← Назад
Решение #492955 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 176 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
22 955 символов
4-2103-2201/1478-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья Ш.Хамидов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья Х.Турсунов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья З.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 20 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Ш.Мирзаҳакимовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар
Ф.Ражабов
ва
З.Рустамовдан
иборат
таркибда,
Б.Муродқосимовнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва
тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш
агентлиги вакили Э.Ғаниев (2022 йил 31 октябрдаги 01-13/21-сонли
ишончномага асосан), “ULUG’BERDIBOBO” фермер хўжалиги вакиллари
Г.Қўшабоева (раҳбар) Н.Улуғбердиев (2023 йил 9 сентябрдаги 09-09/01сонли ишончнома асосида), Нурота туман Қишлоқ хўжалиги бўлими вакили
Ш.Ибодуллаев (2023 йил 20 сентябрдаги 89-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини
тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг
“ULUG’BERDIBOBO” фермер хўжалигидан 400.000.000 сўм субсидия
маблағлари ва 2.465.753 сўм фоиз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
асосида қабул қилинган Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Навоий вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 7 февралдаги
қарори устидан “ULUG’BERDIBOBO” фермер хўжалиги томонидан берилган
кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида кўмаклашувчи суд
Навоий вилоят суди орқали видеоконференцалоқа режимида ўтказилган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга
солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (бундан буён матнда
“даъвогар” деб юритилади) Навбаҳор туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, унда “ULUG’BERDIBOBO” фермер хўжалиги
(бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 400.000.000 сўм
субсидия маблағлари ва 2.465.753 сўм фоиз ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 4 ноябрдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида Нурота туман Қишлоқ хўжалиги бўлими ва Қуйи Зарафшон
ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва
энергетика бошқармаси жалб қилинган.
Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 декабрдаги
ҳал қилув қарор билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман
қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 400.000.000 сўм
субсидия маблағлари, 200.000 сўм фоиз ва олдиндан тўланган 8.049.315 сўм
давлат божи, 24.000 сўм почта харажати ундирилган. Даъвонинг қолган
қисми қаноатлантиришдан рад этилган.
Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 7 февралдаги қарори билан жавобгарнинг апелляция шикоятини
қаноатлантириш рад этилиб, Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Навоий вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 7 февралдаги
қарорини бекор қилишни сўраган.
Бунга асос қилиб, суд форс-мажор ҳолати мавжудлигига эътибор
бермаганлиги, ваҳоланки шартноманинг 7.1-бандида форс-мажор ҳолатида
мажбурият
бажарилмаганлиги
учун
жавобгар
бўлмаслиги
белгиланганлиги, 2021-2022 йилларда Нурота туманида жуда қурғоқчилик
келганлиги, шу сабабли шартнома шартлари тўлиқ бажарилмаганлиги,
ушбу ҳолатни асословчи далилларни суд иш юритувига қабул
қилмаганлиги, суд томонидан шартнома шартлари нотўғри талқин
қилинганлиги ва иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги, яъни даъвогар
шартноманинг 3.1.3-бандидаги хўжалигидан маблағлар қайтарилишини
талаб қилиш ҳуқуқи даъвогарда вужудга келмаганлиги, даъвогар мазкур
ҳолат бўйича даъво ариза киритиш ваколатига эга эмаслигига суд эътибор
бермаганлиги, чунки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
23 июлдаги ПФ-6033-сонли фармонига асосан даъво аризаси киритишга
даъвогар эмас, балки Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини
ривожлантириш агентлиги ҳуқуқига эга эканлигига ҳуқуқий баҳо
бермаганлиги, ажратилган маблағ тўлиқ қайтарилиши мумкин эмаслигига
суд эътибор бермаганлиги, яъни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 95-сонли қарорига 1-илова
Низомнинг 38-банди субсидияларни қайтариш фоизи белгиланганлиги,
унга кўра, узумларнинг қуриб қолганлиги ёки бегона ўтлардан
тозаланмаганлиги ажратилган маблағларни тўлиқ миқдорда қайтарилиши
учун асос бўлмаслиги белгиланганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза
бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси
вакили иштирок этмади.
Судлов ҳайъати, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)
297-моддасининг тўртинчи қисмига асосан унинг иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятини
қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни, Навбаҳор туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Навоий
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
7
февралдаги
қарорини
бекор
қилишни,
даъво
талабини
қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятига
нисбатан ўз эътирозини билдириб, биринчи инстанция ва апелляция
инстанцияси судлари томонидан қонуний қарор қабул қилинганлигини
маълум қилиб, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд қарорларини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Нурота туман Қишлоқ хўжалиги
бўлими вакили ўз тушунтиришида, жавобгар томонидан ишлар тўлиқ
бажарилганлигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни судга
ҳавола қилди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилишни
ва даъвони рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2020 йил 1 декабрга қадар амалда
бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
30 мартдаги 271-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон
Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва
виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва
вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида”ги Низом
талабларидан келиб чиқиб, янги саноатбоп узумзорларни барпо этишга
қаратилган Дастурларнинг ижросини таъминлаш мақсадида даъвогар ва
жавобгар ўртасида 2019 йил 24 июнда янги узумзорларни барпо этиш учун
субсидия маблағларини ажратиш тўғрисидаги 101/2019-сонли шартнома
тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига асосан, агентлик Ўзбекистон
Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва
виночиликни ривожлантириш агентлигининг Узум етиштирувчилар ва
вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари
ҳисобига грантлар ва субсидиялар бериш бўйича кенгашнинг 10.06.2019
йилдаги 2/2019-сонли йиғилиш баённомаси ва мазкур шартномада
белгиланган шартлар асосида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги
вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш
агентлигининг Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-
қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ташаббускорга мазкур
шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларида кўрсатилган лойиҳада суғориш
тизимини жорий қилгани учун томчилатиб суғориш технологиясини бир
гектарга 8,0 миллион сўмгача ҳамда 1 дона сув чиқариш учун бурғулаш
қудуғини қаздиргани ва дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув
чиқариш учун насос станциясини қурганига 120,0 миллион сўмгача, жами
400,0
миллион
сўмгача
субсидия
маблағларини
ташаббускор
харажатларини ёки мазкур ишларни ижрочилари олдида ташаббускорнинг
кредитор қарздорлигини қисман қоплаш мақсадида ажратиш белгиланган.
Шартноманинг 1.2-бандига асосан, ташаббускор янги узумзорни
Навоий вилояти, Нурота тумани, “Янгиҳаёт” МФЙ ҳудудидаги 35 гектар ер
майдонларида барпо этиши, янги узумзорни барпо этиш ишлари 2019 йил
декабрь ойигача якунлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг
1.3-бандига
асосан,
ташаббускор
мазкур
шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган ер майдонида кишмишбоп нави,
35 гектарга 58.310 дона кўчат экиш назарда тутилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 25.11.2019 йилда 120.000.000 сўм ва
24.08.2020 йилда 280.000.000 сўм, жами 400.000.000 сўм субсидия
маблағлари ўтказиб берилган.
2022 йил 20 августда даъвогар, жавобгар, Нурота туман Қишлоқ
хўжалиги бўлими ва Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини
ривожлантириш агентлигининг туман лойиҳа офиси ходимлари томонидан
субсидия бажарилиши ўрганиб чиқилганида, жавобгар томонидан
2019-2020 йилларда Навоий вилояти, Нурота тумани, Янгиҳаёт МФЙ
ҳудудининг 1462-Қ, 1463-Қ рақамли контурлардаги 35 гектар ер майдонида
узумзорлар барпо қилинганлиги, 20 гектар ёки 57 фоиз токзорлар
парваришланаётганлиги, бироқ ушбу ер майдонида бегона ўтлар босиб
кетганлиги, ўз вақтида агротехник тадбирларни амалга оширмаганлиги
натижада 15 гектар майдонда ток кўчатлари қуриб кетганлиги, шунингдек
даъвогар ходимлари томонидан 2021 йил 18 июнда ўтказилган ўрганиш
натижаларида ҳам 12 гектар ер майдони қуриб кетганлиги юзасидан
ёзилган камчиликлар 2021 йилнинг куз ойларидан бартараф этиш бўйича
огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан ушбу камчиликлар бартараф
этилмаганлиги аниқланган ва ушбу ҳақида тегишли тартибда
далолатномалар тузилган.
Шартноманинг
3.1.3-бандига
асосан,
мазкур
шартноманинг
1.1-бандида кўрсатилган ишлар бажарилмаган ёки сифатсиз бажарилган
бўлса ёки мазкур шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларида кўрсатилган
шартлар бажарилмаса ташаббускордан маблағларни қайтарилишини талаб
қилиши мумкинлиги белгиланган.
Шу сабабли даъвогар жавобгарга 25.08.2022 йилда 01-13/2197-сонли
талабнома жўнатиб, ажратилган субсидия маблағларини қайтаришни
сўраган. Бироқ, мақсадли ажратилган субсидия маблағлари жавобгар
томонидан қайтарилмаган.
Шартноманинг
5.2-бандига
асосан,
маблағлар
белгиланган
муддатларда қайтариб бериш асоссиз рад этилган тақдирда маблағлар
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта
молиялаш ставкаси миқдорида молиявий ёрдам суммасига фоизлар
ҳисоблаш белгиланган.
Жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмаганлиги важи
билан, даъвогар субсидия маблағини ва 2.465.753 сўм фоизни ундириш
тўғрисида судга даъво ариза билан мурожаат этган.
Биринчи инстанция суди, жавобгар томонидан шартнома шартлари
бажарилмаганлиги,
шартноманинг
3.1.3-бандига
асосан,
мазкур
шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган ишлар бажарилмаган ёки сифатсиз
бажарилган бўлса ёки мазкур шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларида
кўрсатилган шартлар бажарилмаса ташаббускордан маблағларни
қайтарилишини талаб қилиши мумкинлиги белгиланганлиги, шунингдек
маблағлар белгиланган муддатларда қайтариб бериш асоссиз рад
этилганлиги сабабли, жавобгардан даъвогар фойдасига 400.000.000 сўм
субсидия маблағини ва 200 000 сўм фоизни ундириш тўғрисида хулосага
келган.
Апелляция инстанция суди ҳам биринчи инстанция суди томонидан
иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланганлиги, ушбу ҳолатлар
исботланганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосалар иш
ҳолатларига мувофиқ келиши ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормалари бузилмаганлигини инобатга олиб, суднинг ҳал қилув қарорини
бекор қилиш ёки ўзгартиришга асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топган.
ИПКнинг 176-моддасига биноан, суднинг ҳал қилув қарори қонуний
ва асослантирилган бўлиши керак.
Судлов ҳайъати қуйидагиларга асосан суд қарорлари билан
келишмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
10 июндаги 327-сонли қарори билан тасдиқланган “Янги интенсив боғ ва
токзорларда лойиҳа асосида томчилатиб суғориш технологияларини жорий
қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув
ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш ва қайта
тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасини сотиб олиш
харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида” Низом (бундан
буён матнда Низом деб юритилади)нинг 1-бандига кўра, мазкур Низом
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига янги интенсив боғ
ва токзорларда лойиҳа асосида томчилатиб суғориш технологияларини
жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда
бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш ва
қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасини сотиб олиш
харажатларининг бир қисмини қоплаш тартибини белгилайди.
Даъвогар томонидан жавобгарга жами 400.000.000 сўм субсидия
маблағлари ўтказиб берилган.
Низомнинг 16-бандида, талабгор субсидия ажратилганидан сўнг
12 ой ичида Агентлик билан тузилган субсидия ажратиш ҳақидаги
шартнома шартларига мувофиқ кўчат экиш ишларини якунлаши шартлиги,
18-бандида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш ҳамда
сув чиқариш учун бурғиланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар
ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиб келиш воситалари ва
қурилмалари, насос станцияси қуриш ва қайта тикланувчи, муқобил электр
энергияси қурилмасини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш
учун субсидия олган талабгор субсидия предметидан беш йилдан кам
бўлмаган муддатда мақсадли ва самарали фойдаланишлари лозимлиги,
20-бандида янги интенсив боғ ва токзорларда сувни тежайдиган суғориш
технологиясини ишлатмай, анъанавий суғориш усулида (экин майдонида
ўқ ариқ ва шох ариқлар олиб, эгат билан суғориш) суғоришга йўл
қўйилмаслиги (шўр ювиш ва яхоб, нам суви бериш бундан мустасно)
белгиланган.
Низомнинг 25-бандига кўра, талабгор мазкур Низомнинг
16, 18, 20-бандлари талабларини
бажармаган
тақдирда,
талабгор
Агентликнинг ёки туман ишчи гуруҳининг субсидияни қайтариш ҳақидаги
ёзма хабарномасини олган кундан эътиборан бир ой мобайнида олинган
субсидияни Агентликнинг тегишли махсус шахсий ғазна ҳисобварағига
қайтариши лозим.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган 3.1.3-бандига асосан, мазкур
шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган ишлар бажарилмаган ёки сифатсиз
бажарилган бўлса ёки мазкур шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларида
кўрсатилган шартлар бажарилмаса ташаббускордан маблағларни
қайтарилишини талаб қилиши мумкинлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК
деб номланади) 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши шарт.
Аниқланишича, 2022 йил 20 августда даъвогар, жавобгар, Нурота
туман Қишлоқ хўжалиги бўлими ва Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини
ривожлантириш агентлигининг туман лойиҳа офиси ходимлари томонидан
субсидия бажарилиши ўрганиб чиқилганида, агентликдан 2019 йил
25 ноябрь куни 120,0 млн сўм субсидия маблағи ажратилган 1 (бир) дона
бурғуланган артезан қудуғи мавжуд ва фойдаланишга яроқли ҳолатда
эканлиги, агентликдан 2020 йил 24 август куни 280,0 млн сўм субсидия
маблағи ажратилган 35 гектар жорий қилинган томчилатиб суғориш
технологияси мавжудлиги ва фойдаланишга ишчи ҳолатда эканлиги, бироқ
автоматлаштирилган бошқаруви мавжуд эмаслиги, шунингдек жавобгар
томонидан 2019-2020 йилларда Навоий вилояти, Нурота тумани, Янгиҳаёт
МФЙ ҳудудининг 1462-Қ, 1463-Қ рақамли контурлардаги 35 гектар ер
майдонида узумзорлар барпо қилинганлиги, 20 гектар ёки 57 фоиз
токзорлар парваришланаётганлиги, бироқ ушбу ер майдонида бегона ўтлар
босиб кетганлиги, ўз вақтида агротехник тадбирларни амалга
оширмаганлиги натижада 15 гектар майдонда ток кўчатлари қуриб
кетганлиги, бундан ташқари даъвогар ходимлари томонидан 2021 йил
18 июнда ўтказилган ўрганиш натижаларида ҳам 12 гектар ер майдони
қуриб кетганлиги юзасидан ёзилган камчиликлар 2021 йилнинг куз
ойларидан бартараф этиш бўйича огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан
ушбу камчиликлар бартараф этилмаганлиги аниқланган ва ушбу ҳақида
тегишли тартибда далолатномалар тузилган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар ва Нурота туман Қишлоқ
хўжалиги бўлими вакили жавобгар томонидан ишга туширилган
томчилатиб суғориш технологияси бошқаруви автоматлаштирилмаган
бўлиб, у қўл билан бошқарилишини, ишлар тўлиқ бажарилганлигини, ҳаво
ҳароратининг ҳаддан исиб кетганлиги сабабли, экилган кўчатларнинг
15 гектари қуриб қолганлигини, ўрганиш натижасида қуриб қолган
15 гектар ер майдони тўлиқ шудгорланиб, ток кўчатлар келтирилиб,
бугунги кунга қадар 15 гектар майдонга тўлиқ экилганлиги
аниқланганлигини, бу ҳақда 2022 йил 23 декабрь куни далолатнома
расмийлаштирилганлигини маълум қилди.
Бундан ташқари, Навоий вилояти Нурота туманида яратилаётган узум
плантацияларида сув чиқариш учун бурғулаш қудуқларини ва/ёки дарёлар,
каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув чиқариш учун насос
станцияларини қуриш бўйича якунланган ишларни фойдаланишга қабул
қилиш комиссиясининг 2019 йил 5 ноябрдаги далолатномасига асосан
жавобгарга тегишли Навоий вилояти Нурота тумани Янгиҳаёт МФЙ
ҳудудида (1462-Қ, 1463-Қ контур) жойлашган 1 (бир) дона сув чиқариш
учун бурғулаш қудуғи – ташаббускорга тегишли ерда жойлашганлиги,
2019 йилнинг 5 сентябрдан 2019 йилнинг 31 октябргача бўлган давр
мобайнида қурилганлиги аниқланганлиги, бир соатда 63 м.кубгача сув
чиқариш қувватига эгалиги, сифатли ҳамда барча техник ва ҳуқуқий
талаблардан келиб чиқиб қурилганлиги, шуларни инобатга олиб,
ташаббускорга сув чиқариш учун қурилган бурғулаш қудуғига 120,0 млн
сўм субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса берилган.
Шунингдек, сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилишга
кўмаклашиш бўйича туман ишчи комиссиясининг Навоий вилояти Нурота
туманида янги токзорлар барпо этиш учун томчилатиб суғориш
технологияларини жорий этиш ишларини фойдаланишга қабул қилиш
тўғрисида 2020 йил 12 июндаги далолатномасига асосан ўрнатилган
томчилатиб суғориш технологияси – лойиҳа ташаббускори ҳудудидаги
тегишли ер майдонида жойлашганлиги, 2020 йилнинг 10 январдан
2020 йилнинг 1 майгача бўлган давр мобайнида қурилганлиги, 35 гектар
токзор майдонини томчилатиб суғориш қувватига эга эканлиги, сифатли
ҳамда барча техник ва ҳуқуқий талаблардан келиб чиқиб қурилганлиги
аниқланганлиги, ташаббускорга Нурота тумани Янгиҳаёт МФЙ ҳудудида
(1462-Қ, 1463-Қ контурларда) томчилатиб суғориш технологияси
ўрнатгани учун ҳар бир гектрига 8,8 млн сўмдан, 35 гектар майдони учун
жами 308,0 млн сўм субсидия ажратилиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаш
тўғрисида хулоса берилган.
Юқоридагилардан кўринадики, жавобгар Низомнинг 16, 18, 20бандлари талабларини ҳамда шартнома 1.1, 1.2 ва 1.3-бандларида
кўрсатилган шартларни бажарган.
Бундан ташқари, ер майдонида бегона ўтлар босиб кетганлиги, ўз
вақтида агротехник тадбирларни амалга оширмаганлиги натижасида
15 гектар майдонда ток кўчатлари қуриб кетганлиги ажратилган
субсидияни қайтариш учун асос бўлмайди.
Мазкур ҳолатда, судлов ҳайъати даъвогарнинг даъво талабини
жавобгардан 400.000.000 сўм субсидия маблағи ундириш қисмини асоссиз
деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогар шартноманинг 5.2-бандига асосан, маблағлар
белгиланган муддатларда қайтариб бериш асоссиз рад этилган тақдирда
маблағлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан
белгиланган қайта молиялаш ставкаси миқдорида молиявий ёрдам
суммасига фоизлар ҳисоблаш белгиланганлигидан келиб чиқиб,
жавобгардан 2.465.753 сўм фоиз ундиришни сўраган.
Жавобгар томонидан маблағларни қайтариб бериш асоссиз рад
этилмаганлиги ҳамда даъво талабининг жавобгардан 400.000.000 сўм
субсидия маблағи ундириш қисми асоссиз деб ҳисобланганлиги сабабли,
даъво талабининг 2.465.753 сўм фоиз ундириш қисми ҳам асоссиз
ҳисобланади.
Юқорида баён қилинганларга асосан биринчи инстанцияси суди
даъвони қаноатлантириш, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асоссиз тўхтамга келган.
ИПК 301-моддасининг 2-бандида кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини,
қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш
учун юбормасдан, янги қарор қабул қилишга ҳақлилиги белгиланган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация
шикоятини қаноатлантириш, Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Навоий вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 7 февралдаги
қарорини бекор қилишни ва даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
янги қарор қабул қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Судлов ҳайъати суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ишни
биринчи инстанция судида кўриш учун тўланган 8 049 315 сўм давлат божи
9
ва 24 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, ишни
апелляция ва кассация инстанция судларида кўриш учун тўланган
(4 024 657,5+4 024 657,5) 8 049 315 сўм давлат божи ва 63 000 сўм почта
харажатини даъвогардан жавобгар ҳисобига ундиришни ҳамда
даъвогардан ишни биринчи, апелляция ва кассация инстанция судларида
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ (75 000 + 75 000 +
82 500) 232 500 сўм суд харажатини Олий суд депозит ҳисобига ундиришни
лозим деб топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 297, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
“ULUG’BERDIBOBO” фермер хўжалиги томонидан берилган кассация
шикояти қаноатлантирилсин.
Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 декабрдаги
ҳал қилув қарори ва Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 7 февралдаги қарори бекор қилинсин.
Иш юзасидан янги қарор қабул қилинсин.
Даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга
солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳисобидан:
- “ULUG’BERDIBOBO” фермер хўжалиги фойдасига 8 049 315 сўм давлат
божи ва 63 000 сўм почта харажати;
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 232 500 сўм суд
харажати ундирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга
солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан тўланган
8 049 315 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати унинг зиммасида
қолдирилсин.
Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 декабрдаги
ҳал қилув қарори ва Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 7 февралдаги қарори бўйича ундирувлар бекор
қилинсин.
Ушбу қарор юзасидан ижро варақалари берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи:
Ш. Мирзаҳакимов
ҳайъат аъзолари:
Ф. Ражабов
З. Рустамов