← Назад
Решение #493283 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 42 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
14 600 символов
Тошкент шаҳри
2023 йил 19 сентябрь
4-1304-2301/831-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов ва
А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Пахтакор
пахта тозалаш” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “Silverleafe bmb agro
trade group” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонасидан
тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномаси мажбуриятларини
бажармаганлиги сабабли 4 398 000 000 сўм асосий қарз ва 1 512 912 000 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул
қилинган Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 апрелдаги ва
Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
20 июндаги қарори устидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят
ҳудудий бошқармаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий
суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқилмоқда.
Суд мажлисида даъвогарнинг раҳбари Ж.Зулпонов ва вакили Х.Думанов
2023 йил 17 апрелдаги 01-02/12-сонли ишончнома асосида, жавобгарнинг вакили
Ў.Пирназаров 2023 йил 4 январдаги 03-сонли ишончнома асосида қатнашмоқда.
Раислик қилувчи суд мажлисини очиқ деб эълон қилиб, қандай иш
кўрилишини маълум қилди.
Раислик қилувчи суд таркиби, суд мажлиси котибини эълон қилди.
Раислик қилувчи тарафлар вакилининг ваколатларини текшириб, уларга
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42-моддасида
кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди.
Раислик қилувчи суд таркиби ва суд мажлиси котибига нисбатан
раддиялар бор ёки йўқлигини сўради.
Рад қилиш ҳақида ариза берилмади.
Раислик қилувчи ишни кўриш тартибини тушунтириб, ишда иштирок
этувчи шахсларда илтимоснома ва аризалар бор ёки йўқлигини сўради.
Илтимоснома ва аризалар бўлмади.
Раислик этувчи сўзни даъвогарнинг вакилларига берди.
Даъвогарнинг вакиллари Ж.Зулпонов ва Х.Думанов:
- кассация шикояти важларини қувватлайман, суд ҳужжатларининг пеня
ундириш қисмидан норозимиз, пеня суммасининг ҳисоб-китоби тақдим
этилишига қарамасдан қуйи инстанция судлари пеня суммасини асоссиз
равишда камайтириб юборган, жавобгар томонидан тўловлар 86 кунга
кечиктирилганлиги сабабли зарар кўрганмиз, ҳал қилув қарори ижро қилингунга
қадар тўловлар яна кечиктирилган, шикоятни қаноатлантиришни сўрайман.
Саволлар бўлмади.
Раислик этувчи сўзни жавобгар вакили Ў.Пирназаровга берди.
Жавобгарнинг вакили:
- кассация шикоятига нисбатан эътироз билдираман, даъвогар билан
тузилган шартномада тўловлар 2022 йил 31 декабрга қадар тўланиши
2
белгиланган, 2022 йилги пахта ҳосилини қиммат нархда сотиб олиб, арзон
нархда сотганмиз, шу сабабли молиявий аҳвол оғирлашган, 2023 йил 10 майга
қадар қарздорлик бартараф этилган, бугунги кунда жамиятнинг молиявий аҳволи
яхши эмас, инвесторларни қўллаш лозим, шикоятни қаноатлантирмасдан,
биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг қарорларини ўзгаришсиз
қолдиришни сўрайман.
Саволлар бўлмади.
Раислик қилувчи суд маслаҳатхонага чиқиб кетишни эълон қилди ва суд
маслахатхонага чиқиб кетди.
Маслаҳатдан сўнг раислик қилувчи қарорнинг хулоса қисмини эълон
қилиб, қисқача бундай қарорга келиш асосларини тушунтириб берди ҳамда уни
устидан шикоят қилиш тартибини тушунтирди.
Раислик қилувчи суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
Суд мажлиси котиби
А.Бахшуллоев
3
4-1304-2301/831-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья И.Қурбанов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья С.Қувватов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Ш.Маҳмудов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 19 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов ва
А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогарнинг
раҳбари Ж.Зулпонов ва вакили Х.Думанов (2023 йил 17 апрелдаги
01-02/12-сонли ишончнома асосида), жавобгарнинг вакили Ў.Пирназаров
(2023 йил 4 январдаги 03-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
“Пахтакор пахта тозалаш” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “Silverleafe
bmb agro trade group” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма
корхонасидан
тарафлар
ўртасида
тузилган
олди-сотди
шартномаси
мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли 4 398 000 000 сўм асосий қарз ва
1 512 912 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан қабул қилинган Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
27 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 июндаги қарори устидан Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан берилган кассация
шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Пахтакор пахта тозалаш” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва “Silverleafe bmb agro trade group” масъулияти чекланган
жамияти шаклидаги қўшма корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида 2019 йил 13 июлда 1-сонли кўчмас мулкни сотиш шартномаси
тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Сотувчи” Пахтакор тумани Буюк Ипак
йўли ҚФЙда жойлашган “Пахтакор пахта тозалаш” акциядорлик жамияти ва унга
қарашли завод олди, Амир Темур, Самарқанд пахта тайёрлаш масканларига
тегишли бўлган бино ва иншоотлар (асбоб-ускуналар) (бундан буён матнда объект
деб юритилади)ни мулкий мажмуа сифатида “Сотиб олувчи”га мулк қилиб
топширади (сотади), “Сотиб олувчи” эса ушбу объектни қабул қилиб олади ва
мазкур шартномада кўрсатилган объектнинг баҳосини 5 йил муддатда бўлиб тўлаш
шарти билан белгиланган тартибда ва муддатларда “Сотувчи”га тўлайди.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра, объектнинг баҳоси 21 991 218 960 сўмни
ташкил қилади ва таснифи ўзгармайди, 2.2-бандига кўра “Сотиб олувчи”
шартномага 2-иловадаги тўлов графигига мувофиқ шартноманинг умумий
суммасини тўлаб боради.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар ўзининг шартномавий
мажбуриятини лозим даражада бажариб, 21 991 218 960 сўмлик бино ва
иншоотларини мулкий мажмуа сифатида топшириш-қабул қилиш далолатномаси
асосида жавобгарга тўлиқ топширган. Бироқ, жавобгар зиммасига юклатилган
мажбуриятини бажармасдан, ҳар йили 31 декабрь кунига қадар умумий сумманинг
20 фоизи миқдоридаги суммани яъни, 4 398 000 000 сўм тўловни амалга оширмаган.
Даъвогар 2022 йил 30 декабрда жавобгарга 4 398 000 000 сўм тўловни амалга
ошириш тўғрисида 01-02/58-сонли талабнома юборган. Мазкур талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат Палатаси Жиззах
вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгардан 4 398 000 000 сўм асосий қарз ва шартноманинг
6.2-бандига кўра, 1 512 912 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 апрелдаги ҳал қилув
қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 4 398 000 000 сўм асосий қарз ва 185 500 000 сўм пеня ундириш
белгиланган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 20 июндаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат Палатаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармаси кассация шикояти билан мурожаат қилиб, Дўстлик туманлараро
иқтисодий судининг 2023 йил 27 апрелдаги ҳал қилув қарорини ўзгартиришни ва
Жиззах вилоят иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг қарорини бекор қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўраган.
Даъвогарнинг вакиллари кассация шикояти важларини қувватлаб, шикоятда
келтирилган эътирозларни инобатга олиб, суд ҳужжатларининг пеня ундириш
қисмидан норози эканлигини, пеня суммасининг ҳисоб-китоби тақдим этилишига
қарамасдан юқори инстанция судлари пеня суммасини асоссиз равишда камайтириб
юборганлигини, жавобгар томонидан тўловлар 86 кунга кечиктирилганлиги
сабабли зарар кўрганлигини маълум қилиб, шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Жавобгарнинг вакили кассация шикоятига нисбатан эътирозларини
билдириб, даъвогар билан тузилган шартномада тўловлар 2022 йил 31 декабрга
қадар тўланиши белгиланганлигини, 2022 йилги пахта ҳосилини қиммат нархда
сотиб олиб, арзон нархда сотганлигини, шу сабабли молиявий аҳволи
оғирлашганлигини, 2023 йил 10 майга қадар қарздорлик бартараф этилганлигини,
бугунги кунда жамиятнинг молиявий аҳволи яхши эмаслигини, инвесторларни
қўллаш лозимлигини маълум қилиб, шикоятни қаноатлантирмасдан, биринчи ва
апелляция инстанцияси судларининг қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан шикоятни қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.2-бандига кўра, “Сотиб олувчи”
объект баҳосининг 20 фоизи яъни, 4 398 000 000 сўмни ҳар йили 31 декабргача
тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 386-моддасининг биринчи қисмига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича
бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш
мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиб олиш ва унинг учун
белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятни олади.
Иш ҳужжатларига кўра, жавобгарнинг даъвогар олдидаги 2022 йил
31 декабрь ҳолатига қарздорлик суммаси 4 398 000 000 сўмни ташкил қилган.
Мазкур ҳолат иш ҳужжатларидаги далиллар билан тасдиқланганлиги сабабли
биринчи инстанция суди даъвонинг ушбу талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида
асосли хулосага келган.
ФК 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса,
суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Биринчи инстанция суди жавобгар томонидан мажбурият бажарилиши
кечиктирилганлиги учун жавобгардан пеня ундириш лозимлиги ҳақида тўғри
хулосага келган бўлса-да, бироқ пеня миқдорини белгилашда хатоликка йўл қўйган.
Жумладан,
мажбурият
бажарилишининг
бузилиши
оқибатларига
мутаносиблиги суд томонидан тўғри баҳоланмаслиги оқибатида пенянинг адолатли
миқдори белгиланмаган.
Қолаверса, жавобгарнинг мулкий аҳволини тасдиқловчи далиллар судга
тақдим қилинмаган. Шундай бўлсада биринчи инстанция суди томонидан
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олинмасдан моддий ҳуқуқ нормаси нотўғри
қўлланилган ҳолда даъвонинг пеня ундириш талаби асоссиз равишда 185 500 000
сўмгача камайтириб қаноатлантирилган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
2-бандига кўра, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни
ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли
миқдорини белгилашлари шарт.
Апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолатларни инобатга олмасдан, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида нотўғри
тўхтамга келган.
Бундан кўринадики, судлар низони ҳал қилишда моддий ҳуқуқ нормаларини
нотўғри қўллаган. Бу эса, асоссиз қарор қабул қилишга сабаб бўлган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига биноан моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 4-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгартиришга ҳақли.
Шунга кўра, судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг қарорларини
ўзгартириб, жавобгардан 439 800 000 сўм пеня ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, жавобгардан кассация инстанцияси учун 59 109 120
сўм давлат божи, Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажатлар
ундириш лозим.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303
ва 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг
кассация шикояти қисман қаноатлантирисин.
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 апрелдаги ҳал қилув
қарори ва Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023
йил 20 июндаги қарори ўзгартирилсин.
Суд қарорларининг жавобгар “Silverleafe bmb agro trade group” масъулияти
чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасидан даъвогар “Пахтакор пахта
тозалаш” акциядорлик жамияти фойдасига 185 500 000 сўм пеня ундириш қисми
439 800 000 сўм пеняга ўзгартирилсин.
Суд қарорларининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Жавобгар “Silverleafe bmb agro trade group” масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги қўшма корхонасидан:
- Республика бюджетига 59 109 120 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат
ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 апрелдаги ҳал қилув
қарорининг жавобгар “Silverleafe bmb agro trade group” масъулияти чекланган
жамияти шаклидаги қўшма корхонасидан даъвогар “Пахтакор пахта тозалаш”
акциядорлик жамияти фойдасига 185 500 000 сўм пеня ундириш қисми бўйича
ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари:
Б.Исрайлов
А.Абдуллаев