Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1402-2202/223 Дата решения 20.09.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ИП АО "Indorama Kokand Textile" Ответчик / Подсудимый "Kattakurgan Cluster" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1170880 Claim ID 3461061 PDF Hash a8f1e863db5a10de... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
олатга ФК 456-моддаси олатга ФК 456 law
суд ФК 14-моддаси суд ФК 14 law
даъвогар ФК 456-моддасининг 3-қисми даъвогар ФК 456 3 law
ан ва даъвогар ФК 456-моддаси ан ва даъвогар ФК 456 law
ФКнинг 456-моддаси ФКнинг 456 law
лган ФК 456-моддаси лган ФК 456 law
мавжудлиги сабабли ФК 456-моддаси мавжудлиги сабабли ФК 456 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 19 283 символов
4-1402-2202/223-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Р.Бегимов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Н.Юсупов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Б.Исрайлов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 20 сентябрь Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Хайдаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Indorama Kokand textile” акциядорлик жамияти шаклидаги хорижий корхонаси вакили Б.Мирхўжаев ва В.Григорян (2022 йил 18 апрелдаги 22-сонли ишончнома ва 2023 йил 27 апрелдаги 160-сонли ордерга асосан), “Kattakurgan cluster” масъулияти чекланган жамияти вакили Д.Агзамов (2023 йил 14 августдаги 330-сонли ишончномага асосан), Б.Раббимов (2022 йил 18 августдаги 301сонли ишончномага асосан), “Usmonovs corp” хусусий корхонаси вакили А.Каримов (2022 йил 1 апрелдаги 04/01сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида, даъвогар “Indorama Kokand textile” акциядорлик жамияти шаклидаги хорижий корхонасининг жавобгар “Kattakurgan cluster” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “Baraka broker invest” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан зарарни солидар тартибда ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва жавобгар “Kattakurgan cluster” масъулияти чекланган жамиятининг даъвогар “Indorama Kokand textile” акциядорлик жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ва қўшимча жавобгар “Baraka broker invest” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш, жавобгар ҳисобидан асоссиз равишда даъвогар ҳисобига жарима сифатида ушлаб қолинган 127 152 400 сўмни қайтариб бериш тўғрисидаги қарши даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 майдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 июлдаги қарори устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикояти асосида Олий суд биносида Самарқанд вилоят суди кўмагида 2 режимида ўтказилган мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: очиқ суд “Ўзбекистон Республика товар хомашё биржаси” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда – биржа) орқали ўтказилган электрон савдоларда “Kattakurgan cluster” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда – сотувчи, жавобгар) номидан топшириқ шартномасига асосан “Baraka broker invest” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда – брокер, қўшимча жавобгар) ва “Indorama Kokand textile” акциядорлик жамияти шаклидаги хорижий корхонаси (кейинги ўринларда – сотиб олувчи, даъвогар) номидан топшириқ шартномасига асосан “Usmonovs corp” хусусий корхонаси 2021 йил 14 октябрдаги 20211014-сонли савдо баённомаси юзасидан 5210620-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Шартноманинг 2-бандига кўра, Сотувчи 2021 йил ҳосилидан, олий навли, 4-тип, 2-сортли 508 тонна пахта хом ашёси (кейинги ўринларда – товарлар)ни 12 715 240 000 сўмга сотиши, Сотиб олувчи товарлар ҳақини тўлаш ва қабул қилиб олиш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.1-бандида Сотиб олувчи шартнома биржада рўйхатга олингандан сўнг 5 иш кунида товарлар ҳақини тўлаш, 3.2-бандида Сотувчи биржага товарлар ҳақи 100 фоиз тўлангандан кейин 30 иш кунида товарларни тақдим этиши белгиланган. Сотиб олувчи Ҳисоб-клиринг палатасининг иккиламчи депозит ҳисоб рақамига тўланган 1 фоиз тўловини ҳисобга олган ҳолда шартнома қийматининг қолган 99 фоизи, яъни 12 588 087 600 сўмини 2021 йил 18 октябрдаги 1955-сонли тўлов топшириқномаси билан биржанинг ҳисоб-рақамига тўлаб берган. Сотиб олувчи 2022 йил 29 октябрдаги Т/3/АДМ/2021/486сонли, 22 ноябрдаги Т/3/АДМ/2021/533-сонли хатлари билан Сотувчининг биржадаги шахсий кабинети орқали товарларнинг пули тўлиқ тўланганлиги ва товарларни етказиб бериш муддати тўғрисида хабар беришликни сўраган. Бироқ, Сотувчи шартномада белгиланган муддатда, яъни 2021 йил 23 ноябргача шартномада кўрсатилган товарларни Сотиб олувчига тақдим этмаган. Шундан сўнг Сотиб олувчи 2021 йил 29 ноябрда биржага хат билан мурожаат қилиб, Сотувчи ўз мажбуриятларини бажармаётганлиги, товарлар етказиб берилмаганлигини маълум қилган ва 2021 йил 10 декабрда Сотувчи ва Сотиб олувчи ўртасида тузилган шартнома бекор қилиниб, биржа томонидан Сотиб олувчига харид учун тўланган 12 715 240 000 сўми қайтариб берилган, Сотувчининг 1 фоиз миқдоридаги 127 152 400 сўм закалат пули жарима сифатида Сотиб олувчига тўлаб берилган. Шундан сўнг даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, шартнома бекор қилинган 2021 йил 10 декабрь ҳолатида биржа котировкасида 1 тонна пахта толаси 32 511 000 сўмни ташкил этганлиги ва шартномадаги нархдан 7 481 000 сўмга товар қиймати ошганлигини кўрсатиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда – ФК) 456-моддасининг учинчи қисмига асосан жавобгардан 3 900 348 000 сўм зарар ундиришни сўраган. Шунингдек, жавобгар “Kattakurgan cluster” МЧЖ қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда “O`zRTXB” акциядорлик жамияти томонидан биржа савдолари электрон тизимида ўтказилган савдо натижалари бўйича Сотувчи ва Сотиб олувчи ўртасида 2021 йил 14 октябрда тузилган 52100620-сонли олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни, жавобгар ҳисобидан асоссиз равишда даъвогар ҳисобига жарима сифатида ушлаб қолинган 127 152 400 сўмни қайтариб беришни сўраган. Суднинг 2022 йил 19 апрелдаги ажрими билан қарши даъво аризаси иш юритувга қабул қилинган. Даъвогар судга мурожаат қилиб, “Baraka broker invest” МЧЖни қўшимча жавобгар деб топишни, жавобгарлар “Kattakurgan cluster” МЧЖ ва “Baraka broker invest” МЧЖдан солидар тартибда даъвогар фойдасига 3 900 348 000 сўм миқдорида кўрилган зарарни ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 28 апрелдаги ажрими билан “Baraka broker invest” МЧЖ қўшимча жавобгар сифатида жалб қилинган. Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 майдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси ва жавобгарнинг қарши даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 июлдаги қарори билан Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 майдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилган. Мазкур суд қарорлари устидан даъвогар томонидан кассация шикояти берилиб, унда апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиш, ҳал қилув қарорининг даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад қилиш қисмини бекор қилиш ва ушбу даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб шикоятда, мазкур низоли ҳолатга ФК 456-моддасининг учинчи қисми тааллуқли бўлиб, суд ФК 14-моддаси ва Пленум қарори, 456-моддасининг биринчи қисмини нотўғри қўллаганлиги, ушбу нормада шартнома бекор қилинганидан кейин унинг ўрнига бошқа битим тузилмаган ва товарнинг жорий баҳоси мавжуд бўлганда, тараф шартномада белгиланган баҳо билан шартнома бекор қилинган пайтдаги жорий баҳо ўртасидаги фарқдан иборат зарарни қоплаш тўғрисида талаб қўйиши назарда тутилганлиги, шунга кўра даъвогар шартнома бекор қилинган санадаги жорий баҳо билан шартномадаги баҳо ўртасидаги фарқни зарар сифатида ундириб беришни сўраганлиги, асбтракт зарар учун зарарнинг умумий қоидалари қўлланилмаслиги, сотувчининг тегишли топшириғисиз брокернинг хатти-ҳаракати натижасида ушбу ҳолат келиб чиққан бўлса, суд зарарни ундириш масаласини ишга қўшимча жавобгар сифатида жалб қилинган брокердан ундириш масаласини ҳал қилмаганлиги, сотувчининг буюртмасида ҳафталик 100 тонна, ойлик ўртача 300 тонна товарни биржа савдосига қўйиш кўрсатилганлиги ва буни кафолатлаганлиги, апелляция инстанцияси эса буни аниқламасдан жавобгар брокерга 400 тонна товарни биржага қўйиш тўғрисида топшириқ берган деб кўрсатганлиги, суднинг брокернинг хатти-ҳаракатларига нисбатан чиқарган хусусий ажрими бўйича суриштирув ишлари олиб борилиб, 2022 йил 21 сентябрда жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги, суриштирув давомида жавобгар балансида 508 тонна товар мавжудлиги ва жавобгар томонидан брокерга товарни биржа савдосига қўйиш тўғрисида топшириқ берилганлиги брокернинг тушунтириш хати билан тасдиқланганлиги, жавобгар брокернинг хатти-ҳаракатлари қонуний бўлганлигини тан олганлиги, ушбу қарор кейинчалик бекор қилиниб, қўшимча суриштирув ҳаракатлари натижасида 2023 йил 26 январда жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, ушб қарорда ҳам аввалги ҳолатлар тасдиқланганлиги кўрсатилган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларни тўлиқ қувватлаб, даъвогар ФК 456-моддасининг 3-қисмига асосланиб, шартнома қиймати ва жорий нарх ўртасидаги фарқни зарар суммаси сифатида ундиришни сўраганлиги, суд эса зарар ҳисоб-китоб тақдим этилмаганлиги важини асоссиз келтирганлиги, даъвогар кейинчалик бошқа хўжалик юритувчи субъект билан шартнома тузмаганлиги жавобгардан зарарни ундириш талабини рад қилиш учун асос бўла олмаслигини билдириб, шикоятни унда келтирилган важлар асосида қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация шикоятига эътироз билдириб, жавобгарда ушбу шартномада кўрсатилган маҳсулот мавжуд бўлмаганлиги ва ушбу турдаги маҳсулот учун сертификат ҳам берилмаганлиги, бу ваколатли орган маълумотномаси билан тасдиқланганлиги, буюртма ва шартнома ўртасидаги товарлар ҳажми ва суммаси ҳам бир-биридан фарқ қилиши, жавобгар билан брокер ўртасида топшириқ шартномаси имзоланмаганлиги, ушбу турдаги маҳсулот сентябрь-октябрь ойларида ишлаб чиқарилиб, август ойида тайёр бўлмаслигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад иқлишни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган “Usmonovs corp” ХК вакили иш ҳолатлари бўйича тушунтириш бериб, даъвогарнинг буюртмаси асосида биржа орқали жавобгарнинг брокери орқали шартнома тузилганлиги, жавобгар маҳсулотни етказиб бермаганлиги сабабли унга нисбатан биржа томонидан жариа қўлланилганлиги, шартнома мажбурияти жавобгар томонидан бажарилмаганлигини билдирди. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган “O`zRTXB” АЖ ва “Baraka broker invest” МЧЖ судда иштирок этмади ва кассация шикояти юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати ишни “O`zRTXB” АЖ ва “Baraka broker invest” МЧЖ вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Мазкур ҳолатда низо сотувчининг биржадаги шахсий кабинети орқали товарларнинг пули тўлиқ тўланганлиги, бироқ сотувчи томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмай, товарлар етказиб берилмаганлиги натижасида келиб чиққан ва даъвогар ФК 456-моддасининг учинчи қисмига асосланиб, биржанинг 2021 йил 6 декабрдан 10 декабргача бўлган даврдаги биржа котировкасида кўрсатилган 2021 йил ҳосилидан олий навли, 4-тип, 2-сортли пахта хомашёсининг бир тоннасининг нархи 32 511 000 сўм бўлганлигини инобатга олиб, 5210620-сонли олди-сотди шартномасидаги нарх орасидаги фарқ 7 481 000 сўмни 508 тонна товар миқдорига кўпайтирган ҳолда 3 800 348 000 сўм ҳамда адвокат хизмати учун “Kosta legal” адвокатлик фирмасига тўланган 100 000 000 сўмни зарар сифатида ҳисоблаб, ушбу зарарларни жавобгарлар “Kattakurgan cluster” МЧЖ ва “Baraka broker invest” МЧЖдан солидар тартибда ундиришни, шунингдек, жавобгар қарши даъво аризасида сотувчи “Kattakurgan cluster” МЧЖ ва брокер “Baraka broker invest” МЧЖ ўртасидаги 2021 йил 1 апрелдаги 11-сонли топшириқ шартномаси мижоз-сотувчи томонидан имзоланмаганлиги ва муҳр билан тасдиқланмаганлиги учун у лойиҳа ҳисобланиши важи билан сотувчи ва сотиб олувчи ўртасида тузилган 5210620-сонли олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. ФК 456-моддасининг 3-қисмида, агар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган асослар бўйича шартнома бекор қилинганидан кейин унинг ўрнига бошқа битим тузилмаган ва товарнинг жорий баҳоси мавжуд бўлса, тараф шартномада белгиланган баҳо билан шартнома бекор қилинган пайтдаги жорий баҳо ўртасидаги фарқдан иборат зарарни қоплаш тўғрисида талаб қўйиши мумкин деб белгиланган. Биринчи инстанция суди мазкур ҳолатда даъвогар зарар кўрганлиги ҳолатини далиллар асосида исботлаб бермаган деб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топган. Шунингдек, биринчи инстанция суди қарши даъво талабини муҳокама қилиб, топшириқ шартномаси лойиҳаси имзоланмаган бўлса-да, мижоз-сотувчи томонидан пахта хомашёсини биржа савдолари орқали сотиш бўйича буюртма берилганлиги, 11-сонли топшириқ шартномаси бўйича брокер фаолият амалга оширилганлиги, брокер томонидан амалга оширилган фаолият юзасидан мижоз-сотувчи томонидан ҳеч қандай эътироз бўлмаганлигидан келиб чиқиб, мижоз-сотувчи ва брокер ўртасидаги 2021 йил 1 апрелдаги 11-сонли топшириқ шартномасини тузилган деб ҳисоблаб, қарши даъво талабларини асоссиз деб қаноатлантиришни рад қилишни лозим топган. Аниқланишича, “Kattakurgan cluster” МЧЖ 2021 йил 11 август куни 407-сонли ариза билан биржага мурожаат этиб, унда 2021 йил ҳосилидан, олий навли, 4-тип, 2-сортли, ҳафталик 100 тонна, ойлик ўртача 300 тонна пахта хом ашёсини бошланғич сотув баҳоси 15 500 000 сум этиб белгилашни, товарни 5 кун муддат ичида сотувга чиқаришни сўраган. Мазкур аризада кўрсатилган 2021 йил ҳосилидан, олий навли, 4-тип, 2-сортли товар 5210620-сонли олди-сотди шартномасида кўрсатилган товар билан бир хил бўлса-да, бироқ товарнинг миқдори ва бошланғич сотув баҳолари бирбиридан фақланади. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК Самарқанд вилоят филиалининг 2022 йил 23 июндаги маълумотномасида “Пахта толасининг тойларини сертификатлаш ва тортиш бўйича хизматлар кўрсатиш” шартномасига мувофиқ, “Kattakurgan cluster” МЧЖда 2021 йил пахта ҳосилидан бўлган толанинг 2021 йил октябрь-декабрь ойларида олий навли, 4 тип, 2 сорт, 2021 йил ҳосилидан бўлган пахта толасига сифат сертификати берилмаганлиги қайд этилган. Шунингдек, “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК Самарқанд вилоят филиали ва “Kattakurgan cluster” МЧЖ ўртасида тузилган солиштириш далолатномасида 2021 йил 21 декабрь ҳолатига олий навли, 4 тип, 2 сорт, 2021 йил ҳосилидан бўлган пахта толасига сифат сертификати берилмаганлиги кўрсатилган. Апелляция инстанцияси суди “Baraka broker invest” МЧЖ топшириқ шартномасига асосан шартнома тузганлиги, биржа савдосига қўйилган товарлар аслида “Kattakurgan cluster” МЧЖда мавжуд бўлмаганлиги, 5210620-сонли шартномада брокер зарарларни қоплаш мажбуриятини олмаганлиги, ФКнинг 456-моддасида эса зарарани қоплаш “сотувчи томонидан мажбурият бузилганлиги оқибатида” келиб чиқиши назарда тутилганлигини инобатга олиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асосли тўхтамга келган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан даъво ва қарши даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида қонуний қарор қабул қилинган, шикоятда келтирилган важлар даъво талабларини қаноатлантириш учун асос бўлмайди деб ҳисоблайди. Биринчи инстанция суди қарорида ФКнинг 14, 456моддаси биринчи-учинчи қисмлари, ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-соли Қарорининг 19-бандини келтириб ўтган бўлса-да, ҳал қилув қарорида низога тааллуқли бўлган ФК 456-моддаси учинчи қисмини ҳам кўрсатиб, даъвогар томонидан зарар кўрганлиги ҳолати далиллар асосида исботлаб берилмаганлиги асоси билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида хулоса келган. Суд 5210620-сонли шартномада брокер зарарларни қоплаш мажбуриятини олмаганлигидан ва тарафлар ўртасида топшириқ шартномаси тузилганлигидан келиб чиқиб, даъво талабини қўшимча жавобгарга нисбатан қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида асосли тўхтамга келган. Шунга кўра шикоятдаги суд зарарни ундириш масаласини ишга қўшимча жавобгар сифатида жалб қилинган брокердан ундириш масаласини ҳал қилмаганлиги тўғрисидаги важлар билан келишиб бўлмайди. Апелляция инстанцияси суди даъво талабини асоссиз деб тўхтамга келишда биржа савдосига қўйилган товарлар аслида “Kattakurgan cluster” МЧЖда мавжуд бўлмаганлигидан ташқари, “Kattakurgan cluster” МЧЖнинг 2021 йил 11 августдаги 407-сонли буюртма аризасидаги кўрсатилган 2021 йил ҳосилидан, олий навли, 4-тип, 2-сортли товарнинг миқдори ва бошланғич сотув баҳоси 5210620-сонли олди-сотди шартномасида кўрсатилган товарлар миқдори ва бошланғич сотув баҳосидан фарқ қилишига ҳам асосланган. Шу сабабли топшириқ шартномасининг тузилганлиги, буюртма ва олдисотди шартномаси мавжудлигининг ўзи, ушбу ҳужжатларда зарар суммасини ҳисоблаб чиқишга асос бўлган товарнинг миқдори ва бошланғич сотув баҳоси ўртасида фарқ мавжудлиги сабабли ФК 456-моддасининг учинчи қисми бўйича фарқ суммани зарар сифатида ундириш учун асос бўла олмайди. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас, судлар томонидан даъвогарнинг даъво талабларини ҳамда жавобгарнинг қарши даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида асосли тўхтамга келинган. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати ҳал қилув қарори ва қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ИПКнинг 118-моддасига асосан кассация шикояти билан мурожаат қилишда даъвогар томонидан тўланган почта харажати ва давлат божини унинг зиммасида қолдириш, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажатни даъвогар ҳисобидан ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л д и: Даъвогар “Indorama Kokand textile” акциядорлик жамияти шаклидаги хорижий корхонасининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан, Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 майдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 июлдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Даъвогар “Indorama Kokand textile” акциядорлик жамияти шаклидаги хорижий корхонасидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит хисоб рақамига 82 500 сўм ВКА харажатлари ундирилсин. Қарор асосида ижро варақа берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Р.Хайдаров ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Б.Исрайлов