← Назад
Решение #493819 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 465 | — | law | |
| ФКнинг | 466 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1804-2302/2442-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Косон тумани
2023 йил 19 сентябрь
раислигида, судъя ёрдамчиси Ш.Ш.Хужаёровнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар
******манфаатида, жавобгар ******хисобидан 62.002.500 сўм асосий қарз,
18.203.520 сўм жарима ҳамда 6.200.250 сўм кредит фоизини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, даъвогар вакили ***** (ишончнома
асосида)нинг иштирокида, палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз,
Косон туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида иш ҳужжатлари билан биргаликда кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар ******(кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади)
манфаатида, Косон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат этиб, жавобгар ****** (кейинги ўринларда жавобгар деб
юритилади) хисобидан 62.002.500 сўм асосий қарз, 18.203.520 сўм жарима
ҳамда 6.200.250 сўм кредит фоизини ундириб беришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида,
тарафлар ўртасида 2022 йил 05 сентябрь куни 274-сонли шартнома
расмийлаштирилганлиги, мазкур шартномага асосан 8 гектар ер майдонидан
давлат стандарти бўйича шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларига кўрсатилган
махсулотни топшириш мажбуриятини олиб шу кунга қадар қарздорликни
тўламасдан келганлиги сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси(кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан
ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд далилларни атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022
йил 05 сентябрда 274-сонли “Ғаллачилик кластери билан фермер хўжалиги
ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича” фьючерс шартномаси
расмийлаштирилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига асосан жавобгар (хўжалик)
8 гектар ер майдонидан давлат стандарти бўйича шартномада белгиланган
ассортимент ва турларда, муддатларда етказиб бериш, даъвогар (ҳаридор)
эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда муайян нарх бўйича ҳарид
қилиш мажбуриятини ўз заммасига олган.
Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартноманинг 4.1- бандида,
жавобгар шартномавий мажбуриятлар бажарилмаган ҳолатларда даъвогарга
тўланган маблағлар бўйича қарздорликни қоплаб бериши, 4.2-қисмида эса,
белгиланган миқдорда ва ассортиментда, турлар бўйича муддатларда
маҳсулот топширишдан асоссиз бош тортганлиги учун жавобгар даъвогарга
топширилмаган маҳсулот қийматининг 10 фоизи миқдорида жарима тўлаши
назарда тутилган.
Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган 2022 йил 10 октябрдаги
№642-сонли хисобварақ-фактурасига асосан 63.985.354,65 сўм ўтказиб
берилган.
Мазкур ҳолат тарафлар ўртасида тузилган хисобварақ-фактура билан
ўз тасдиғини топган.
Шунингдек даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни ихтиёрий равишда
тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар даъво аризаси билан
иқтисодий судга мурожаат қилган.
Даъвогарнинг даъво талаби асослидир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб
чиққан. ФКнинг 465 - моддасига асосан контрактация шартномасига
мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид
қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш
(топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни
қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда
муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
ФКнинг 466-моддаси биринчи қисмида, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган
миқдор ва ассортиментда топшириши шартлиги, иккинчи қисмида эса, агар
маҳсулот етиштирувчи ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган
мажбуриятларини бажармаганлиги оқибатида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти
контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда
олинмаслиги олдиндан маълум бўлиб қолса, тайёрловчи шартномани бекор
қилишни ёки ўзгартиришни ва зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли
эканлиги таъкидланган.
Иш ҳужжатларига ҳамда судда аниқланган ҳолатларга кўра даъвогар
******томонидан тақдим қилинган маълумотномаси ҳамда тарафлар
ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобга асосан жавобгар ******нинг хозирги кунда
62.002.500 сўм моддий ресурсдан қопланмаган асосий қарздорлиги
мавжудлиги маълум қилган.
Шу боис суд, даъвогар вакилининг асосий қарздорликни ундириш
ҳақидаги талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар ******жавобгар ******хисобидан 18.203.520 сўм
жарима ундиришни сўраган.
Иш хўжжатларига кўра, тарафлар ўртасида расмийлаштирилган
шартноманинг 4.1-қисми “Хўжалик” махсулотни фьючерс шартномасида
белгиланган ассортимент ва турларда, муддатларда топширишдан асоссиз
бўйин товлаган тақдирда тайёрловчига топширилмаган маҳсулот
қийматининг 10 фоизи миқдрда жарима тўлайди. Агарда агротехника
тадбирларини амалга оширишда ажратилаётган минерал ўғит, ёқилғи
мойлаш махсулоти, техника хизматлари, кимёвий воситалар ва бошқа ғалла
етиштириш учун қилинадиган харажатлар учун маблағлар
тўлиқ
ажратилган тақдирда тайёрловчига жарима хўжалик томонидан тўлаши
назарда тутилган.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир
томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
Қарорининг 3-бандига асосан агар шартномада айнан битта мажбуриятнинг
бузилиши учун неустойкани ҳам жарима, ҳам пеня кўринишида тўлаш
назарда тутилган бўлса, судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, қонун
ҳужжатларида бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, даъвогар
фақатгина бир шаклдаги неустойка қўллашни талаб қилишга ҳақли.
Шу боис, суд даъвогарнинг 18.203.520 жарима ундириш ҳақидаги
талабини мазкур пленум қарорига асосан ҳамда жавобгар ******ни келгусида
молиявий аҳволига қийинчилик туғдирмаслигини инобатга олиб, 1.820.352
сўмга қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, даъвогар ******нинг жавобгар ******хисобидан кредит
фоизини ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларига кўра даъвогар ******ҳамда “Агробанк” акциядорлик
тижорат банкининг Муборак филиали томонидан 2022 йил 15 сентябрдаги
№31603-сонли “Кредит шартномаси” расмийлаштирилган.
Мазкур Кредит шартномасининг 1.1-бандида “Банк” “Қарз олувчига”
2023 йилда бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш учун Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги “2021 йилда
бошоқли дон етиштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 546-сонли қарори,
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 130-сонли қароридан келиб
чиқиб ҳамда, Муборак туман ҳокимининг 2022 йил 22 августдаги №439-4-64-
Q/22-сонли қарорига асосан ******томонидан 2023 йил Ғалла ҳосили
етиштириш ҳаражатларини молиялаштириш мақсадида Жамғарма
маблағлари ҳисобидан 1 (бир) йил муддатга йиллик 12 (ўн икки) фоиз устама
тўлаш шарти билан 19.687.200 сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағи
ажратилган.
Шунингдек, мазкур Кредит шартномасининг 2.2-бандида Ғаллани
етиштириш учун кредит маблағи “Қарз олувчига” яъни ******га 2023 йил 21
август муддатига, қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз берилиши, шу
муддат мобайнида фоизларни ҳам тўлаб бериши, 2.3-бандида “Қарз олувчи”
томонидан кредит асосий қарзи ҳамда унга ҳисобланган фоизларни график
асосида сўндирилиши белгилаб ўтилган.
Бироқ, мазкур “Кредит шартномасига” кўра жавобгар ******томонидан
Кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаш мажбурияти белгилаб
ўтилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 19-бандига кўра, зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал
этишда, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим
даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган
харажатлари, мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар
иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши
мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган
шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган
харажатлари ҳам киради. Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг
тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат
кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар
сметаси сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик
даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши
назарда тутилган.
Шу боис даъвогар ******нинг жавобгар ******хисобидан кредит фоизини
ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак эканлиги қайд этилган.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаиназаридан баҳоланиши лозим.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда юкланади.
Суд, ушбу ҳуқуқ нормаларини қўллаб, жавобгардан даъвогар фойдасига
62.002.500 сўм моддий ресурсдан қопланмаган асосий қарзи, 1.820.352 сўм
жарима ва олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажати ҳамда республика
бюжетига 1.604.120,4 сўм давлат божи ундиришни, даъвонинг рад этилган
қисми бўйича даъвогар хисобидан республика бюжетига 124.005 сўм давлат
божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 8, 234, 237, 333, 465, 466-моддалари, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 114, 116, 118, 170, 176-180, 186-188,
192-моддаларини қўллаб, суд
Жавобгар ******ҳисобидан:
Даъвогар ******фойдасига 62.002.500 сўм моддий ресурсдан
қопланмаган асосий қарзи, 1.820.352 сўм жарима ва олдиндан тўланган
33.000 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 1.604.120,4 сўм давлат божи ундирилсин;
Даъвогар ******дан республика бюджетига 124.005 сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан қарор қабул қилинган кундан кейин бир ой
муддат ичида Косон туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят
судига апелляция тартибида шикоят бериши мумкин.
Судья
А.А.Усманов