← Назад
Решение #493890 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 465 | — | law | |
| ФКнинг | 466 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1804-2302/2434-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Косон тумани
2023 йил 19 сентябрь
судъя
ёрдамчиси
Ш.Ш.Хужаёровнинг
котиблигида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар *****манфаатида, жавобгар *****хисобидан
121.821.055 сўм асосий қарз ҳамда 50.717.896 сўм жаримани ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, даъвогар вакили ******
(ишончнома асосида)нинг иштирокида, палата ва жавобгар вакиллари
иштирокисиз, Косон туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида иш ҳужжатлари билан биргаликда кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар *****(кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади)
манфаатида, Косон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат этиб, жавобгар ***** (кейинги ўринларда жавобгар деб
юритилади) хисобидан 121.821.055 сўм асосий қарз, 50.717.896 сўм
жаримани ундириб беришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида,
тарафлар ўртасида 2021 йил 01 март куни 15-сонли шартнома
расмийлаштирилганлиги, мазкур шартномага асосан 30 гектар ер
майдонидан 92.5 тонна пахта хом ашёсини етиштириш бўйича
шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларига кўрсатилган махсулотни топшириш
мажбуриятини олиб шу кунга қадар қарздорликни тўламасдан келганлиги
сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси(кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан
ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд далилларни атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2021 йил 01 мартда 15-сонли “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид
қилиш бўйича” шартномаси расмийлаштирилган.
белгиланган ассортимент ва турларда, муддатларда етказиб бериш,
даъвогар (ҳаридор) эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда муайян
нарх бўйича ҳарид қилиш мажбуриятини ўз заммасига олган.
Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартноманинг 4.1- бандида,
жавобгар шартномавий мажбуриятлар бажарилмаган ҳолатларда
даъвогарга тўланган маблағлар бўйича қарздорликни қоплаб бериши, 5.1қисмида эса, белгиланган миқдорда ва ассортиментда, турлар бўйича
муддатларда маҳсулот топширишдан асоссиз бош тортганлиги учун
жавобгар даъвогарга топширилмаган маҳсулот қийматининг 10 фоизи
миқдорида жарима тўлаши назарда тутилган.
Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган 2021 йил 31 мартдаги
№1825-сонли хисобварақ-фактурасига асосан 4.098.259,98 сўм, 2021 йил
04 июндаги 2022-сонли хисобварақ-фактурасига асосан 12.325.999,11 сўм,
2021 йил 15 июндаги 2264-сонли хисобварақ-фактурасига асосан
6.690.306,10 сўм, 2021 йил 04 июндаги 990-сонли хисобварақ-фактурасига
асосан 33.608.272,01 сўм, 2021 йил 02 июлдаги 1414-сонли хисобварақфактурасига асосан 11.299.699,06 сўм, 2021 йил 02 июлдаги 1170-сонли
хисобварақ-фактурасига асосан 11.299.699,06 сўм, 2021 йил 02 июлдаги
2511-сонли хисобварақ-фактурасига асосан 7.898.402,71 сўм, 2021 йил 02
августдаги 2674-сонли хисобварақ-фактурасига асосан 1.834.541,35 сўм,
2021 йил 01 октябрдаги 3430-сонли хисобварақ-фактурасига асосан
1.968.800 сўм, 2021 йил 01 октябрдаги 3078-сонли хисобварақфактурасига асосан 1.170.428,94 сўм, 2021 йил 05 сентябрдаги 2908-сонли
хисобварақ-фактурасига асосан 682.699,91 сўм, 2021 йил 05 сентябрдаги
1738-сонли хисобварақ-фактурасига асосан 10.381.131,10 сўм, 2021 йил 05
сентябрдаги 209-сонли хисобварақ-фактурасига асосан 292.109,84 сўм,
2021 йил 05 сентябрдаги 139-сонли хисобварақ-фактурасига асосан
1.658.500 сўм, 2021 йил 1 ноябрдаги 3335-сонли хисобварақ-фактурага
асосан 1.186.369,53 сўм, 2021 йил 1 декабрдаги 60-сонли хисобварақфактурага асосан 737.512,69 сўм, 2021 йил 1 декабрдаги 853-сонли
хисобварақ-фактурага асосан 8.651.551,66 сўм, 2021 йил 1 декабрдаги
3423-сонли хисобварақ-фактурага асосан 2.022.300 сўм, 2021 йил 1
декабрдаги 3627-сонли хисобварақ-фактурага асосан 1.225.341,72 сўм,
2021 йил 1 ноябрдаги 3433-сонли хисобварақ-фактурага асосан 963.000
сўм, 2021 йил 1 декабрдаги 3432-сонли хисобварақ-фактурага асосан
255.944 сўм, 2021 йил 1 декабрдаги 3475-сонли хисобварақ-фактурага
асосан 1.438.080 сўм, 2022 йил 28 февралдаги 55-сонли хисобварақфактурасига асосан 10.437.523 сўм ўтказиб берилган.
Мазкур ҳолат тарафлар ўртасида тузилган хисобварақ-фактура
билан ўз тасдиғини топган.
Шунингдек даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни ихтиёрий
равишда тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар даъво аризаси билан
иқтисодий судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига
эга бўлади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб
чиққан. ФКнинг 465 - моддасига асосан контрактация шартномасига
мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид
қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш
(топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни
қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда
муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
ФКнинг 466-моддаси биринчи қисмида, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида
назарда тутилган миқдор ва ассортиментда топшириши шартлиги,
иккинчи қисмида эса, агар маҳсулот етиштирувчи ушбу модданинг
биринчи қисмида кўрсатилган мажбуриятларини бажармаганлиги
оқибатида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти контрактация шартномасида
назарда тутилган миқдор ва ассортиментда олинмаслиги олдиндан
маълум бўлиб қолса, тайёрловчи шартномани бекор қилишни ёки
ўзгартиришни ва зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли эканлиги
таъкидланган.
Иш ҳужжатларига ҳамда судда аниқланган ҳолатларга кўра
даъвогар *****томонидан тақдим қилинган маълумотномасига асосан
хозирги кунда 121.821.055 сўм моддий ресурсдан қопланмаган асосий
қарздорлиги мавжудлиги маълум қилган.
Шу боис суд, даъвогар вакилининг асосий қарздорликни ундириш
ҳақидаги талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар *****жавобгар *****хисобидан 50.717.896 сўм
жарима ундиришни сўраган.
Иш хўжжатларига кўра, тарафлар ўртасида расмийлаштирилган
шартноманинг
5.1-қисми
“Хўжалик”
махсулотни
шартномасида
белгиланган ассортимент ва турларда, муддатларда топширишдан асоссиз
бўйин товлаган тақдирда тайёрловчига топширилмаган маҳсулот
қийматининг 10 фоизи миқдрда жарима тўлайди. Агарда агротехника
тадбирларини амалга оширишда ажратилаётган минерал ўғит, ёқилғи
мойлаш махсулоти, техника хизматлари, кимёвий воситалар ва бошқа
ғалла етиштириш учун қилинадиган харажатлар учун маблағлар тўлиқ
ажратилган тақдирда тайёрловчига жарима хўжалик томонидан тўлаши
назарда тутилган.
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир
томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
Қарорининг 3-бандига асосан агар шартномада айнан битта
мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам жарима, ҳам пеня
кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, судлар шуни эътиборга
олишлари лозимки, қонун ҳужжатларида бошқача ҳоллар назарда
тутилмаган бўлса, даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойка қўллашни
талаб қилишга ҳақли.
Шу боис, суд даъвогарнинг 50.717.896 сўм жарима ундириш ҳақидаги
талабини мазкур пленум қарорига асосан ҳамда жавобгар “Бешбоев
Жасурбек” фермер хўжалигини келгусида молиявий аҳволига қийинчилик
тўғдирмаслигини инобатга олиб, 507.178 сўмга қаноатлантиришни лозим
деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак эканлиги қайд этилган.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда
ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи
бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаиназаридан баҳоланиши лозим.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Суд, ушбу ҳуқуқ нормаларини қўллаб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 121.821.055 сўм моддий ресурсдан қопланмаган асосий қарзи,
507.178 сўм жарима ва олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажати
ҳамда республика бюжетига 3.450.779,02 сўм давлат божи ундиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 8, 234, 237, 333, 465, 466-моддалари, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 114, 118, 170, 176180, 186-188, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар *****ҳисобидан:
Даъвогар *****фойдасига 121.821.055 сўм моддий ресурсдан
қопланмаган асосий қарзи, 507.178 сўм жарима ва олдиндан тўланган
33.000 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 3.450.779,02 сўм давлат божи ундирилсин;
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан қарор қабул қилинган кундан кейин бир
ой муддат ичида Косон туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё
вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши мумкин.
А.А.Усманов