← Назад
Решение #493195 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 107 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 108 | — | code_article | |
| аради ва у ИПК | 108 | — | law | |
| ИПКнинг | 109 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1804-2302/2584-сонли иш
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Косон тумани
2023 йил 20 сентябрь
раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Ш.Хўжаёровнинг котиблигида, даъвогар
****, жавобгар **** соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсизлик
деб топиш ҳақидаги ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз, Косон
туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
иш ҳужжатлари билан биргаликда кўриб чиқиб, қуйидагилар
аниқланди:
Даъвогар **** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Косон
туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат этиб, жавобгар ****
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)ни соддалаштирилган
тартибда тўловга қобилиятсизлик деб топишни сўраган.
Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақидаги ажрим нусхасини
даъвогар белгиланган тартибда олган бўлсада, вакил иштирокини
таъминланмади ёки ишни ўзининг иштирокиз кўриб чиқиш тўғрисида арз
қилмади.
Суд иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 107-моддаси 6-бандига кўра даъвогар
биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз
кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
Ушбу Кодекснинг 108-моддасига асосан даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 майдаги 13сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг
21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни
бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини
тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланади. Даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради ва у ИПКнинг 108-моддаси
талабларига мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.
ИПКнинг 109-моддасига мувофиқ даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан
кейин даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан
мурожаат қилишга ҳақли.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси 12-бандига кўра
давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари барча
ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар
бўйича судга аризалар берганлик учун давлат божидан озод қилинган.
Мазкур қонун ҳужжатларига асосан суд ушбу иқтисодий иш бўйича
даъвогар белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, биринчи суд
мажлисига келмаганлиги ёки ишни ўзининг иштирокисиз кўриш
тўғрисида арз қилмаганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни, олдиндан тўланган почта харажатини даъвогар зиммасида
қолдиришни, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилганда даъвогарнинг
давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божи
ундирмасликни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи
тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси ҳамда Иқтисодий процессуал
кодексининг 107-моддаси 6-банди ва 108, 195-197, 199-моддаларини
қўллаб, суд
ажрим қилди:
Даъвогар ****нинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар **** давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги инобатга
олинсин.
Даъвогарга судга даъво ариза билан умумий тартибда такроран
мурожаат қилишга ҳақли эканлиги тушунтирилсин.
Мазкур ажримдан норози томон бир ой муддатда апелляция
тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
А.А.Усманов