Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2302/5155 Дата решения 19.09.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья Мусабоев Жахонгир Собирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение “IFODA AGRO KIMYO HIMOYA” MChJ QK Ответчик / Подсудимый Аббосхон фермер хўжалиги
Source ID 1170006 Claim ID 3655621 PDF Hash e20079bb2be8c605... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 6 723 символов
4-1601-2302/5155-сонли иқтисодий иш судья: Ж.С.Мусабоев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2023 йил 19 сентябрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.Мусабоев, даъвогар “АА” МЧЖ ҚК манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар ББ фермер хўжалиги ҳисобидан 1184999,98 сўм асосий қарзни ва почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни бошқармаси “АА” МЧЖ ҚК (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ББ фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 1184999,98 сўм асосий қарзни ва тўланган почта харажатини ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига асосан, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади; тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди; олтинчи қисмига мувофиқ, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади; саккизинчи қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш 1 чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади; тўққизинчи қисмига мувофиқ, суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Даъво аризасининг кўчирма нусхаси почта алоқа тармоғи орқали жавобгарга юборилган. Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади. Юқоридагиларга асосан суд ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишдаги мавжуд далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақидаги хулосага келди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида олди-сотди шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар (Сотувчи) шартномада кўрсатилган товар - ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини жавобгар (Сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш, жавобгар эса ушбу товарни ҳақини тўлаш ва қабул қилиш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг шартларига кўра сотиб олувчи ушбу шартнома тузилганидан сўнг 5 банк иш куни ичида олдиндан 100 фоиз миқдорда тўловни амалга ошириши лозимлиги белгиланган. Шартномага мувофиқ, даъвогар ўз мажбуриятини бажариб, жавобгарга ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини топширган, жавобгар эса уларни қабул қилиб олган. Лекин, жавобгар томонидан шартномавий мажбурият лозим даражада бажарилмай, даъвогардан олинган маҳсулотлар учун тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган. Оқибатда жавобгарнинг даъвогардан 1184999,98 сўм миқдорида қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг жавобгарга юборган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. Шундан сўнг, даъвогарнинг мурожаати асосида унинг манфаатида Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси ушбу қарздорликни жавобгардан ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. 2 бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулотларнинг ҳақиқатда етказиб берилганлиги (топширилганлиги) ва жавобгарнинг даъвогардан 1184999,98 сўм қарздорлиги мавжудлиги ишдаги мавжуд далиллар, хусусан тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисоб-фактура, ишонч қоғози ва бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топади. Таъкидлаб ўтилган ҳуқуқ нормалари ва тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига асосан даъвогарнинг даъво талаби асослидир. Шунга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан асосий қарзни ундириш ҳақидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳуқуқ нормаси талабидан келиб чиқиб суд, суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклаб, жавобгардан бюджетга 330 000 сўм давлат божи, даъвогарнинг фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 333-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 74, 118, 168, 176-180, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: “АА” МЧЖ ҚК манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. “АА” МЧЖ ҚК фойдасига ББ фермер хўжалигидан 1184999,98 сўм асосий қарз, 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. ББ фермер хўжалигидан бюджетга 330 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Ж.Мусабоев 3