← Назад
Решение #493249 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 177 | — | law | |
| ИПК | 276 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 304 | — | code_article |
Текст решения
11 512 символов
4-1001-2109/26609-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Б.Абдурахимов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – М.Саидов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Маҳмудов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 20 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
Б.Исрайлов ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг
котиблигида, даъвогарнинг вакиллари К.Бобоев (раҳбар), М.Утаганов (2023 йил
1 августдаги ишончнома асосида), Тошкент шаҳар ҳокимлигининг вакили
А.Ахмаджонов (2023 йил 23 июндаги 13/01-сонли ишончнома асосида),
Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг вакили
И.Байкунусов (2023 йил 16 майдаги 01-3/732-сонли ишончнома асосида) ҳамда
“Муниципал активларни бошқариш маркази” давлат унитар корхонасининг
вакили М.Садыков (2023 йил 31 июлдаги 01-04/2572-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармасининг “Sweet industry group” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида Тошкент шаҳар ҳокимлигидан давлат ва жамоат
эҳтиёжлари учун олиб қўйилган кўчмас мулк учун 17 726 212 526 сўм
компенсация тўлови, 5 054 201 190 сўм бой берилган фойда, компенсация
тўлови ўз вақтида тўланмаганлиги учун ҳисобланган 2 527 757 906,20 сўм
жарима ва 2 077 854 375,04 сўм зарар, жами 27 386 025 997,24 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 8 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 1 июндаги қарори
устидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси томонидан берилган кассация шикоятини Олий суднинг биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Иш ҳужжатларига кўра, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2000 йил
17 октябрдаги 559-сонли қарори билан “Lancaster technologies” шўъба
корхонасига Мирзо Улуғбек тумани, Қорасу-4 даҳаси, 11а-уй манзилида
ишлаб чиқариш базаси эгаллаб турган 13 337 кв.м ер майдони доимий
фойдаланишга бириктириб берилган.
“Sweet industry group” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) ва “Lancaster technologies” шўъба корхонаси
(сотувчи) ўртасида 2016 йил 5 октябрда 1-сонли кўчмас мулкни олди-сотди
шартномаси тузилган.
Унга кўра, сотувчи ўзига тегишли Мирзо Улуғбек тумани, Қорасу-4,
11а-уй манзилидаги ишлаб чиқариш корпуси (0001 литер) ва музлатгич
биноси (0002 литер), умумий майдони 1 980 кв.м бўлган кўчмас мулкни ва
ускуналарни мулк қилиб сотиш, сотиб олувчи эса, уларни сотиб олиш ва
ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг баҳоси 3 500 000 000
сўмни ташкил қилиши белгиланган. Шунга кўра, даъвогарга TS-0204688сонли бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган.
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2017 йил 16 августдаги 1088-сонли қарори
билан “Lancaster technologies” масъулияти чекланган жамиятига тегишли
бино-иншоотлар ер майдони билан давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб
қўйилиб, компенсация тўланганлиги, бироқ даъвогарга тегишли биноиншоотлар учун компенсация тўловлари тўланмаганлиги, бунинг оқибатида
даъвогарнинг фаолияти тўхтаганлиги, бино-иншоотни сотиб олиш учун
банкдан олинган кредит маблағи шу кунга қадар тўланиб келинаётганлиги
тўғрисидаги асослар билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Тошкент шаҳар
ҳокимлиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан давлат ва
жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган кўчмас мулк учун 17 726 212 526 сўм
компенсация тўлови, 5 054 201 190 сўм бой берилган фойда, компенсация
тўлови ўз вақтида тўланмаганлиги учун ҳисобланган 2 527 757 906,20 сўм
жарима ва 2 077 854 375,04 сўм зарар, жами 27 386 025 997,24 сўм ундиришни
сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2021 йил 23 декабрдаги ажрими билан
ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Тошкент шаҳар молия бош
бошқармаси, Давлат кадастрлар палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси,
Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси, Тошкент шаҳри бўйича
Ғазначилик бошқармаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Муниципал активларни
бошқариш маркази” давлат унитар корхонаси ва “Lancaster technologies”
масъулияти чекланган жамияти жалб қилинган.
Палата суд томонидан суд ҳужжати қабул қилингунга қадар судга даъво
талаблари миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 3 013 455 700 сўм жарима ва 2 821 844 398,7 сўм зарар
ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 8 апрелдаги ажрими билан мазкур
ариза иш юритишга қабул қилинган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 апрелдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 1 июндаги қарори билан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 8 апрелдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур суд ҳужжатларидан норози бўлиб, палата кассация шикояти
билан мурожаат қилган. Шикоятда Тошкент туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 8 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 июндаги қарорини бекор
қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакиллари кассация
шикоятини қувватлаб, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2017 йил 16 августдаги
1088-сонли қарорига асосан Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасу-4
мавзеси, 11а-уйда жойлашган даъвогарга тегишли бўлган бино-иншоотлар
ҳамда учинчи шахс “Lancaster technologies” МЧЖга тегишли бино-иншоотлар
ер майдони билан давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги,
жавобгар томонидан олиб қўйилган кўчмас мулкка ва ер майдонига
компенсация тўловлари тўланмаганлиги, суд томонидан даъво талабини
қаноатлантириш ассосиз равишда рад этилганлиги, апелляция инстанцияси
суд ҳам биринчи инстанция судининг хатоларига аҳамият бермасдан ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирганлигини баён қилиб, кассация
шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгарнинг вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, Чилонзор
туман маъмурий судининг 2019 йил 27 февралдаги ҳал қилув қарори билан
Тошкент шаҳар ҳокимлиги мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари
қонунга хилоф деб топилиб, жавобгар зиммасига бино-иншоотларни олиб
қўйилиши муносабати билан аввалгисига тенг қийматли мол-мулк бериш
мажбурияти юклатилганлиги, ушбу ҳал қилув қарори бугунги кунда қонуний
кучида эканлиги, маъмурий суднинг қарори билан даъвогарнинг бузилган
ҳуқуқлари тўлиқ тикланганлиги, судлар томонидан асосли суд ҳужжатлари
қабул қилинганлигини билдириб, уларни ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради.
Тошкент шаҳар молия бош бошқармасининг ва “Муниципал активларни
бошқариш маркази” давлат унитар корхонасининг вакили кассация шикоятига
нисбатан эътироз билдириб, жавобгар вакили томонидан билдирилган важларга
тўлиқ қўшилишини маълум қилиб, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни сўрадилар.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд ҳужжатларини
бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 176-моддасининг олтинчи қисмига кўра, суднинг
ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида
текширилган далилларгагина асосланган бўлиши мумкин.
Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда судлар қайд этилган
талабларга риоя қилмаган, ИПК 177-моддасининг биринчи қисмида назарда
тутилган масалаларни ҳал этмаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни
тўлиқ аниқламасдан, ишда иштирок этувчи шахсларнинг қандай ҳуқуқ ва
мажбуриятлари борлигини белгиламасдан даъвони қаноатлантириш рад этиш
ҳақида барвақт хулосага келган.
Жумладан, биринчи инстанция суди ишни кўриб чиқиш жараёнида
“Миллий банк” акциядорлик жамияти номидан унинг Академия филиали ва
даъвогар ўртасида 2016 йил 11 октябрда №16/130-сонли кредит шартномаси
тузилганлиги, мазкур кредит шартномаси мажбуриятлари бажарилишининг
таъминоти сифатида даъвогарга тегишли бўлган умумий майдони 1 980 кв.м
бўлган Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасу-4 даҳаси, 11а-уйда
жойлашган маъмурий-ишлаб чиқариш базаси биноси унга бириктирилган ер
майдони билан бирга ипотекага қўйилганлигига аҳамият бермаган, шунга кўра
банкни ишга жалб қилиш чорасини кўрмаган.
Бу эса, суд томонидан процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган ҳолда ишда
иштирок этишга жалб қилинмаган банкнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида
ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган.
ИПК 276-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд ишни
апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни
текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
Апелляция инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт.
Бироқ, апелляция инстанцияси суди ҳам ишни муҳокама қилишда тақдим
этилган далилларни бевосита текширмасдан, барча масалаларни ҳал
этмайдиган, асослантирилмаган қарор қабул қилган.
ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс
302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва
7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини,
қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор
қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли.
ИПК 302-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, ишда иштирок этишга
жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида суд
томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ҳар қандай
ҳолда бекор қилиш учун асос бўлади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини тўлиқ
қаноатлантириб, суд қарорларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун
биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Мазкур Кодекс 304-моддасининг биринчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг қарорида баён қилинган кўрсатмалар ишни янгидан
кўраётган суд учун мажбурийдир.
Шунга кўра, биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда, ишга
“Миллий банк” акциядорлик жамиятини жалб қилиши, шунингдек ишда
иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим этилган далилларга ва тарафлар
вакилининг ҳар бир важига баҳо бериши, моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормаларини тўғри қўллаб, қонуний, асослантирилган суд ҳужжати қабул
қилиши ҳамда суд ҳаражатларини ундириш масаласини ҳал этиши лозим
бўлади.
5
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 297,
301 ва 302-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л а д и:
бошқармасининг кассация шикояти тўлиқ қаноатлантирилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 апрелдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 1 июндаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан кўриш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига
юборилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
Б.Исрайлов
Р.Хайдаров