Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2202/58537 Дата решения 21.09.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Сайфуллаев Бахтиёр Насуллоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение AVALON TRAST масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "CIVIL CONSTRUCTION GROUP" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1166332 Claim ID 3617468 PDF Hash 139b8cec2aae647d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онун 18-моддаси онун 18 law
онуннинг 150-моддаси онуннинг 150 law
Текст решения 8 937 символов
4-1001-2202/58537-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – М.Султонов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – А.Ибрагимов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Б.Сайфуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 21 сентябрь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Р.Сагатов ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, кредитор вакили А.Арипов (2022 йил 26 августдаги 11-сонли ишончнома асосида) иштирокида, кредитор “AVALON TRAST” масъулияти чекланган жамиятининг қарздор “CIVIL CONSTRUCTION GROUP” масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси асосида қўзғатилган иш бўйича қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 мартдаги ажрими ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 16 майдаги қарори устидан “AVALON TRAST” масъулияти чекланган жамиятининг томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “AVALON TRAST” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда кредитор деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, “CIVIL CONSTRUCTION GROUP” масъулияти чекланган жамияти (матнда қарздор деб юритилади)ни тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топишни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 январдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, қарздор банкрот деб топилган ва уни тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги мазкур иш доирасида қарздор судга ариза билан мурожаат қилиб, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиб, уни бекор қилишни сўраган. Суднинг 2023 йил 1 мартдаги ажрими билан қарздорнинг аризаси қаноатлантирилиб, 2023 йил 20 январдаги ҳал қилув қарори янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган. Суднинг 2023 йил 9 мартдаги ажрими билан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш тугатилган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 16 майдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2023 йил 1 март ва 2023 йил 9 мартдаги ажримлари ўзгаришсиз қолдирилган. Кредиторнинг кассация шикоятида тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш натижалари бўйича навбатдан ташқари тўловлар, жумладан, суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар тўлаб берилмаганлиги, қарздор мансабдор шахслари томонидан бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар, муҳр ва тамғалар, товар-моддий қимматликларнинг суд бошқарувчисига тақдим этилмаганлиги натижасида бошқа кредиторларни аниқлашнинг имкони бўлмаганлиги, тўловга қобилиятсизликка доир иш бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида нотўғри хулосага келинганлиги баён қилиниб, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 мартдаги ажримини бекор қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган кредитор вакили кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Тугатиш бошқарувчиси судга ариза билан мурожаат қилган бўлиб, ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Қарздор суд мажлисида ўзининг вакили иштирокини таъминламади. Судлов ҳайъати кредитор вакилининг фикрини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасликни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, кредитор ва қарздор ўртасида 2020 йил 20 январдаги тузилган олди-сотди шартномасига кўра кредитор қарздорга 2012 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 01 GA 558, двигатель рақами 1211H084551, шасси рақами 15G0113380 бўлган XCMG русумли ZL50G маркадаги ичида GPS қурилмаси бўлган Юк юкловчи (погрузчик) техникасини сотиш, қарздор эса унинг ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини олган. Кредитор ўз мажбуриятини лозим даражада бажариб, қарздорга 2021 йил 15 октябрдаги 10-сонли ҳисобварақ-фактураси ҳамда 2021 йил 14 октябрдаги қабул қилиш-топшириш далолатномасига асосан шартномада назарда тутилган техника воситасини топширган. Бироқ, шартнома шартлари қарздор томонидан лозим даражада бажарилмасдан, олди-сотди шартномаси бўйича 40 000 000 сўм миқдоридаги қарздорликка йўл қўйилган. Кредитор қарздор томонидан пул маблағлари тўланмаганлигини важ қилиб, уни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 январдаги ҳал қилув қарори билан кредиторнинг аризаси қаноатлантирилиб, қарздор банкрот деб эътироф этилган ва уни тугатишга доир иш юритиш бошланган. Кейинчалик, қарздорнинг аризасига асосан суднинг мазкур ҳал қилув қарори янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқилган ва 2023 йил 1 мартдаги ажримига асосан ушбу ҳал қилув қарори бекор қилинган. Қарздор томонидан кредитор олдидаги 40 000 000 сўм, бошқа кредитор “Электрощиткомплект” масъулияти чекланган жамияти олдидаги 6 000 000 сўм миқдоридаги қарздорлик ихтиёрий равишда бартараф этилиб, кузатув жараёнида қарздорга нисбатан бошқа талаблар аниқланмаган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 57-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган кредиторларнинг барча талаблари ҳар қандай тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили жараёнида қаноатлантирилганда суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни тугатиши белгиланган. Биринчи инстанция суди қайд этилган ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, 2023 йил 9 мартдаги ажрими билан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни тугатиш тўғрисидаги хулосага келган. Судлов ҳайъати кредиторнинг кассация шикоятида келтирилган важларига қуйидагиларга кўра қўшилмайди: Қонун 18-моддасининг биринчи қисмида кредиторларнинг талаблари реестрини суд бошқарувчиси юритиши, 84-моддасининг биринчи қисмида эса, муваққат бошқарувчиси қарздорнинг кредиторларини аниқлаши ва кредиторларнинг талаблари реестрини юритиш мажбуриятига эгалиги белгиланган. Муваққат бошқарувчи Ҳ.Тешабоев 2022 йил 28 декабрда кузатув тартиб-таомиллари бўйича якуний ҳисоботини судга тақдим этган ва унда унда қарздорнинг кредиторлар реестри бўйича жами қарздорлиги 46 600 000 сўмни ташкил қилишини маълум қилган. Қарздор кредиторлар олдидаги ўз қарзини 2023 йил 27 февралдаги 32 ва 33-сонли тўлов топшириқномаларига асосан тўлаб берган. Кредитор вакили ҳам қарздор томонидан 40 000 000 сўмлик қарздорлик тўлаб берилганлиги инкор қилинмади. Муваққат бошқарувчисининг иш ҳақи кредиторлар реестрига киритилмаган. Шунингдек, Қонуннинг 150-моддасида тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилида кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш навбати белгилаб берилган бўлиб, кассация шикоятида баён этилган ҳолатларни асослашда ушбу қонун нормасига ҳавола қилинган. Бироқ, мазкур ҳолатда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни тугатиш ҳақидаги ажрим устидан шикоят берилган бўлиб, ушбу ажрим чиқарилгунига қадар, яъни 2023 йил 1 мартдаги ажрим билан қарздорга нисбатан тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили қўллаш белгиланган ҳал қилув қарори бекор қилинган. Ушбу яъни, 2023 йил 1 мартдаги ажрим ҳозирда қонуний кучда. Қайд этилганлардан кўринадики, биринчи инстанция суди иш юритишни тугатиш тўғрисида, апелляция инстанцияси эса, биринчи инстанция судининг ушбу ажримини ўз кучида қолдириш ҳақида тўғри хулосага келган. 4 судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда биринчи ва апелляция инстанциялари суд ҳужжатларини бекор қилиш учун бундай асослар мавжуд эмас. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 мартдаги ажримини ўзгаришсиз, кредиторнинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган 33000 сўм почта харажатини кредитор зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 9 мартдаги ажрими ўзгаришсиз, Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 16 майдаги қарорининг 9 мартдаги ажримни кучида қолдириш ҳақидаги қисми ўзгаришсиз, “AVALON TRAST” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: Р. Сагатов В. Сатторова