← Назад
Решение #492903 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 144 | — | law | |
| ИПК | 128 | — | law | |
| суд | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 69 | — | law | |
| ИПКнинг | 67 | — | law | |
| аролик кодекси | 8 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 12 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 23 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2301/8350-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 20 сентябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси ......................................,
судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“......................................”
МЧЖ
тугатиш
бошқарувисининг
жавобгар
“......................................” МЧЖ ҳисобидан 180 000 000 сўм ундириш тўғрисидаги
даъво аризасини тарафларнинг иштирокисиз, суднинг маъмурий биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2213/2422-сонли иш
бўйича 2022 йил 3 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан “......................................”
МЧЖ банкрот деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш
бошланган, тугатиш бошқарувчиси этиб, Ҳ.Тешабоевнинг номзоди
тасдиқланган.
Тугатиш бошқарувчиси томонидан “......................................” МЧЖнинг
молиявий аҳволи таҳлил қилиниб, жамиятга хизмат кўрсатувчи банкдаги
ҳисоб рақамлари айланмаси ўрганилганда, “......................................” МЧЖнинг
ҳисоб рақамига 2019 йил 27 февралдаги 02-сонли молиявий ёрдам кўрсатиш
шартномасига асосан 2019 йил 27 феврал куни 180 000 000 сўм пул маблағи
ўтказиб берилганлиги ҳамда улар айни кунга қадар қайтарилмаганлиги
аниқлаган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 144-моддасида тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг учинчи
шахсларда турган мол-мулкини қидириш, аниқлаш ва қайтаришга
қаратилган чораларни кўриши шартлиги белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, “......................................” МЧЖ (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) “......................................” МЧЖ (бундан буён матнда
дастлабки
жавобгар
деб
юритилади)га
2023
йил
25
майда
23-сонли талабнома юбориб, унда пул маблағини қайтаришни сўраган. Аммо
талабнома ижро этилмаслиги натижасида низо келиб чиққан ва шундан сўнг
даъвогар судга билан мурожаат қилиб, дастлабки жавобгар ҳисобидан 180
000 000 сўм ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган ишда иштирок шахслар суд мажлисида вакили
иштирокини таъминламадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 127-моддасининг мазмунига кўра, суд зарур
ҳолларда телеграммалар, факслар, телетайплар ҳамда бошқа алоқа
воситалари орқали ҳам суд мажлиси ҳақида хабардор қилиниши мумкин.
ИПКнинг 128-моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки
ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган тарафлар суд мажлисига келмаганлигини инобатга олиб, суд
170-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига асосан низони мазмунан
кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъвони тўлиқ рад этишни лозим топади:
Даъво аризасидан аниқланишича, даъвогар жавобгарнинг ҳисоб
рақамига 2019 йил 27 февралдаги 02-сонли молиявий ёрдам кўрсатиш
шартномасига асосан 2019 йил 27 феврал куни 180 000 000 сўм пул
маблағини ўтказиб берган ва улар айни кунга қадар қайтарилмаган.
Маълумки, ИПКнинг 69-моддасида агар суд мавжуд далиллар етарли
эмас деб ҳисобласа, ишнинг объектив ҳолатларини аниқлаш ва низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган қўшимча далилларни тақдим этишни
таклиф қилиши мумкинлиги белгиланган.
Суднинг 2023 йил 11 сентябрдаги ажрими билан тугатиш бошқарувчиси
зиммасига даъвони асословчи далилларни судга тақдим этиш таклиф
этилган, аммо бундай далиллар у томонидан тақдим этилмади.
ИПКнинг 67-моддасида исботлаш ишни мазмунан кўриш учун аҳамиятга
эга бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, тадқиқ этиш,
текшириш ва баҳолашдан иборатлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8-моддасида
фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва
бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган
бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан
юзага келиши, 234-моддасининг иккинчи қисмида эса мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
ИПКнинг 12-моддасида суд ишни муҳокама қилишда иш бўйича барча
далилларни бевосита текшириши шартлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида ҳуқуқ ва мажбурият белгиловчи
шартнома мавжуд эмаслиги боис даъвогарда талаб қилиш, жавобгарда эса
пул маблағини қайтариш мажбурияти юзага келганлиги ҳолатларига баҳо
беришнинг имкони йўқ.
Тугатиш бошқарувчиси даъвогарнинг молиявий аҳволини таҳлил қилиш
жараёнида даъвогар жавобгарнинг ҳисоб рақамига пул маблағини ўтказиб
берганлиги, аммо жавобгар уни қайтармаганлигини важ қилиб келтирган
бўлса-да, аммо тугатиш бошқарувчиси пул обороти ҳақида хизмат кўрсатуви
банк томонидан берилганлиги баён этилган маълумотдан ташқари даъвони
асословчи далилларни тақдим эта олмади. Ҳолбуки, ИПКнинг 68-моддасида
ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган.
3
Шунга кўра ва даъвогар даъво талаби асосли эканлигини мақбул
далиллар асосида исботлаб бера олмаганлигини инобатга олиб, суд даъвони
рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 23-моддасининг мазмунига кўра тугатиш бошқарувчиси давлат божи
ва почта харажатлари тўлашдан даъво тақдим этишдагина озод эканлигини
назарда тутиб, суд ишни кўриш натижаси бўйича суд харажатларини
даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 67, 68, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
“......................................” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 3 600 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Даъво тақдим этишда тўланган 33 000 сўм почта харажати
“......................................” МЧЖнинг зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг
мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья
......................................