← Назад
Решение #494221 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 144 | — | law | |
| бандида ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 12 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| амда ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 23 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2301/8676-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Зангиота тумани
2023 йил 18 сентябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Солиев, судья
ёрдамчиси
Д.Каримовнинг
суд
мажлиси
котиблигида,
даъвогар
“....................................”
МЧЖ
тугатиш
бошқарувчисининг
жавобгар
“....................................” МЧЖ ҳисобидан жами 91 011 429,17 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини тарафлар вакилларининг иштирокисиз,
суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
Тошкент вилояти солиқ бошқармасининг аризасига асосан Зангиота
туманлараро иқтисодий судида қўзғатилган 4-1101-2201/6933-сонли иш
бўйича 2022 йил 29 декабрдаги ҳал қилув қарорига асосан “....................................”
МЧЖ банкрот деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш
бошланган, тугатиш бошқарувчиси этиб Д.Турсунбаеванинг номзоди
тасдиқланган.
Тугатиш бошқарувчиси томонидан “....................................” МЧЖнинг
молиявий аҳволи таҳлил қилиниб, жамиятга хизмат кўрсатувчи банкдаги
ҳисоб рақамлари айланмаси ўрганилганда, “....................................” МЧЖга 2020
йил
23 сентябрдаги N1-сонли шартномага кўра 2020 йил 24 сентябрдан
2020 йил 19 ноябрга қадар молиявий ёрдам учун 71 149 000 сўм пул маблағи
ўтказиб берилганлиги, аммо улар қайтарилмаганлиги аниқланган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 144-моддасида тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг учинчи
шахсларда турган мол-мулкини қидириш, аниқлаш ва қайтаришга
қаратилган чораларни кўриши шартлиги белгиланган.
Шунга кўра, “....................................” МЧЖнинг тугатиш бошқарувчиси
Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво ариза мурожаат қилиб,
“....................................” МЧЖ ҳисобидан 71 149 000 сўм асосий қарз, 19 862 429,17
сўм банк фоизи, жами 91 011 429,17 сўм ундиришни сўраган.
Тугатиш бошқарувчиси ариза билан мурожаат қилиб, низони ўзининг
иштирокисиз кўришни сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида
вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
128, 170-моддаларига кўра суд даъво аризасини уларнинг иштирокисиз
кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
кўрмасдан қолдиришни лозим топди:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция
суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг
21-бандида ИПКнинг 107-моддасида кўрсатилган даъво аризасини
кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланиши ва
кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмаслиги ҳақида
тушунтириш берилган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 12-моддасининг биринчи қисмига кўра тўловга қобилиятсизлик
тартиб-таомиллари
қўлланилаётганда
барча
кредиторларнинг
манфаатларини кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя
қилади. Суд қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатиш ҳақидаги аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан
эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини якка тартибда
қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли эмас.
Аниқланишича, аризачи Зангиота туман солиқ инспекциясининг
аризасига кўра қўзғатилган 4-1101-2303/3686-сонли иш бўйича Зангиота
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 1 майдаги ҳал қилув қарори
билан “....................................” МЧЖ банкрот деб эътироф этилиб, унга нисбатан
тугатишга доир иш юритиш очилган, суднинг 2023 йил 10 августдаги
ажрими билан тугатиш бошқарувчиси этиб У.Санжаровнинг номзоди
тасдиқланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
107-моддаси биринчи қисмининг 9-бандида жавобгарга нисбатан
банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим
этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида
кўрилиши лозим бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдириши белгиланган.
Демак, мазкур талаб тўловга қобилиятсизлик иши доирасида ҳал
этилиши лозимлиги боис даъво кўрмасдан қолдирилади.
“Давлат божи” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5- ҳамда
18-моддаларининг мазмуни ҳамда ИПКнинг 118-моддаси талабига кўра суд
харажатлари даъвогардан ундирилади, бунда “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 23-моддасининг мазмунига
кўра тугатиш бошқарувчиси давлат божи ва почта харажатлари тўлашдан
даъво тақдим этишдагина озод эканлиги ҳам инобатга олинади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107, 118, 195-196-моддаларига асосланиб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
“....................................” МЧЖнинг жавобгар “....................................” МЧЖ
ҳисобидан жами 91 011 429,17 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
“....................................” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 1 820 228,58
сўм давлат божи, Зангиота туманлараро иқтисодий судининг фойдасига
33 000 сўм почта жаражати ундирилсин.
Ажрим қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
2
Мазкур ажрим устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида
шикоят қилиниши (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг аризасига
асосан протест келтириши) мумкин.
С.Солиев
3