Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-2301/87 Дата решения 20.09.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Маҳмудов Шуҳрат Муҳаммадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение URGANCH YO`LLARDAN MUNTAZAM FOYDALANISH унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый OTANAZAR OTA NEVARALARI хусусий корхонаси
Source ID 1170904 Claim ID 3631216 PDF Hash faf2b6a8d713dd67... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 295-моддаси ИПК 295 law
ИПКнинг 295-моддаси ИПКнинг 295 law
Текст решения 9 440 символов
4-2201-2301/87-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – М.Қазақов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – М.Бобоназаров Кассация инстанциясида маърузачи судья – Ш.Маҳмудов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 20 сентябрь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Б.Исрайлов ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, жавобгарнинг вакили К.Машарипов (2021 йил 3 декабрдаги ишончнома асосида) ва адвокат А.Рўзимов (2023 йил 10 февралдаги 3-сонли ишончнома ва 13 февралдаги 0000014-сонли ордерга асосан), Давлат кадастрлар палатаси Хоразм вилоят бошқармаси Урганч филиали вакили А.Ходжаниёзов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Урганч йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонасининг жавобгар “Отаназар ота неваралари” хусусий корхонаси томонидан республика аҳамиятидаги 4р162 Урганч айланма йўлининг 22 км.га ноқонуний қурилган савдо шаҳобчаси (бино)ни жавобгар ҳисобидан бузиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 апрелдаги қарори устидан “Отаназар ота неваралари” хусусий корхонаси томонидан берилган кассация шикоятини Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Иш ҳужжатларига кўра, Урганч шаҳар ҳокимининг 2019 йил 3 октябрдаги 2484қ-сонли қарори билан “Отаназар ота неваралари” хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га Урганч шаҳар ҳудудида қурилиши режалаштирилган оралиқ автобус бекатларининг тасдиқланган дислокациясига асосан А.Баходирхон, Хонқа, Амударё, Янгиариқ, Тинчлик ва Жайхун кўчаларидан 10 йил муддатга, ердан вақтинчалик, муддатли фойдаланиш ҳуқуқи билан замонавий, таркибида савдо, маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаларидан иборат 6 та оралиқ автобус бекатлари қуриш учун (ҳар бир бекатнинг умумий ер майдони 60 квадрат метр, шундан бекат таркибидаги объектнинг ер майдони 40 квадрат метр) ер майдони ажратиб берилган. Ушбу қарорга асосан жавобгар томонидан Урганч шаҳри, Шодлик МФЙ, Жайхун кўчаси, 223-уйда 60 квадрат метрдан иборат бўлган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчасидан иборат оралиқ автобус бекати қурилган ва бекатга нисбатан мулк ҳуқуқи 2020 йил 2 декабрда 1733401/RA1392179-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган. Бироқ, жавобгарга қарашли оралиқ автобус бекатининг орқа томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 20 майдаги 256Ф-сонли Фармонига асосан Урганч шаҳар, Жайхун кўчаси ҳудудида “Жалоладдин Мангуберди ҳарбий-академик лицей” қурилиши муносабати билан жавобгарга оралиқ автобус бекати қуриш учун ажратиб берилган ер ўрни Урганч шаҳар қурилиш бўлими билан келишган ҳолда кўчирилган. Кўчирилган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчасидан иборат оралиқ автобус бекатини бузиш ўрнига енгил типдаги касса ҳамда бекат қуриш учун рухсат берилган. Хоразм вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармасининг 2020 йил 30 апрелдаги 50-сонли буйруғи билан умумий фойдаланишдаги, давлат аҳамиятидаги 4р162 Урганч айланма автомобиль йўлининг 0-22 км.лари 22 км қисми тегишли йўл элементлари, бино ва иншоотларини таъмирлаш ва сақлаш ишлари “Урганч йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)га топширилган. 2022 йил 12 ноябр куни даъвогарнинг мутахассислари томонидан Урганч шаҳридаги 4р162 “Урганч айланма йўли” нинг 22 км ўнг тарафи қисмида 20 кв.м бўлган бетон стяжка ишлари амалга оширилганлиги аниқланиб, ушбу қурилишни тўхтатиш тўғрисида жавобгарга огоҳлантириш берилган. Бироқ, жавобгар ушбу огохлантиришга қарамасдан қурилишни давом эттириб, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчасини жойлаштирган. Шундан кейин, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, умумий фойдаланишдаги давлат аҳамиятидаги 4р162 Урганч айланма йўлининг 22 км.да қурилган савдо шахобчаси (бино)ни жавобгар ҳисобидан бузишни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Хоразм вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси, Давлат кадастрлар палатаси Хоразм вилоят бошқармаси ҳамда Хоразм вилоят қурилиш бошқармаси жалб этилган. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириш рад этилган. Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 апрелдаги қарори билан Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 февралдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, жавобгар томонидан республика аҳамиятидаги 4р162 Урганч айланма йўлининг 22 км.да ноқонуний қурилган 45,0 кв.метрдан иборат объект (бекат, савдо шаҳобча) қарор қонуний кучга киргач 15 кун муддат ичида жавобгар ҳисобидан бузилиши белгиланган. Мазкур суд қароридан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган. Шикоятда Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 апрелдаги қарорини бекор қилишни ва Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 февралдаги ҳал қилув қарорини кучида қолдиришни сўраган. Жавобгарнинг вакили кассация шикоятидаги важларини қўллабқувватлаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги 342-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўллари минтақасида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш” Қоидаларининг 9-бандида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва шаҳар кўчалари ҳамда уларга ажратилган минтақаларда ҳаракат хавфсизлиги талабларига зид ноқонуний қурилишлар ва бошқа камчиликлар йўл ташкилотлари (ёки бошқа мутасадди идоралар) ва Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан аниқланиб, тегишли ташкилотлар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдимнома (ёки хабарнома) киритилганда улар томонидан ўз ваколатлари доирасида тегишли чоралар кўрилиши лозимлигини, яъни ушбу ҳолатда даъвогарнинг фақатгина ваколатли органга тақдимнома киритиш ваколати мавжудлиги, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан даъвогарга ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиб ташлаш бўйича судга мурожаат қилиш ваколати берилмаганлиги билдириб, шикоятни қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини кучида қолдиришни сўради. Давлат кадастрлар палатаси Урганч филиалининг вакили ишни қонуний кўриб чиқишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бошқа учинчи шахслар ва даъвогардан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни бошқа учинчи шахслар ва даъвогар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати, жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатларини билан бирга муҳокама қилиб қуйидагиларга кўра, кассация шикоятини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ишни судда кўриш жараёнида аниқланишича, “Отаназар ота неваралари” хусусий корхонаси раҳбари Машарипов Қувондиқ Қахраманович бўлиб, бироқ кассация шикояти унинг номидан укаси Машарипов Камолбек Қахрамонович томонидан имзоланган. Ваҳоланки, қонунчиликка мувофиқ кассация шикоятини бундай тартибда имзолашга йўл қўйилмайди. Қолаверса, К.Машариповга 2021 йил 3 декабрда берилган ишончномада кассация шикоятини имзолаш ваколати махсус назарда тутилмаган. Кассация шикояти “Отаназар ота неваралари” хусусий корхонаси раҳбари Қ.Машарипов номидан, аммо К.Машарипов томонидан имзоланганлиги суд мажлисида иштирок этган жавобгарнинг вакили К.Машариповнинг шикоят ўзи томонидан имзоланганлиги тўғрисидаги тушунтириши билан тасдиқланади. ИПК 295-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар кассация шикояти (протести) иш юритишга қабул қилинганидан сўнг унинг имзоланмаганлиги ёхуд уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланганлиги аниқланса, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдиради. Кассация протести белгиланган тартибда имзоланмаганлиги сабабли уни кўрмасдан қолдириш, кассация инстанцияси учун олдиндан тўланган 1 500 000 сўм давлат божини ҳамда 33 000 сўм почта харажатини жавобгарнинг зиммасида қолдириш, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатини жавобгардан ундириш лозим. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 295-моддасини қўллаб, судлов ҳайъати а ж р и м қ и л а д и: Жавобгар “Отаназар ота неваралари” хусусий корхонасининг кассация шикояти кўрмасдан қолдирилсин. “Отаназар ота неваралари” хусусий корхонасидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов Р.Хайдаров