Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1804-2302/2538 Дата решения 21.09.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Касанский межрайонный экономический суд Судья Усманов Алишер Акрамович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение HIKMATILLO HUQUQCHI фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "SARDOBA KO`HINUR OLMOSI" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1177412 Claim ID 3652111 PDF Hash 2d62e859fbf88bc5... Загружено 09.04.2026 06:21 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 131-моддаси нинг 131 law
ИПКнинг 132-моддаси ИПКнинг 132 law
ИПКнинг 133-моддаси ИПКнинг 133 law
келишув битимининг мазмуни ИПКнинг 132-моддаси келишув битимининг мазмуни ИПК 132 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1804-2302/2538-сонли иш АЖРИМ (келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида) Косон тумани 2023 йил 21 сентябрь Косон туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.А.Усманов раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Ш.Хужаёровнинг котиблигида, даъвогар Муборак туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва шахсий томорқа ер эгалари кенгаши *****манфаатида жавобгар *****дан 30.888.061 сўм асосий қарз, 15.000.000 сўм пеня ҳамда 4.633.209 сўм жарима ундириш тўғрисидаги ишни даъвогар вакили ***** (шахсий маълумотнома асоида) жавобгар вакили ***** (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни томорқа ер эгалари кенгаши *****(бандан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ***** (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 30.888.061 сўм асосий қарз, 15.000.000 сўм пеня ҳамда 4.633.209 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган келишув битимини ўрганиб чиқиб, даъвогар ва жавобгар вакилининг фикрини эшитиб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни ва томонлар ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлашни лозим топди. Тарафлар 2023 йил 20 сентябрда тузилган келишув битимида қуйидагиларни назарда тутган: Даъвогар Муборак туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва шахсий томорқа ер эгалари кенгаши *****манфаатида, жавобгар *****дан 30.888.061 сўм асосий қарз, 15.000.000 сўм пеня ҳамда 4.633.209 сўм жарима ундириш юзасидан жавобгар ***** томонидан даъвогар “Хикматулла Ҳуқуқчи” фемер хўжалигига даъво аризасида кўрсатилган 30.888.061 сўм асосий қарздан 5.000.000 сўм томонлар ўртасида ўзаро ҳисоб китобга кўра 25.888.061 сўмни 2023 йил 1 ноябрь кунига қадар тўлаб бериш мажбуриятини олади. Жавобгар ***** даъвогар *****томонидан тўланган почта ҳаражати ҳамда давлат божини тўлаб беришини зиммасига олади. Даъвогар *****даъво аризасида келтирилган 15.000.000 сўм пеня ҳамда 4.633.209 сўм жаримадан воз кечади. Иш бўйича суд харажатларини тўлаш мажбуриятини жавобгар ***** ўз зиммасига олади”. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 131-моддасига асосан тарафлар низони келишув битими ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади. Бундан ташқари, ИПКнинг 132-моддасига асосан келишув битими ёзма шаклда тузилади ва келишув битимини тузган шахслар ёки уларнинг вакиллари томонидан имзоланади. Келишув битимида тарафлар томонидан келишилган мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари ҳақидаги қоидалар кўрсатилиши керак. Келишув битимида жавобгар томонидан мажбуриятларни кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақидаги, қарздан тўлиқ ёки қисман воз кечиш ёхуд қарзни тан олиш тўғрисидаги, суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шартлар ва қонунга зид бўлмаган бошқа шартлар кўрсатилиши мумкин. Агар келишув битимида суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шарт мавжуд бўлмаса, суд бу масалани келишув битимини тасдиқлаш чоғида, ушбу Кодексда белгиланган умумий тартибда ҳал этади. ИПКнинг 133-моддасига мувофиқ келишув битими тузган шахслар уни ушбу битимда назарда тутилган тартибда ва муддатларда ихтиёрий равишда бажаради. Суд томонидан тасдиқланган, келишув битимида назарда тутилган муддатларда ихтиёрий ижро этилмаган келишув битими уни тузган шахснинг илтимосномаси бўйича суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида, суд харажатларини ундиришга тааллуқли қисми эса суднинг ташаббуси билан мажбурий ижро этилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги 204-сонли “Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда процессуал қонун нормаларининг қўлланилишига оид айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 7-14-бандларида қуйидагича тушунтиришлар берилган: Судларга келишув битимининг шакли ва мазмуни, уни тузиш тартибига қўйиладиган талабларга риоя этилган ҳолда тузилган келишув битимини тасдиқлаш суднинг ҳуқуқи эмас, балки мажбурияти эканлиги тушунтирилсин. Судлар инобатга олишлари лозимки, келишув битимининг мазмуни ИПКнинг 132-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши ва унинг шартлари аниқ, равшан баён қилиниши ва унинг ижро этилишида келишув битимининг мазмуни бўйича ҳар хил талқин қилинишига ва келгусида низоларнинг келиб чиқишига йўл қўймайдиган бўлиши керак. Келишув битими тарафларнинг бир-бири олдидаги ўзаро мажбуриятларининг шартлари, миқдори ва бажариш муддатлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим. Келишув битими шартларини кўриб чиқишда суднинг вазифаси тарафларнинг келишув битимини тузиш ва иш юритишни тугатишга бўлган ҳақиқий хоҳиш-иродасини, улар томонидан келишув битими келгусида келишув битимини суд ҳужжатлари билан тенг шартларда ижро қилинишини таъминлашдан иборатдир. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, суд тарафлар томонидан тузилган келишув битимининг шартлари қонун ҳужжатларига хилоф эмаслиги ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслигини инобатга олиб, уни тасдиқлашни лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 110-моддаси 7-бандига асосан келишув битими тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса, иқтисодий суд иш юритишни тугатади. Ушбу ҳолатда суд тарафлар ўртасидаги келишув битими ихтиёрий тузилганлигини, қонун талабларига зид эмаслигини, учинчи шахсларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига дахл қилмаслигини инобатга олиб, келишув битимини тасдиқлашни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни ҳамда ушбу иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110,130-133, 195-196-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Даъвогар *****ва жавобгар ***** ўртасида 2023 йил 20 сентябрда тузилган келишув битими қуйидагилар асосида тасдиқлансин: Даъвогар Муборак туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва шахсий томорқа ер эгалари кенгаши *****манфаатида, жавобгар *****дан 30.888.061 сўм асосий қарз, 15.000.000 сўм пеня ҳамда 4.633.209 сўм жарима ундириш юзасидан жавобгар ***** томонидан даъвогар *****га даъво аризасида кўрсатилган 30.888.061 сўм асосий қарздан 5.000.000 сўм томонлар ўртасида ўзаро ҳисоб китобга кўра 25.888.061 сўмни 2023 йил 1 ноябрь кунига қадар тўлаб бериш мажбуриятини олади. Жавобгар ***** даъвогар *****томонидан тўланган почта ҳаражати ҳамда давлат божини тўлаб беришини зиммасига олади. Даъвогар *****даъво аризасида келтирилган 15.000.000 сўм пеня ҳамда 4.633.209 сўм жаримадан воз кечади. Иш бўйича суд харажатларини тўлаш мажбуриятини жавобгар ***** ўз зиммасига олади”. Ушбу 4-1804-2302/2538-сонли иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин. Жавобгар *****дан даъвогар *****фойдасига 33.000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 1.010.425,4 сўм давлат божи ундирилсин. Ажрим қонуний кучга киргач суд харажатлари қисмига нисбатан ижро варақаси берилсин. Мазкур ажримдан норози томон бир ой муддатда апелляция тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Судья А.А.Усманов