← Назад
Решение #492899 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 40 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 236 | — | code_article | |
| ФКнинг | 915 | — | law | |
| ИПКнинг | 302 | — | law | |
| ИПКнинг | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
18 016 символов
4-1001-2311/18903-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья Д.Хайруллаева
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья А.Нарзуллаев
Кассация инстанциясида
маърузачи судья З.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 20 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Ш.Мирзаҳакимовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар
Ф.Ражабов
ва
З.Рустамовдан
иборат
таркибда,
М.Муродқосимовнинг котиблигида, “Ipoteka Bank” АТИБ вакили
И.Нуруллаев (2023 йил 21 августдаги 017/010-сонли ишончнома асосида),
“Euroasia Insurance” ҚК АЖ вакили Я.Маматкаримов (2023 йил 5 январдаги
10-сонли ишончнома асосида), “Steklo Service LTD” МЧЖ вакили А.Асқаров,
Д.Толибоев (2023 йил 1 сентябрдаги 04 ва 05-сонли ишончномалар
асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
бошқармасининг “Ipoteka Bank” АТИБнинг манфаатида “Euroasia Insurance”
ҚК АЖдан 559 793 348,39 сўм асосий қарзини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси асосида қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 июлдаги қарори устидан “Euroasia
Insurance” ҚК АЖ томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни
Олий суднинг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
иш ҳужжатларига кўра, “Ipoteka Bank” АТИБ Тошкент шаҳар филиали
Амалиёт бошқармаси ва “Steklo Service LTD” МЧЖ ўртасида 2021 йил
9 июлда 454/56/012021-сонли кредит шартномаси (матнда кредит
шартномаси деб юритилади) тузилиб, унга асосан “Steklo Service LTD”
МЧЖга 18 ой муддатга 6 ой имтиёзли давр билан йиллик 22,99 фоиз устама
тўлаш эвазига 18 000 000 000 сўм миқдорида кредит маблағлари
ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида “Ipoteka Bank” АТИБ Тошкент шаҳар
филиали Амалиёт бошқармаси (суғурта қилдирувчи), “Steklo Service LTD”
МЧЖ (қарздор) ва “Euroasia Insurance” ҚК АЖ (суғурталовчи) ўртасида
2021 йил 9 июлда кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш тўғрисидаги
В/14-1/205-сонли суғурта шартномаси (матнда суғурта шартномаси деб
юритилади) тузилган.
Мазкур суғурта шартномасига асосан В/14-1/205-сонли суғурта
полиси берилган. Ушбу суғурта полисида суғурта пули 11 250 000 000 сўм
деб белгиланиб, жавобгарнинг суғурта полисига асосан суғурта
қопламасини тўлаш мажбурияти муддати 2023 йил 8 январгача деб
кўрсатилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг
2-1102-2207/2407-сонли иш бўйича қабул қилинган 2022 йил 20 майдаги
ҳал қилув қарорига асосан “Ipoteka Bank” АТИБнинг фойдасига “Steklo
Service LTD” МЧЖ ва “Media Engineering Trade” МЧЖдан солидар тартибда
кредит шартномасидан келиб чиққан 18 371 803 784,95 сўм кредит
қарздорлиги ундирилиб, ундирув фуқаро Калдибаева Рахима Бакеевнага
тегишли бўлган кўчмас мулкка қаратилиб, Мажбурий ижро бюросининг
Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ижро иши юзасидан 2022 йил
21 декабрь ҳолатига банкка жами 17 391 213 103 сўм ўтказиб берилган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси
(бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар “Ipoteka Bank” АТИБ
(бундан буён матнда даъвогар ёки банк деб юритилади) манфаатида
жавобгар “Euroasia Insurance” ҚК АЖ (бундан буён матнда жавобгар ёки
Суғурта деб юритилади) ва учинчи шахс “Steklo Service LTD” МЧЖга
нисбатан иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
қопланмай қолган банк олдидаги 559 793 348,39 сўм қарздорликни
ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 8 майдаги ажрими билан ишга “Steklo Service LTD”
МЧЖ (матнда МЧЖ (қарздор) ёки учинчи шахс деб юритилади) низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 16 майдаги ҳал қилув қарори
билан даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 559 793 348,39 сўм асосий қарз, 30 000 сўм почта
харажати ва республика бюджетига 11 195 866,96 сўм давлат божи
ундирилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 20 июлдаги қарори билан Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 16 майдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 июлдаги қарорини бекор қилишни
сўраган.
Бунга асос қилиб, даъвогар томонидан қарздорликни солидар
тартибда “Media Engineering Trade” МЧЖдан ундириш чоралари
кўрилмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2017 йил 29 ноябрдаги “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб
чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 45-сонли қарорининг (бундан буён матнда 45-сон
Пленум қарори деб юритилади) 22.1-бандида, қонун ҳужжатларида
мажбурият бажарилишининг таъминоти сифатида тузилган суғурта
шартномаси бўйича суғурталовчининг суғурта пули тўлаш ва қарздорнинг
асосий мажбурияти бўйича солидар жавобгарлиги назарда тутилмаганлиги,
шу муносабат билан судлар, суғурталовчи ва асосий қарздорга нисбатан арз
қилинган бундай талабнинг суғурталовчига нисбатан қисмини
қаноатлантиришни рад этишлари, талабнинг қарздорга нисбатан қисмини
эса мазмунан кўришлари лозим эканлиги белгиланганлиги, агар суғурта
шартномаси мажбурият бажарилишининг таъминоти сифатида тузилган
бўлса, суғурталовчига талаб билдирилгунга қадар кредитор қарздордан
қарзни ундириш чораларини кўриши зарурлиги ва фақат қарздорнинг
мажбуриятни бажариш учун мол-мулки етарли бўлмагандагина кредитор
суғурталовчига талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги, агар суғурта
шартномасида бошқача ҳолат белгиланмаган бўлиши кўрсатилганлиги,
қарздорнинг мол-мулки мажбуриятни бажариш учун етарли эмаслиги
давлат ижрочисининг ижро ҳужжатини “Суд ҳужжати ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
40-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига асосан ундирувчига қайтариш
тўғрисидаги қарор билан тасдиқланиши лозимлиги, бироқ бундай қарор
мавжуд эмаслиги, 45-сон Пленум қарорининг 12-банди учинчи хатбошисига
мувофиқ суғурта қилдирувчи томонидан суғурта ҳодиса юз берганлиги
ҳақида шартномада белгиланган муддатда ва усулда суғурталовчини хабар
қилиш мажбуриятининг бажарилмаганлиги суғурталовчига суғурта
товонини тўлаб беришни рад этиш ҳуқини бериши, суд томонидан ишга
учинчи шахс сифатида “Media Engineering Trade” МЧЖ жалб
қилинмаганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида Палата вакили иштирок этмади.
Судлов ҳайъати, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297моддасининг тўртинчи қисмига кўра, Палата вакили иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Суд мажлисида жавобгар вакили ўзи томонидан берилган кассация
шикоятини қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни, Тошкент шаҳар суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 июлдаги
қарорини
бекор
қилишни,
даъвогарнинг
даъво
талабини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятига нисбатан ўз
эътирозини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд мажлисида учинчи шахс вакиллари кассация шикоятига нисбатан
ўз эътирозини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади)нинг
8
ва
234-моддаларига
асосан,
мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур Кодекснинг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасидаги низо суғурта
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 915-моддасига кўра, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ
бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта
мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси)
содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси
шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу
ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд
суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни
шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта
товони тўлаш) мажбуриятини олади.
Аниқланишича, Банк ва МЧЖ ўртасида 2021 йил 9 июлда
454/56/012021-сонли кредит шартномаси тузилиб, унга асосан МЧЖга
18 ой муддатга 6 ой имтиёзли давр билан йиллик 22,99 фоиз устама тўлаш
эвазига 18 000 000 000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида Банк (суғурта қилдирувчи), МЧЖ
(қарздор) ва жавобгар (суғурталовчи) ўртасида 2021 йил 9 июлда кредит
қайтмаслик хатарини суғурталаш тўғрисида В/14-1/205-сонли суғурта
шартномаси тузилган бўлиб, ушбу суғурта шартномасига асосан
В/14-1/205-сонли суғурта полиси берилган.
Мазкур суғурта полисида суғурта пули 11 250 000 000 сўм деб
белгиланиб, жавобгарнинг суғурта полисига асосан суғурта қопламасини
тўлаш мажбурияти муддати 2023 йил 8 январгача деб кўрсатилган.
Суғурта шартномасининг 6.6.3-бандига кўра, суғурталовчи (жавобгар)
суғурта ҳодисаси содир бўлганда суғурта қилдирувчи (даъвогар)га ушбу
шартномада белгиланган тартиб ва миқдорда суғурта пули (товони)ни
тўлаш мажбуриятини олган.
Суғурта шартномасининг 3.1-бандига мувофиқ, суғурта ҳодисаси
бўлиб, суғурта муддатида юзага келган, қарздорнинг кредит шартномаси
бўйича зиммасига олган мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим
даражада бажарилмаганлиги ҳамда кредит қарздорлиги (кредит бўйича
асосий қарз ва фоизлар)ни кредит шартномасида белгиланган шартлар ва
муддатларда тўлай олмаганлиги ҳисобланади.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг иловаси
(кредитни қайтариш жадвали)да кредит 2021 йил 9 июлда 18 ойга
берилганлиги, кредитни тўлиқ қайтариш муддати 2023 йил 6 январь
эканлиги, қарздор кредит тўловларини ушбу жадвалга мувофиқ ойма-ой
тўлаши лозимлиги кўрсатилган.
Кредит шартномасининг 5.1.6-бандига кўра, қарздор томонидан ўз
вақтида кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар тўланмаганда, банк кредит
фоизларини ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин,
жумладан, ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириши
мумкин.
Қарздор томонидан кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар
бажарилмаганлиги сабабли, банк томонидан суғурта шартномасининг
3.1-бандига асосан суғурта ҳодисаси вужудга келганлиги ҳақида бир неча
маротаба, яъни 2022 йил 19 апрелда 017/1707-сонли, 2022 йил 21 июлда
017/3462-сонли, 2022 йилнинг 22 августда 017/13994-сонли хатлар ва
талабномаларни жавобгарга юборган. Бироқ, ушбу мурожаатлар жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шунинг учун, қарздор томонидан кредит бўйича қарздорлиги
тўланмаганлиги сабабли, даъвогар (банк) фуқаролик судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, кредит қарздорлигини ундиришни сўраган. Мазкур
даъво аризасига асосан қўзғатилган фуқаролик иши Фуқаролик ишлари
бўйича Чирчиқ туманлараро судида кўрилиб, 2022 йил 20 майдаги ҳал
қилув қарори билан Банкнинг фойдасига МЧЖ (қарздор) ва “Media
Engineering Trade” МЧЖдан солидар тартибда юқорида кўрсатилган кредит
шартномасидан келиб чиққан 18 371 803 784,95 сўм кредит қарздорлиги
ундирилган, шунингдек ундирув фуқаро Калдибаева Рахима Бакеевнага
мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган 2021 йил 9 июлда нотариал тартибда
тасдиқланган ипотека шартномасига асосан гаровга қўйилган, Тошкент
вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Саксон ота ҚФЙ, Тоштўғизоқ МФЙда
жойлашган умумий майдони 1500 м2, бино ва иншоотларнинг майдони
1165,11
м2,
фойдали
майдони
2001,4
м2,
кадастр
рақами
11:14:04:01:03:0768 бўлган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси,
деҳқон бозорчаси, кичик нон цехи бино ва иншоотларига қаратилган.
Ҳал қилув қарорига асосан ундирув фуқаро Калдибаева Рахима
Бакеевнага тегишли бўлган кўчмас мулкка қаратилиб, Е-Auksion савдолари
орқали сотилиб, Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилоят бошқармаси
томонидан ижро иши юзасидан 2022 йил 21 декабрь ҳолатига банкка жами
17 391 213 103 сўм ўтказиб берилган.
Ушбу ҳолатлардан кўриниб турибдики, МЧЖ (учинчи шахс)нинг пул
маблағлари ва мол-мулки бўлмаганлиги учун кредит қарздорлиги тўлиқ
қопланмаган.
Шунинг учун Палата иқтисодий судга мазкур даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, МЧЖ (учинчи шахс)нинг қопланмай қолган банк олдидаги
қарзи 559 793 348,39 сўмни ташкил қилишини билдириб, ушбу
қарздорликни суғурта шартномасига асосан жавобгар (суғурталовчи)дан
ундиришни сўраган.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати, суғурта шартномасининг
3.1-бандида назарда тутилган суғурта ҳодисаси юзага келган деб
ҳисоблайди, чунки қарздор суғурта муддати даврида кредит шартномаси
бўйича зиммасига олган мажбуриятларни бажармаган ҳамда кредит
қарздорлиги (кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар)ни кредит
шартномасида белгиланган шартлар ва муддатларда тўлай олмаган.
Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди ушбу ҳолатларни инобатга
олиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, апелляция инстанция суди
эса биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдириш ҳақида тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди.
Судлов ҳайъати, жавобгарнинг кассация шикоятидаги, суд томонидан
ишга учинчи шахс сифатида “Media Engineering Trade” МЧЖ жалб
қилинмаганлиги, қарздорликни солидар тартибда “Media Engineering Trade”
МЧЖдан ундириш кераклиги, суғурталовчига талаб билдирилгунга қадар
кредитор қарздордан қарзни ундириш чораларини кўриши зарурлиги ва
фақат қарздорнинг мажбуриятни бажариш учун мол-мулки етарли
бўлмагандагина кредитор суғурталовчига талаб қилиш ҳуқуқига эга
эканлиги, суғурта қилдирувчи томонидан суғурта ҳодиса юз берганлиги
ҳақида шартномада белгиланган муддатда ва усулда суғурталовчини хабар
қилиш мажбуриятининг бажарилмаганлиги суғурталовчига суғурта
товонини тўлаб беришни рад этиш ҳуқуқини бериши тўғрисидаги
важларини асоссиз деб ҳисоблайди.
Чунки,
тарафлар
ўртасидаги
шартноманинг
10.1.бандида,
суғурталовчи мазкур шартнома бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятлар
билан қарздор билан бирга кредитнинг суғурта қилинган қисми бўйича
суғурта пули (товони) миқдорида суғурта қилдирувчи олдида солидар
жавобгар бўлиши белгиланган. Қолаверса, Фуқаролик ишлари бўйича
Чирчиқ туманлараро судининг 2022 йил 20 майдаги ҳал қилув қарори
билан Банкнинг фойдасига МЧЖ (қарздор) ва “Media Engineering Trade”
МЧЖдан солидар тартибда юқорида кўрсатилган кредит шартномасидан
келиб чиққан 18 371 803 784,95 сўм кредит қарздорлиги ундирилган. Ушбу
ҳолатда, мазкур ишга “Media Engineering Trade” МЧЖни жалб қилиш керак
эмас. “Media Engineering Trade” МЧЖ суғурта шартномаси иштирокчиси
ҳисобланмайди. Шунингдек, иқтисодий иш бўйича қабул қилинган ҳал
қилув қарори “Media Engineering Trade” МЧЖ ҳуқуқ ва мажбуриятига таъсир
қилмайди.
Бундан ташқари, кредит қарздорлигининг бир қисми фуқаро
Калдибаева Рахима Бакеевнанинг гаровга қўйилган мол-мулки ҳисобидан
ҳамда кафил “Media Engineering Trade” МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда
ундирилганлиги сабабли ва қарздорнинг бошқа мол-мулки бўлмаганлиги
учун Палата даъвогар манфаатида иқтисодий судга мазкур даъво аризаси
билан мурожаат қилган.
Шунингдек, судлов ҳайъати, қарздорнинг мол-мулки бор-йўқлигидан
қатъий назар, банк жавобгардан суғурта қопламасини ундириш учун судга
мурожаат қилиши мумкин деб ҳисоблайди, чунки суғурта шартномасининг
3.1-бандига кўра, суғурта муддатида юзага келган, қарздорнинг кредит
шартномаси
бўйича
зиммасига
олган
мажбуриятларнинг
бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги ҳамда кредит
қарздорлиги (кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар)ни кредит
шартномасида
белгиланган
шартлар
ва
муддатларда
тўлай
олмаганлигининг ўзи суғурта ҳодисаси ҳисобланади.
Бундан ташқари, даъвогар бир неча маротаба жавобгарга нисбатан
суғурта ҳодисаси юзага келганлиги тўғрисидаги юқорида кўрсатилган
хатлар ва талабномалар билан мурожаат қилиб, суғурта қопламасини
тўлашни сўраган.
ИПКнинг 302-моддаси биринчи қисмида биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур
ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПКнинг 301-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини
(протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, Тошкент шаҳар суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 июлдаги
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган Тошкент
шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
20 июлдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан
кассация инстанцияси суди учун олдиндан тўланган 5 598 000 сўм давлат
божи ва 33 000 сўм почта харажатларини унинг зиммасида қолдиришни
лозим деб топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 297, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Euroasia Insurance” ҚК АЖнинг кассация шикоятини қаноатлантириш
рад этилсин.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 20 июлдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Euroasia Insurance” ҚК АЖ томонидан кассация инстанцияси суди
учун тўланган 5 598 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати
унинг зиммасида қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи:
Ш. Мирзаҳакимов
ҳайъат аъзолари:
Ф. Ражабов
З. Рустамов