← Назад
Решение #492870 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 262 | — | law | |
| ИПК | 121 | — | law | |
| илишни ИПК | 268 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 305 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
9 072 символов
4-1502-2201/816-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – М.Қазақов
Апелляция инстанциясида
ажрим чиқарган судья – Б.Мамадалиев
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья – Ш.Маҳмудов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 20 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов
ва Р.Ҳайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
“Абдуллох ҳосилот” фермер хўжалиги раҳбари И.Мадиёров, адвокати
З.Матмусаева (2023 йил 20 сентябрдаги 209-сонли ордер асосида)
иштирокида даъвогар Учкўприк туман ҳокимлигининг жавобгар “Абдуллох
ҳосилот” фермер хўжалигига нисбатан 2022 йил 26 январдаги 04-сонли
фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган
иш юзасидан қабул қилинган Фарғона вилоят судининг 2023 йил 19 июлдаги
ажрими устидан берилган “Абдуллох ҳосилот” фермер хўжалигининг
кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий суднинг биносида
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Учкўприк туман ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Қўқон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “Абдуллох ҳосилот” фермер хўжалиги (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) билан 2022 йил 26 январда тузилган 04-сонли
фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
шартномасини бекор қилишни сўраган.
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 июлдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, тарафлар
ўртасида 2022 йил 26 январда тузилган 04-сонли фермер хўжалиги
томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси бекор
қилинган.
Фарғона вилоят судининг 2023 йил 19 июлдаги ажрими билан
жавобгарнинг апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, апелляция инстанцияси судининг 2023 йил
19 июлдаги ажримини бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида
кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтда озодликдан маҳрум
қилиш жазосини ўтаётганлигини, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қароридан 2023 йил июнь ойида хабар топганлигини, шунга кўра апелляция
шикояти билан мурожаат қилишни процессуал муддати узрли сабабларга
кўра ўтказиб юборилганлиги боис кассация шикоятини қаноатлантиришни,
суд ажримини бекор қилишни сўради.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида даъвогар тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлсада вакил суд мажлисига келмади. Бироқ,
даъвогарнинг вакили судга ариза билан мурожаат қилиб, ишни Учкўприк
тумани ҳокимлиги вакили иштирокисиз кўришни ва жавобгарнинг
шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни даъвогар вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати, жавобгар вакилининг тушунтиришини тинглаб,
жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини муҳокама қилиб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг
кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 262-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, агар
қонунчиликда бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти
(протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест
келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида берилиши мумкин.
Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган
муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича
апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори
қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва
апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг
сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.
Аниқланишича, мазкур иш бўйича шикоят қилинишига асос бўлган
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори 2022 йил 6 июлда
қабул қилинган. Ушбу ҳал қилув қарори устидан жавобгар томонидан
шикоят беришнинг қонунда белгиланган муддатлари ўтказиб юборилиб,
яъни 2023 йил 11 июлда апелляция шикояти берилган.
Жавобгар муддатнинг ўтказиб юборилишига ҳал қилув қарори қабул
қилинган пайтда суднинг ҳукмига кўра озодликдан маҳрум қилиш жазосини
ўтаётганлиги ва биринчи инстанция судининг 2022 йил 6 июндаги ҳал қилув
қароридан 2023 йил июн ойида хабар топганлигини сабаб қилиб кўрсатган.
Фарғона вилоят суди жавобгарнинг ушбу важлари билан келишмаган.
Чунки, жавобгарнинг раҳбари гарчи 2022 йил 10 июндан 14 сентябргача
озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаган бўлсада, бироқ ушбу муассасадан
чиққандан кейин орадан қарийиб бир йил муддат ўтказиб юбориб шикоят
берган.
Қолаверса, жавобгарнинг биринчи инстанция судининг 2022 йил
6 июндаги ҳал қилув қароридан 2023 йил июн ойида хабар топганлиги
ҳақидаги важларини ҳам асосли деб бўлмайди. Сабаби, ҳал қилув қарорининг
кўчирма нусхаси жавобгар раҳбарининг ўғли Мадиёров Ихрор томонидан
2022 йил 8 июлда қабул қилиб олинган.
ИПК 121-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
шахслар ушбу Кодекс ва бошқа қонунларда белгиланган процессуал
муддатлар ёки суд томонидан тайинланган муддат ўтиши билан процессуал
ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан
иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”
2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли Қарорининг 7-бандида, ИПК 262-моддаси
учинчи қисмига кўра, апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати
ўтказиб юборилган тақдирда, у шикоят (протест) берган шахснинг
илтимосномасига кўра, апелляция инстанцияси суди томонидан тикланиши
мумкинлиги, илтимосномада муддат ўтказиб юборилишининг сабаблари
кўрсатилиши лозимлиги, бунда судга шикоят (протест) билан ўз вақтида
мурожаат қилишга объектив равишда тўсқинлик қилган ҳолатлар узрли
сабаблар деб ҳисобланиши мумкинлиги, ИПК 262-моддаси учинчи қисмида
белгиланган икки ойлик муддат ўтказиб юборилганидан кейин берилган
апелляция шикоятини (протестини) ўтказиб юборилган муддатини тиклаш
ҳақидаги илтимоснома рад этилиши, муддат бузилиб берилган апелляция
шикоятини (протестини) қабул қилиш эса, рад этилиши лозимлиги, ўтказиб
юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаганда
ҳам шикоятни (протестни) қабул қилиш шу асослар бўйича рад этилиши
лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Фарғона вилоят суди ушбу ҳолатларни инобатга олиб, ўтказиб
юборилган муддатни узрли деб топишга асос мавжуд эмас деб ҳисоблаб,
шунга кўра, илтимосномани қаноатлантиришни рад этиб, шикоятни эса, иш
юритишга қабул қилишни ИПК 268-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига
асосан рад этиб, қонуний тўхтамга келган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал
ҳуқуқ
нормаларининг
бузилганлиги
ёхуд
нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
Суд, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш
ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган ажрим чиқарган.
Шу сабабли уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация
инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор,
апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни
4
(протестни) кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг
ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан
қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга кўра, олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажатини
жавобгарнинг зиммасида қолдириш ва 82 500 сўм видеоконференцалоқа
харажатларини жавобгардан ундириш лозим.
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 301-303,
305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ и л д и:
Фарғона вилоят судининг 2023 йил 19 июлдаги ажрими ўзгаришсиз,
“Абдуллох
хосилот”
фермер
хўжалигининг
кассация
шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“Абдуллох хосилот” фермер хўжалигидан Ўзбекистон Республикаси
Олий судининг ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш
билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Ш.Маҳмудов
Ҳайъат аъзолари:
Б.Исрайлов
Р.Ҳайдаров