Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2301/931 Дата решения 20.09.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Мирзахакимов Шерзод Турдалиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "LAZZAT FEED ORIGINAL" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "AVANGARD LAZZAT TAOM" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1168668 Claim ID 3617455 PDF Hash ba55826eb05a4ee2... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Биринчи инстанция суди иш юритишни тугатишда ИПКнинг 25-моддаси Биринчи инстанция суди иш юритишни тугатишда ИПК 25 law
ИПКнинг 48-моддаси ИПКнинг 48 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 10 175 символов
4-1104-2301/931-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Х.Равшанов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – А.Ибрагимова Кассация инстанциясида маърузачи судья – Ш.Мирзахакимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 20 сентябрь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Мирзахакимовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар З.Рустамов ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, даъвогар вакиллари – А.Тўйчиев (раҳбар), ҳуқуқшунос О.Хамрокулов (2023 йил 8 майдаги 3-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Lazzat Feed Original” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Avangard Lazzat Taom” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 241 797 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 11 июлдаги қарори устидан “Avangard Lazzat Taom” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Avangard Lazzat Taom” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва “Maroqand Don Rizq” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 10 мартда электрон кўринишда 13-сонли шартнома тузилган. Шартномага асосан “Maroqand Don Rizq” масъулияти чекланган жамияти (сотувчи) шартлашилган муддатда бройлер жўжа учун омухта ем маҳсулотини жавобгар (сотиб олувчи)га топшириш, жавобгар эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг умумий қиймати 3 000 000 000 сўмни ташкил этган. Тарафлар ўртасида электрон кўринишда тузилиб, тасдиқланган 2022 йил 10 мартдаги 172-сонли (7 111 000 сўмлик, ҚҚС билан), 2022 йил 15 мартдаги 186-сонли (7 150 000 сўмлик, ҚҚС билан), 2022 йил 15 мартдаги 187-сонли (7 425 000 сўмлик, ҚҚС билан), 2022 йил 17 мартдаги 191-сонли (7 458 000 сўмлик, ҚҚС билан), 2022 йил 19 мартдаги 192-сонли (22 035 000 сўмлик, ҚҚС билан), 2022 йил 22 мартдаги 193-сонли (36 725 000 сўмлик, ҚҚС билан), 2022 йил 26 мартдаги 194-сонли (36 725 000 сўмлик, ҚҚС билан), 2022 йил 26 мартдаги 195-сонли (36 160 000 сўмлик, ҚҚС билан), 2022 йил 30 мартдаги 196-сонли (7 377 500 сўмлик, ҚҚС билан), 2022 йил 31 мартдаги 197-сонли (11 017 500 сўмлик, ҚҚС билан), 2022 йил 4 апрелдаги 224-сонли (73 450 сўмлик, ҚҚС билан), 2022 йил 11 апрелдаги 239-сонли (77 970 000 сўмлик, ҚҚС билан) ҳисобварақ-фактураларга асосан бройлер жўжа учун омухта ем маҳсулотлари жавобгарга топширилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 25 июндаги 522-сонли қарорининг 2-бандида республика ҳудудида 2020 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритиш тизими мажбурий тартибда жорий этилиши белгиланган. Мазкур қарор билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан тарафлар ўртасида электрон ҳисоб-фактура тасдиқланган ва роуминг оператори томонидан ЭҲФга QR-код бириктирилган. “Maroqand Don Rizq” масъулияти чекланган жамиятининг номи 2023 йил 20 январдан “Lazzat Original” масъулияти чекланган жамиятига, 2023 йил 30 январдан “Lazzat Feed Original” масъулияти чекланган жамиятига ўзгартирилиб, Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари марказидан 2023 йил 30 январда 984581-рақам билан қайта рўйхатдан ўтказилган. Қайд этилганларга кўра, “Lazzat Feed Original” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) (“Lazzat Original” масъулияти чекланган жамияти ва) “Maroqand Don Rizq” масъулияти чекланган жамиятининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади. Жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловларни ўз вақтида тўлиқ амалга оширмаган. Шунга кўра, даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 161 198 000 сўм асосий қарз ва 80 599 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида фуқаролар Шарапов Изатходжа ва Саидазимов Лазиз жалб этилган. Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 апрелдаги ажрими билан иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 11 июлдаги қарори билан ажрим бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига юборилган. Жавобгарнинг кассация шикоятида апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида фуқаролар Шарапов Изатходжа ва Саидазимов Лазиз жалб этилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексига асосан иш фуқаролик ишлари бўйича судда кўрилиши лозимлиги, шу сабабли биринчи инстанция суди иш юритишни тугатиш ҳақида асосли хулосага келганлигини кўрсатган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари кассация шикояти асоссизлиги, апелляция инстанцияси суди томонидан қонуний қарор қабул қилинганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўрашди. 3 Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгардан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра шикоятни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Аниқланишича, биринчи инстанция суди тарафлар вакилларининг тушунтиришларини инобатга олган ҳолда, ишга фуқаролар Шарапов Изатходжа ҳамда Саидазимов Лазизни низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этган. Шунингдек, суд иш бўйича қабул қилинадиган суд ҳужжати ушбу фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига таъсир этиши аниқланганлиги сабабли ишни фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли деб ҳисоблаб, иш бўйича иш юритишни тугатган. Биринчи инстанция суди иш юритишни тугатишда ИПКнинг 25-моддасига асосан ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари иқтисодий судга, бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган бир нечта талаб бирлаштирилган тақдирда, барча талаблар фуқаролик ишлари бўйича судда кўрилиши лозимлиги тўғрисидаги ҳуқуқ нормасига таянган. Бироқ, суд иш бўйича тарафлар ҳисобланган даъвогар ва жавобгарнинг юридик шахс эканлиги, шунингдек даъво аризасидаги талаб иқтисодий судга тааллуқли эканлигига эътибор қаратмаган. Қолаверса, биринчи инстанция суди томонидан ишга жалб этилган фуқароларнинг мазкур иш бўйича тарафларга нисбатан айнан қандай ҳуқуқ ёки мажбуриятларига таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳам аниқланмаган. ИПКнинг 48-моддасига кўра, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини қабул қилгунига қадар, агар иш ушбу шахсларнинг тарафлардан бирига нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, даъвогар ёхуд жавобгар тарафида ишга киришади. Баён қилинганлардан кўринадики, кассация шикоятида билдирилган важлар асоссиз бўлиб, апелляция инстанцияси суди процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилиш ва ишни янгидан кўриш учун ҳақида қонуний тўхтамга келган. Судлов ҳайъати, кассация шикоятида билдирилган иш фуқаролик ишлари бўйича судга таалуқлилиги хусусидаги важлар билан келишмайди. Чунки, ИПКнинг 25 ва 26-моддаларига асосан мазкур тоифадаги низолар иқтисодий судлар томонидан кўриб чиқилиши белгиланган. ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан кассация шикоятида тақдим этишда тўланган 33 000 сўм почта харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Avangard Lazzat Taom” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 11 июлдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш. Мирзахакимов ҳайъат аъзолари: З. Рустамов Ф. Ражабов