← Назад
Решение #492864 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 383 | — | law | |
| ФК | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 238 | — | code_article | |
| ФКнинг | 9 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 301 | — | code_article |
Текст решения
10 895 символов
4-1801-2201/5575-сонли иш иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – Х.Абраев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – М.Астанов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 20 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
А.Абдуллаев ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг
котиблигида, “АДА-Электроникс” КТСИЧК вакили Б.Назаров (2023 йил
4 январдаги ишончнома асосида), АТБ “Агробанк” вакили Н.Уроқов (2023 йил
14 февралдаги 03-14/5-сонли ишончнома асосида) иштирокида Савдо-саноат
палатаси
Қашқадарё
вилоят
ҳудудий
бошқармаси
даъвогар
“АДА-Электроникс” КТСИЧК манфаатида жавобгар “Бухоро қоракўл ўқув
маркази” нодавлат таълим муассасасига нисбатан тарафлар ўртасида тузилган
2020 йил 20 августдаги 1/08-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилиш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Касби туманлараро
иқтисодий судининг 2023 йил 4 апрелдаги ҳал қилув қарори ва апелляция
инстанция судининг 2023 йил 6 июндаги қарори устидан Савдо-саноат
палатаси
Қашқадарё
вилоят
ҳудудий
бошқармаси
даъвогар
“АДА-Электроникс” КТСИЧК манфаатида берган кассация шикояти асосида
ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади)
“АДА-Электроникс” КТСИЧК (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида “Бухоро қоракўл ўқув маркази” нодавлат таълим муассасасига
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 20 августдаги
1/08-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилишни сўраган.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 декабрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, тарафлар
ўртасида 2020 йил 20 августда тузилган 1/08-сонли олди-сотди шартномаси
бекор қилинган.
Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 9 мартдаги қарори билан
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 декабрдаги ҳал қилув
қарори бекор қилинган ва иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига
юборилган.
Суднинг 2023 йил 16 мартдаги ажрими билан ишга мустақил талаблар
билан арз қилувчи учинчи шахс сифатида АТБ “Агробанк” жалб қилинган.
Шунингдек, суднинг 2023 йил 4 апрелдаги ажрими билан АТБ “Агробанк”
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
алмаштирилган.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 4 апрелдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган ва
даъвогардан республика бюджетига 3.000.000 сўм давлат божи ундириш
ҳамда олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида
қолдириш белгиланган.
Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 6 июндаги қарори билан
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Даъвогар суд қарорларидан норози бўлиб, кассация тартибида шикоят
келтирган. Унда суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабларини
қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Палата ва жавобгар вакиллари суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва
жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида
уларнинг вакиллари иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Шу сабабли судлов ҳайъати ишниПалата ва жавобгар вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятида
келтирилган важларни такрорлаб, суд томонидан иш ҳолатлари тўлиқ
аниқланмаганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган АТБ “Агробанк” вакиллари кассация
шикоятига нисбатан эътироз билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад
этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, кассация шикоятидаги важларни иш материаллари билан бирга
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи
қисмида ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг
иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белиганган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда матнда ФК деб юритилади)нинг 383-моддасига кўра олди-сотди
шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб
олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу
товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни
тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, даъвогар (сотувчи), жавобгар (сотиб
олувчи) ўртасида 2020 йил 20 августда 1/08-сонли кўчмас мулк олди-сотди
шартномаси тузилган. Шартномага кўра, даъвогар (сотувчи) Қарши тумани,
Бешкент шаҳар, Ҳамза кўчаси, 15-уйда жойлашган кўчмас мулк биносини
сотиш ва мулк қилиб топшириш, жавобгар (сотиб олувчи) мулкни қабул
қилиб олиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 5.1-бандига мувофиқ кўчмас мулкнинг баҳоси
80 000 000 сўмни ташкил этиши, 5.2-бандида эса, ушбу сумманинг
20 фоизини шартнома имзоланганидан кейин 10 кун муддат ичида, қолган
80 фоизини кўчмас мулк топшириш-қабул қилиш далолатномаси
расмийлаштирилганидан сўнг 30 кун муддат ичида тўлашга, даъвогар эса
жавобгарга Қарши тумани, Бешкент шаҳар, Ҳамза кўчаси, 15-уйда
жойлашган кўчмас мулк биносини мулк қилиб топширишга келишилган.
Шартноманинг 5.3-бандида тўлов шартлари пул ўтказиш ёки нақд пул
шаклида ҳисоб-китоб қилиниши қайд этилган.
Аммо, шартнома шартларига асосан тарафлар ўртасида кўчмас мулкни
топшириш-қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилмаган ҳамда
шартномада келишилган тўловлар амалга оширилмаган.
Даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни тўлаш ҳақида юборган
2022 йил 1 июндаги 01/06-сонли ҳамда шартномани бекор қилиш ҳақида
юборган 2022 йил 24 июндаги 24/06-сонли талабномалари оқибатсиз
қолдирилган.
Шу сабабли, тарафлар ўртасида низо келиб чиққан ва Палата даъвогар
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Аниқланишича, АТБ “Агробанк” Қарши филиали ва жавобгар ўртасида
2020 йил 14 сентябрда тузилган кредит шартномасига асосан
1 000 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида 2020 йил 5 октябрда нотариал тартибда
расмийлаштирилган ипотека шартномасига асосан қарздор жавобгарга
тегишли бўлган Қарши тумани, “Бунёдкор” МФЙ (аввалги Ҳамза кўчаси)
ҳозирги А.Темур кўчаси, 15-уйда жойлашган “Универмаг” биноси ердан
фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган.
Ипотека шартномасида кўчмас мулк 2020 йил 20 августдаги
1/08-сонли олди-сотди шартномасига асосан жавобгарга тегишлиги эканлиги
қайд қилинган.
ФК 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий
муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 237-моддасига
асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома
шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Ушбу Кодекснинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди даъво талабини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди.
Чунки, ФКнинг 9-моддаси учинчи қисмида фуқаролик ҳуқуқларини
амалга ошириш бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан
қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шартлиги, фуқаролик ҳуқуқий
муносабатлари иштирокчиларининг ҳалол, оқилона ва адолат билан ҳаракат
қилиши назарда тутилади, мазкур модданинг бешинчи қисмида фуқаролар ва
юридик шахсларнинг бошқа шахсга зарар етказишга, бошқача шаклларда
ҳуқуқни суиистеъмол қилишга, шунингдек ҳуқуқни унинг мақсадига зид
тарзда амалга оширишга қаратилган ҳаракатларига йўл қўйилмайди деб
белгиланган.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, апелляция инстанцияси суди
ҳам ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб асосли хулосага келган.
Кассация шикоятида келтирилган важлар ҳам асоссиз бўлиб, суд
қарорларини бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини,
қарорни
ўзгаришсиз,
кассация
шикоятини
(протестини)
эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация
инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 1 500 000 сўм давлат божини
республика бюджетига ундиришни, олдиндан тўланган 33 000 сўм
харажатларини зиммасида қолдиришни, даъвогардан ишни суд мажлисини
5
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд
харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 4 апрелдаги ҳал қилув
қарори ва апелляция инстанция судининг 2023 йил 6 июндаги қарори
ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“АДА-Электроникс” КТСИЧКдан:
- республика бюджетига 1.500.000 сўм давлат божи ундирилсин.
-Ўзбекистон
Республикаси
Олий
суди
фойдасига
ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд
харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Исрайлов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Р.Хайдаров