Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1804-2302/2436 Дата решения 19.09.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Касанский межрайонный экономический суд Судья Усманов Алишер Акрамович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "EMG INTER INVESTMENT" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый BAHODIR RUZIMBEK YO'LDOSH фермер хўжалиги
Source ID 1177033 Claim ID 3617686 PDF Hash 90130c4074524714... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 465 - моддаси ФКнинг 465 law
ФКнинг 466-моддаси ФКнинг 466 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1804-2302/2436-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Косон тумани 2023 йил 19 сентябрь судъя ёрдамчиси Ш.Ш.Хужаёровнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар ******манфаатида, жавобгар ******хисобидан 170.254.773 сўм асосий қарз ҳамда 41.267.517 сўм жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, даъвогар вакили ***** (ишончнома асосида)нинг иштирокида, палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз, Косон туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида иш ҳужжатлари билан биргаликда кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар ******(кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида, Косон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар ****** (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) хисобидан 170.254.773 сўм асосий қарз, 41.267.517 сўм жаримани ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида, тарафлар ўртасида 2021 йил 01 март куни 13-сонли шартнома расмийлаштирилганлиги, мазкур шартномага асосан 15 гектар ер майдонидан 39,2 тонна пахта хом ашёсини етиштириш бўйича шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларига кўрсатилган махсулотни топшириш мажбуриятини олиб шу кунга қадар қарздорликни тўламасдан келганлиги сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд далилларни атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 01 мартда 13-сонли “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича” шартномаси расмийлаштирилган. белгиланган ассортимент ва турларда, муддатларда етказиб бериш, даъвогар (ҳаридор) эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда муайян нарх бўйича ҳарид қилиш мажбуриятини ўз заммасига олган. Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартноманинг 4.1- бандида, жавобгар шартномавий мажбуриятлар бажарилмаган ҳолатларда даъвогарга тўланган маблағлар бўйича қарздорликни қоплаб бериши, 5.1қисмида эса, белгиланган миқдорда ва ассортиментда, турлар бўйича муддатларда маҳсулот топширишдан асоссиз бош тортганлиги учун жавобгар даъвогарга топширилмаган маҳсулот қийматининг 10 фоизи миқдорида жарима тўлаши назарда тутилган. Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган 2021 йил 20 январдаги №26-сонли хисобварақ-фактурасига асосан 4.215.800 сўм, 2021 йил 11 январдаги №1507-сонли хисобварақ-фактурасига асосан 8.533.051,02 сўм, 2021 йил 31 мартдаги №1810-сонли хисобварақ-фактурасига асосан 14.343.909,91 сўм, 2021 йил 31 мартдаги №1791-сонли хисобварақфактурасига асосан 1.570.999,66 сўм, 2021 йил 1 мартдаги №1769-сонли хисобварақ-фактурасига асосан 395.078.63 сўм, 2021 йил 10 мартдаги №567-сонли хисобварақ-фактурасига асосан 9.247.538,46 сўм, 2021 йил 1 мартдаги №26-сонли хисобварақ-фактурасига асосан 4.215.801,1 сўм, 2021 йил 31 мартдаги №1633-сонли хисобварақ-фактурасига асосан 118.629.47 сўм, 2021 йил 4 июндаги №747-сонли хисобварақ-фактурасига асосан 11.468.795 сўм, 2021 йил 4 июндаги №2035-сонли хисобварақ-фактурасига асосан 5.555.224,43 сўм, 2021 йил 15 июндаги №863-сонли хисобварақфактурасига асосан 11.488.125,97 сўм, 2021 йил 15 июндаги №715-сонли хисобварақ-фактурасига асосан 850.976,19 сўм, 2021 йил 15 июндаги №2302-сонли хисобварақ-фактурасига асосан 6.580.834,34 сўм, 2021 йил 4 июндаги №973-сонли хисобварақ-фактурасига асосан 20.566.256 сўм, 2021 йил 2 июлдаги №2549-сонли хисобварақ-фактурасига асосан 7.964.194,38 сўм, 2021 йил 2 августдаги №2710-сонли хисобварақ-фактурасига асосан 5.288.227,32 сўм, 2021 йил 5 сентябр №1776-сонли хисобварақфактурасига асосан 8.074.213,8 сўм, 2021 йил 5 сентябрдаги №81-сонли хисобварақ-фактурасига асосан 1.680.863,89 сўм, 2021 йил 2 августдаги №72-сонли хисобварақ-фактурасига асосан 8.171.098,33 сўм, 2021 йил 2 августдаги №35-сонли хисобварақ-фактурасига асосан 1.815.799,63 сўм, 2021 йил 1 октябрдаги №3345-сонли хисобварақ-фактурасига асосан 4.922.000 сўм, 2021 йил 1 декабрдаги №3572-сонли хисобварақфактурасига асосан 5.649.599,88 сўм, 2021 йил 1 декабрдаги №3376-сонли хисобварақ-фактурасига асосан 1.554.822,4 сўм, 2021 йил 28 февралдаги №54-сонли хисобварақ-фактурасига асосан 5.947.620 сўм ўтказиб берилган. Мазкур ҳолат тарафлар ўртасида тузилган хисобварақ-фактура билан ўз тасдиғини топган. Шунингдек даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар даъво аризаси билан иқтисодий судга мурожаат қилган. Даъвогарнинг даъво талаби асослидир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 465 - моддасига асосан контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. ФКнинг 466-моддаси биринчи қисмида, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда топшириши шартлиги, иккинчи қисмида эса, агар маҳсулот етиштирувчи ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган мажбуриятларини бажармаганлиги оқибатида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда олинмаслиги олдиндан маълум бўлиб қолса, тайёрловчи шартномани бекор қилишни ёки ўзгартиришни ва зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли эканлиги таъкидланган. Иш ҳужжатларига ҳамда судда аниқланган ҳолатларга кўра даъвогар ******томонидан тақдим қилинган маълумотномасига асосан жавобгар “Боходир Рузимбек Юлдош” фермер хўжалигининг хозирги кунда 170.254.773 сўм моддий ресурсдан қопланмаган асосий қарздорлиги мавжудлиги маълум қилган. Шу боис суд, даъвогар вакилининг асосий қарздорликни ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар ******жавобгар ******хисобидан 41.267.517 сўм жарима ундиришни сўраган. Иш хўжжатларига кўра, тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартноманинг 5.1-қисми “Хўжалик” махсулотни шартномасида белгиланган ассортимент ва турларда, муддатларда топширишдан асоссиз бўйин товлаган тақдирда тайёрловчига топширилмаган маҳсулот қийматининг 10 фоизи миқдрда жарима тўлайди. Агарда агротехника тадбирларини амалга оширишда ажратилаётган минерал ўғит, ёқилғи мойлаш махсулоти, техника хизматлари, кимёвий воситалар ва бошқа ғалла етиштириш учун қилинадиган харажатлар учун маблағлар тўлиқ ажратилган тақдирда тайёрловчига жарима хўжалик томонидан тўлаши назарда тутилган. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги тўғрисида тушунтириш берилган. Шу боис, суд даъвогарнинг 41.267.517 сўм жарима ундириш ҳақидаги талабини мазкур пленум қарорига асосан ҳамда жавобгар “Боходир Рузимбек Юлдош” фермер хўжалигини келгусида молиявий аҳволига қийинчилик тўғдирмаслигини инобатга олиб, 4.126.751 сўмга қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак эканлиги қайд этилган. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаиназаридан баҳоланиши лозим. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Суд, ушбу ҳуқуқ нормаларини қўллаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 170.254.773 сўм моддий ресурсдан қопланмаган асосий қарзи, 4.126.751 сўм жарима ва олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажати ҳамда республика бюжетига 4.230.445,8 сўм давлат божи ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 237, 333, 465, 466-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 114, 118, 170, 176180, 186-188, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ******ҳисобидан: Даъвогар ******фойдасига 170.254.773 сўм моддий ресурсдан қопланмаган асосий қарзи, 4.126.751 сўм жарима ва олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 4.230.445,8 сўм давлат божи ундирилсин; Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан қарор қабул қилинган кундан кейин бир ой муддат ичида Косон туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши мумкин. А.А.Усманов