Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2203/1488 Дата решения 19.09.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Саттарова Волида Рустамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение BETON SANOAT масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый SABRINA MADINABONU хусусий корхонаси
Source ID 1174256 Claim ID 3595738 PDF Hash 3e199ea710643327... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 262-моддаси ИПК 262 law
бандининг иккинчи хатбошисида ИПК 262-моддаси бандининг иккинчи хатбошисида ИПК 262 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 10 811 символов
4-1201-2203/1488-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – М.Тоғаев Апелляция инстанциясида маърузачи судья – А.Рахимов Кассация инстанциясида маърузачи судья – В.Сатторова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 19 сентябрь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, судьялар Р.Сагатов ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, аризачи вакили Д.Аджитаиров (2023 йил 15 августдаги BS12-юр-сонли ишончнома асосида), қарздор вакили Х.Дувлаев (раҳбар), А.Муминов (2023 йил 24 майдаги ишончнома асосида)нинг иштирокида, аризачи “Beton sanoat” масъулияти чекланган жамиятининг қарздор “Sabrina Madinabonu” хусусий корхонасига нисбатан Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Ҳакамлик судининг 2022 йил 20 майдаги SR-HS/25-сонли ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан “Sabrina Madinabonu” хусусий корхонаси томонидан берилган кассация шикоятини Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Beton Sanoat” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “аризачи” деб юритилади) “Sabrina Madinabonu” хусусий корхонасига (кейинги ўринларда матнда қарздор деб юритилади) нисбатан судга ариза билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги доимий фаолият юритувчи Ҳакамлик судининг SR-HS/25-сонли ҳакамлик иши юзасидан 2022 йил 20 майда қабул қилинган ҳал қилув қарорини мажбурий ижрога қаратиш учун ижро варақаси беришни сўраган. Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 июндаги ажрими билан ариза қаноатлантирилган. Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 июндаги ажрими билан апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган. Иш юзасидан қабул қилинган Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 июндаги ажрими устидан “Sabrina Madinabonu” хусусий корхонаси кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда апелляция инстанцияси судининг ажримини бекор қилишни сўраган. Мазкур ажримдан норози бўлиб, қарздор кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда ажримни бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган қарздорнинг вакили кассация шикоятини қувватлаб, апелляция инстанцияси судининг хулосалари билан келишмаслиги, хусусан апелляция инстанцияси суди асоссиз равишда апелляция шикояти беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномани қаноатлантиришни рад этганлиги, биринчи инстанция суди қарздорни суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилмасдан ишни қарздор вакили иштирокисиз кўриб чиққанлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни ва апелляция инстанциясининг ажримини бекор қилишни сўради. Аризачи вакили шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни ва суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 262-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчиликда бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин. Аниқланишича, мазкур иш бўйича апелляция тартибида шикоят қилинган Гулистон туманлараро иқтисодий судининг ажрими 2022 йил 21 июнда қабул қилинган. Мазкур ажрим қарздорнинг ҳуқуқий манзилига почта хизмати орқали 2022 йил 13 июль куни етказилган бўлиб, почта хабарномасига кўра мазкур почта жўнатмаси қарздор корхона раҳбари Х.Дувлаев томонидан шахсан қабул қилиб олинган. Ушбу ажрим устидан қарздор томонидан шикоят беришнинг қонунда белгиланган муддатлари ўтказиб юборилиб, 2023 йил 25 июлда апелляция шикояти берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида” 2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли Қарори 7-бандининг иккинчи хатбошисида ИПК 262-моддаси учинчи қисмида белгиланган икки ойлик муддат ўтказиб юборилганидан кейин берилган апелляция шикоятини (протестини) ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома рад этилиши, муддат бузилиб берилган апелляция шикоятини (протестини) қабул қилиш эса, рад этилиши лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Апелляция инстанцияси суди қарздор томонидан апелляция шикоятини беришда икки ойлик муддат ўтказиб берилганлигини асос қилиб, муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимосномани рад қилиб, апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилишни рад қилиш тўғрисида асосли тўхтамга келган. Шу билан бирга судлов ҳайъати қарздор вакилининг важлари билан қуйидаги асосларга кўра келишиб бўлмайди деб ҳисоблайди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2015 йил 19 июндаги 283-сонли қарорининг 1-бандида иқтисодий судларнинг эътибори ишларни кўришда процессуал муддатларга қатъий риоя этиш иқтисодиёт соҳасида корхона, муассаса, ташкилотлар ва фуқароларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишнинг, қонунчиликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда кўмаклашишнинг муҳим омиллардан бири ҳисобланишига қаратилиши, судлар ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан бирга уларнинг ўз процессуал ҳуқуқларидан инсофли равишда фойдаланмасдан ва процессуал мажбуриятларини бажармасдан, суд муҳокамасининг асоссиз равишда узайтирилишига қаратилган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)нинг олдини олиш чораларини кўриши лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Ушбу Пленум қарорининг 2-бандида барча процессуал ҳаракатлар ишни кўраётган суд, ишда иштирок этувчи шахслар ва иқтисодий судлов ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари томонидан ИПК ва бошқа қонунлар ёки суд томонидан белгиланган муддатлар ичида бажарилиши лозимлиги, 4-бандида эса судлар процессуал муддатларнинг тугаши билан ишда иштирок этувчи шахслар процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини йўқотишини инобатга олишлари лозимлиги кўрсатилган. Шунга кўра қарздор томонидан келтирилган важлар асоссиз ҳисобланади. Чунки, ИПКда белгиланган икки ойлик муддат қатъий бўлиб, ушбу муддат ўтгандан сўнг апелляция шикояти берилганда ўтказиб юборилган муддатни тиклаш имконияти мавжуд эмас. ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади. Ушбу модда учинчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси суди томонидан процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган ҳолда асосли ажрим чиқарилган ва уни бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас. Шунга кўра, суд ажримини ўзгаришсиз, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажатини қарздорнинг зиммасида қолдириш, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қарздордан ундириш лозим. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301, 303 ва 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: “Sabrina Madinabonu” хусусий корхонасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 июндаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. “Sabrina Madinabonu” хусусий корхонасидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б.Сайфуллаев ҳайъат аъзолари Р.Сагатов В.Сатторова 4-1201-2203/1488-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И (хулоса қисми) 2023 йил 19 сентябрь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, судьялар Р.Сагатов ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, аризачи вакили Д.Аджитаиров (2023 йил 15 августдаги BS12-юр-сонли ишончнома асосида), қарздор вакили Х.Дувлаев (раҳбар), А.Муминов (2023 йил 24 майдаги ишончнома асосида)нинг иштирокида, аризачи “Beton sanoat” масъулияти чекланган жамиятининг қарздор “Sabrina Madinabonu” хусусий корхонасига нисбатан Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Ҳакамлик судининг 2022 йил 20 майдаги SR-HS/25-сонли ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан “Sabrina Madinabonu” хусусий корхонаси томонидан берилган кассация шикоятини Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, ИПКнинг 118, 301, 303 ва 305-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л а д и: “Sabrina Madinabonu” хусусий корхонасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 июндаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. “Sabrina Madinabonu” хусусий корхонасидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б.Сайфуллаев ҳайъат аъзолари Р.Сагатов В.Сатторова