Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/500 Дата решения 19.09.2023 Инстанция Кассация Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Олий суд Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение КИБРАЙ ТУМАНИ ХОКИМИЯТИ Ответчик / Подсудимый Бўчи масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1158707 Claim ID 3589846 PDF Hash ce7c409d44571b8c... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 200-моддаси ИПК 200 law
Текст решения 6 353 символов
4-1102-2302/500-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ХУСУСИЙ АЖРИМИ 2023 йил 6 сентябрь Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, судьялар Ш.Мирзахакимов ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “BO`CHI” МЧЖ вакили Ш.Шаалимов (директори), Б.Ахроров (ишончномага асосан)нинг иштирокида, даъвогар Қибрай туман ҳокимлигининг жавобгар “BO`CHI” МЧЖга нисбатан Қибрай туман ҳокимининг 2001 йил 19 апрелдаги 417-сонли қарори билан “BO`CHI” МЧЖга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бириктириб берилган Қибрай тумани, Салар шаҳарчаси ҳудудида жойлашган қишлоқ хўжалиги харитасининг 2339қ-контуридаги жами 17,298 гектар, шундан ҳуқуқий асос бўйича 15,198 гектар ва 2,13 гектар ўзбошимча эгалланган ер майдонидан самарасиз фойдаланиб келаётганлиги сабабли давлат захирасига қайтариб олиш ҳамда 811,62 кв.м эгалиги мавжуд бўлмаган ўзбошимча қурилмаларни буздириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган иш бўйича қабул қилинган суд қарорлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд жойлашган бинода ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Қибрай туман ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “BO`CHI” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Қибрай туман ҳокимининг 2001 йил 19 апрелдаги 417-сонли қарори билан “BO`CHI” МЧЖга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бириктириб берилган Қибрай тумани, Салар шаҳарчаси ҳудудида жойлашган қишлоқ хўжалиги харитасининг 2339қ-контуридаги жами 17,298 гектар, шундан ҳуқуқий асос бўйича 15,198 гектар ва 2,13 гектар ўзбошимча эгалланган ер майдонидан самарасиз фойдаланиб келаётганлиги сабабли давлат захирасига қайтариб олиш ҳамда 811,62 кв.м эгалиги мавжуд бўлмаган ўзбошимча қурилмаларни буздиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 31 январдаги ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилоят бошқармаси ва Тошкент вилояти қурилиш бош бошқармаси жалб қилинган. Суднинг 2023 йил 14 мартдаги ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қибрай тумани қишлоқ хўжалиги бўлими жалб қилинган. Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 28 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, “BO`CHI” МЧЖ зиммасига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар МФЙ ҳудудида “BO`CHI” МЧЖга ажратилган ер майдонига жами 811,62 кв.м ер эгалиги мавжуд бўлмаган ўзбошимча қурилмалари буздириш ҳамда қишлоқ хўжалиги харитасининг 2339қ-контуридаги жами 17,298 гектар, шундан ҳуқуқий асос бўйича 15,198 гектар ва 2,13 гектар ўзбошимча эгалланган ер майдонидан самарасиз фойдаланиб келаётганлиги сабабли давлат захира ерлари ҳисобига қайтариллиши кўрсатилган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 июндаги қарори билан Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 28 мартдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, жавобгар “BO`CHI” МЧЖнинг апелляция шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилган. Мазкур суд қарорларидан норози бўлган жавобгар томонидан кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда ҳал қилув қарори ва қарорни бекор қилиш ҳамда даъво талабини рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Кассация шикоятини суд мажлисида кўриб чиқиш 2023 йил 23 август соат 14-00га тайинланганлиги, кейинчалик Қибрай тумани ҳокимлиги, Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилоят бошқармаси, Қибрай тумани қишлоқ хўжалиги ва Тошкент вилояти қурилиш бош бошқармаси бўлими вакилини иштирокини таъминлаш учун 2023 йил 6 сентябрь соат 15-30га қолдирилиб, бу ҳақда ушбу тарафлар шахсан хабардор қилинган. Қибрай тумани ҳокимлиги, Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилоят бошқармаси, Тошкент вилояти қурилиш бош бошқармаси ва Қибрай тумани қишлоқ хўжалиги бўлими суд мажлисида ҳақида шахсан хабардор этилган ва вакили иштирокини таъминлаш зарурлиги кўрсатилган бўлишига қарамасдан, судга киритилган даъво аризасининг тақдирига бефарқлик билан муносабатда бўлиб келмоқда. Мазкур даъво аризаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 627-F-сонли Фармойишига асосан Қибрай тумани, Солар шаҳарчаси, ҳудудида жойлашган “Лимончилик” хўжалигига ажратилган қишлоқ хўжалиги ер майдонларидан фойдаланиш ҳолатини қонунийлигини ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқиш натижаси бўйича судга тақдим этилган бўлиб, Қибрай туман ҳокимлиги даъвогар сифатида судда иштирок этмасдан ва ишни судда бир ойдан ортиқ муддатда кўрилмай қолишига, қолаверса низоли қишлоқ хўжалиги ер майдони захирага олиниши масаласини ҳал бўлмай қолишига шароит яратиб келишмоқда. ИПК 200-моддасига кўра, агар суд низони кўраётганида шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқласа, у жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги маслани ҳал этиш учун бу ҳақда прокурорга тегишли материалларни илова қилган ҳолда хабар қилади. 3 Судлов ҳайъати суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида бир неча марта расман хабардор қилинишига қарамасдан вакили иштирокини таъминламай, бу хаттиҳаракатлари билан ишни судда узоқ муддат кўрилмасдан ва низоли қишлоқ хўжалиги ер майдони захирага олиниши масаласи судда ҳал бўлмай қолишига шароит яратиб келиб, ўз вазифаларини лозим даражада бажармай келаётган масъул шахсларнинг хатти-ҳаракатларига тегишли баҳо бериш учун хусусий ажрим чиқариб, Тошкент вилоят ҳокимлигига юборишни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб ва ИПКнинг 195 ва 200-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати а ж р и м қ и л д и: Тошкент вилоят ҳокимлигига: Мазкур хусусий ажримда келтирилган ҳолатлар ўрганиб чиқилиши ҳамда суд мажлисида асоссиз иштирок этмай ишни судда бир ойдан ортиқ муддатда кўрилмай қолиши ва низоли қишлоқ хўжалиги ер майдони захирага олиниши масаласини ҳал бўлмай қолишига шароит яратиб келган: Қибрай туман ҳокимлиги; Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилоят бошқармаси; Тошкент вилояти қурилиш бош бошқармаси; Қибрай тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ходимларига тегишли чоралар кўрилиши таъминлансин. Натижаси ҳақида қонунда белгиланган муддатда судга хабар берилсин. Ажрим қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари Ш.Мирзахакимов Б.Исрайлов