинмаганлиги боис ФК 116 law
ИПКнинг 176-моддаси ИПКнинг 176 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 302-моддаси ИПКнинг 302 law
ИПКнинг 301-моддаси ИПКнинг 301 law
ИПК 296-моддаси ИПК 296 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 22 993 символов
4-1001-2213/13358-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Б.Абдурахимов Апелляция инстанциясида маърузачи судья В.Ли Кассация инстанциясида маърузачи судья З.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 21 сентябрь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Мирзаҳакимовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, Бўзатов туман тиббиёт бирлашмаси вакиллари Ж.Кудайбергенов (раҳбари), адвокат Р.Туреев (2023 йил 23 мартдаги 12-сонли адвокатлик ордер асосида), Б.Суюнов ва Ф.Назиров (ишончномасиз), Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги вакили Р.Адилбаев (2022 йил 26 октябрдаги СМ/10-09/3570-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг “Asklepiy” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона манфаатида Бўзатов туман тиббиёт бирлашмасидан 228 819 242,50 сўм асосий қарз, 16 188 996 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 январдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 мартдаги қарори устидан Бўзатов туман тиббиёт бирлашмаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида кўмаклашувчи суд Қорақалпоғистон Республикаси суди орқали видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: иш ҳужжатларига кўра, “Asklepiy” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва Бўзатов туман тиббиёт бирлашмаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 05.11.2021 йилда RK-492-сонли, 16.11.2021 йилда RK-499-сонли, 09.02.2022 йилда RK-10-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномалари тузилган бўлиб, ушбу шартномаларга кўра, даъвогар (маҳсулот етказиб берувчи) жавобгарга тиббиётда қўлланиладиган дори воситаларини етказиб бериш, жавобгар (сотиб олувчи) эса маҳсулотларни қабул қилиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъво аризасида баён этилишича, даъвогар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилиб, 05.11.2021 йилда RK-492-сонли шартнома бўйича 06.11.2021 йилда 142267-сонли, 16.11.2021 йилда 146877-сонли ва 12.02.2022 йилдаги 22471-сонли ҳисобварақ-фактураларга асосан 230 560 000 сўмлик товарларни жавобгарга етказиб берганлиги, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун қисман тўловлар амалга оширилганлиги натижасида унинг даъвогар олдида 228 819 242,50 сўм миқдорида қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга юборган 10.03.2022 йилдаги Т-1892-сонли талабномаси оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 228 819 242,50 сўм асосий қарз, 16 188 996 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 18.05.2022 йилдаги ажрими билан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги (бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади) ишга жалб қилинган. Шунингдек, жавобгар судга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган 05.11.2021 йилдаги RK-492-сонли, 16.11.2021 йилдаги RK-499-сонли ва 09.02.2022 йилдаги RK-10-сонли шартномалар ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги важи билан ушбу шартномаларни тузилмаган деб топиш ва 5 000 000 сўм юридик хизмат харажатини ундиришни сўраган. Суднинг 01.06.2022 йилдаги ажрими билан қарши даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган. Биринчи инстанция судининг 03.06.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан Палатанинг даъвогар манфаатида тақдим этган даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 228 819 242,50 сўм асосий қарз, 10 000 000 сўм пеня, 21 600 сўм почта харажати, Республика бюджетига 4 900 164,77 сўм давлат божи ундирилган. Жавобгарнинг қарши даъво аризасидаги тарафлар ўртасида тузилган 5.11.2021 йилдаги RK-492-сонли шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва адвокатлик тўлови учун 5 000 000 сўм ундириш бўйича талабини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 27.07.2022 йилдаги қарорига асосан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 03.06.2022 йилдаги ҳал қилув қарорининг пеня ундириш қисми, шунингдек қарши даъво аризаси талабларини қаноатлантиришни рад қилиш қисми бекор қилинган. Ушбу талаблар бўйича янги қарор қабул қилинган. Даъвогарнинг жавобгардан 16 188 996 сўм пеня ундириш талабини қаноатлантириш рад қилинган. Жавобгарнинг қарши даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, даъвогардан жавобгар фойдасига 5 000 000 сўм зарар ундирилган. Жавобгардан республика бюджетига 4 900 164,77 сўм давлат божи ундириш қисми 4 576 384,85 сўмга ўзгартирилган. Даъво талабининг пеня ундириш қисмини рад этиш бўйича даъвогардан республика бюджетига 323 779,92 сўм давлат божи ундирилган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 31.10.2022 йилдаги қарорига асосан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 03.06.2022 йилдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 27.07.2022 йилдаги қарори бекор қилиниб, иш янгидан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилган. Биринчи инстанция судининг 19.01.2023 йилдаги ҳал қилув қарори билан Палатанинг даъвогар манфаатида тақдим этган даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 228 819 242,5 сўм асосий қарз ва 21 600 сўм почта харажати ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Жавобгарнинг қарши даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган. Республика бюджетига жавобгар ҳисобидан 4 576 384,85 сўм давлат божи; даъвогар ҳисобидан 323 779,92 сўм давлат божи ундирилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 мартдаги қарори билан жавобгарнинг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилиб, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 январдаги ҳал қилув қарорининг қарши даъво аризасининг шартномаларни тузилмаган деб топиш тўғрисида талабини қаноатлантиришни рад қилиш қисми бекор қилиниб, ушбу даъво талаби бўйича янги қарор қабул қилинган ва жавобгарнинг қарши даъво аризасининг шартномаларни тузилмаган деб топиш тўғрисидаги қисми иш юритувидан тугатилган. Республика бюджетидан жавобгар фойдасига қарши даъво ариза учун олдиндан тўланган 3.000.000 сўм давлат божи маълумотнома орқали қайтарилиб, апелляция инстанция учун олдиндан тўланган давлат божи суммаси жавобгар зиммасида қолдирилган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 январдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 мартдаги қарорини бекор қилишни, адвокатга юридик ёрдам учун кўчирилган 14 000 000 сўм (5 000 000 сўмдан ташқари)ни ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, биринчи инстанция суди томонидан чиқарилган хусусий ажримга асосан жавобгар ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганлиги, ҳозирги кунда суд жараёни кетаётганлиги, биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги, биринчидан жавобгар даъвогардан 142267/21-сонли, 146877/21-сонли ва 22471-сонли электрон ҳисобварақ-фактуралар бўйича маҳсулотларни олмаганлиги ва умуман кўзи билан кўрмаганлиги, иккинчидан RK-492-сонли, RK-499-сонли ва RK-10-сонли шартномаларни жавобгар томонидан Тлеуниязов Шанияз томонидан имзоланганлиги, даъвогар томонидан юборилган 142267/21-сонли, 146877/21-сонли ва 22471-сонли электрон ҳисоб-варақалар жавобгар томонидан Ешанов Аллаберди электрон рақам имзоси (матнда ЭЦП деб юритилади) билан 02.02.2022 ва 15.02.2022 йилда тасдиқланганлиги, бироқ, А.Ешанов 21.02.2020 йилда ишдан бўшаганлиги, шу вақтида бош шифокор бўлиб Ш.Тлеуниязов бўлганлиги, шунингдек ушбу ҳисобварақ-фактуралар юридик кучига эга эмаслигини, чунки ҳисобварақ-фактуралар транспорт ҳужжатларини ўрнини босмаслигини ва маҳсулотларни етказиб берилганлиги ва сотиб олувчи томонидан қабул қилиб олинганлигини тасдиқламаслигини, жавобгар бюджет ташкилоти ҳисобланганлиги сабабли давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етказиб бериш керак бўлса, шартномалар бўйича танлов эълон қилиниши лозимлиги ва танлов ғолиблари билан шартнома имзоланиши, бундан ташқари қарши даъво аризасида тарафлар ўртасида тузилган 05.11.2021 йилдаги RK-492-сонли, 16.11.2021 йилдаги RK-499-сонли ва 09.02.2022 йилдаги RK-10-сонли шартномалар Ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли уларни тузилмаган деб топиш сўралганлиги, бироқ апелляция инстанцияси суди Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарори талабларига риоя қилинмаганлигини кўрсатган. Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади. Судлов ҳайъати, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, даъвогар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятини қўллабқувватлаб, уни қаноатлантиришни, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 январдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 мартдаги қарорини бекор қилишни, адвокатга юридик ёрдам учун кўчирилган 14 000 000 сўм (5 000 000 сўмдан ташқари)ни ундиришни сўрашди. Суд мажлисида учинчи шахс вакили тарафлар ўртасида имзоланган шартномалар рўйхатдан ўтказилмаганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур Кодекснинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасидаги низо маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 449-моддасига асосан сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисобкитоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган 05.11.2021 йилдаги RK-492-сонли, 16.11.2021 йилдаги RK-499-сонли, 09.02.2022 йилдаги RK-10-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаларига асосан даъвогар томонидан 06.11.2021 йилдаги 142267-сонли, 16.11.2021 йилдаги 146877-сонли ва 12.02.2022 йилдаги 22471-сонли тарафлар ўртасида электрон тасдиқланган ҳисобварақ-фактураларга асосан жавобгарга жами 230 560 000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган. Даъвогар жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ тўланмаганлиги важи билан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 228 819 242,50 сўм асосий қарз ва 16 188 996 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўз навбатида, жавобгар судга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, юқорида қайд этилган шартномалар Ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини важ қилиб, уларни тузилмаган деб топиш ва 5 000 000 сўм юридик хизмат харажатини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга кириши белгиланган. Шунингдек, шартномаларнинг 6.5-бандида шартнома Ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтгандан бошлаб кучга кириши назарда тутилган. Бироқ, тарафлар ўртасида имзоланган шартномалар Ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтмаган бўлиб, ушбу ҳолат ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд мажлисида берган кўрсатмалари ҳамда иш ҳужжатларида мавжуд Бўзатов туман Ғазначилик бўлимининг 01.06.2022 йилдаги ТР-04-35-209/31-02-33/50-сонли хати билан ҳам тасдиқланади. Биринчи инстанция суд тарафлар ўртасида шартномалар ёзма шаклда тузилганлиги ва шартлар келишилганлиги, бироқ ушбу низоли шартномалар Ғазначилик органидан рўйхатдан ўтмаганлиги, шунингдек низоли шартномаларга тузишда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига риоя қилинмаганлиги боис ФКнинг 116-моддасига мувофиқ суд жавобгарнинг шартномани тузилмаган деб топиш тўғрисидаги қарши даъво талабини асоссиз деб ҳисоблаб, даъвони рад этиш ҳақида нотўғри хулосага келган. ИПКнинг 176-моддасига кўра, суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган далилларгагина асосланган бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрда “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 269-сонли қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади)нинг 11-банди тўртинчи хатбошисида берилган тушунтиришга кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга нисбатан товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги даъволар кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаганлиги, шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди. Бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб ҳисобланади. Демак, қарши даъво аризасида кўрсатилган шартномалар Ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтмаганлиги учун улар тузилмаган деб ҳисобланади. Бироқ, ушбу ҳолатда шартнома тузилмаганлиги тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинмайди, фақат бу ҳақда ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида кўрсатилади. Шунга кўра, шартномани тузилмаган деб топиш тўғрисидаги даъво талаби судга тааллуқли эмас. ИПКнинг 110-моддаси 1-қисмига кўра, иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатади. Шу сабабли, апелляция инстанция суди ҳал қилув қарорининг қарши даъво аризасининг шартномани тузилмаган деб топиш тўғрисида даъво талабини қаноатлантиришни рад қилиш қисмини бекор қилишни, ушбу талаб бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим деб топиб, асосли хулосага келган. Шунингдек, биринчи инстанция суди қарши даъво талабларини, шу жумладан адвокатлик хизмати учун тўланган 5 000 000 сўм ундириш тўғрисидаги талабини асоссиз деб баҳолаб, қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қонуний хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрда “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сонли қарорининг 8-бандида берилган тушунтиришга кўра, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди. Шунга кўра, биринчи инстанция суди томонидан шартномалар бўйича маҳсулот етказиб берилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан, хусусан ҳисобварақ-фактуралар ҳамда юк хатлари билан исботланганлиги сабабли, унинг қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 228 819 242,50 сўм ундириш тўғрисида асосли хулосага келган. ФКнинг 260-моддасига мувофиқ, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Бироқ, тузилмаган шартномалар бўйича шартнома шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини қўллаш, яъни неустойка ундириш тўғрисидаги талаби асоссиз ҳисобланади. Шу сабабли, биринчи инстанция суди даъвогарнинг жавобгардан 16 188 996 сўм пеня ундириш талабини муҳокама қилиб, тарафлар ўртасида низо келиб чиққан шартномалар Ғазначилик органидан рўйхатдан ўтказилмаганлигидан келиб чиқиб, даъвогарнинг пеня ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли хулосага келган. Юқоридагиларга кўра, апелляция инстанцияси биринчи инстанция судининг 2023 йил 19 январдаги ҳал қилув қарорини ўзгартириб асосли ва қонуний тўхтамга келган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида билдирган важлари билан қуйидаги асосларга кўра келишмайди. Чунки, даъвогар жавобгарга товар моддий бойликларини 142267/21-сонли, 146877/21-сонли ва 22471-сонли электрон ҳисобварақфактуралар бўйича етказиб берган. Мазкур электрон ҳисобварақфактуралар жавобгарнинг электрон рақам имзоси билан тасдиқланган. Тасдиқлаш вақтида электрон рақам имзоси бекор бўлмаган. Тарафлар ўртасида тузилган RK-492-сонли, RK-499-сонли ва RK-10-сонли шартномаларни жавобгар томонидан Бўзатов туман тиббиёт бирлашмасининг бош шифокор бўлиб ишлаган Тлеуниязов Шанияз томонидан имзоланган. Шунингдек, ушбу ҳисобварақ-фактуралар транспорт ҳужжатларини ўрнини босмаслиги ва маҳсулотларни етказиб берилганлиги ва сотиб олувчи томонидан қабул қилиб олинганлигини тасдиқламаслиги важи билан келишмайди. Чунки, иш ҳужжатларида ҳисобварақ-фактуралардан ташқари маҳсулотларни етказиб берилганлиги ва сотиб олувчи томонидан қабул қилиб олинганлигини тасдиқловчи юк хатлари мавжуд бўлиб, ушбу ҳужжатлар жавобгар томонидан маҳсулотлар қабул қилиб олинганлигини тасдиқлайди. Бундан ташқари, апелляция инстанцияси суди қарши даъво аризасини кўрмасдан қолдирмаган. Аксинча, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарори талабларига риоя қилган ҳолда ҳал қилув қарорининг қарши даъво аризасининг шартномани тузилмаган деб топиш тўғрисида даъво талабини қаноатлантиришни рад қилиш қисмини бекор қилиб, ушбу талаб бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида янги қарор қабул қилган. ИПКнинг 302-моддаси биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПКнинг 301-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Шунингдек, жавобгарнинг кассация шикоятида адвокатга юридик ёрдам учун кўчирилган 14 000 000 сўм (5 000 000 сўмдан ташқари)ни ундириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 27 ноябрда “Иқтисодий ишларни кассация тартибида кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 36-сонли қарорининг 25-бандида берилган тушунтиришга кўра, ишни кассация тартибида кўришда суд янги далилларни текшириш ва янги фактларни аниқлашга ҳақли бўлмасдан, биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлиги ва процессуал қонун талабларига риоя қилинганлигини иш материаллари бўйича текширади. Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар кассация инстанцияси суди томонидан кўриб чиқилмайди. ИПК 296-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар кассация шикоятида (протестида) биринчи инстанция суди томонидан кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар билдирилган бўлса, кассация инстанцияси суди шикоятнинг (протестнинг) бу талабларга тааллуқли қисми бўйича иш юритишни тугатади. Бунда янги талаблар деганда, моддий-ҳуқуқий талаблар, шунингдек, биринчи инстанция судида ишни кўришда иштирок этмаган шахсга нисбатан билдирилган талаблар тушунилади. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати жавобгарнинг адвокатга юридик ёрдам учун кўчирилган 14 000 000 сўм (5 000 000 сўмдан ташқари)ни ундириш ҳақидаги талаби бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 мартдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан кассация инстанцияси суди учун олдиндан тўланган 2 289 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатларини унинг зиммасида қолдиришни ҳамда жавобгардан ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатини Олий суд депозит ҳисобига ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 297, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Бўзатов туман тиббиёт бирлашмасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 мартдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Бўзатов туман тиббиёт бирлашмасининг адвокатга юридик ёрдам учун кўчирилган 14 000 000 сўм (5 000 000 сўмдан ташқари)ни ундириш ҳақидаги талаби бўйича иш юритиш тугатилсин. Бўзатов туман тиббиёт бирлашмаси томонидан кассация инстанцияси суди учун тўланган 2 289 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Бўзатов туман тиббиёт бирлашмасидан Олий суд депозит ҳисобига ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажати ундирилсин. Мазкур қарор юзасидан ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш. Мирзаҳакимов ҳайъат аъзолари: Ф. Ражабов З. Рустамов